Янгийўлликлар(расмий)®
27.1K subscribers
31.1K photos
14K videos
137 files
8.19K links
📱Мурожаатлар боти:
https://t.iss.one/yangiyul_bot
📱Инстаграм:
https://Instagram.com/yangiyolliklar

РЕКЛАМА УЧУН: @yangiyolliklar_reklama1
Download Telegram
#Халқаро_кун

15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни

БМТ Бош Ассамблеясининг 2007 йил 18 декабрдаги "Қишлоқ ҳудудларида аёлларнинг аҳволини яхшилаш" тўғрисидаги резолюциясига асосан 15 октябрь Халқаро қишлоқ аёллари куни деб эълон қилинган.

📌 БМТ мазкур кунда қишлоқ ҳудудларида истиқомат қилувчи аёлларнинг муаммоларига эътибор қаратишга, хусусан, уларнинг таълим олиши, меҳнат қилиши, фаровон турмуш кечириши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, зўравонлик ва тазйиқдан ҳимоялаш, гендер тенгликни таъминлашга чақиради.

@yangiyolliklar
#Халқаро_кун

29 октябрь – Халқаро инсультга қарши кураш куни

📌 Бутунжаҳон Инсультга қарши кураш ташкилотининг 2004 йил 29 октябрь куни Ванкувер шаҳри (Канада)да ўтказилган конгрессида ушбу кунни Халқаро инсультга қарши кураш куни сифатида нишонлаш таклиф этилган.

🩺 Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, ўлим даражаси бўйича юрак-қонтомир касалликлари биринчи ўринда туради. Бу хасталиклардан ҳар йили 17,9 миллион киши вафот этади.

Халқаро инсультга қарши кураш куни муносабати билан бир қатор мамлакатларда, жумладан, Ўзбекистонда ҳам ушбу касалликка қарши кураш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишга қаратилган тадбирлар ўтказилади.

@yangiyolliklar
#Халқаро_кун

📌 2 ноябрь – Журналистларга қарши жиноятлар жазосиз қолишини тўхтатиш халқаро куни

🎤 БМТ Бош Ассамблеясининг 2013 йил 18 декабрда қабул қилинган резолюциясига асосан, ҳар йилнинг 2 ноябрь куни дунё миқёсида Журналистларга қарши жиноятлар жазосиз қолишини тўхтатиш халқаро куни деб эълон қилинган.

Мазкур ҳужжатда БМТга аъзо барча мамлакатлар журналистларнинг хавфсиз фаолият юритиши учун шароит яратиш, ахборот олишни кафолатлаш ва сўз эркинлигини таъминлаш, журналистларга нисбатан содир этилган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларга нисбатан зарур чораларни кўришга чақирилади.

Каналга аъзо бўлинг👇
@yangiyolliklar
#Халқаро_кун

📌 13 ноябрь – Халқаро кўзи ожизлар куни

1984 йилда Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти қарорига мувофиқ, таниқли педагог Валентин Гаюи хотирасига ҳурмат юзасидан у таваллуд топган 13 ноябрь Халқаро кўзи ожизлар куни деб эълон қилинган.

Бу кунни ўтказишдан мақсад асосан жаҳон ҳамжамияти, турли давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари эътиборини кўзи ожизлар ҳаёт тарзини яхшилаш, уларнинг таълим олиши, меҳнат қилиши, соғлиғини тиклаши учун зарур шароитларни яратиш масалаларига қаратишдан иборат.

Mаълумот ўрнида: бугун Ер юзида 2,2 миллиард киши жиддий кўз касалликларидан азият чекмоқда. 36 миллионга яқин киши кўриш имконидан бутунлай бенасиб.

Каналга аъзо бўлинг👇
@yangiyolliklar
#Халқаро_кун

20 ноябрь – Бутунжаҳон бола куни

БМТ 1954 йилги резолюциясида барча мамлакатларга 20 ноябрни Бутунжаҳон бола куни сифатида нишонлашни тавсия этган.

Шунингдек, 20 ноябрь санасида 1959 йилда "Бола ҳуқуқлари ҳақидаги Декларация", 1989 йилда "Бола ҳуқуқлари тўғрисида Конвенция" қабул қилинган.

Байрам болалар фаровонлигини оширишга, дунё миқёсида болалар манфаатлари йўлида БМТ томонидан олиб борилаётган ишларни кучайтиришга қаратилган.

Жорий йилда ушбу сана муносабати билан Ўзбекистон шаҳарларидаги тарихий ва замонавий объектлар кўк рангда ёритилади. Бундан мақсад – жамоатчилик эътиборини бола ҳуқуқлари масаласига қаратишдир.

Каналга аъзо бўлинг👇
@yangiyolliklar
#Халқаро_кун

📌 1 декабрь – Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни

Жаҳон ҳамжамиятини огоҳликка чақириш, аҳолининг орттирилган иммунитет танқислиги синдроми (ОИТС) ҳақидаги хабардорлик даражасини ошириш, шунингдек, бу дардга чалинган инсонларга тиббий, моддий ва руҳий ёрдам кўрсатишни таъминлаш мақсадида 1988 йилда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ҳар йилнинг 1 декабрь санаси Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни деб эълон қилинган.

БМТнинг ОИТСга қарши кураш ташкилоти (UNAIDS) ташаббуси билан жорий йилда бу сана Халқаро ҳамжиҳатлик, умумий масъулият” шиори остида ўтказилмоқда.

Маълумотларга кўра, бугунги кунда дунёда ОИТСга чалинган беморлар сони 38 миллион кишидан ошади. Биргина ўтган 2019 йилда бу касаллик 690 минг кишининг ўлимига сабаб бўлган.

Каналга аъзо бўлинг
@yangiyolliklar
#Халқаро_кун

🗓 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни

ℹ️ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, сайёрамиз аҳолисининг 15 фоизи (бир миллиарддан ортиқроқ инсон) ногироликнинг у ёки бу туридан азият чекади. 60 ёшдан ошганларнинг 46 фоизини ногиронлар ташкил қилади. Ер юзидаги ногиронлиги бор инсонларнинг 10 фоизи эса болалардир. Дунёда бундай инсонларнинг 80 фоиздан ортиқроғи ривожланаётган мамлакатларда яшайди.

📌 Уларнинг ҳаёт тарзини яхшилашга дунё миқёсида эътибор қаратиш мақсадида БМТ томонидан 1983–1992 йиллар Халқаро ногиронлар ўн йиллиги деб белгиланган эди. Мазкур ўн йиллик якунида (1992 йилнинг 14 октябрь куни) БМТ Бош Ассамблеясининг 37-ялпи мажлисида қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, 3 декабрь Халқаро ногиронлар куни деб эълон қилинган.

📋 Мазкур халқаро ҳужжатга мувофиқ, БМТга аъзо барча мамлакатларга, шунингдек, тегишли ташкилотларга ногиронлиги бор шахсларнинг тўлақонли ҳаёт кечириши, ишлаши, таълим олиши ва саломатлигини тиклаши учун мунтазам тарзда зарур шарт-шароитлар яратиб бериш, мазкур кунни кенг миқёсда нишонлаш тавсия этилган.

Каналга аъзо бўлинг
@yangiyolliklar