⭕️#LIVE
ЮКСАК МУКОФОТЛАРНИ ЎЗ ЭГАЛАРИГА ТОПШИРИШ МАРОСИМИ ЎТКАЗИЛМОҚДА
✅Чирчиқ. Муҳташам "Кимёгар" маданият саройида айни пайтда Президентимиз қарори билан Ватанимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлган бир гуруҳ ҳарбийларга давлат мукофотларини топширишга бағишланган тантанали маросим ўтказилмоқда.
❇️Маросимда Тошкент вилояти ҳокими в.б Зойир Мирзаев иштирок этди ва нутқ сўзлади. Вилоятимиз раҳбари юрт тинчлиги ва Ватан осойишталиги учун фидокорона хизмат қилаётган соҳа вакилларини самимий табриклар экан, давлатимиз раҳбари бошчилигида соҳада амалга оширилган туб ислоҳотлар хусусида фикр юритди.
🔸Тантанали маросим давом этмоқда.
Видео: Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Lotin yozuvida o'qish📲
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi

#Тезкор
Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарори билан:
🔹Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи Тоҳир Арипов генерал-майор;
🔹Тошкент вилояти прокурори Салом Самадов 3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси (генерал майор) ҳарбий унвони билан тақдирланди.

Forwarded from Toshkent viloyati IIBB | Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистон Марказий Осиёда ўзгаришларга ягона умид бўлиб қолмоқда
🔹Бу ҳақда Британиянинг нуфузли The Economist нашри Қозоғистондаги воқеаларга баҳо берган мақоласини эълон қилди.
⚠️Нашр шарҳловчилари коррупциялашган тузумни Қозоғистон инқирозининг асосий сабаби деб ҳисобламоқда. Шу билан бирга, қуйидаги муаммолар Марказий Осиёнинг барча мамлакатларига хос эканлиги таъкидланади:
➖ хомашё товарлари экспортига қарамлик;
➖ аҳолининг сезиларли меҳнат миграцияси;
➖ иқтисодиётдаги беқарорлик;
➖ уюшган жиноятчилик.
🔸Мақолада, шунингдек, зарур ислоҳотларнинг йўқлиги беқарорликнинг манбаи сифатида таъкидланади.
🔻Бироқ нашрнинг таъкидлашича, 2016 йилда ҳокимият тепасига келган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев:
✔️ мажбурий меҳнат амалиётига барҳам берди;
✔️ оддий фуқароларга кўпроқ шахсий эркинлик берди;
✔️ мамлакат иқтисодиётини модернизация қилди.
⚡️Бу, The Economist шарҳловчиларига кўра, ижобий ўзгаришлар бўлиши мумкинлиги ҳақидаги яхши хабар.

Ўзбек шоу-бизнесида нима гаплар?
🛸Сариқ бола космосда, Асал Шодиева Туркияда фарзандли бўлди, Шоҳруҳхон ҳайратда, Улуғбек Раҳматулаев АҚШдаги ҳашаматли уйини кўрсатди.
📌Шаҳбоз Камол "Ёшлар кундалиги" учун шоу-бизнес оламидан махсус обзор тайёрлади.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
🛸Сариқ бола космосда, Асал Шодиева Туркияда фарзандли бўлди, Шоҳруҳхон ҳайратда, Улуғбек Раҳматулаев АҚШдаги ҳашаматли уйини кўрсатди.
📌Шаҳбоз Камол "Ёшлар кундалиги" учун шоу-бизнес оламидан махсус обзор тайёрлади.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Бир_сурат_тарихи
ТОАБАД БОШИНГ ОМОН БЎЛСИН, ВАТАН...
Бугун Тошкент вилояти учун тарихий кун. Вилоят тарихида илк марта генерал ҳарбий рутбасига эга икки инсон раҳбарлик лавозимида ишламоқда.
Вилоят прокуратураси, Ички ишлар бош бошқармасига раҳбарлик қилган инсонлар кейинчалик генерал бўлишган, бундан-да юқори мартабаларда ишлаганлар. Аммо бу бошқа вазият ва ҳолатдир.
Бу унвон ва ютуқлар – вилоят прокуратураси ва ички ишлар тизимининг кўп минг сонли жамоасига берилган юксак баҳодир. Шунингдек, Ватанимизнинг юксак медал ва унвонларига лойиқ кўрилган ҳарбийлар, ҳуқуқ-тартибот органларининг раҳбарларига кўрсатилган эътибор, том маънода, бутун тизимга билдирилган ишончдир.
Энди қуйида келтирилган сурат ҳақида. Бу сурат 2021 йил 30 январь куни олинган эди. Ўшанда президент админстрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов раислигида йиғилиш ўтказилган, Даврон Ҳидоятов вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди.
Йиғилишда раислик қилувчи томонидан Тоҳир Арипов ва Салом Самадов фаолияти айрим масалаларда танқид қилинди. Ҳар икки раҳбар ишдан озод қилиниб, "вазифасини бажарувчи" мақомига туширилди. Ҳокимлик ахборот хизмати суратларни, воқеларни пешма-пеш эълон қилди.
Мажлис тугади. Чинозга кетдик. Чунки Ботир Алимбековни туман ҳокими вазифасига тайинлаш учун сессия чақирилган, Даврон Ҳидоятов вазифасига киришар-киришмас, Чинозда янги тайинловни амалга оширишга борган. Вилоят раҳбарлари билан илк суҳбат, мулоқотлар қандай асабий, оғир вазиятда ўтганди. Энди раҳбар янги, тўфон-у бўронлар, муомала шунга яраша (суратга қаралсин).
Тоҳир Арипов менга қараб: "Биз ҳарбийлармиз, мундир кийган ходим доим бошини баланд кўтариб юриши керак. Ҳар қандай топшириқни шундай қабул қиламиз", деди. Салом Исматович ҳам ноаниқ бир кайфиятда, асабий турар, сўзлашга ҳам ҳафсаласи йўқ кайфиятда эди. Мен у кишини ҳеч қачон бундай вазиятда кўрмаганман.
Мен ўсал бўлдим. Нега аввалроқ бунга эътибор бермаганимдан афсусландим, икки раҳбарнинг суратда бош эгиб туриши, унинг қўл остида ишлайдиган тизимга қандай таъсир қилишини мулоҳаза қилиб кўрдим. Чинозда эканимиздаёқ архивни ағдар-тўнтар қилиб, шу расмларни топдик. Ўзгартирдик.
Шу. Сурат тарихи шу. Энди ўйлаб қарасам, вилоят ҳокими ишдан олинганда, энг қудратли, тажрибали икки раҳбарни ҳам огоҳлантириш, умумий вазиятга чуқурроқ аралашишга ундов маъносидаги бир чора экан. 2021 йил давомида кўрдикки, ҳар икки раҳбар ҳам танқиддан асосли хулоса чиқариб, барча жабҳаларда фавқулодда фаол, жўшқин иш олиб боришди. Бугун эса бутун халқимиз олдида бошларини мағрур кўтариб, шараф ва катта ишонч билан келажакка юзланиб туришибди.
Хулоса ўрнида айтишни истардимки, Ватан чорлаганда, шарафлаганда, меҳнатга йўналтирганда, керак бўлса, жазога буюрганда ҳам бошни мағрур тутиб яшаш керак экан. Бу фалсафа Ўзбекистон ҳарбийларининг мафкураси, қон-қонига сингиб кетган муқаддас ақидаси эканига мен ишонаман.
Беҳзод Қобулов,
"Ёшлар кундалиги" муҳаррири.

АФСОНАНИНГ ТУҒИЛГАН КУНИ
❇️Бугун 14 январь Совет даврининг афсонавий ҳоккейчиси, дунё спорти тарихида буюк ўйинчи сифатида из қолдирган шахс - Валерий Харламов таваллуд топган кун. Онаси касалхонага олиб кетилаётган вақти автомобилда туғилган болакай отасининг айтишича «жуда кучсиз ва нимжон» туғилган. Вазни уч килограммдан ҳам кам бўлган. Лекин ким ўйлабди дейсиз, шундай кучсиз бола олдидаги рақибни кучсизлантирадиган даражада буюк спортчига айланади деб.
Бир ўлимдан қайтган афсона
🧩Болалигида футбол ва ҳоккей ўйнаш жону дили эди. Валерий Харламовнинг ҳоккей унинг тақдирига айланишида ўша даврнинг машҳур ҳоккейчилари Иван Трегубов, Всеволод Бобровларнинг таъсир доираси катта бўлган. Валерий 13 ёшга тўлганда унда юрак хасталиги борлиги аниқланади. Ҳар қандай жисмоний ҳаракатни бажариш тақиқлаб қўйилади. Онаси шифокорларнинг барча айтганларини бажаришга рози бўлади. Бироқ отаси Борис Харламов Валерийнинг бугунги нуфузи учун оталарча энг тўғри қарор қабул қилган шахс сифатида муҳрланган.
🏒Шундай қилиб,14 ёшли Валерий Харламов ҳоккей ўйинларида секин-асталик билан кўрина бошлайди. Кейинчалик Совет армияси спорт клуби ҳисобланган Москванинг CSКА жамоасига тавсия билан қабул қилинади ва фожеавий ўлимигача шу жамоанинг юраги, ғурури бўлиб қолади. 1971 йилги ўйинларда киритган жами 39 тўп билан Совет чемпионатининг етакчи тўпурари шарафига эришади.
🏒Валерий Харламов ҳаёти давомида 292 та ўйин ўтказган. 193 та тўп киритиб, «Қизил машина» («Red machine») лақабини олган. Шунингдек 6 карра жаҳон, 6 карра Европа чемпиони, уч карра Олимпиада ўйинлари медали совриндори (2 олтин, 1 кумуш). Валерий Харламов ўз даврининг зукко шахси ва ҳоккей тарихида тирик афсонага айланган инсон сифатида юракларда қолди.
🌐Канада оммавий ахборот воситалари таъкидлаганидек, «70 йилларда ҳукмрон совет арсеналидаги энг даҳшатли қуроллардан бири сифатида ўзини намоён қилди». Замондошларидан бирининг фикрига кўра, «У Худо томонидан берилган чин истеъдод эгаси эди. У деярли ҳамма нарсани қила оларди: ақлли ўйин ўйнарди, рақибларни қийин вазиятда қолдириш, паст, аниқ зарба билан "Finish"ни ўз ҳисобига ёзиб қўйиш».
Аввал спорт, кейин ҳаёт тугади...
🔥1976 йил автомобиль ҳалокатига учрагач, унинг бутун умр мисқоллаб эришган карьераси ёниб кул бўлди.
1981 йил, 21 август. Соат чамаси кечки 7:00 атрофи. Валерий турмуш ўртоғи Ирина билан уйга қайтаётган вақт рафиқаси сирпанчиқ йўлда бошқарувни йўқотади. Уларнинг автомобили қарама-қарши йўлда келаётган юк машинаси билан тўқнашади...
❗️1976 йилги автомобиль ҳалокати Валерийнинг карьерасига нуқта қўйган бўлса, бу галги ҳалокат унинг ҳаётига нуқта қўйди... Автомобилда бўлган уч киши ҳам воқеа жойида ҳаётдан кўз юмади... Улардан Бегонита (Валерий Харламовнинг онасини шу ном билан чақиришган) ва Александр исмли фарзандлар қолди.
⚡️Харламовнинг 13 йиллик профессионал спорт фаолияти унга дунёда энг яхшиларининг энг яхшиси бўлиш шарафини берди. Ўлимидан сўнг унинг истеъдоди ва буюклиги жаҳон миқёсида тан олинди.

Улуғбек Мухаммадиев президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори лавозимидан озод этилди.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Шу муносабат билан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори лавозимидан озод этилди.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#суперромантика
🎧"Қадрдон оҳанглар": Лейтенант
🎼Ижро: Юлдуз Абдуллаева
👨✈️Қадрдоним лейтенант, сиз нафақат юрт посбони балки, қалбим қўриқчисисиз. Сиз борсизки, юрт хотиржам, мен хотиржам...
🥰Сиз билан фахрланаман. Яратган сизни доим омон сақласин...
Қадрдоним лейтенант...
Тўлиқ аудиони тинглаш🎧

#хайрлитонг
Завқ билан бажарилган ҳар қандай ишда барака ва ёқимлилик бўлади. Хайрли тонг! Худо баракангизни берсин, қадрдон!😊

#Муҳим_сана
🗓Тошкент вилояти 1938 йил 15 январда Ўзбекистон ССР таркибида ташкил қилинган. Янги ташкил қилинган вилоятнинг илк раҳбари машҳур давлат ва жамоат арбоби Нуриддин Акромович Муҳиддинов бўлган.
🔘Тошкент вилояти Ўзбекистоннинг энг салоҳиятли, иқтисодий жиҳатдан юксак даражада ривожланган ҳудуди ҳисобланади. Вилоят маъмурий маркази – Нурафшон шаҳри. Тошкент вилоятида 15 та туман, 7 та шаҳар мавжуд.
✅Бугунги кунда Тошкент вилоятига Зойир Тоирович Мирзаев раҳбарлик қилмоқда.

#Ифтихор #Шукуҳ #Тошкент_вилояти_куни
Бу гулшанлар яратганнинг инояти,
Бағри сўлим, чаман Тошкент вилояти.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Бу гулшанлар яратганнинг инояти,
Бағри сўлим, чаман Тошкент вилояти.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#тезкор
Айни дамда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.
📌Давлатимиз раҳбари фаол ислоҳотлар, тадбиркорликни ривожлантириш ва маҳаллабай ишлаш бошлангани натижасида, ўтган йили ялпи ички маҳсулот 7,4 фоизга ўсганини қайд этди.
▪️Ҳудудларда 100 мингта янги тадбиркор иш бошлади. Ўзини ўзи банд қилганлар сони 700 мингга кўпайиб, 1,2 миллионга етди.
🔘“Маҳаллабай” ишлаш тизими орқали “темир дафтар”даги 583 минг эҳтиёжманд оила доимий даромад билан таъминланди.
⚡️"2022 йилни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб эълон қилдик. Шу боис, бу йил барча маҳаллаларда туб ўзгаришлар йили бўлиши керак", деди Президент.

#тезкор #Президентселекторидан
🔘Эндиликда ҳоким ёрдамчилари, энг аввало, ишлаш имконияти ва хоҳиши бор, лекин шароити оғир оилаларни ўқитиш ва ўз ишини бошлаши учун имтиёзли кредит, субсидия ёки деҳқон хўжалиги учун уларга ер майдонлари ажратиш масалалари билан шуғулланади.
💸Бу мақсадлар учун жорий йилда 10 триллион сўм имтиёзли кредит ва 2,5 триллион сўм субсидия ажратилади (ҳар бир маҳаллага ўртача 1,3 миллиард сўм).

Президент аҳоли мурожаатлари орқали жойлардаги вазиятни ўрганиб, маҳаллалар қиёфаси ва ижтимоий муҳитини яхшилаш вазифасини қўйди.
📃Бу ишларни, аввало, иқтисодий ва ижтимоий аҳволи нисбатан оғир бўлган маҳаллалардан бошлаш кераклиги, улардаги йўлларни шағаллаштириш, симёғочларни алмаштириш, ичимлик суви тармоқларини қуриш ва таъмирлаш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.
📌Шунингдек, ушбу ҳудудларда ижтимоий муҳит, боғча, мактаб, шифохона шароитларини яхшилаш, бир сўз билан айтганда, одамларни рози қилишга устувор аҳамият бериш муҳимлиги қайд этилди.
📊Йиғилишда 6 миллионга яқин доимий ва мавсумий иш ўрни яратиш бўйича режалар ҳам кўриб чиқилди.
☝️Айни пайтда мутасаддилар йиғилишда белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан ҳисобот бермоқда.

#Эътироф
УЛАР ВАТАН УЧУН ЖАНГ ҚИЛДИЛАР
✅Суратда мустақиллик йилларида Тошкент вилоятига раҳбарлик қилган инсонлар ва айни пайтда вилоят ҳокими вазифасида меҳнат қилаётган Зойир Мирзаевни кўришингиз мумкин.
🔎Уч-тўрт кун олдин вилоят ташкил топган санада барча раҳбарларни эсга олиш истаги туғилди. Архивларни титкиладик, суратларни қидирдик, бир амаллаб топдик ҳам.
🔸Буюк ёзувчи Михаил Шолоховнинг "Улар ватан учун жанг қилдилар", деб номланган машҳур романи бор. Негадир юқоридаги инсонларнинг раҳбарлик йўли ҳақида ўйлаганда шу жумла хаёлга келаверди.
🔹Бу инсонлар қандай фаолият олиб боргани бошқа масала, эътиборли нуқта шуки, яхши ният ва мақсадлар билан, вилоятимиз фаровонлигини таъминлаш, уни янада юксалтиришни кўзлаб иш олиб боришга интилишган. Хатоларми? Тушуниб олиш керакки, вилоят ҳокими вазифасида ишлаётган инсоннинг хатоси ёлғиз ўзиники ҳисобланмайди. Бу вазиятни вилоят умумий ижтимоий тафаккурининг маҳсули, барчанинг биргаликдаги ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги оқибати, деб баҳолаш керак, бизнингча.
⚠️Ҳақиқат шуки, бу инсонлар Ватан учун меҳнат фронтида қўлларидан келганича, имкониятлари етгунча туну кун "жанг" қилдилар ва бу давом этмоқда. Ватанимизда шундай салоҳиятли кадрлар кўп эканлигидан ғурурланамиз.

#кайфиятучун
😊Мазза қилдим кўриб.
Ҳамма нарсадан холи самимий концерт.
Қизгинанинг овозини тозалигини қаранг.
Белкуракни қўйиб рақс тушган онажоннинг ҳалимлигини қаранг.
☺️Жудаям яхши халқимиз бор. Ҳар ҳолатни, ҳар кунни байрам қила оладиган.

Диққат, танлов ғолиблари билан танишинг!
Ёшлар ишлари агентлиги, “Ёшлар кундалиги” лойиҳаси, Тошкент вилояти Маданият бошқармаси ҳамда бир қатор ташкилотлар ҳамкорликда "ЁШ ИҚТИДОР" танловини эълон қилган эдик.
✅Танлов 4 йўналиш бўйича ўтди. Вилоятимиздаги иқтидор эгалари, санъатсевар ёшлардан бир қанча видеороликлар келиб тушди, ўзимиз учун янги истеъдодларни кашф этдик. Бунинг учун барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдирамиз.
❗️Ҳакамлар томонидан иштирокчиларнинг чиқишлари ҳар томнлама ўрганилиб қуйидаги хулосага келинди:
1. Анъанавий хонандалик йўналиши бўйича ғолиб: Хамроқулов Шохрух Оққўрғон тумани;
2. Эстрада хонандалик йўналиши бўйича ғолиб:
Жасур Негматов, Янгийўл тумани;
3. Халқ чолғулари йўналиши бўйича ғолиб: Муроджон Алиев, Паркент тумани;
4. Beatbox йўналиши бўйича ғолиб: Зуҳриддин Шорустамов, Нурафшон шаҳри.
🎁Ғолиблар қисқа муддатда тақдирланади.