Yoshlar kundaligi | Rasmiy
88.9K subscribers
12.1K photos
7.02K videos
52 files
16.4K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
IT muhandisligi bo'yicha Yaponiya standartlari asosida ta'lim berib keluvchi Japan Digital University'ning so'nggi qabul jarayonlari davom etmoqda!

🤩 Sizda xalqaro darajadagi IT mutaxassis bo'lish, birdaniga 3 ta diplom olish, talabalik paytining o'zida daromad topish va o'qishni muvaffaqiyatli yakunlagandan so'ng Yaponiya kompaniyalariga ishga joylashish imkoni bor!

Universitetga 18 yoshdan 21 yoshgacha bo'lgan maktab bitiruvchilari va abituriyetnlargina ariza topshirishlari mumkin bo'ladi.

🇯🇵 Yaponiya raqamli universiteti ekan, katta ehtimol bilan hujjat topshirish uchun Yapon tilini bilish kerak deb o'ylayotgandirsiz. Xotirjam bo'lavering, JDU'ga o'qishga kirish uchun abituriyentlardan yapon tilini bilish talab qilinmaydi.

❗️Eslatib oʻtamiz soʻnggi qabul uchun imtihon oflayn tarzda boʻlib, universitetimizga oʻqishga kirmoqchi boʻlganlar faqatgina matematika fanidan test topshiradilar.

🔗 Hujjat topshirish uchun: https://www.jdu.uz/enrollee

Telegram: @jduniversity_uz

📞: 71 200-05-95

#Реклама
#Билдириш

«Ёшлар кундалиги»нинг фото архиви энди очиқ. Суҳроб Боймирзаев телеграмда канал очди.

Бошланишига кечаги футболнинг энг қизиқ кадрларини жойлаган. Расм сўраганлар учун манзил: @Suxrob_yk

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Тезкор

Зайнилобиддин Низомиддинов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилиб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Гулнора опа 50 ёшни қаршилабдилар... Қамоқда!

Замонанинг зайли қизиқ. Яқин тарихда кимдир Гулнора Каримова узоқ йил қамоқда ўтиради, деб ўйлашга ҳам қўрқарди.

Шу жойида Ислом Каримовнинг принципиаллигига ҳайрон қолганман. Ўз қизини ҳам аямаганди. Агар тириклигида ўзи қамамай, кейин шу иш қилинганида балки кўпчилик буни хиёнат деб қабул қиларди. Қамалмай яна ўз билганича қолдирилса, ожизлик дея баҳоланарди.

Майли, гап бунда ҳам эмас. 50 ёшни одатда набиралар қуршовида, хурсандчиликда кутиб оладилар. Мен бу бахт насиб қилмаган Гулнора Каримованинг 2-3 та тадбирида қатнашганман.

Ваҳ-ваҳейй... Ана ҳашамат, ана мулозамат, ана тантанааа!!! Тадбирнинг гултожи сифатида ОПА кириб келарди.

Биласизларми, менда у худди ўзга сайёраликдек тасаввур уйғотган (“5-элемент” фильмида қичқириб қўшиқ айтадиган узун аёл борку, худди ўшандек). Атрофида бирваракайига 10-15 одам гирдикапалак бўлиб турганди. Энг қизиғи, опалари қия кетганда ана шу парвоналарнинг ўзи ГКни ёмонлаб чиқишди, роса "гўрига ғишт қалашди".

Кўринадики, ҳеч нарса абадиймас, зўр келса бойлик ҳам иш бермайди, ишонганларинг терс ўгирилиб кетади, панжара ортида ўтира-ўтира унутилиб кетиш ҳам ҳеч гап эмас. Йўлдан адаштирмасин ҳеч кимни...

Аброр Зоҳидов.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Арафа оши пишди. Қадимий одатларимизга кўра, қўшниларга насиба узатдик. Бўғирсоқ пиширилган, болалар хурсанд😍

Арафа муборак, илоҳим, келгуси йили «Ёшлар дафтари»да ҳеч ким қолмасин. 🤲🤝👍

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Ҳайит #Олмалиқ

Айни дақиқаларда юртдошларимиз Қурбон Ҳайити намозини адо қилишга тўпланганлар.

Икки йил ҳайит вақтида жамоат бўлиб намоз ўқилмади. Бугун миллионлаб одамлар шунинг учун ҳам сафларни тўлдириб, тинчлик-осойишталик замонида, мусулмонобод Ватанда ибодат билан машғул бўлиб туришибди.

Лавҳа: Олмалиқ шаҳридаги «Рамазони шариф» жоме масжиди.

©Суҳроб Боймирзаев

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Туйғу

Ибодат не? Яратганга
итоат ҳам ибодатдир,
Ҳақиқий бандалик бирлан
садоқат ҳам ибодатдир!

Севиб Мирзо, фақат дўстлик
билан дилларни обод эт,
Агар Аллоҳ учун севсанг,
муҳаббат ҳам ибодатдир!..

Шеър: Мирзо Кенжабек.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Халқаро_ҳаёт

Илон Маск Twitterni сотиб олишдан бош тортди

🚫 Миллиардер ижтимоий тармоқни сотиб олишдан бош тортишини компания унга сохта аккаунтлар сони тўғрисида маълумот бермагани билан асослади.

💵 44 миллиард долларлик шартнома бекор қилинди, компания акциялари 6 фоизга камайди.

🌐 Twitter Илон Маскни шартнома тузишга мажбурлаш учун судга бермоқчи.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#ҳайитлик
#мурувват
#инсонқадриучун

Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши раиси Зойир Мирзаев яна бир муҳим қарорга имзо чекди — эҳтиёжманд фуқароларга мурувват ёрдамлари ажратилди

📄 Халқ депутатлари вилоят Кенгашига мурожаат қилиб, кўмак сўраган эҳтиёжманд тоифадаги 64 нафар фуқаронинг рўйхати шакллантирилган эди.

💰 Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг бугун қабул қилган қарорига мувофиқ, 64 нафар фуқарога 629 миллион 700 минг сўм ҳажмида моддий ёрдам ажратилди.

📌 Ушбу ёрдам пуллари айни пайтда вилоят "Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳамда туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан рўйхатдаги фуқароларга нақд кўринишда, шунингдек, пластик картага ўтказиб бериш орқали етказилади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ғалаба #спорт

🥊 Тошкент вилояти Ангрен шаҳрилик профессионал ММА спортчиси Ҳолмурод Нурматов МПЛ 6 турнирида навбатдаги ғалабасини қўлга киритди!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Юмор

Кеча уйда, бугун дачада ҳайитни байрам қиладиганларга бағишланган! Қўй прав😂

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
⚡️⚡️⚡️⚡️

Ўзбекистон айрим мустамлакачи давлатлар сингари Қорақалпоғистоннинг тили, урф-одатлари ва маданиятига тажовуз қилмади. Ҳудудда ўзбеклаштириш сиёсатини олиб бормади. Миллий қадриятларни сақлади. Қорақалпоқ адиблари, олимлари ва арбоблари доимо эътиборда бўлди, ўтганларининг хотирасига ҳурмат келтирилди.

Тинчлигимиз, оғизбирчилигимиз ва олди-бердимизга кўз тегмасин. Дилхиралик миллий низога айланмасин. Айрим сепаратист, провокатор ва манипуляторлар ўз жазосини олсин. Ташқаридан бирор давлат аралашмасин, Ўзбекистоннинг ўз кучи, қудрати ва салоҳияти етарли.

Ўзбеклар ҳеч кимнинг арпасини хом ўрган эмас. Меҳмонга борсангиз, уйининг тўрини берса, фарзандига едирмаганини сизга едирса, бировнинг тили, дини ёки миллий ғурурини камситмаса, ҳар доим тинчлик бўлсин, деб яшаса, нима ёмонлик кўриш мумкин бу халқдан?

Хулоса

Бўлиб ўтган воқеалардан бир нарсани мамнун бўлиб хулоса қилиш мумкин:

Ўзбекистоннинг ҳозирги раҳбарияти халқ билан мулоқот ва унинг манфаатларига асосланган бошқарув услубига содиқ. Давлат раҳбари Конституциянинг Қорақалпоғистонга оид моддалари ўзгаришсиз қолдирилишини айтгани ҳам бунга яққол исбот.

Бутун дунё Ўзбекистоннинг бўлинмаслиги, ҳудудининг яхлитлиги ва бир қарич ери ҳам ҳеч кимга берилмаслигини билиб қўйиши лозим.

Умиджон Нозимжонов.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
ДУНЁ СЕНИ ТОҒАНГМАС

Ўзбек телеканаллари яқин йиллар ичида ўз аудиториясининг катта қисмини йўқотиши мумкин. Савиясиз сериаллар, реклама ва шоулар томошабинни бездиряпти.

Интернет эса ривожланяпти ва одамларнинг исталган маълумотини беришдан ташқари, қўшиқчилар учун текин "саҳна"га айланяпти. Ҳозир ҳам ўзбек каналлари отни калласича пулга клипларни айлантирмоқда. Аммо ТВга чиқмай ҳам маъноли тароналари билан тармоқлар орқали танилаётганлар кўпайиб бормоқда. Шундай ёш хонандалардан бири - Жава.

Жавани Шакадан кейин ўзим учун кашф қилдим. "Дунё сени тоғангмас" қўшиғидан бир парчаси тармоқда роса айланди. Аввалига эътибор бермадим. Кейин ютубга кирсам, юзини бинт билан ўраган хонанда чиқиб қолди. Эшитсам у Жава экан.

Жавани бошқа қўшиқларини ҳам тингладим. Унинг бугунги боқиманда авлодга қарата айтилган бу ҳайқириқлари каминага ҳам манзур бўлди, мухлисига айландим. Жава 23 ёшда экан. Одатда у тенгилар кавер айтиб илк ижодини кўчирмакашликдан бошлайди. Шака, Жавалар қолипларни бузиб, санъатга кириб келди. Бу ижобий ҳолат. Қани энди бошқа соҳаларга ҳам шундай ёшлар кириб келса. Аммо уларга тўсқинлик қилувчи кексалар ҳам борлиги ачинарли.

Жаванинг мазкур клипи ютубда 20 кунда 4,6 миллион марта кўрилибди. Салкам 8 минг изоҳ ва барчаси ижобий.

Қисқаси, қўшиқни эшитинг. Бу албатта, кимларгадир ёқмаслиги мумкин. Чунки дид турлича бўлади ва бунда баҳслашиш фойдасиз.

"Зино қилиб чарчамайсан,
Лекин хоҳишинг жаннат..."

Миролим Исажонов.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi