Yoshlar kundaligi | Rasmiy
104K subscribers
12K photos
7K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#жиноят_ва_жазо

Ёш йигитнинг фирибгарлиги фош бўлди

🇺🇿 Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юқори Чирчиқ туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ж.О. фуқаро А.нинг ишончига кириб, гўёки Америка Қўшма Штатлари элчихонасида ишловчи танишлари орқали 30 000 АҚШ доллари эвазига унга чет давлатга чиқиш ҳуқуқини берувчи “VISA” ҳужжатларини тайёрлаб беришини айтиб, олдиндан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

🚨 Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари (фирибгарлик) ва (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#жиноят

Пискент прокурори ёрдамчиси фирибгарлик билан қўлга тушди

🚓 1 ноябрь куни Тошкент вилояти прокуратураси ва ДХХ вилоят бошқармаси тезкор ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Пискент тумани прокурорининг ёрдамчиси судда кўрилаётган жиноят иши бўйича судья орқали судланувчига енгил жазо тайинланишини ваъда қилиб, эвазига фирибгарлик йўли 1.500 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

📄 Мазкур ҳолат юзасидан 2 ноябрь куни Жиноят кодексининг 168 (Фирибгарлик) ва 28, 211 (Пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

🚨 Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

📌Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#жиноят_ва_жазо

Ангрен ва Чирчиқда мактаб жиҳозларига ажратилган пуллар талон-торож қилинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Т.Z.” МЧЖ раҳбари Г.Қ. Ангрен шаҳридаги мактаб-интернати директори В.У. билан ўзаро тил бириктириб, ушбу мактабга аслида етказиб берилмаган мактаб жиҳозларини қабул қилиб олганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни сохталаштириш орқали 474,3 млн. сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Т.Z.” МЧЖ иш юритувчиси Ф.Қ., ёрдамчиси Ш.А. ва Чирчиқ шаҳридаги ихтисослаштирилган мактаб директори Г.М. билан ўзаро тил бириктириб, ушбу МЧЖ томонидан мактабга аслида етказиб берилмаган офис мебелларини қабул қилиб олганлиги юзасидан ҳужжатларни сохталаштириш орқали 124,2 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#жиноят

Бузоқнинг югургани сомонхонагачами?

🗓 Сўнгги пайтларда ер савдоси билан боғлиқ жиноятлар тез-тез содир этиляпти. Ачинарлиси, бу ҳақдаги хабарларни одамлар одатий ҳолдек қабул қилмоқда. Аслида ҳам шундай бўлиши керакми?

🚨 Бекобод шаҳрида муқаддам судланган фуқаро Ғ.Ф. яна бир фуқаро М.С.нинг ишончига кириб, гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида “Ю.Д.” фермер хўжалигига қарашли “Металлург” МФЙ ҳудудидаги 10 сотих ер майдонини унинг номига расмийлаштириб олиб беришини айтади. Бунинг эвазига 20 000 АҚШ долларига келишади. Афсуски фирибгарнинг фириби Бош прокуратура ҳузуридаги Департаменти ҳамда ДХХнинг Бекобод шаҳар бўлимлари томонидан фош этилди.

❗️ Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

☝️ Афсуски, аввал ҳам судланган фуқаро яна суд курсисига ўтиради.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#жиноят_ва_жазо

БАНКИРНИНГ НАФСИ ҲАКАЛАК ОТДИ

АТ “Халқ банки” Қибрай филиали
томонидан имтиёзли кредит маблағлари мақсадсиз ишлатгани аниқланди.

Хусусан, банк филиали раҳбари ва бўлим бошлиғи ўз ваколатини суиистеъмол қилиб, 14 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 14 та ҳолатда тадбиркорлар ҳисобига жами 1 миллиард 102 миллион сўм миқдордаги кредит маблағларини ноқонуний ажратган. Шундан сўнг бу пуллар транзит ҳисоб рақамларига кўчирилиб, пластик карточкалар орқали нақдлаштириш йўли билан талон-торож қилинади.

Ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#жиноят_ва_жазо

Олмалиқ. Банкоматни тунамоқчи бўлганлар қўлга олинди

📍Жорий йилнинг 12 февраль куни Олмалиқ шаҳар ҳудудига тунги хизматга жалб этилган Тошкент вилояти ИИББ 2-минтақавий ҳудуд ППХ ходимлари томонидан соат тахминан 00:30 лар атрофида Олмалиқ шаҳар “Ойдин” МФЙ жойлашган Халқ банкига тегишли банкоматни 1990 йилда туғилган фуқаро Б.Ю. ўткир тиғли жисм билан бузиб очиб, ичида мавжуд бўлган пулларини олишга уринган вақтида далилий ашё билан ушланган.

🔘Ҳозирда ҳолат юзасидан ушланган шахсга нисбатан Олмалиқ шаҳар ИИБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодексининг 169-моддаси, 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#жиноят

Тошкент вилоятига инсонни ўлдирувчи
дорилар кириб келмоқда (ми?)

🌐
Батафсил

Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#жиноят #қотиллик

Янгийўлда ариқ бўйидан икки киши жасадининг қолдиқлари топилди. Улар ёқиб юборилган

🌐
Батафсил

✉️Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
#жиноят

Бухорода 5 та нодавлат боғча ёпилди

Батафсил

✉️Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
#жиноят

ДАЛИЕВ ИШИ: ТАНИҚЛИ САНЪАТКОР ХОТИНИНИ НЕГА ПИЧОҚЛАБ ЎЛДИРГАНИ АЙТИЛДИ

Ўзбекистонда
ажрим жараёни узун ва ғамгин, кишининг тинкасини қуритадиган драма. Ажрим эр ёки аёлнинг бир-бирига шантаж қилиш учун қурол вазифасини ҳам ўтайди. Эр аёлини хиёнат устида ушлаб олса ва ажрашмоқчи бўлса, аёл ажрашишни хоҳламаса, ўн йиллаб ўртада ажрим ҳукми ўқилмайди. Маҳкама аёлнинг фикри билан йилларга чўзилаверади.

Батафсил

Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM