Yoshlar kundaligi | Rasmiy
88.9K subscribers
12.1K photos
7.02K videos
52 files
16.4K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Чемпионларнинг ота-оналари, яқинлари кубокни кўтариб, рақсга тушишмоқда.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Финиш

Медал таққан оналар. Таъсирли манзара. Бугунги куннинг якуни учун идеал манзара.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Туйғу

Ватан!
Шунчаки айтилмас бу сўз ҳеч қачон,
Ларзаланар юрак,
Титроқланар тан.
Кўзларга нур инар, босар ҳаяжон.
Саломга бош эгган келинчак мисол
Бағрида яшариб яшнайди чаман.

Шеър: Аслиддин Мустафоев.

Фото: Нозим Абдулла.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
​​#расмий

Қорақалпоғистон Республикасида содир этилган оммавий тартибсизликлар юзасидан 2022 йил 2 июль куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159-моддаси 4-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича Бош прокуратура томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шакллантирилган Бош прокуратура тергов гуруҳи зиммасига юз берган ҳодисаларнинг барча ҳолатларини аниқлаш, тергов ҳаракатларини холисона ҳамда қонунчиликка қатъий риоя этган ҳолда ўтказиш вазифаси юклатилган.

Тергов ҳаракатлари давомида жиноят иши бўйича Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддаси тартибида 14 киши ушланди.

Шу жумладан, Тажимуратов Д.М. ва Турданов А.Т.ларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айблов эълон қилинди. Уларга нисбатан суднинг қарори билан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.

Қаллыханова Л.О.нинг ҳаракатларида жамоат хавфсизлигига тажовуз қилиш жинояти аломатлари аниқланди. У жиноят иши бўйича гумонланувчи сифатида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланди.

Терговга жалб этилган фуқароларнинг шаъни ва қадр - қиммати ҳурмат қилиниши, қийноқ, зўравонлик, шафқатсиз ёки инсон шаъни ва қадр - қимматини камситувчи ҳаракатларга йўл қўйилмаслиги қатъий назоратга олинган.

Гумон қилинувчи ва айбланувчиларга ҳимоя ҳуқуқи тўла таъминланган ҳолда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, сақлаш жойларида қонунда назарда тутилган барча шароитлар таъминланган. Соғлиғи ва сақлаш шароитлари бўйича эътирозлари мавжуд эмас.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
⚡️Президент администрацияси раҳбари ишдан кетди

Ўзбекистон президентининг фармонига мувофиқ Зайнилобиддин Низомиддинов саломатлиги туфайли бошқа ишга ўтган.

Шу муносабат билан Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилган.

У 2018 йилда шу лавозимга тайинланганди.

Унинг ўрнига ким бўлгани ҳозирча маълум эмас.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Футбол #Финал

Ёшлар ўртасида футбол бўйича ўтказилган чемпионат финали обзори.

⚽️ «Дўстлик»
(Бўка) ва «Қорахитой» (Оҳангарон тумани) жамоалари ўртасидаги ўйин шарҳи ва барча голлар.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
IT muhandisligi bo'yicha Yaponiya standartlari asosida ta'lim berib keluvchi Japan Digital University'ning so'nggi qabul jarayonlari davom etmoqda!

🤩 Sizda xalqaro darajadagi IT mutaxassis bo'lish, birdaniga 3 ta diplom olish, talabalik paytining o'zida daromad topish va o'qishni muvaffaqiyatli yakunlagandan so'ng Yaponiya kompaniyalariga ishga joylashish imkoni bor!

Universitetga 18 yoshdan 21 yoshgacha bo'lgan maktab bitiruvchilari va abituriyetnlargina ariza topshirishlari mumkin bo'ladi.

🇯🇵 Yaponiya raqamli universiteti ekan, katta ehtimol bilan hujjat topshirish uchun Yapon tilini bilish kerak deb o'ylayotgandirsiz. Xotirjam bo'lavering, JDU'ga o'qishga kirish uchun abituriyentlardan yapon tilini bilish talab qilinmaydi.

❗️Eslatib oʻtamiz soʻnggi qabul uchun imtihon oflayn tarzda boʻlib, universitetimizga oʻqishga kirmoqchi boʻlganlar faqatgina matematika fanidan test topshiradilar.

🔗 Hujjat topshirish uchun: https://www.jdu.uz/enrollee

Telegram: @jduniversity_uz

📞: 71 200-05-95

#Реклама
#Билдириш

«Ёшлар кундалиги»нинг фото архиви энди очиқ. Суҳроб Боймирзаев телеграмда канал очди.

Бошланишига кечаги футболнинг энг қизиқ кадрларини жойлаган. Расм сўраганлар учун манзил: @Suxrob_yk

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Тезкор

Зайнилобиддин Низомиддинов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилиб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Гулнора опа 50 ёшни қаршилабдилар... Қамоқда!

Замонанинг зайли қизиқ. Яқин тарихда кимдир Гулнора Каримова узоқ йил қамоқда ўтиради, деб ўйлашга ҳам қўрқарди.

Шу жойида Ислом Каримовнинг принципиаллигига ҳайрон қолганман. Ўз қизини ҳам аямаганди. Агар тириклигида ўзи қамамай, кейин шу иш қилинганида балки кўпчилик буни хиёнат деб қабул қиларди. Қамалмай яна ўз билганича қолдирилса, ожизлик дея баҳоланарди.

Майли, гап бунда ҳам эмас. 50 ёшни одатда набиралар қуршовида, хурсандчиликда кутиб оладилар. Мен бу бахт насиб қилмаган Гулнора Каримованинг 2-3 та тадбирида қатнашганман.

Ваҳ-ваҳейй... Ана ҳашамат, ана мулозамат, ана тантанааа!!! Тадбирнинг гултожи сифатида ОПА кириб келарди.

Биласизларми, менда у худди ўзга сайёраликдек тасаввур уйғотган (“5-элемент” фильмида қичқириб қўшиқ айтадиган узун аёл борку, худди ўшандек). Атрофида бирваракайига 10-15 одам гирдикапалак бўлиб турганди. Энг қизиғи, опалари қия кетганда ана шу парвоналарнинг ўзи ГКни ёмонлаб чиқишди, роса "гўрига ғишт қалашди".

Кўринадики, ҳеч нарса абадиймас, зўр келса бойлик ҳам иш бермайди, ишонганларинг терс ўгирилиб кетади, панжара ортида ўтира-ўтира унутилиб кетиш ҳам ҳеч гап эмас. Йўлдан адаштирмасин ҳеч кимни...

Аброр Зоҳидов.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Арафа оши пишди. Қадимий одатларимизга кўра, қўшниларга насиба узатдик. Бўғирсоқ пиширилган, болалар хурсанд😍

Арафа муборак, илоҳим, келгуси йили «Ёшлар дафтари»да ҳеч ким қолмасин. 🤲🤝👍

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Ҳайит #Олмалиқ

Айни дақиқаларда юртдошларимиз Қурбон Ҳайити намозини адо қилишга тўпланганлар.

Икки йил ҳайит вақтида жамоат бўлиб намоз ўқилмади. Бугун миллионлаб одамлар шунинг учун ҳам сафларни тўлдириб, тинчлик-осойишталик замонида, мусулмонобод Ватанда ибодат билан машғул бўлиб туришибди.

Лавҳа: Олмалиқ шаҳридаги «Рамазони шариф» жоме масжиди.

©Суҳроб Боймирзаев

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi