Yoshlar kundaligi | Rasmiy
46.1K subscribers
12.6K photos
7.51K videos
52 files
17.4K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴Live

😍Зангиота зиёратгоҳи ва масжиди айни пайтда. (Учувчисиз қурилмадан олинган видео)

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
🔴LIVE

Бўка туманидаги масжидларда Ҳайит намози ўқилмоқда. Минглаб юртдошларимиз сафларни тўлдириб ибодат қилишмоқда.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴Live

Янгийўл тумани. Масжид ичи ва атрофларини тўлдириб, намозни адо қилаётган юртдошларимиз.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Кун_фотоси

Олмалиқ шаҳридаги «Рамазони шариф» жомесида ҳайит намози ўқилиши олдидан, тасбеҳ ўгириб, зикр айтаётган отахон:

- Аё, парвардигоро, шу кунларга етказганингга, муаззинлар овози чор-атрофга баралла таралиб турган бу кунларни кўрсатганингга шукр...



Зокир боболар, мўмин боболар соғ бўлишсин!

Фото: Суҳроб Боймирзаев.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ #Рамазон #Олмалиқ

ХАЙР ЭНДИ, РАМАЗОН

Бугун эрта тонгдан миллионлаб ватандошларимиз масжидга бориб, сафларни тўлдириб ҳайит намозини адо қилишди.

Рамазон ойида нафсни жиловлаб, ҳиммат камарини белига маҳкам боғлаган юртдошларимиз, ишбошилар омон бўлишсин. Чунки, бу йил ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ифторликлар, эҳсонлар, хайриялар бўлганини кўрдик-кузатдик.

Халқи бой, давлати қудратли юртларда шундай бўлади. Шуларни ўйлаб ғурурланасан киши.

Сезаяпсизми, катта маъракалар, қутлуғ тўйлар зўр тантана ва юқори даражадаги ташкилотчилик билан кутиб олинаяпти.

Ҳайит намози ўқилган ораста, маҳобатли, қуббалари кунгирадор масжидларни кўриб, мусулмонобод юртимизга кўз тегмасин дея ният қилдик.

Хайр энди, моҳи Рамазон! Биз келгуси йили сени интиқиб кутамиз! Юракларда севинч, сафларимиз тўлиқ ҳолда яна учрашгунча, ойлар султони!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хайрлитонг

Агар атрофингизга боққанингизда фақат яхшилик ва эзгуликларни кўраётган бўлсангиз, демак ички оламингиз жуда ҳам гўзал... Чунки ҳаёт шунчаки бир ойна ва у биздаги бор нарсаларни акслантиради, холос... 🙂

Қалби гўзал қадрлигим, хайрли тонг!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#халқаро_ҳаёт

Россия клублари еврокубоклардан четлатилди

🔺Россия клублари 2022/23 йилги мавсум учун ҳам Европа мусобақаларидан четлатилди. Бу ҳақда UEFA расмий сайти хабар берди.

📁Хабарга кўра, қарор UEFA томонидан 2 май куни қабул қилинди.

⚽️Шунингдек, Россия терма жамоаси 2022/23 йилларда бўлиб ўтадиган Миллатлар лигаси мусобақасидан ҳам четлатилди.

Каналга уланиш:

https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#кун_тарихи

3 май - Бутунжаҳон матбуоти эркинлиги куни.

1993 йилнинг 20 декабрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан имзоланган махсус резолюцияда айнан шу кун «Бутунжаҳон матбуот эркинлиги куни» деб эълон қилинган.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Жаҳон_матбуоти_эркинлиги_куни

ТАНИШИНГ, ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДАГИ БОСМА НАШРЛАР ДИЗАЙНЕРЛАРИ!

🗞Нега ва қачон пайдо бўлгани қизиқ эмас, хуллас, жамоатчиликда босма матбуотнинг умри тугаётгандек кайфият бор. Пандемия даврида соҳада пайдо бўлган мубҳамлик, Россия-Украина уруши фонида қоғоз нархининг ўсиб кетиши матбуот инқирозини тезлаштирди, шекилли.

🗞Аммо матбуот, яъни ўша – чўкаётган кеманинг ажойиб қаҳрамонлари, жасур посбонлари, оддий сўзларни гулга ўраб, ўқувчига тақдим қиладиган мутахассислари бор. Гап – босма матбуот дизайнерлари ҳақида бораётганини тушуниб турибсиз, албатта.

🗞Жаҳон матбуоти эркинлиги куни муносабати билан ана шу ҳамкасбларимизни эслашга, меҳнатларини эътироф этишга қарор қилдик. Бизнингча, газета яшайдими-йўқми, деган саволлар муҳим эмас. Унда кимлар ишлаётгани, савия ва сифат қандайлиги муҳим.

Байрамингиз муборак бўлсин, азиз матбуот вакиллари!


Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#огоҳбўлинг

ШАРШАРАДА РАСМГА ТУШМОҚЧИ БЎЛГАН ЙИГИТ ТЕПАЛИКДАН ТУШИБ КЕТДИ

🔘2 май куни Бўстонлиқ тумани Янгиқўрғон қишлоғига табиат қўйнида дам олиш учун борган фуқаролардан бири «Сой мозор» шаршараси тепасига чиқиб, расмга тушмоқчи бўлган ва эҳтиётсизлиги оқибатида тепаликдан йиқилган.

📌Фавқулодда вазиятлар бошқармасига тушган хабарга кўра, у ўнг оёғини синдириб олган. Воқеа жойига зудлик билан Бўстонлиқ тумани Чимён ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчилари етиб борган.

🔺Жабрланган фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва тепаликдан олиб тушилиб, тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган. Сўнг Бўстонлиқ тумани марказий шифохонасига юборилган.

Ҳаёт учун хавф туғдирадиган жойларда суратга тушманг, ўзингизни асранг. Огоҳ бўлинг!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Жаҳон_матбуоти_эркинлиги_куни
#Менинг_устозим

Биринчи муаллим

Эсимда, Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетида ўқиб юрган кезларим эди. Ёзги таътил вақтида амалиёт ўташ учун “Паркент тонги” таҳририятига келгандим. Ўша вақтда Маҳмуд Тоиров газетанинг Бош муҳаррири эди. Биз узоқ суҳбатлашдик. Устоз ўз маслаҳатини бериб, бир кун муддат ичида эркин мавзуда мақола ёзиб келишимни айтганди.

Эртаси куни устоз мақоламни қўлга олар экан, “ўз устингда ишла, қаламинг бор экан”, деб руҳлантирди. Ўша суҳбатда ўзимга бўлган ишонч ортди. Зиммамга масъулият юки тушди. Кейин устознинг оқ фотиҳаси билан “Паркент тонги” газетасида муҳаррир лавозимида фаолиятимни давом эттира бошладим.

Ўтган воқеаларни нега эсладим? Устозда ўз шогирдларини қўллаб-қувватлаш, ҳар қандай шароитда ҳам том маънода устозлик мақомида ортидан эргаштиришдек фазилатлари борлигини миннатдорчилик ўрнида айтгим келди.

Абдусалим МАҲМУДОВ,
журналист.


Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Бутунжаҳон_матбуоти_эркинлиги_куни
#Менинг_устозим

Журналистикадаги рақобат муҳитини айнан шу устоздан ўргандим

Мен устоз журналист Раҳматилла Шералиев билан илк бор 2018 йилда ЎзА ахборот агентлигининг Тошкент вилояти мухбири сифатида иш бошлаган пайтларим танишганман.

Ўша йиллари устоз “Халқ сўзи” газетасининг ҳудудий мухбири бўлиб фаолият юритарди. Ўша пайтлар ҳудудда бўлаётган кўплаб муҳим тадбирлар, амалга оширилаётган лойиҳаларни матбуот ва интернет нашрларида ёритишимда бу инсоннинг ўрни катта бўлган. Ўзим учун ЎзА ва “Халқ сўзи” газетасининг мавзуларни қай даражада ёритиш борасидаги рақобат муҳитини айнан шу нуқтада кўрганман.

Айниқса, мутахассислардан қандай қилиб ахборот олиш, ўринли саволлар бериш ва тайёрланадиган материалларда кўпроқ нималарга эътибор қаратиш кераклигини ўрганганман. У инсон билан битта меҳнат жамоасида ишлаш насиб қилмаган, лекин малакали журналист сифатидаги тажрибасидан ўзим учун кўп нарсаларни ўрганганман.

Устоз ҳозирда "Чирчиқ тонги" газетаси бош муҳаррири бўлиб ишлаётганидан хурсандман. Демак, ҳали кўплаб мен каби ёшлар Раҳматилла Шералиевнинг тажрибасини ўрганади.

Абдулазиз МУСАЕВ,
ЎзА мухбири.


Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МатбуотЭркинлигиКуни #ЁшларЧойхонаси

Сўз эркинлигининг чегараси қаерда?

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари Одилжон Тожиев мулоҳазаси.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МатбуотЭркинлигиКуни
#ЁшларЧойхонаси

🗞Тошкент вилоятининг энг истеъдодли ёш журналистларидан бўлган Отабек Исроилов келди-кетдига газета яхши, блогерлар ўз фойдасига ишлайди, деб ҳисоблашини айтди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Ассалому-алейкум, бугунги касб байрами муносабати билан Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ ЙХХБ рахбарияти ва шахсий таркиби номидан самимий муборакбод этаман.
Келгуси ишларингизда омад ва улкан зафарлар тилаб коламан.
Оилангиз хамда якинлар бахтига доим сог-саломат булинг.

Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ ЙХХБ

P.S. Ташаккур! Соғ бўлинглар.


Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
"Чегарасиз репортёрлар" халқаро ноҳукумат ташкилоти томонидан тузиладиган Сўз эркинлиги индексининг 2022 йилги рейтингида Ўзбекистон ўз кўрсаткичларини бирдан 24 позицияга яхшилаб, 157-ўриндан 133-ўринга кўтарилди.

Шу муносабат билан Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимизда сўз эркинлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситаларини жамоатчилик фикрини ифода этадиган “тўртинчи ҳокимият”га айлантириш борасида қўйилаётган муҳим қадамларнинг натижаларидан бири бўлган ушбу катта муваффақият билан юртимиз журналистикаси, оммавий ахборот воситалари ва медиа соҳаси вакилларини табриклайман.

В Индексе свободы слова за 2022 год, составляемом международной неправительственной организацией "Репортеры без границ", Узбекистан улучшил свой рейтинг сразу на 24 позиции, поднявшись с 157-го на 133-е место.

В связи с этим поздравляю представителей отечественной журналистики, средств массовой информации и медиа-сферы с этим значимым успехом, ставшим одним из результатов предпринимаемых под руководством Президента нашей страны важных шагов для обеспечения свободы слова, формирования средств массовой информации, выражающих общественное мнение, в качестве “четвертой власти”.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МатбуотЭркинлигиКуни
#ЁшларЧойхонаси

Баъзи саволларнинг ўзи мантиқий ва чуқур мазмунга эга бўлади.

Жавобларми? Бизнингча, Отабек Исроиловнинг саволларига ҳар кимнинг ўз жавоби, айтар сўзи бор.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi