#Дайжест #Шум_бола
КАТТАКОНЛАР ЁШЛАР БИЛАН РОСТДАН ҲАМ БИРГАМИ – БЕТЎХТОВ "ЛАЙК БОСИНГ"? ЕТАКЧИЛАР!
Маҳаллада етакчи иш бошлаганига ҳам аллақанча бўлди. Жаноб ҳокимлар, тегишли ўринбосар уларни зарур иш шароитлари билан таъминлашга масъул ва мажбур. Мирзиёев уларга шундоқ топшириқ берган. Туман ва шаҳарлардаги каттаконлар етакчи қандай шароитда ишлаётганини биладими?
Баъзи маҳаллаларда етакчига хона, хона бўлса компьютер йўқ. Яна баъзилари шаҳар-у тумандаги тадбирвозликка бетўхтов жалб қилиниб, ўз ҳудудидаги ишлари чала қолиб кетаётганини эшитдик. Ижтимоий тармоқларда ҳоким боваларга доир постларга изоҳ ёзиш, лайк босиш сингари топшириқларга эса кулгинг келадики, айтгулиги йўқ. Смайлик. Қиқир-қиқир.
"Ёшлар кундалиги" етакчиларни интернетда фаол бўлишга, фикр билдириб боришга чорлайди, аммо лайкбозлик удумларидан йироқ бўлинг, қалбингиз томонида бўлинг. Анунақа сохта обрўларга ҳисса қўшманг, ок? 😉
Қуйида май ойида қайси ҳудуднинг биринчи раҳбари шахсан етакчи иш жойи ва фаолияти билан танишгани хусусида дайжестча билан танишинг:
➖Абдувоҳид Тамикаев. Зангиота тумани ҳокими алоҳида вақт ажратиб, ўз секторидаги етакчиларнинг иш жойларини бориб кўрди, шарт-шароитларни ўрганди;😊👍
➖Шохруҳ Шоаҳмедов. Паркент тумани ҳокими "Қизилсой", "Янги Санганак", "Новдак" МФЙда бўлиб, етакчиларнинг хонасида, иш жойидаги шароитни, муҳитни ўрганди; 😊👍
➖Одилхон Рустамов. Тошкент тумани ҳокими "эй деди, юр, Илёс деди (ёшлар ишларига масъул ўринбосар), етакчиларни ишини кўриб келайлик, деди. Борди, кўрди, конкрет ёрдам берди. Одилхон Боқиевичда у, Тошкент тумани ҳокимида у!😊👍
➖Улуғбек Ялгашев. Янгийўл тумани раҳбари "Обод" маҳалласи етакчисини обдон "элакдан ўтказди";😊👍
➖Қобил Ҳамдамов. Олмалиқ шаҳри ҳокими маҳалла ёшлари сардорига мастеркласс ўтиб берди;😊👍
➖Даврон Ҳидоятов. Чирчиқ шаҳри ҳокими барча тегишли мутасаддилар билан бирга ўзи шахсан бирга юриб, махсус ўрганиш ўтказди, аниқланган камчиликларни бартараф қилишга кўрсатма берди. Қилса бўларкан-ку!😊👍
Шундайчикин гаплар. Атиги 6 та ҳудуд раҳбари ўз секторидаги ёшлар етакчисининг иш шароитларини ўргангани – ҳарҳолда ютуқ эмас. Қолган раҳбарлар ҳам балки вазиятни кундалик назоратини олиб боришгандир, аммо биз очиқ маълумотларда учратмадик.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
Хўш, аслида яна қандай воқеалар, хабарлар бўлиши мумкин эди? Қуйида ўтган ой давомида умуман содир бўлмаган воқеалар ҳақида бир оғиз гардкам гап:
➖Ўрта Чирчиқнинг ёш ва янги ҳокими "Қорасув" маҳалласида бўлди ва етакчининг хонасида мебелсозлик бўйича Президент қарорининг ижросида ҳудуд ёшларининг ролини ошириш бўйича суҳбатлашди;
➖Оҳангарон тумани ҳокими А373 йўли бўйидаги маҳаллалар етакчилари фаолиятини ўрганди. Йўл бўйи инфраструктурасини яхшилаш, савдо ва маиший хизмат уйларини яратишда маҳаллий ёшларнинг иштироки ва бизнес режаларини муҳокама қилди;
➖Бекобод тумани ҳокими "Маллабой" маҳалласи ёшлари етакчиси билан бирга ҳудуд айланиб, иссиқхонада ишлаётган минглаб ёшларнинг меҳнат шароитини соғлом турмуш тарзи нуқтаи назаридан махсус ўрганди.
Аммо булар бўлмаган гап ва воқеа. Эҳтимол буёғига ҳам ёшлар билан ишлашда айрим жойларда мақсадли, тизимли ёндашувни кўрмасмиз. Лекин "Ёшлар кундалиги" жаноб раҳбарларни шундай ишлашга чорлайверади, айтиб чарчамайди.
Қоравой Ғафурович Ғуломов,
"Ёшлар кундалиги"нинг штатсиз катта мухбири.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#суперромантика
🎧Қадрдон оҳанглар: «Боғи шамол»
🎼Ижро: Замира Суюнова
✍Шеър: Хуршид Даврон
🔥"Боғи шамол" ниманинг рамзи эканини биласизми?
❤️ Қанийди билсангиз, қанийди била олсангиз...

#Минбар #Олмалиқ #Дониёр_Абдураимов
МАХСУС ЛОЙИҲА: «ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ МИНБАРИ»
Танишинг, Дониёр Абдураимов. Олмалиқ шаҳридаги «Увайсий» МФЙ ёшлар етакчиси.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
МАХСУС ЛОЙИҲА: «ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ МИНБАРИ»
Танишинг, Дониёр Абдураимов. Олмалиқ шаҳридаги «Увайсий» МФЙ ёшлар етакчиси.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#туйғу
Севгимиз ўлдими? Либосингиз кўк,
Кўнглингиз – бегулхан, кўзингиз бечўғ,
Биздан бориш йўқдир, сиздан келиш йўқ -
Келишсиз дунёда беғам, азизим,
Нега кўзларингиз бенам, азизим?..
Шеър: Усмон Азим
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Севгимиз ўлдими? Либосингиз кўк,
Кўнглингиз – бегулхан, кўзингиз бечўғ,
Биздан бориш йўқдир, сиздан келиш йўқ -
Келишсиз дунёда беғам, азизим,
Нега кўзларингиз бенам, азизим?..
Шеър: Усмон Азим
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Санъат #Зўравонлик
⚡️Бўка тумани фарзанди, эстрада хонандаси Рухшонага собиқ эри тан жароҳати етказган.
👮♀Суд хонанданинг собиқ турмуш ўртоғи, режиссёр Санжар Маткаримовга озодликни чеклаш жазосини тайинлади.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
⚡️Бўка тумани фарзанди, эстрада хонандаси Рухшонага собиқ эри тан жароҳати етказган.
👮♀Суд хонанданинг собиқ турмуш ўртоғи, режиссёр Санжар Маткаримовга озодликни чеклаш жазосини тайинлади.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Бобур Мирзо деган аёллар кўйлаги чиқибди. Лолман. Ҳайратларим.
Ишқилиб булар шу кетишда Алишер Навоий деган ич кийим, Амир Темур деган шим ишлаб чиқармаса бўлди. 🙈😡

#Зангиота
Зангиотада "Юртим мунаввар оқшомлари" маданий-маърифий тадбири бўлиб ўтмоқда.
⚪️Ушбу лойиҳадан асосий мақсад оқшом маҳалида аҳоли сайилга борадиган жой ташкил этиш, сайилга келадиганларга турли савдо ва маиший, кўнгилочар хизматлар кўрсатиш эди. Зангиотада бу ваниҳоят яхши йўлга қўйилибди.
‼️Эслатиб ўтамиз, ушбу тадбирлар вилоят ҳокими топшириғига кўра 31-декабргача давом этади.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Зангиотада "Юртим мунаввар оқшомлари" маданий-маърифий тадбири бўлиб ўтмоқда.
⚪️Ушбу лойиҳадан асосий мақсад оқшом маҳалида аҳоли сайилга борадиган жой ташкил этиш, сайилга келадиганларга турли савдо ва маиший, кўнгилочар хизматлар кўрсатиш эди. Зангиотада бу ваниҳоят яхши йўлга қўйилибди.
‼️Эслатиб ўтамиз, ушбу тадбирлар вилоят ҳокими топшириғига кўра 31-декабргача давом этади.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#суперромантика
🎧Қадрдон оҳанглар: «Нурли-нурли»
🎼Ижро: Сиддиқ Маҳмудов
🔥 Аввал ҳайрон қолдим. Бепарво кулдим.
Жим қотдим. Гўдакдай йиғладим бирдан.
Сўнгра бегонадай кўкка термулдим —
Мен ҳануз фалакка бегонадайман...
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
🎧Қадрдон оҳанглар: «Нурли-нурли»
🎼Ижро: Сиддиқ Маҳмудов
🔥 Аввал ҳайрон қолдим. Бепарво кулдим.
Жим қотдим. Гўдакдай йиғладим бирдан.
Сўнгра бегонадай кўкка термулдим —
Мен ҳануз фалакка бегонадайман...
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#туйғу
Гулбаргни битталаб юламан:
Севади...
Севмайди...
Севади...
Севмайди...
Тугайди гулбарглар,
Негадир йиғлагим келади.
Кўнмайман бу ўйин шартига,
Алдамчи гулбарглар алдайди.
У мени қанчалик севишин,
Ўзи ҳам менчалик билмайди!
Бу қадар «бемаъни» ўйиннинг
Шартларин ўзимга олмай тан,
Сочилган умидлар парчасин
Бошқатдан,
Бошқача санайман!
Севади...
Севади...
Севади!!!
Барибир йиғлагим келади...
Шеър: Роҳатой Исмоилова.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Гулбаргни битталаб юламан:
Севади...
Севмайди...
Севади...
Севмайди...
Тугайди гулбарглар,
Негадир йиғлагим келади.
Кўнмайман бу ўйин шартига,
Алдамчи гулбарглар алдайди.
У мени қанчалик севишин,
Ўзи ҳам менчалик билмайди!
Бу қадар «бемаъни» ўйиннинг
Шартларин ўзимга олмай тан,
Сочилган умидлар парчасин
Бошқатдан,
Бошқача санайман!
Севади...
Севади...
Севади!!!
Барибир йиғлагим келади...
Шеър: Роҳатой Исмоилова.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига совға сифатида барча болаларга 200 минг сўмдан берилиши ҳақида хабарлар тарқалди.
Ушбу хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди. Ёлғон хабарлар тарқатганлик учун эса жавобгарлик мавжуд.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Ушбу хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди. Ёлғон хабарлар тарқатганлик учун эса жавобгарлик мавжуд.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#таъзия
Ўзбекистон Қаҳрамони Лола Муродова вафот этди
Ўзбекистон Қаҳрамони, Олтиариқ туманидаги «Нурли обод» фермер хўжалиги раҳбари Лола Муродова 64 ёшида вафот этди.
Марҳума шу кунгача Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори, Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари раҳбарлари ва бошқа қатор тиббиёт муассасалари директорларидан иборат консилиум бошчилигида тажрибали шифокорлар томонидан керакли муолажалар олиб келаётган эди.
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!..

Номаълум шахс Мона Лизадан "аламини олди"
🌐 Франциянинг машҳур Лувр музейида сақланаётган Машҳур мусаввир Леонардо да Винчининг “Мона Лиза” ёки “Жакондо” деб аталувчи суратини номаълум шахс торт билан булғаб кетди.
📄 Гувоҳларнинг кўрсатмасига кўра, жиноятчи эркак воқеа жойига ногиронлар аравасида ўтирган ҳолда яқинлашган. У кутилмаганда ўрнидан туриб, қўлидаги тортни портретга ишқалаган.
🖼 Леонардо да Винчининг бу асари музейда ҳимоя қилиш учун шиша ойна ичида сақланади. Видеода хавфсизлик ходимлари ойнани тозалаётгани акс эттирилган.

#Муҳокама_учун_мавзу
ГРАНТЛАР ВА МЕДИА БОЗОРИ ҲАҚИДА АЙРИМ МУЛОҲАЗАЛАР
Журналистлар ва блогерлар ёмон, улар мавзуни ичидан билмайди, дейдиган ижро ҳокимияти вакилларини учратсам, кулгим келади. Сен очилмасанг, кетинг шилта бўлса, бирон дадилроқ гапинг матбуотга чиқиб кетишидан ўлгудек қўрқсанг, нима қиласан бошқалардан нолиб?
Журналист ва блогерларга мавзу бериш, йўналтириш керак. Бу – ижро ва вакиллик органларининг вазифаси. Мавҳумлик бўлган жойда тахминлар бошланади ва можаронинг ўзгинаси содир бўлади.
Фарғонада Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари ОАВ ва блогерларга турли мавзуларда грантлар эълон қилибди. Биринчи ғолиблар аниқланибди, берилган мавзулар бўйича ишлаш бошланибди. Бу қизиқарли лойиҳалар, медиани молиявий қўллаб-қувватлаш, контентни буюртма қилиш демакдир.
Умуман, бугун грантлар масаласи долзарблашди. Турли чет эл грантлари кўпайгандан кўпайди, давлат ким грант олиб, кимлар нималар билан бандлигини назорат қилишга ҳам улгурмаяпти. Таҳлил қилиб кўрсангиз, босма матбуотдаги паст ойлик ва камситиб муомала қилишдан безор бўлган аксар журналистлар чет эл гранти билан ишлашга ўтиб кетишди. Давлат, халқ бу кампания ўзига қанчалар қимматга тушишини билмайди.
Грантлар соҳасини тушунтириш оғир. Иқтидорли журналист кейинчалик миллатга мусибат келтирадиган ишларга бош қўшаётганини ўзи ҳам англамаслиги мумкин. Масалан, бир пайтлар Германия Марказий Осиё тарихи билан герман қабилалари тарихининг умумий жиҳатларига доир жуда катта суммадаги грант ажратган. Бизнинг ЎзФА олимлари грантни бажариб, герман қабилалари ва саклар, массагетларнинг келиб чиқишида умумийликни эътироф этишган.
Раҳматли Ислом Каримов тарихчилар суюнчи ўлароқ келтирган ушбу тадқиқотни уларнинг юзига отиб юборганини эшитганман. У сиёсатчиларга хос донишмандлик билан мазкур тадқиқот иши Германиянинг Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистонга кейинчалик ҳудудий даъво билан чиқишига бир ҳужжат бўлганини англаган, грант эвазига ёзилган тадқиқот ишини инкор қилган эди...
Шунақа гаплар. "Истеъдодли одамлар миллатнинг бойлигидир", деган эди "Сингапур мўъжизаси"нинг асосчиси Ли Куан Ю. Бугун эски матбуотчилар ўзларини ёппасига чет эл грантларига ураркан, бунинг фойда-зиёнини йиллар ўтиб тушунамиз, ҳарҳолда ўз тарихимизни ўрганганимиз ва боплаб мақолалар ёзганимиз учун грант беришмайди. Айрим хос ва нозик мавзуларда ишонарли маълумот йиғиб бераётганимиздан кейинчалик афсусланмасак бўлди...
P.S: Маълумот учун: Олий Мажлис ҳам иккита грантлар танловини эълон қилди. Эртага ҳужжат топширишнинг охирги куни. Халқ депутатлари вилоят ва шаҳар-туман кенгашларидан нажот ҳозирча йўқ. Улар масаланинг бу жиҳатларини ўйлаб ҳам кўришмади. Ишсиз қолган, давлатдан норози журналист маддоҳга айлантирилган ва бичилган журналистларингиздан қўрқинчлироқдир. У ҳақиқатни айтгани ва ёзгани учун халқни эргаштира олади. У сизни мақтамаслиги мумкин, лекин жамиятга янги фикр беради, сўз айтади, умумий ижтимоий тафаккур ривожланишига ҳисса қўшади.
Беҳзод Қобулов,
"Олтин қалам" Миллий мукофоти совриндори.

#ҚУТЛОВ #ТУҒИЛГАН_КУН
Бугун вилоят ҳокимлиги Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича котибияти мудири Муҳаммадхўжа Саидхўжаевнинг таваллуд куни!
⚪️М. Саидхўжаев 1991 йилда Зангиота туманида туғилган. Тумандаги 42-умумтаълим мактабида ўқиган.
🔸2013 йилда Ангрен педагогика институтини, 2021 йилда Чирчиқ давлат педагогика институтида магистратура босқичини тамомлаган.
📁"Ҳеч қачон бошлаш учун эрта ёки кеч бўлмайди. Ҳозир – бошлашнинг айни вақти" шиорига амал қилган Муҳаммадхўжа айни дамда Тошкент давлат Аграр университетида иқтисод йўналишида (сиртқи) таҳсил олмоқда
📌Илк фаолиятини Янгийўл қурилиш ва миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежида ҳуқуқ ва маънавият асослари фани ўқитувчилигидан бошлаган. Республика маънавият ва маърифат марказида қатор йиллар фаолият юритган.
Ёшлар - Ўзбекистоннинг бугуни, эртаси. Улар билан ишлашда янги куч, янги ғоялар керак. Бу йўлда эса тиниб-тинчимас тенгдошимиз Муҳаммадхўжага омад тилаймиз.

⚡️⚡️⚡️⚡️
Кўриб турганингиз етти соат давом этган операциядан кейинги ҳақиқий расм.
Ўлган онасининг қўлида янги туғилган чақалоқ. Юқоридаги фотосуратда шифокор йиғлаяпти.
Она оғир хасталикка чалинган ва бола туғилиши мумкин эмас эди. 11 йил давомида фарзандини кутган аёл катта хавф остида бўлиб ва болани ёки ўзини қутқариб қолар эди...
Ва шифокор 7 соат давомида қўлидан келган барча ишни қилган бўлса-да, уларни биргаликда қутқара олмади.
Охир-оқибат, шифокор онаси сўраган нарсани амалга оширишга қарор қилди, яъни болани она ҳаёти эвазига сақлаб қолиш.
Она болани биринчи ва охирги марта бағрига олади, туғилгандан кейин бир-икки дақиқа ўпади ва қучоқлайди, табассум қилади ва кўзларини юмади, ҳаётни тарк этади. Матонатли оналаримизга таъзим!