Янгийўлликлар(расмий)®
27.2K subscribers
31.1K photos
14K videos
137 files
8.2K links
📱Мурожаатлар боти:
https://t.iss.one/yangiyul_bot
📱Инстаграм:
https://Instagram.com/yangiyolliklar

РЕКЛАМА УЧУН: @yangiyolliklar_reklama1
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_тумани
#бунёдкорлик

💰 Янгийўл тумани "Халқобод” маҳалласида замонавий кўринишда қад ростлаган 140 ўринли тиббиёт бирлашмасини бунёд этишга республикамиз бюджетидан 34 миллиард сўм ажратилган.

🏗"Тошкент вилояти махсус монтаж қурилиш" масъулияти чекланган жамияти қурувчилари иншоотни барпо этишди. Бугунги кунда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 13 турдаги энг сўнгги замонавий тиббиёт жиҳозлари олиб келинди.

🏨 Махсус лойиҳалар асосида қурилган 100 ўринли юқумли касалликлар шифохонаси эса кеча фойдаланишга топширилди. Барча қулайликларга эга замонавий бинога янги мебель жиҳозлари, 35 та кислород концентратор, 3 та сунний нафас олиш аппарати, 52 та музлатгич келтирилди.

🏢 Шунингдек, 1 та 5-қаватли турар-жой биноси ҳам қуриб битказилди. Жами 24 та хонадондан иборат ушбу уй 2 ва 3 хонадан иборат бўлиб, кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга узоқ муддатли кредит асосида берилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Tошкент_вилояти
#Янгийўл_тумани

Бугун туманимиздаги 10-умумий ўрта таълим мактаби ўз бағрини ўқувчиларига кенг очди. Соғлиқни сақлаш ва Халқ таълими вазирлигининг қўшма кўрсатмаси ҳамда карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ўқувчилар синф хоналарига йўл олдилар. Жонажон мактабларига ўқишга келган ўқувчиларнинг қувончлари беқиёс. Устозлар карантин шароитидаги қоидалар билан ўқувчиларни таништирдилар.


Yangiyo'l tuman XTB rasmiy sahifalari👇

Telegram | Facebook | YouTube | Veb sayt
#Янгийўл_тумани

Янгийўл туманида устозлар байрами нишонланди

🏤 Гулбаҳор шаҳарчасидаги "Амфитеатр"га Янгийўл туманидаги фахрий устоз ва мураббийлар ташриф буюришди.

🔰Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали тадбирнинг очилиши давлатимиз мадҳияси билан бошланди. Туман ҳокими У.Ялгашев сўзга чиқиб, барча устозларни касб байрами билан самимий табриклади.

🎗5-сонли болалар мусиқа мактабининг ўқувчилари ўзларининг байрамона дастурлари билан тантали маросимга кўтаринки руҳ бағишлади. Истедодли сўз устаси О.Холмедов эса ўз чиқишлари билан йиғилганларга яхши кайфият улашди.

🎁Шундан сўнг, туман ҳокими У. Ялгашев ва сектор раҳбарлари фаол мураббий ва устозларни қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади.

Янгийўл туман хокимлиги

@yangiyolliklar
Янгийўлликлар(расмий)®
Бизга Баҳор МФЙда қурилаётган янги уй бўйича бир нечта мурожаатлар келмоқда. Одамлар қурилаётган уй ўз вақтида топширилмаётганидан норози бўлишмоқда. Уйга 2 йилдан бери тўлов қилиб келаётган Зилола Аҳмаджановна шундай ёзмоқда: "Yangiyo‘l tumani Baxor MFY…
#Янгийўл_тумани

🏢 Янгийўл тумани Баҳор маҳалласида қурилаётган 4 қаватли бинодан иборат 72 та хонадон қуриб битказилиш арафасида.

📚 Ушбу намунали уйларнинг топширилишида муаммолар юзага келаётганлиги боис фуқаролардан келиб тушган мурожаатга биноан туман ҳокими У.Ялгашев "Қишлоқ Қурилиш Инвест" МЧЖ Тошкент вилояти филиали директори Т.Турдибоев, пудратчи "Orent Avto unversal" МЧЖ корхонаси иш юритувчиси Ф.Холйигитов ва туман коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари раҳбарларини йиғиб мавжуд муаммоларни батафсил ўрганди.

🏙Мурожаат манзилида фуқароларга тегишли мутасадди раҳбарлар қилинаётган ишлар юзасидан тушунтиришлар бериб ўтди. Камчиликлар яқин кунларда тўлиқ бартараф этилиб, намунали уйлар келаси ойнинг, яъни 5-10 ноябр кунлари босқичма-босқич уй эгаларига топширилиши маълум қилинди.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

@yangiyolliklar
#янгийўл_тумани_худуди

Gulbohor ShFY Shodlik MFY Samarqand kocha 26-domi podvolida 2haftadan berii suv towib yotbdii mahaladegila kimga murojat qilmasn ijobiy natija olinmavoti oradan wunca voxt otganiga qaramasdan muomo bartaraf etilmadi odamla janjal qiliwvoti uyini remont qiganodamla zaxx hididan dod solshvoti 1-etajda yawovcilani uydan balchiq hidi kevoti sladan iltimos muomoni tegiwli joyga yetkaziwilani va muomoni bartaraf etiwilani sorimza.

Abdulhamid

Матн таҳрирланмади

P.S

"Подвалларга сув тошиб кетиши ҳам асли ноёб ҳодиса.
Мана шунақа ноёб ҳодисалар кўп бўлади бизни Янгийўлда😜"

@Yangiyolliklar
#Янгийўл_тумани

“Хавфсиз ҳудуд” профилактик тадбирлари ўтказилмоқда

🔰Янгийўл туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари Абдухалим Холмахматов ва Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Шухратжон Собировлар раҳбарлигида йиғилиш ўтказилди.

💠Тадбирда Тошкент вилоятида ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишни кучайтириш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа идораларни жалб этган ҳолда “Хавфсиз ҳудуд” махсус тезкор профилактик тадбирларни ташкиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

P.S

Рейдлар, тезкор тадбирлар ўтказилиши давом этади.

Каналга аъзо бўлинг👇
@yangiyolliklar
#янгийўл_тумани

Taxtakoprik. Soxibkor kochasi Damkom xona kochasi yomgir qor yoģsa odam yurib bomidigan darajada botqoq bolib ketadi. damkomga xokimyatga murojat qilingan lekin samarasiz 3 yildan buyon murojaat qilamiza. Iltmos shu masalaga yordam berila

Faridaxon

@Yangiyolliklar
#янгийўл_тумани

Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун штаб ташкил этилди.

🔰 Янгийўл туман ҳокимининг 27.10.2020 йилдаги 1585-сонли “Иқтисодий тармоқлари, ижтимоий соха объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020/2021 йилларда куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбарлари тўғирисида”ги қарорига асосан ишчи гуруҳ штаби ташкил этилди.

☎️ Мутасадди раҳбарлардан ташкил топган ишчи гуруҳ кун ва тун давомида хизматда бўлади. Ҳурматли фуқаролар, ўз мурожаатларингизни штаб аъзоларига етказишингиз мумкин. Барча телефон рақамлар юқоридаги расмларда қайд этилган.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

@Yangiyolliklar
#янгийўл_тумани_хокимлиги
#ўта_сирли_ҳолатлар

Коратепа мах
алласиДа 3-кундан бери газйук 104 факат курамиз ОРИФ БОРАДИ ДЕБ БИР ХИЛ ЖАВОЬ КАЙТАРИШАДИ.ОРИФ ДЕГАН ВАЛЛОМАТ А.ОРТИКОВДА ЯШАЙДИ УМУМАН 10 ЙИЛДА 1 МАРТА ХАМ КЕМИЙДИ.АДМИН СИЗДАН ИЛТИМОС КОРАТЕПА АЗЛИ НОМИДАН РАЙГАЗ ВА ЮКОРИ ТАШКИЛОТЛАРИГА ЕТКАЗИНГ БИЗНИ МУРОЖАТИМИЗНИ.МАХАЛЛА РАИСИ БИЗДА ЙУКДАЙ ГАП УНГАРБАЕВ КОМИЛ ИСМЛИ САМОЗВАНЕЦ САЙЛОВСИЗ УЗИИНИ УЗИ МАХАЛЛА РАИСИ КИБ ОЛГАН У ОДАМГА ГАЗ СВЕТ КУЧА СУВ ФАРКИ ЙУК УМУМАН. ИШЛАМАЙДИГАН ОДАМЛАР НОМИГА ОЙЛИ ЕЗИБ ЕБ ЮРСА БУЛДИ

СУРКАШОВ АБУЛҚОСИМ

Матн таҳрирланмади

@Yangiyolliklar
#янгийўл_тумани_ободонлаштириш_бошқармаси
#340_миллионли
#погрузчик_нима_у?

Давлат ҳаридлари порталидаги мана бу листга кўра Янгийўл тумани Ободонлаштириш бошқармаси баҳоси салкам 340 миллионли!!! "погрузчик" техникасига буюртма берган.
Бу "погрузчик" нарҳига кўра жуда серқирра, бутун туманни ободонлаштириб ташлайдигандек фикр уйғотади.

Лекин кўчалар "бардак"....
Сув тешилса, бизни каналда чиқмагунча оқиб ётади....

Йўллар чала асфалт билан "уҳлаб қолган", баҳор ойларида уйғонса керак....

Газ эса қишда беркинмачоқ ўйнайди.Қидириб тополмайсан...

Свет масаласига масаллиқ тайёр.... Эскирган трансформаторлар.... симдек турган ёғочи чириган симёғочлар....

Муаммолар кўп. Ободонлаштириш сотиб олган "погрузчик" га ишлатилган, ҲАЛҚНИНГ СОЛИҚ ПУЛЛАРИГА сотиб олинган ўша техникадан кўра, муаммолар бисёр эди....

Эссиз 340 миллион....

Туман Ободонлаштириш Бошқармасидан эса, изоҳ кутамиз.....
..... Кеч бўлсада.....

Жарроҳ

@Yangiyolliklar
#янгийўл_тумани_ободонлаштириш_бошқармаси
#340_миллионли
#погрузчик_нима_у?

Давлат ҳаридлари порталидаги мана бу листга кўра Янгийўл тумани Ободонлаштириш бошқармаси баҳоси салкам 340 миллионли!!! "погрузчик" техникасига буюртма берган.
Бу "погрузчик" нарҳига кўра жуда серқирра, бутун туманни ободонлаштириб ташлайдигандек фикр уйғотади.

Лекин кўчалар "бардак"....
Сув тешилса, бизни каналда чиқмагунча оқиб ётади....

Йўллар чала асфалт билан "уҳлаб қолган", баҳор ойларида уйғонса керак....

Газ эса қишда беркинмачоқ ўйнайди.Қидириб тополмайсан...

Свет масаласига масаллиқ тайёр.... Эскирган трансформаторлар.... симдек турган ёғочи чириган симёғочлар....

Муаммолар кўп. Ободонлаштириш сотиб олган "погрузчик" га ишлатилган, ҲАЛҚНИНГ СОЛИҚ ПУЛЛАРИГА сотиб олинган ўша техникадан кўра, муаммолар бисёр эди....

Эссиз 340 миллион....

Туман Ободонлаштириш Бошқармасидан эса, изоҳ кутамиз.....
..... Кеч бўлсада.....

Жарроҳ

@Yangiyolliklar
#янгийўл_тумани
#600миллионли_домкултура_ремонт

Мана буниси эса Янгийўл тумани Маданият Уйи (Ҳалқободдаги) биносини,ФАҚАТГИНА ТАШҚИ томонини ободонлаштириш! ва кўкаламзорлаштириш! учун наҳт 600 миллион!!!! ажратилганлиги😳 ва ишлатилганлигини кўрсатмоқда.

Оббо😷🤦‍♂..... Шунча пул а???
Гул экиб, яна у бу ишлар учун....
Қоил, омалекин.....
600 миллион!!!


Жарроҳ

@Yangiyolliklar
#янгийўл_тумани
#саҳоватда_вайфай_йўқ
#хозир_технология_асри

Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва барокатух. Хурматли админ биз Янгийўл тумани Саховат МФЙ да яшовчи (асосан ўқувчилар) фуқаролари "Uztelecom" га ариза ёзгандик. Wifi га жуда эхтиёж катта хозирда onlene ўқиётганимиз учун интернет керак бўлаяпти лекин... Ариза топширсак хам бориб гаплашсак хам фойдаси бўлмаяпти. Бизда тармоқ ишламаяпган экан. Бахорларда ишлаб қолса кера диди бизани махаллага қаровчи масул ходими. Қачон махалламиздеги МТТ ва мактаб ишласа шунда Wifi қўйсек бўларкан хаммаёда аксияга бепул WIFI ла қўйилвоти фақат бизда халиям ўша ўша ахвол...

P. S

Ҳа, ўқувчи укам.... Шунақа эканда...
Дунёда Иновация ва сунъий интиллект, айти соҳаси гуллаб бораётган бир пайтда сенинг дардинг оддийгина WIFI....
Янгийўл туманидаги Телекоммуникация маъсуллари эса баҳорни келишини кутишармиш😏...

@Yangiyolliklar
#янгийўл_тумани

Assalom alekum Yangiyolliklar kanali yana osha masala haliyam Jambul vokzal oldi kochasi suv quvirlatidan haligacha suv chiqib yotibti iltimos shuni bartaraf etishda yordamlashvorila.
Ahror Abdumalikovich

P. S

Ҳа, Янгийўлда кино ва клип олишга зўр жойлар бор. 😁
Романтика😉

@Yangiyolliklar
#янгийўл_тумани_этк
#трансформаторни_тирилтиринглар

Ҳурматли админ. Икки кундан бери биз Гулбаҳорда ёруғликсиз азоб чекмоқдамиз. Ҳамма жойга қўнғироқ қилдиқ. ҳатто Ҳокимнинг олдига боришга ҳаракат қилдиқ.Электр тармоқлари ишчилари нимадир қилмоқчи бўлганга ўхшайди, аммо.....
Ушбу трансформатор 50 йилдан ошик хизмат килган экан.. агар кўп бўлмаса. Уни алмаштириш учун жуда катта миқдордаги маблағ кераклигини биламиз ... мени битта савол қийнайди, агар биз электрэнергия сарфини ўз вақтида тўласак, унда бу трансформаторларга ким томондан хизмат кўрсатилиши керак?
Ва яна битта савол, бизнинг худудда депутат борми, унга мурожаат қилиб, у Гулбахор аҳолиси учун йил мобайнида нима қилганини сўраш мумкинми?


Гулбахор ахолиси

P. S

Яшасин!!! Яшашда давом этаётган "яшшамагур" трансформаторлар.... 😒.....

Яна Янгийўл туманини маркази, Хокимият ва бошқа асосий ташкилотлар жойлашган манзил....
Нима дейишга ҳам ҳайронсан....

@Yangiyollkklar
#янгийўл_тумани

Эл хизматида юрган админ акалар чарчамаяпсизларми?Сизлардан шуни илтимос киламиз Янгийул_Сергели 302 йуналишида юрган Истана хайдовчи акаларимиз Сергелидан Янгийулга караб соат 16 00 дан кейин мактаб болалари Сергелининг Спутник 16кв автобекатдан анча гача 302 маршуртни кутиб утираааади аммо келадиии лекин мактаб болаларига тухтамайди.Биз хам болаларимизга мактабга бориб келиш учун 6000сум йулкира берамиз. Шу мавзуни каналингизда еритсангиз кошки хайдовчилари куриб инсоф кириб колар деймандаааа ака.

Фарход Абдуллаев

@Yangiyolliklar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_тумани

“Вақф” эҳсонлари Янгийўл туманида тарқатилди

📦 Янги йил байрами арафасида “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан Янгийўл туманидаги кам таъминланган, эҳтиёжманд бўлган 690 та хонадонларга зарур озиқ-овқат маҳсулотлари тегишли ташкилотлар масъуллари иштирокида тарқатилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Янгийўлликлар(расмий)®
Ассалому алейкум хурматли юртдашлар.Бизга ёрдам берийла. Неварам Эркинбаев Алимардан Руслан угли 07 апрел куни уйдан чикиб кетиб кайтмаган. 07 апрел куни соат 11.00 атрофида гор больницада таксидан тушиб колган. 2.05.2002 йилда туғилган. Буйи 1.70 Устида кора…
#қидирилмоқда
#янгийўл_тумани

Эркинбаев Алимардан Руслан угли 07 апрел куни уйдан чикиб кетиб хозирги кунга қадар қайтмаган.
07 апрел куни соат 11.00 атрофида гор больницада таксидан тушиб колган.
2.05.2002 йилда туғилган.
Буйи 1.70
Устида кора тапочка бордовый капюшенка бўлган.
Махсус белгилари.Савол берганда секин гапиради.
Илтимос курганлар ушбу номерга кунгирок килишларини сураймиз.
978850828
978779367
976095830
994022320
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#янгийўл_тумани
#вайфай_где?

Рақамли иқтисодиёт.... IT технология, сунъий интилект деган терминлар Янгийўлда оммалашмаяпти....

Оддийгина WIFI муаммосини ҳал этолмаётган мутасаддилар ай-ти "отчёт" ларни қайси қилинган ишлар билан ёпишмоқда хайронман.

Пул ажратилган. Ажратилган бўлсада ҳалқ яна йиғиб беришга тайёр...

Аммо Янгийўл тумани "УзТелеком" қандайдур бошқача системада ишлайди...

Фуқароларга сифатли ҳизмат тақдим этиш йўналиши, фуқароларни судраб сарсон қилиш йўналишида ишламоқда гўё....

Янгийўлдан ҳам Стив Жобс, Илон Масклар чиқади....
.... Хозирча улар вайфай симини улаб беришларини кутишмоқда....


Жарроҳ

@Yangiyolliklar
#Форум #Янгийўл_тумани #Халқабод

⚡️Вилоятимиз бўйлаб "Ёшлар форуми" қизғин давом этмоқда. Сизни жўшқин ва қизиқарли якшанба кутаяпти!

Яхшилаб эшитинг, воқеа келаётган якшанба куни Янгийўл тумани "Халқабод" маҳалласида бўлади. Ўзбек, рус, туркман, қозоқ, тожик қўлин қўлга бериб яшаётган бу кўп миллатли маҳаллада форум роса авжига чиқади.

🔥Ўнг томонга қарасангиз, 50 та қозонда ўтказиладиган ош чемпионати (2/2 форматда). Чап томонга қарасангиз, арбийларнинг жанговор кўргазмали чиқишлари. Ўртада санъаткорларнинг "ёндирадиган" қўшиқлари, ақлли бола бўлиб, жамоатга қўшилиб кўчат экиш, билагида кучи борлар ўртасида спорт беллашувлари. Қалай? Асосийси, ғолибларга қимматбаҳо мукофотлар берилади.

🔸Қайтаётган бекор кетмайсиз. Фақат сиз учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг арзонлаштирилган ярмаркаси ташкил этилади. Бозордан анчча арзон бўлишига биз кафил.

⚠️Сиздан бир нарса талаб этилади: яхши кайфиятда форумга келиш. Бўлди, сизни ҳайратлантириш бизнинг ишимиз

Каналга уланиш:
@Yangiyolliklar