Yoshlar kundaligi | Rasmiy
89.1K subscribers
12.1K photos
7.02K videos
52 files
16.4K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Туйғу #Ҳамиша_биргамиз

Умр ҳам ўтгандай...
наҳот бир кунда
настарин гулидай очилиб сўлдик?

Бир нафис гул кўрдик ёвуз жунунда,
орзулаб исмини армона қўйдик,

исми жисмига мос армона бўлди,
бу гулга тикилиб вайрона бўлдик...

**

Эй, гулим кўзларга ёшлар тўлганда,
Соямиз қўшилган дамларни эсланг...

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#online

Фоторепортаж: Наманган шаҳрида ўтказилаётган Гуллар паради бошланиш арафасида.


Гуллар автокарвони билан 61 Халқаро гуллар фестивали очилади.

Жорий йили фестивал доирасида 16 миллион туп ранг-баранг гуллар Наманган шаҳри марказидаги Бобур номидаги истироҳат боғига ўтқазилган.

Фестивалга юртимиз ва дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатидан 2 миллиондан кўпроқ томошабин қатнашиши кутилмоқда.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Мен дунёга келиб дунё орттирдим,
Ҳаммасини қолдириб кетарман.

Қалбни эса сўнгги ҳужайрасигача
Ловиллатиб ёндириб кетарман.

Шеър: Асқад Мухтор

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

👀Ломоносов ҳайратда, Менделеев шокда.

🔥Москвада ўқиган атиршунос🙈😳

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Ангрен ва Бекобод шаҳарларига бугун-эрта янги ҳокимлар таништирилади.

Шу муносабат билан бугун Халқ депутатлари Ангрен шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси чақирилган
.

Ангрен шаҳрига Алишер Раимов ҳоким бўлиши кутилмоқда. У муқаддам «Облгаз»га раҳбарлик қилган.

Бекобод шаҳрида эса тайинлов эртага амалга оширилади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Кун_иқтибоси

Кимдаки бўлмаса замона ғами,
Ё оламдан эмас, ё эмас одам...

©Паҳлавон Маҳмуд

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#сўнгги_қўнғироқ_фотогалереяcи

Ким экан?

📸 Ушбу фотосурат 1972 йилнинг 25–май санасида олинган.

😉Бу болакайни сиз ҳам жуда яхши танийсиз.

🎼 Ўша даврларда унинг ўзи ҳам кун келиб ўзбек қўшиқчилигида ўзига хос йўналиш ва мактаб яратишини ўйламаган бўлса керак.

🤔 Сўнгги қўнғироқ фотогалереямиздаги ушбу машҳур вилоятимиз фарзандини танидингизми?

📝Топган бўлсангиз изоҳларда қолдиринг.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Етакчилар_фаолиятидан

Ёшлар қачон спортга қизиқиб, бирор натижага эришади?

📌 Қачонки ёшлар етакчиси зўр спортчи бўлса, – дейди Қибрай тумани "Соҳибкор" маҳалласи ёшларига ҳар томонлама бошчилик қилаётган Ҳалимахон Раимбердиева.

☝️ Бу гапда чиндан жон борга ўҳшайди. Ҳақиқатан бугун соҳибкорлик ёшлар ДХХ кубоги мусобақаларида 1-ўринни ҳеч кимга бермай келишмоқда. Бугун Чирчиқ давлат педагогика институти “Спорт ва чақириққа тайёргарлик” йўналиши талабаси бўлган Ҳалимахон маҳалла ёшларини ўзгача шиддат билан мусобақаларга тайёрлаётган кўринади.

💭 Маҳалла аёлларининг айтишича, шу қиз иш бошлагандан буён маҳаллада бирорта бекорчи ёш қолмабди. Ҳамма шоҳмот-шашка ва бошқа спорт тўгаракларида эмиш. Балли, ёшлар, балли, Ҳалима!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#бокс

🥊 Олмалиқ шаҳрида бокс бўйича “Тошкент вилояти ҳокими кубоги” очиқ мусобақасига старт берилди.

📌 Унда ҳудуддаги бокс мактабларининг 18 ёшдан юқори бўлган 100 нафар спортчиси ўз маҳоратини синовдан ўтказяпти.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#биласизми

🗓 Жорий ўқув йилида Тошкент вилоятидаги 886 та умумтаълим мактабларини 30 минг 600 нафардан ортиқ ўқувчилар битиради. Бироқ олий таълим муассасаларига қабул бошланишига оз вақт қолганига қарамай, 16 ёшга тўлган юзлаб 11-синф битирувчилари ҳалигача ID-карта олмаган.

🎓 Олийгоҳларга қабул кунларига яқин қолганда ID-карта олишга узундан узоқ навбатлар кузатилиши мумкин. Шу боис паспорт олишни унутган битирувчилар сўнгги кунларга қолдирмай тезроқ ҳаракат қилинг.

📌 Жорий йилнинг 1 январидан бошлаб Зангиота туман, Нурафшон, Чирчиқ ва Оҳангарон шаҳар Давлат хизматлари марказларида шахсни тасдиқловчи ID-карта бериш жорий қилинди. Хизматлар экстерриториаллик тамойили асосида (рўйхатда турган жойингиздан қатъий назар) тақдим этилади.

❗️ Бошқа туман-шаҳарларда ID-карта олишни таъминлашда ИИБга мурожаат қилишлари мумкин.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#видеоселектор

🎙 Президент раислигида ўтаётган йиғилишда сўнгги беш йилда спортни ривожлантиришга қарийб 4 триллион сўм йўналтирилиб, 118 та янги йирик спорт объектлари фойдаланишга топширилгани ва 110 та объект реконструкция қилингани таъкидланли.

🗓 Жорий йилда спорт соҳасига 2 триллион 300 миллиард сўм (2017 йилдан 5 бараварга кўп), шундан спорт таълим муассасалари учун 1 триллион 200 миллиард сўм ажратилди.

📌 Илк бор барча маҳаллалардаги ёшлар етакчилари, мактабларнинг жисмоний тарбия ўқитувчилари ва спорт мактаблари тренерлари иштирокида ёшларни спортга жалб этиш бўйича янги беш босқичли мусобақаларга старт берилди.

Апрель-май ойларида мусобақалар билан 3 миллиондан зиёд ёшлар қамраб олинди.

“Лекин, спортдаги натижалар яратилган шароитларга ҳали мос эмас”, - деди давлат раҳбари.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#видеоселектор

Шавкат Мирзиёев:

– Республика ва Чирчиқ шаҳар олимпия захиралари коллежларидан бошқа бирорта спорт коллежи ўз натижаси билан мақтана олмайди. Сабаби, ёшлар терма жамоаларининг бош тренерлари айнан шу 2 та коллежда фаолият юритади ва спорт федерациялари ҳам фақат улар билан ишлашга ўрганган.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi