Yoshlar kundaligi | Rasmiy
106K subscribers
12K photos
6.99K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийга келиб, икки ракат намоз ўқиди

Президент Ўзбекистон халқига тинчлик ва фаровонлик тилаб дуо қилди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

#Нурафшон марказида янги, ихчам кутубхона пайдо бўлди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
⚡️⚡️⚡️Тезкор! Расман!


Ихтисослаштирилган мактаблар имтиҳони натижалари эълон қилинди!

Ўқувчиларга натижалари СМС хабарнома шаклида келишни бошлади. Натижаларни ariza.piima.uz платформасида шахсий кабинетга кириш ёки @piima_natijabot боти орқали ҳам кўриш имконияти мавжуд.



Ixtisoslashtirilgan maktablar imtihoni natijalari e'lon qilindi!

O'quvchilarga natijalari SMS xabarnoma shaklida kelishni boshladi. Natijalarni ariza.piima.uz platformasida shaxsiy kabinetga kirish yoki @piima_natijabot boti orqali ham ko'rish imkoniyati mavjud.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Божхонада

ҚУРОЛЛАНГАН ШАХС ТОШКЕНТ ОСТОНАСИДА ТЎХТАТИЛДИ

Россиядан автобус орқали пойтахтга қуролланган ҳолда келаётган киши Тошкент вилоятида тўхтатиб қолинди. Божхоначилар қуролни пайқаб қолишган. Суриштирув-тергов ҳаракатлари бошланган.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳоким_ёрдамчиси

Тошкент туманида яхши сатира ва юмор гуруҳи етишиб чиқаяпти. Бу сафар улар ҳоким ёрдамчиси лавозимига ишга кириш учун суҳбат мавзусида юмор қилишибди.

Бу масала реал ҳаётда ҳам шундай бўлган, дейишга тил бормайди. Инкор қилай десанг, яна бўлмайди: тагида ҳақиқат учқунлари ҳам бор. Хуллас, ҳаммаси 2*2=? дан бошланди. 🙈😂

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳокама_учун_мавзу

🐘 Тўйга фил етаклаб келиш урфга кирибди. Фил бола.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шаҳидлар_ўлмайди #Ватан

Шаҳидлар ўлмайди | Омилжон Муҳаммедов

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Ислом бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон 158та медаль билан умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади

Вилоятимиз ифтихори, Бўстонлиқ фарзанди Акбар Жўраев мусобақаларда 3 та олтин медални қўлга киритди.

Шавкат Мирзиёев мусобақа ғолиб ва совриндорларини пул мукофоти билан тақдирлашга қарор қилди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ана_бўлмаса

Институтинггаям, уни ректоригаям демоқчи эди...

Ўқишни битираётганини антиқа усулда нишонлаган жўшқин қизалоқ ёмон шарманда бўлди. Такрорлаб кўриш ман этилади. 🙈😂

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Кун_фотоси

Шавкат ҳожи Мирзиёев каъбатуллоҳда Ўзбекистон болалари учун дуо қилмоқда.

Сен учун Малоҳат, Дилшода, Нилуфар, Дилфуза, Моҳларойим, Зилола, Анора, сизлар учун юрт отаси ўйчан ўлтириб, Аллоҳнинг уйида ҳаётингизга зийнатлар сўраб дуо қилаяпти.

Сен учун Элмурод, Ғайрат, Беҳзод, Отабек, Суҳроб, Илҳом, Зоҳиджон, сизлар учун Ўзбекистон раҳбари Яратганга юкиниб, саждага бош қўйиб, саодатингизни сўраб дуо қилди.

Дуога кўтарилган бу қўллар ўттиз беш миллион нафар аҳли Ўзбекистон учун Яратгандан гўзал ажрлар сўрамоқда.

Отага муносиб фарзанд бўлинг. Ватанга тиргак бўлинг, таянчга тепки бўлманг, давлатимиз ривожига ҳисса қўшинг. Илтимос.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Қойил #Талаба2022 #Бекобод_тумани

Тестда 100 фоизлик натижа қайд этилди!

Тошкент давлат юридик университетига даҳшатли натижа билан ўқишга кирган Каримов Аброржон туманнинг «Оқтепа» маҳалласида истиқомат қилади.

Аброржон ота-онаси, устозларининг юзини ёруғ қилди.

Баракалла, Аброр!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
МИРЗАЕВ КИМЛАРНИ ЎҚИШГА ЮБОРДИ?

📁Вилоят ҳокимининг фармойишига кўра, олий маълумотга эга бўлмаган ҳоким ёрдамчиларининг 42 нафарига иқтисодий таълим йўналишларига 2022-2023 ўқув йили учун тавсиянома берилади.

📌Тавсияномага эга бўлганлар давлат гранти асосида сиртқи таълим шаклига суҳбат асосида ўқишга қабул қилинади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#ҚВЗ #Янги_юлдузлар

Қирғиз тилида миқти – зўр дегани. Миқтилар бизда ҳам бор. Бир бошдан яхшиси.

Қирғизистоннинг Ўш шаҳри мэри (ҳокими) кубоги учун ҚВЗ турнири ташкил қилинибди.

Унга Тошкент давлат аграр университетининг "Янги юлдузлар" жамоаси ҳам таклиф этилган. Вакилларимиз мусобақада қатнашган 8 та жамоа орасида 2-ўринни олишган.

Ўш шаҳар маданият бўлими ўтказган ҚВЗ турнирида 3 та ўзбек жамоаси қатнашган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилоятида Маданият бошқармаси мавжуд. Умид қиламизки, келгусида яхши ташаббуслар бўлади ва қувноқ томошалар ташкил этилади.

"Янги Юлдузлар" – миқти. Маладес.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Ёшлар_тарвузи #Пискент

Бу Ҳаёт Акбаралиев. У 24 ёшда. "Ёшлар дафтари"га рўйхатга олинган. Баҳорда аукцион орқали 1 гектар ерни 10 йилга ижарага олди.

У Самарқанддан кишмишнинг майизбоп «Сўғдиёна» навидан келтириб ўтқазди. Кўчат ҳосилга киргунича, қатор орасига бу йил тарвуз экди.

Мана энди ҳосил кўтармоқда. Ўзиям бир тарвуз бўлди-бир тарвуз бўлди. Жами 12 миллион сўм ҳаражат қилган Ҳаёт Акбаралиев ҳозир «соққа»ни санаб улгуролмай қолган.

Тарвуз ғарқ пишди, биринчи узишда 30 миллион сўм савдо бўлди. Пайкалда эса ҳали ҳосил мўл.

Ҳаётжон кучайди. Ҳаётжонни эплаб бўлмай қолди. 🙈😂

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Янгийўл_тумани #Кредит #Чорва

КРЕДИТ ОЛИШ УЧУН ОҒЗИНИ ТИКИБ ОЛГАН ЯНГИЙЎЛЛИК «СС»

Тармоқда чорвачилик билан шуғулланиш учун кредит ололмаган С.С. (1991 йили Янгийўл тумани, «Халқабод» маҳалласида туғилган) оғзини ип билан тикиб, очлик эълон қилгани видеоси тарқалди.

Бу энди кулгили эмас. Шантаж дейишга тил бормайди, айни пайтда фуқаронинг бу ишини ҳам оқлаб бўлмайди.

Асосий нуқта: фуқаро ҳудудидаги ҳоким ёрдамчиси, прокурор ёрдамчисига олти ойдан бери мурожаат қилаётибди. Бироқ унинг сўровлари жавобсиз қолган. (амалда: бу факт тасдиқланмади, фуқаро давлат хизматчисига туҳмат қилган).

«Ёшлар кундалиги»: ҳоким ёрдамчилари, банклар.., умуман, вилоят иқтисодий блокининг раҳбари жаноб Музаффар Файзиевга конкрет саволлар кўпаймоқда.

P.S. Махсус интервью оламиз, тез орада.

UPD. Бугун туман ҳокими, прокурор бориб, кредитга ёрдам беришларини айтишган. Кейин фуқаро оғзидаги тикилган ипни олишга рози бўлган. Ҳокимлик унга 4 бош қўйни ҳадя тариқасида топширибди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi