This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шаҳидлар_ўлмайди #Ватан
Шаҳидлар ўлмайди | Сайидаҳмад Тошхўжаев
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Шаҳидлар ўлмайди | Сайидаҳмад Тошхўжаев
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Алдамчи_таассурот
Бу – латофатли ва гўзал актриса Муқаддас Саъдуллаева. У ўзининг гўзал қомати ва майин табассуми билан мухлисларига кайфият улашмоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️
#Аслида_қандай
Отаси Лутфулла Саъдуллаев яқинда вафот этган, эри Йигитали Мамажонов уйдан кетиб қолган, болакай онасининг доимги фото ва видеосессияларидан безиб, телефон ўйнаб вақт ўтказади (орқа фонда), Муқаддас Саъдуллаева эса бахтиёр.
Сизнинг қаҳрамонингиз ким ва у аслида қандай?

#Туйғу
Бир қарадим, ишқ деган,
Йўллар очилиб кетди.
Пойимга севги деган,
Гуллар сочилиб кетди.
Шеър: Кумуш ЎСАРОВА
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Бир қарадим, ишқ деган,
Йўллар очилиб кетди.
Пойимга севги деган,
Гуллар сочилиб кетди.
Шеър: Кумуш ЎСАРОВА
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
⭕️ Live
🎙 Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ, 58-сессияси ўз ишини бошлади.
📌 Сессия ишида Адлия органлари фаолиятини такомиллаштириш, ҳуқуқий тарғибот ишларини жонлантириш масалалари муҳокама қилинади.
📃 Сессия ишида вилоят адлия бошқармасининг бошлиғи А. Дадажанов ҳисобот бериши кутилмоқда.
Онлайн кўриш учун ҳаволалар:
👉You Tube
👉Тelegram
👉Facebook

#Сессия #Адлия_трендда
📌Айни пайтда Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ 58-сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги бўлим бошлиғи С.Азизов ҳисобот бермоқда.
🔘Маълум бўлишича, Халқ депутатлари Бўка тумани кенгаши депутати Адлия вазирлигига мурожаат қилиб, туманда қарор қабул қилиш амалдаги қонунчиликка мувофиқ бўлмаётгани юзасидан шикоят қилган. Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган ўрганишга кўра, Бўка туманида қуйидаги камчиликлар аниқланган:
➖Ҳокимнинг 4 та қарори адлия бўлими билан келишмасдан қабул қилинган;
➖82 та ҳужжат меҳнат қонунчилигига зид нормалар билан қабул қилинган;
➖Ҳоким 25 та ҳолатда МФЙ раисини тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилган. Аслида бу ваколат ҳокимга тааллуқли эмас;
➖Аукционсиз ер ажратишга оид 2 ҳолат қонунчиликка зид;
➖Туманда сессия муҳокамаси ўтказилмасдан 6 та қарор қабул қилинган;
➖5 та ҳолатда ҳокимлик юристлари депутатлар қарорини ўзгартириб қабул қилиб юборган;
➖20 та ҳолатда Кенгаш қарори сессияга раислик қилмаган шахс томонидан қабул қилинаяпти. Яъни сессия жараёнида раис (ҳоким) қатнашмаган, лекин қарорга у имзо чеккан.
➖Ўрганиш давомида 159 та қарор ноқонуний қабул қилингани маълум бўлган, шундан 19 таси бекор қилинган.
🔺Тизимли камчилик:
1) сессияда маъқулланганидан кейин қарор лойиҳаси ишлаб чиқилади. Аслида аввал қарор лойиҳаси тайёрланиши керак;
2) доимий комиссия раислари, кенгаш раисига Е-qaror тизимида кабинет очилмаган. Е-qaror тизимида электрон имзо билан ишланмаяпти.
✅Вазирлик мутасаддисининг хулосаси вилоят Кенгашида кескин танқидий муҳокама қилиняпти. Депутатлар адлия органлари қачонки ҳокимлик қарор қабул қилса, кейин хато топиш билан шуғулланмасдан, ҳокимликлар юридик хизмати билан ишласа бўлмайдими, деган мазмунда эътироз билдиришмоқда.
❗️Энг ёмони, ҳокимларнинг аллақачон ижро жараёнида бўлган айрим қарорлари жузъий камчиликлар учун бекор қилинса, жамиятга наф бермайди, аксинча ишларни сустлаштиради, дейилмоқда. Энг асосийси, адлия органларида Халқ депутатлари Кенгашларининг қарорларини бекор қилиш ваколати йўқ. Бундай ваколат фақат Сенатда мавжуд.
⁉️ Хуллас, қонунчиликни ҳар ким ўзига мослаб талқин қилиши, хусусан, адлия органлари результат учун ишлашни бас қилиши лозим. Кенгашдаги қизғин муҳокамалар ҳам шундай мазмунда бўлмоқда.

#Кенгаш #Сессия
🎙 Кун тартибидаги масала бўйича Бўка тумани ҳокими Кенгашга ахборот бермоқда. Адлия органлари аниқлаган камчиликларга ижро органи вакили изоҳ бераяпти.
Низомиддин Аббосов,
Бўка тумани ҳокими:
➖Туман адлия бўлими эски сана билан огоҳлантириш берган (сизлар нима қилсангиз ҳам қонунга тўғри келаверади, а? );
➖ Туман адлия бўлими бошлиғидан кўп марта илтимос қилдим, ёрдам беринг, дедим. Лекин нимагадир биргаликда ишлай олмадик. У бугун Оққўрғон туманига ишга юборилди.
➖ Камчиликларга йўл қўйган ходимларимизга чора кўрамиз, юридик бўлими мутахассисига хайфсан эълон қилдик.
P.S. Зойир Мирзаев Бўка тумани ҳокимлиги юристини лавозимидан озод қилиш бўйича Кенгашга таклиф киритди.

⭕️Live #Сессия
Вилоят адлия бошқармасининг 2022 йилнинг 1 ярим йиллигидаги фаолияти бўйича бошқармасининг раҳбари А.Дадажонов кенгашда ҳисобот бермоқда.
Тарғибот бўйича:
➖10 минг 200 та тарғибот тадбири ўтказилган;
➖Жиноятчилик ошган ҳудудларда адлия органи вакиллари тарғибот олиб борилади. Ҳозир 387 та шундай қизил ҳудуд бор. Уларнинг 100 тасида тарғибот қилишибди;
➖Вилоятда 9 та нoтариус кадр етишмаяпти;
➖Давлат хизматлари маркази ва ЗАГСларда майда порахўрлик (5-10 минг сўм) бор, битта мудирани ишдан олдик, 10 кишига хайфсан бердик;
➖Бино ва бошқа ташкилий жиҳатдан муаммо йўқ, ҳамма муаммо ўзимизда. Ишлашимиз керак.
"Ёшлар кундалиги" кўтарган мавзу бўйича:
➖ Сайёр қабулларда ҳақиқақан ҳам ҳуқуқий тушунча етишмаслиги билан боғлиқ муаммо бор. Биз бу масалага 100 фоиз қўшиламиз. «Адлия йўлаги» қилиш қийин бўлади. Биз ҳамма маҳаллаларга хат чиқардик. Биз энди маҳаллалар билан ишлашни бошлаймиз.
➖"Адлия ходими депутатга ҳамкор" лойиҳаси устида ишлаяпмиз. Ҳар бир ходим вилоят, шаҳар, тумани кенгаши депутати билан бирга ишлайди.
(Қабулларда сайёр давлат хизматларини кўрсатиш, ўша қабулнинг ўзида фуқарога давлат хизмати билан ёрдам беришга нима ҳалал бераяпти, ҳурматли адлия бошқармаси? – "Ёшлар кундалиги")
Муҳокама. Зойир Мирзаев:
💭 Жойларда бўлаётган қабулларда кўтарилаётган 100 та масаладан 80 таси менинг ваколатимга кирмайдиган мавзулар. Субсидия, бола пули, уй-жой, ер бериш ва ҳоказо масалалар. Лекин, шуни мен ўша жойда юрист бўлиб тушунтириш беришимга тўғри келаяпти. Шунда эҳтиёжманд фуқароларга ҳуқуқий тушутириш бериш мумкинку! Қуйида ҳуқуқий онгни кўтариш керак. Тўғри, биз фуқароларни эшитишга мажбурмиз, лекин барча ўз ишини қилиши керак-да.

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИНИ ҲАЙДАБ ЧИҚАРИШГА ҲАҚЛИМАН – ТАДБИРКОР
✨ Адлия бошқармаси раҳбари сессияда ҳудудларда бинолар бўйича ҳеч қандай муаммоларимиз йўқ деб ёлғон ахборот берди.
⚡️Оққўрғонлик тадбиркор туман Давлат хизматлари маркази биноси билан боғлиқ муаммо борлигини, улар ҳозирда тадбиркорга қарашли бинода асослантирувчи ҳужжатларсиз ўтирганини таъкидлади.
🔴Тадбиркор айтаяпти: мен аслида буларни бинодан чиқариб юборишим керак. Лекин, ўзим оққўрғонликман. Халқни ўйлаб индамаяпти.
🔹 Адлия бошқармасининг бошлиғи: Тўғри масала кўтаряпсиз. Масала бизда қолган. Ҳал қилиб берамиз. (қолгани я-ля, ля, гаплар. Ие, 5 минут олдин бизда муаммо йўқ деган ким эди?)
⚡️ Яна бошқа ҳолатларда депутат туриб айтаяпти: Тизимга қарашли бино қаровсиз, абгор аҳволда катта йўл бўйида турибди. Қанча маҳаллаларда бино йўқ. Нимага шундай биноларни туман балансига қайтариб бермайсизлар, акалар?
🔹 Адлия бошқармасининг бошлиғи: Бу масалани ҳам ўрганиб чиқамиз.
P.S. Ўзи аслида жуда кўп ҳудудларда адлия тизимига қарашли бинолар билан боғлиқ муаммолар бор. Бошқарма бошлиғи сессияга яхши тайёргарлик кўрмай келгани маълум бўлаяпти. 10 минут олдин айтилган гап, кейингисига тўғри келмаяпти.

⭕️live #Сессия
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА 18 НАФАР ОДОБ-АХЛОҚСИЗ СУДЬЯ ЖАЗОЛАНДИ
Дилшод Таджибаев, Тошкент вилояти суди раиси:
🔹 Тошкент вилоят суди томонидан одил судловни амалга оширишда йўл қўйган хато ва камчиликлар ҳамда “Судьялар одоб-ахлоқ кодекси” талабларига амал қилмаган 17 нафар судьяга “огоҳлантириш”, 8 нафар судьяга “ҳайфсан” интизомий жазо чоралари қўлланилган.
☝️ Икки нафар судьянинг ваколатлари Судьялар олий кенгаши томонидан муддатидан илгари тугатилган, 9 нафар судьяга нисбатан интизомий иш қўзғатиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилиб, огоҳлантириш билан чекланган.

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ МАРКАЗИ НУРАФШОНДА "АДОЛАТ УЙИ" ҚУРИЛАЯПТИ – МИРЗАЕВ
⚡ Вилоят суди раиси Д.Таджибаев 2022 йилнинг 1 ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлар ҳақида ахборот бераяпти. Иккита таклиф, эътироз билдиряпти.
1️⃣ Биринчиси, суд биносига борган одам балки билиб-билмай нимадир қонунбузарлик қилган бўлиши мумкин. Лекин биноларнинг ичига кириш мумкин эмас, ташқарида эса ўтирадиган жойлар йўқ. Уларга суд ҳукми ўқилмай туриб, офтобда турғазиб қўйиб жазолаяпсиз. Ашаддий жиноятчилар билан боғлиқ масалалар бошқа. Лекин маъмурий ишлар ва бошқа шу каби ҳолатларни онлайн ўтказиш мумкин-ку!
➖ Жиноий ишлари бўйича вилоят суди судьяси: Бизда бу камчиликлар бор ва бу бўйича ишлаймиз. Ҳақиқатан ҳам судлар атрофида келувчилар учун шароитлар етарли эмас. Кўп ҳолатларда судлар вақтида бошланмаяпти, бу ҳам бор гап. Ички камчиликларимизни тўғрилаймиз.
2️⃣ Иккинчиси: Чинознинг Яллама қишлоғидан Қуйи Чирчиқ туманлараро судига келгунча 4 соат вақт кетади. Шунақа ҳолатларда ҳафтасига бир марта сайёр суд ўтказилса бўлмайдими?
➖ Жиноий ишлар бўйича вилоят суди судьяси: Бу масала бўйича ҳам ишлаяпмиз, ташкил қиламиз.
P.S. Кенгаш раиси сўз олиб, вилоят марказида вилоят судлари учун бино қурилаётгани ва у жой "Адолат уйи" деб номланишини маълум қилди.

#Сессия
📌 Зульфия Зокирова (Халқ депутатлари вилоят кенгашининг фаол депутати) қизиқ бир масалани кўтарди: Вилоят кенгаши қарор қабул қилади. Шаҳар ва туман ҳокимларига аниқ топшириқлар берилади. Лекин шаҳар ва туман ҳокимлари яна маҳаллий Кенгашда вилоят Кенгаши қарорини тасдиқлашни сўрайди. Уларнинг сессияси эса, дейлик, кейинги ойнинг 25-санасида бўлади. Бунгача вилоят Кенгашининг қарори музлаб туради. Бу қандай гап? Нимага қарор устига қарор? Ахир Халқ депутатлари вилоят Кенгаши вилоятнинг олий органи эмасми? Унинг қарорларини ижро этишни сунъий равишда пайсалга солишдан нима наф?
💭 Зойир Мирзаев бу масалага жавоб берди: Вилоят ҳокимлиги котибият мудирлари бу масала бўйича ишлаб, навбатдаги сессияга қадар вилоят Кенгаши қарорларининг ижроси билан боғлиқ вазият бўйича, хусусан, молиявий топшириқларнинг бажарилиши бўйича ахборот беради.
‼️ "Ёшлар кундалиги": ҳақиқатан ҳам жуда кўп ҳолатларда ниҳоятда зарур, халқ кутаётган, дейлик, қайсидир муҳтож оилага тўғридан-тўғри ёрдам кўрсатишга доир қарорнинг ижрога қаратилиши учун ойлар керак бўлади. Бу ўринда ҳамма гап ҳокимликлар юридик бўлимида ишлаётганларнинг ҳужжат айланиш тизими, ижро жараёнига оид етарлича билимга эга эмаслигида. Эндиликда бу каби ҳолатлар кескин камайса яхши бўлар эди. Чунки, қарорларнинг деярли барчаси ёшларга у ёки бу масалада бевосита алоқадордир.
Сессия ишида 10 дан ортиқ депутат, масъул ваколатли шахс иштирок этмагани танқид қилинди. Шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

#Сессия #Live
СЕССИЯ ПАЙТИДА УХЛАЁТГАН ДЕПУТАТ ВА БОШҚА МАСЪУЛЛАР
🤭 Сессия қизғин давом этаётган пайт айримлар ноз уйқуда. Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг бугун бўлиб ўтган 58-сессияси.

Фото: Абдулазиз Абдурашидов
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Қишлоқларимиз_тарихидан #Бўстонлиқ
АЙГЕРИМНИНГ АСАЛ ҚИШЛОҒИ
🤼♂️Юнон-рум кураши бўйича беш карра Осиё чемпиони, уч карра жаҳон чемпионати совриндори, "Рио-2016" Олимпия ўйинлари бронза медали соҳиби Эльмурат Тасмуродов ҳақида эшитмаган, унинг халқаро ареналардаги муваффақиятидан ғурурланмаган ўзбек бўлмаса керак. Чемпионнинг кўнглида қайси қишлоқ кўчаларида спортга муҳаббат уйғонгани кўпчиликка қизиқ бўлса керак. Бугун шу ҳудуд ҳақида ҳикоя қиламиз.
⛰Бўстонлиқ тумани марказидан 18 км узоқликда жойлашган бу қишлоқ Уйенкулсай деб номланади. Асосан қозоқ миллатига мансуб аҳоли истиқомат қиладиган бу ҳудуд номи ривоятларга кўра қишлоқ ўртасидан оқиб ўтган Уйенкулсой ва унинг ўртасида барқ урган бир тўп дарахт номи билан боғлиқ экан. Бироқ йиллар шамоли сойнинг қуриб кетишига сабаб бўлган.
🔘"Уйенкулсай" 1997 йилгача "Янгиовул" ҚФЙ таркибида бўлган. Ўтган даврда қишлоқ фуқаролар йиғинига Турсунбой Алменов, Абдусамад Хаштаев, Ҳурматилла Ушерқулов, Даулбай Эгембердиев, Нурсалима Байназарова ҳамда Мустафо Мусакулов раислик қилишган. 1997 йил 1 февралда "Уйенкулсай" га маҳалла фуқаролар йиғини мақоми берилган.
🔺 Маҳалладаги Қоратепа номли тепаликдан топилган археология ёдгорликлари бу ернинг кўп йиллик тарихга эгалигидан далолат беради.
🐝Асаларичилик маҳалланинг асосий драйвери ҳисобланади. Бугун бу ердаги 40 дан ошиқ хонадонда асал етиштирилади. Алоҳида меҳр ва эътибор талаб қиладиган бу соҳадан бир хонадон йилига (300 асалари оиласидан 4 тонна асал) соф 60-70 млн. сўм даромад олади. Маҳсулот Республикамиз ҳудудидан ташқари Россия Федерациясига ҳам жўнатилади.
🔺Бундан ташқари ҳудуддаги "Агропром" МЧЖ томонидан тайёрланган ярим тайёр ош маҳсулоти (полуфабрикат) хорижда ўзбек ошининг донғини таратишга хизмат қилмоқда,
🌳Қишлоқдаги ҳар бир хонадонда боғ, аксарият оилада иссиқхона мавжуд. Бу маҳалла аҳлининг даромадини оширибгина қолмай, ишсизлигининг олдини ҳам олмоқда.
🎵Шу ерлик Айгерим Қаюмованинг Италияда ўтказилган фестивалда эстрада йўналишида 3-ўринни қўлга киритиши маҳалла ёшларининг санъатга меҳри бўлакчалигининг исботидир.
👨👩👧👦Айни пайтда "Уйенкулсай"да 10 та кўча бўлиб, 2993 нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг 623 нафарини 16-30 ёшгача бўлганлар ташкил этади.
🔍Қишлоқ ер майдони - 4431 гектар. 1 та мактаб, 2 та оилаий боғча, 1 та оилавий поликлиника аҳоли хизматида. Мактаб ва ички йўлларнинг таъмирталаблиги уйенкулсайликларнинг асосий муаммоларидан саналади.
Ҳозирда:
🔹 Маҳалла раиси – Мирзагул Шерматова
🔹 Ҳоким ёрдамчиси – Аббосхўжа Асқаров
🔹 Ёшлар етакчиси – Анвар Туреев
🔹 Хотин-қизлар фаоли – Қолдигул Кудайбергенова

#Сайёр_қабул
⭕️ Live
Айни пайтда Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев Тошкент туманида аҳоли мурожаатлари юзасидан сайёр қабул ўтказмоқда.
Онлайн кўриш учун ҳаволалар:
👉You Tube
👉Facebook
👉Тelegram
⭕️ Live
Айни пайтда Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев Тошкент туманида аҳоли мурожаатлари юзасидан сайёр қабул ўтказмоқда.
Онлайн кўриш учун ҳаволалар:
👉You Tube
👉Тelegram
#Юмор
Инглиз тилини яхшилаб ўрганиб, кейин қўшиқ айтинглар, ёшлар. Англияда кулгига қолибмиз. 🙈