Yoshlar kundaligi | Rasmiy
56.2K subscribers
12.5K photos
7.41K videos
52 files
17.2K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Чирчиқ #Мунаввар_оқшомлар

📌Чирчиқ шаҳрида айни пайтда "Юртим мунаввар оқшомлари" маданий-маърифий тадбири бошланмоқда.

🎼Жорий йилги мавсумни бошлаб бераётган бугунги тадбирда турли маданий, кўнгилочар ҳамда спорт мусобақалари ўтказилиши кутилмоқда.

📹 Чирчиқдан мухбиримиз Бахтиёр Қурбонов хабар қилади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
​​#Юлдузли_виньетка #Битирувчи2022

Танишинг: Юлдузли виньетка

Тошкент вилоятидаги давлат ва жамоат ташкилотларида фаолият юритаётган раҳбарларнинг ёшлик даврида қайси таълим муассасасида ўқиганини биласизми?

▫️ Барҳаёт Мелиев – Тошкент вилояти ҳокимининг шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари;

▫️ Зуҳра Мирғозиева – Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи;

▫️ Муроджон Носиров – Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси Кенгаши раиси;

▫️ Қобул Ҳамдамов – Oлмалиқ шаҳри ҳокими;

▫️ Жасур Ахроров – Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи;

▫️ Шамсиддин Маннопов – Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи;

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#нигоҳ
#хориждаги_мактаблар

Сўнгги қўнғироқ” қаерда қандай нишонланади?

🌍 АҚШда мактаб ўқувчиларини расмий тадбирдан кўра кўпроқ битирув оқшоми қизиқтиради. Кундуз куни мактаб битирувчилари махсус қалпоқ ва либосда тантана қўшиғини (Pomp and Circumstances) баралла айтади.

🌍 Африканинг айрим мамлакатларида битирувчиларга махсус дастурхон ёзилиб, байрам торти қўйилади. Кичик синф ўқувчилари саҳна кўринишларини намойиш этгач, қизғин дебатлар ташкил этилади.

🌍Норвегия мактабларидаги битирув маросимида университетга кирмоқчи бўлган ўқувчилар кўк рангдаги либос, ўқишга кирмай ишлашни мақсад қилганлар қизил либос кияди.

🌍 Швецияда мактаб битирувчилари бирга ҳашаматли нонушта уюштиради. Ўғил болалар оқ костюм ва қизлар оқ либос кийишади. Қизиқарлиси эса барчанинг бошида оқ қалпоқ бўлиши шарт. Маросимда синфдошлар бир-бирларининг кийимлари астарига ўз имзоларини қўйишади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#сўнгги_қўнғироқ_фотогалереяcи

Ким экан?

📸Сиз бу инсонни танийсиз. У бугун вилоятдаги масъул лавозимда фаолият юритади. Сурат унинг 1-синфлигида олинган.

🤔 Сўнгги қўнғироқ фотогалереямиздаги бу болажон бугун қайси соҳанинг раҳбари? Уни танидингизми?

📝Топган бўлсангиз изоҳларда қолдиринг.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ДХХ_кубоги #Чемпион

Тошкент тумани чемпиони бўлган "Қизғалдоқ" маҳалласи ёшлари туман ҳокими Одилхон Рустамовдан кубокни қабул қилиб олмоқда.

Чемпион маҳалла ёшлари энди вилоятда туман шарафини ҳимоя қилишади.

Ғолиб ва совриндорлар туман ҳокими томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#туйғу

Овозимни ёзиб олди бир киши,
Сураткаш суратга олди туришим.
Яхшиям кўриниб турмас уларга,
Сени ич-ичимдан яхши кўришим...

Шеър: Бобур Элмурод.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️

⚽️Рим ҳайратда. Феномен Жозе Моуриньо ўз жамоаси билан конференциялар лигаси кубогини қўлга киритди. "Рома" финалда Голландиянинг "Фейеноорд" клубини тиз чўктирди.

⚪️Финални "Рома"нинг Римдаги уй стадионида мана шундай катта экранларда минглаб мухлислар томоша қилишди. Финал ҳуштаги янграганидан сўнг стадионда мана шундай вазият ҳукм сурди.

🤾Финалда ўзбек ўғлони Элдор Шомуродов ҳам майдонга тушди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
ЁШЛАРГА МУРОЖААТ

Ҳурматли ёшлар, қадрли дўстларим!

Чирчиқ шаҳридаги 3-умумтаълим мактаби ўқувчилари билан содир бўлган воқеа барчамизни жунбушга келтирди.


Бу вазият – вилоятимизда ёшлар ўртасида таълим ва тарбия ишига масъул бўлган биз мутасаддилар ҳамда ота-оналар учун иснод, десак муболаға бўлмайди. Эндигина 7-8-синфда ўқиётган болаларнинг бунчалар шафқатсиз ва бетарбия бўлишини ақлга сиғдириш қийин.

Бугун айнан ўша маҳаллада фаоллар ва педагоглар, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари ҳамда ёшлар иштирокида очиқ муҳокама ўтказамиз. Бизга бу воқеанинг ўзи эмас, бундан кейинги жараёнлар, яна шундай ҳолатлар содир бўлмаслиги ҳам муҳим.

Мен вилоятда ёшлар учун масъул шахс сифатида уларнинг бу салбий ҳаракатларини кескин қоралайман. Зиёлилар, олимлар шаҳри, йирик маданият ўчоғи бўлган Чирчиқда бундай ҳодиса содир бўлгани жуда аянчли.

Энди айнан мана шу маҳалладаги ёшлар етакчиси, мактабдаги маънавият тарғиботчиси фаолияти бўйича алоҳида назорат режа ишлаб чиқилади. Бунда ҳудудда маънавий муҳитни соғломлаштириш борасидаги ишлар янаям қатъийлик, изчиллик билан амалга оширилади.

Азиз вилоятимиз ёшлари! Яхши инсон, яхши фарзанд ва яхши дўст бўлиш учун танлов ўз қўлингизда!

Ота-онасига лаънат эмас, раҳматлар олиб келадиган фарзанд бўлишга интилинг!

Миразиз Мирсултонов,
Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Муҳокама_учун_мавзу

👕Бу харита эмас, кўйлак. Андижондаги бир мактабнинг битирувчилари кийимларига ручка ва бўёқлар билан исмларини ёзиб чиқишибди.


‼️Ушбу ҳолатга қандай муносабат билдирасиз?

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#танқид

ЯНА ИЖРО ТИЗИМИДАГИ КАМЧИЛИКЛАР ХУСУСИДА

📂Маданий-маърифий соҳада ишни ташкил қилишга доир реал аҳволимиз пойтахт билан ер ва осмонча фарқ қилади! Нега?

◽️Пойтахтнинг каттаю кичик боғлари, сайилгоҳларида тунги вақтда ҳаёт қайнаб турганда, унинг биқинидаги шаҳару туман марказларида тунги вақтда ҳаёт тақа-тақ тўхтаб, фақат чойхонаю Game clubлар ишлайди...

⁉️Тошкент вилоятида хушҳаво сайилгоҳлар, боғу роғлар, маданий марказлар йўқми?

🔴Муҳташам марказлар, обод кўчалар нега оқшом маҳали кимсасиз бўлиб қолади?


Зойир Мирзаевнинг топшириғини нима учун айрим ҳокимлар "игнор" қилаяпти?

⛔️Топшириқ берилди. Орадан
бир ой ўтди, аммо жойларда яллама-ёримдан бўлак натижа йўқ...

Иш ўрни яратиш, тизимли ёндашув, тушуниб ишлаш йўқ...

❗️"Мунаввар оқшомлар" фақат Тошкент туманига керакми? Бошқалар қачон уйғонади?

"Ёшлар кундалиги" мавзуни таҳлил қилади.

▶️БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#туйғу

Сен келгунча юрагимни ютиб тураман,
Кўзим юмиб кўзёшимни тутиб тураман.
Алдаб-сулдаб чалғитаман ўзимни ўзим,
Сен келгунча яшамайман, кутиб тураман ...


Шеър: Иқбол Мирзо

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Ёз яқин: Тошкент вилояти оромгоҳлари мавсумга шайми?

‼️Тошкент вилоятида бу йилги мавсум 6 июндан бошланади.

📌Мавсум давомида вилоятда 17 та стационар, 144 та кундузги соғломлаштириш майдончалари (жами 161 та оромгоҳ) фаолият юритади.

🔍Оромгоҳларда 47 381 нафар болаларнинг соғломлаштирилиши режалаштирилган.

👬Мавсум давомида 116 нафар Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиси, 50 нафар кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг фарзандлари ҳомийлар ҳисобидан, 3500 нафар кам таъминланган оилалар фарзандлари жамоа шартномалари ва келишувлар орқали соғломлаштирилади.

🔺Болаларнинг қизиқишларини инобатга олган ҳолда 8 та ихтисослаштирилган оромгоҳ ташкил этиш режалаштирилган (1 та экологик-биологик, 1 та техник-ижодкорлик, 4 та ижтимоий мослашув, 1 та бадиий-ижодкорлик, 1 та ҳарбий спорт-соғломлаштириш).

👩‍⚕️Бу йил оромгоҳларга 1052 нафар педагог, 205 нафар тиббиёт ходими, 242 нафар ИИБ, миллий гвардия, ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари бириктирилади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#спорт

🔺22–26 май кунлари Олмалиқ шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасидаги Тошкент вилояти ҳокими кубоги очиқ мусобақалари бўлиб ўтди.

🥊Унда республикамизнинг барча вилоятларидан чарм қўлқоп усталари беллашди.

🥇Якуний натижаларга кўра, вилоятимиз фарзандлари Айдос Таганбоев, Шаҳбоз Юнусалиев, Сардор Рахмонбердиев, Абдулла Ражабов шоҳсупанинг юқори поғонасидан жой олди.

🏆Қувонарлиси, вилоятимиз вакиллари умумжамоа ҳисобида ғолибликни қўлга киритишди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Футбол

🗓 Май ойининг сўнгги кунлари жаҳонда катта футбол ҳавоси билан ўтаяпти. Либертадорис, Конференциялар кубоги, дербилар, чемпионлик ўйинлари шулар жумласидан.

🇸🇦 Саудия Арабистонида ҳам ўзига яраша эл классико бор. Осиё грандлари қаторига кирувчи "Ал-иттиҳод" ва "Ал-ҳилол" жамоалари чемпионатнинг навбатдаги турида ўзаро юзлашишди.

⚽️ "Иттиҳод" мухлислари стадионда шундай атмосферани вужудга келтиришди.

❗️Хўш, энди ўзимизга қайтсак. "АГМК" билан "Металлург" ўртасидаги Тошкент вилояти дербисида шунга ўхшаш муҳитни тасаввур қила оласизми? 😊

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
МИРЗАЕВ ЁШЛАР КОМИССИЯСИНИНГ ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗМОҚДА

🔺Айни пайтда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев вилоятимизда ёшларга доир давлат сиёсатини амалга ошириш масалаларига бағишланган ишчи йиғилиш ўтказмоқда.

🔘Йиғилиш кун тартиби бизга номаълум, аммо мактаблар тугаши билан юзага келадиган ҳар йилги хаос асосий мавзу бўлишини тахмин қилдик. Тошкент вилоятида олий таълимга кириш кўрсаткичлари ниҳоятда паст, бу йил ўзгариш бўладими – шудир масала.

⚡️Чирчиқдаги муштумзўр ўқувчилар, Чирчиқ педагогика институтидаги урушқоқ талабалар, Чирчиқда ҳижобга ўранган 8-синф ўқувчиси бўлган қизга пистолет тираб ҳақорат қилган "кўча боласи", хуллас, ҳудуд раҳбари Даврон Ҳидоятовнинг мавзуга доир ҳисоботи ҳам эшитилса керак.

‼️Ҳурматли халқ, фарзандларингиз тақдирига доир муҳим йиғилишни жонли эфирда томоша қилиб ўтирганга нима етсин:

👉Фейсбукда онлайн кўриш👈

Фото: Суҳроб Боймирзаев.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi