Янги Наманган тумани ҳокимлиги | Расмий телеграм канали
7.95K subscribers
78.4K photos
4.79K videos
32 files
12.6K links
Yangi Namangan tumani

Янги Наманган тумани ҳокимлигининг телеграм ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси

Мурожаатлар учун @YangiNamanganahli
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн

Ёшлар учрашуви давом этмоқда

Ҳарбий ватанпарварлик руҳида намойиш этилган чиқишлар иштирокчиларга завқ улашди.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram
👍41🔥1🎉1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн

Ватанни мадҳ этувчи қўшиқлар ёшларга ғурур, ифтихор бахш этмоқда. Тинчлик, осойишталик неъматини қадрлашга ундамоқда.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram
👍41🔥1🎉1
#онлайн

Янги Наманган тумани маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгашининг ташкилий йиғилиши бошланди

Мамлакатимизда маҳалларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг моддий-техник баъзасини яхшилаш ҳамда амалий кўмак бериш борасида мутлақо янгича тизим йўлга қўйилмоқда. Давлат раҳбарининг тегишли Фармони ҳамда Қарори асосида маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгашлари ва Ўзбекистон маҳаллалари Уюшмаси ташкил этилмоқда.

Янги Наманган тумани ҳокимлигининг мажлислар залида айни шу мақсадда ташкилланган тадбирда тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишмоқда.

Тадбир кун тартибида бир қатор масалалар кўриб чиқилади ҳамда Наманган вилояти кенгаши ташкилий йиғилишида иштирок этиш учун делегатлар сайланади.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram
👍42👏1
#онлайн

Наманган вилояти маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгаши таъсис йиғилишига Янги Наманган туманидан делегатлар сайланди

Хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони ҳамда Қарори асосида маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгашлари ва Ўзбекистон маҳаллалари Уюшмаси ташкил этилмоқда.

Янги Наманган тумани ҳокимлигининг мажлислар залида ҳам туман маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгашининг ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда юқоридаги Фармон ва Қарордан келиб чиқадиган устувор вазифалар ҳамда маҳалла тизими фаоллари зиммасидаги масъулият юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, кенгаш йиғилишида Янги Замин маҳалласи раиси Гавҳархон Турғунова, Фурқат маҳалласи раиси Саодат Ҳолбоева, Меҳнатобод маҳалласи раиси Жобир Саппанов ҳамда Мингтерак маҳалласи раиси Муборак Хошимова Наманган вилояти маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгашининг ташкилий йиғилишида иштирок этиш учун делегат этиб сайландилар.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram
👍41🔥1👏1
#онлайн

“Сиҳатгоҳ” маҳалласи ҳудудида олиб борилаётган ободлик ишлари кўздан кечирилиб, аҳоли мурожаат ва таклифлари ўрганилди.

Ҳудуддаги “Янги Сиҳатгоҳ келажаги” бошқарув сервис компанияси фаолияти таҳлил этилиб, хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш борасида зурурий кўрсатмалар берилди. Шунингдек, аҳолига БСКдан бўлган мавжуд қарздорликни бартараф этиш зарурлиги тушунтирилди.

Таъкидлаш жоиз, 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумида маҳаллада жойлашган 879 та кўп қаватли уйларда табиий газ таъминотида узилишлар кузатилган бўлиб, бу йилги мавсумда таъминотни яхшилаш мақсадида уланиш нуқталари ўзгартирилди ҳамда 0,4 км Д-159 мм газ тармоғи реконструкция қилинди.

Ҳозирда эса 1300 метр ер ости газ тармоғи ер устига олиняпти, бунинг натижасида истеъмолчиларга табиий газ хавфсиз ва сифатли тарзда етказилади.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

👉 Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Guruh
👍4👏21🔥1👌1
#онлайн

“Маънавият” маҳалласида “Grant Art setvis” МЧЖ бошқарув сервис компанияси фаолияти аҳоли иштирокида таҳлил этилди

Янги Наманган туманининг “Маънавият” маҳалласи ҳудудидаги кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи “Grant Art servis” бошқарув сервис компанияси фаолиятини янада ривожлантириш ҳамда хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш масалалари бўйича аҳоли билан мулоқот ўтказиди.

Суҳбат давомида мавжуд қарздорликларни бартараф этиш, коммунал хизматлар учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш лозимлиги тушунтирилди.

Маълумот учун, ҳудудда аҳолининг кундалик кайфиятига таъсир этувчи энг долзарб муаммолар ҳал этилди. Яъни, 2 км йўлга асфальт ётқизилиб, кўчалар равонланди, 300 метр электр тармоғи тортилиб, 1 та трансформатор ўрнатилди ҳамда 2 км ичимлик суви тармоғи туширилди.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

👉 Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Guruh
👏3👍2🔥1👌1
#онлайн

“Мактаб – ота-она – маҳалла” ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда

Янги Наманган туманининг “Ишонч” маҳалласида жойлашган 59-мактабда давлат раҳбари томонидан белгилаб берилган ижтимоий соҳадаги устувор вазифалар, “Мактаб – ота-она – маҳалла” ҳамкорлигини мустаҳкамлаш юзасидан кўргазмали семинар ташкилланди.

Унда Наманган вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси ўринбосари Аҳмаджон Аълохўжаев, Янги Наманган тумани ҳокими ва сектор раҳбари ҳамда маҳаллалар масъул ходимлари иштирок этишди.

Семинар аввалида маҳалла ҳудудида янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектларининг маҳсулотлари ярмаркаси намойиш этилди.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

👉 Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Guruh
👍32🔥1🎉1👌1
#онлайн

Мактаб – ёш истеъдодларни кашф этувчи маскан

Кўргазмали семинар давомида мактаб ўқувчиларининг ватанпарварлик руҳидаги чиқишлари, иқтидорли ёшлар томонидан қўл меҳнати асосида тайёрланган турли хил буюмлар намойиши ҳам бўлиб ўтди.

Ёш рассомларнинг ижодий ишлари эса иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Пазанда қизлар томонидан турили хил қандолат маҳсулотлари ҳам тақдим этилди.

Бир сўз билан айтганда, таълим маскани ёш истеъдодларни кашф этувчи даргоҳга айланган.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

👉 Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Guruh
2🔥2👍1🎉1👌1
#онлайн

Мактабда ташкил этилган жадидчилик бурчаги ёшларга мотивация бермоқда

Кўргазмали семинар давомида жадид намоёндаларининг ибратли ҳаёти ҳақида ҳам сўз юритилди. Жадид намоёндалари сиймоси акс этган жадидчилик бурчаги ўқувчи ёшларга ибрат бўлаётгани таъкидланди.

Шундан сўнг, ота-оналарга мурожаат қилиниб, фарзанд тарбияси, унинг келажакдаги камолоти, билим олишга иштиёқни ошириш, тарбияси, юриш-туриши борасида қайғуришга чақирилди.

Маҳалладаги масъул ходимларнинг бу борадаги фаолияти, келгуси режалари ҳам тингланди.

Бир гуруҳ намунали ўқувчиларнинг ота-оналарига эса ташаккурномалар топширилиб, фарзандлари таълим-тарбиясига эътиборлари эътироф этилди.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

👉 Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Guruh
👍42🎉2🔥1👌1
#онлайн

Республика ишчи гуруҳи 1 сотих ерда 100 дан ортиқ қўй боқаётган тадбиркор фаолиятини кўздан кечирди

Янги Наманган туманининг “Фурқат” маҳалласи, “Ғайрат” кўчасида яшовчи Аҳмаджон Абдуқаҳҳоров ҳисори қўйлар боқади, ҳозирда хонадонидаги 1 сотих майдонда 125 та зотдор қўй парваришламоқда. У бу ишни маҳалладошларига ҳам ўргатяпти.

Қўни-қўшнилардан 15 га яқини шу чорвачиликка қизиқиб, биздан ўрганиб, мустақил иш бошлади. Уйимда икки ўғлим ҳам мана шу меҳнат билан шуғулланиб, рўзғор тебратади, ҳозир ўғилларимнинг бири уйидаги 1,5 сотих ерда 200 дан ортиқ қўй боқяпти”, — дейди Аҳмаджон Абдуқаҳҳоров.

Чорвадор парваришлаётган «бишкек» зотли қўйнинг вазни 100-120 килогача тош босади. Бундан ташқари, хонадонда наслдор мол ҳам боқилади.

Ишчи гуруҳ тадбиркорнинг келгуси режалари ва янги лойиҳаси билан ҳам танишди.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

👉 Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Guruh
👍61🔥1👏1👌1
#онлайн

Янги Наманган туманида аҳолига сифатли ва арзон қўй гўштини етказиб бериш ҳамда хизмат кўрсатиш маскани ташкил этилади

Республика ишчи гуруҳининг навбатдаги манзили ушбу объектда бўлди, ҳозирда бу ерда қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Янги Наманган туманининг “Фурқат” маҳалласида тадбиркор Абдулло Ўринжонов томонидан ташкилланаётган ушбу қўйчилик кластерининг лойиҳа қиймати 500 минг АҚШ доллари миқдорида бўлиб, мазкур лойиҳада гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва наслчиликни ривожлантириш режалаштирилган.

Кластер ишга тушиши ҳисобига йилига 20 тонна гўшт қайта ишлаб чиқарилади ва бу орқали 100 та янги иш ўринлари яратилади.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

👉 Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Guruh
👍5👏21🔥1👌1
#FlowerFestNamangan2024
#онлайн

Бугун Наманганда байрамона кайфият: 63-халқаро “Гуллар фестивали” бошланмоқда.

Наманган ва наманганликлар, мамлакатимизнинг турли ҳудудлари ва хориждан келган меҳмонлар яна саноқли дақиқалардан сўнг 63-бор гуллар байрамига гувоҳ бўлишади.

Фестивал соат 10:00 да Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли маданият ва истироҳат боғи ёнида расмий очилади.


Айни пайтда бу ерга барча иштирокчилар йиғилишмоқда. 

Эслатиб ўтамиз: фестивалнинг тантанали очилиши билан бир вақтда Наманган халқаро аэропортидан анъанавий гуллар автопаради ҳам Бобур номли боғ томон йўлга чиқади.
#FlowerFestNamangan2024
#онлайн

Наманганда 63-халқаро “Гуллар фестивали” тантанали равишда бошланди.

Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли маданият ва истроҳат боғи ёнида фестивалнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Нафосат ва гўзаллик фестивалини Наманган вилояти ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Шавкатжон Абдураззоқав очиб берди.

Вилоят раҳбари ўз нутқида нафосат ва гўзалликка ошуфта дилларни ўзига ром этаётган ардоқли байрам йиллар давомида такомил топиб, вилоятнинг «ташриф қоғози»га айланиб улгурганини таъкидлади.


Буни йилдан йилга ушбу сайлга ташриф буюраётганлар қамрови кенгайиб бораётгани, биргина ўтган йилги фестивалга 5 миллионга яқин киши меҳмон бўлиб келганидан ҳам кўриш мумкин. Бу йилги анжуманда эса 7 млн. меҳмон ташрифи кутилмоқда.

Шунингдек, вилоят раҳбари 63-халқаро “Гуллар фестивали” ўтказилишига яқиндан кўмак берган барча масъул идоралар, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Ташқи ишлар, Маданият, Туризм вазирликлари мутасаддиларига алоҳида миннатдорчилик билдириб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Садиев сўзга чиқди.

Халқимизнинг севимли хонандаси Озода Нурсаидова қўшиқлари байрамга файз бағишлади.

Эслатиб ўтамиз: фестивалнинг тантанали очилиши билан бир вақтда Наманган халқаро аэропортидан анъанавий гуллар автопаради ҳам Бобур номли боғ томон йўлга чиқди.


Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
#Онлайн
#FlowerFestNamangan2024

Фестивалнинг илк халқаро анжумани “Ипак йўли бўйлаб туризм тармоқларини яратиш” мавзусига бағишланмоқда.

Бугун Наманганда катта байрам – 63-халқаро “Гуллар фестивали” кўтаринки кайфиятда давом этмоқда. Унинг доирасида бўлиб ўтаётган халқаро анжуманда турли давлатлардан нуфузли меҳмонлар иштирок этяпти.

Уларни самимий қутлаган вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Акрамжон Абдулҳамидов меҳмонларга Наманган вилояти туризм салоҳияти ҳақида маълумот берди.

Таққос: вилоятда 2017 йилда туристлар ташриф буюрадиган 48 та туризм объектлари мавжуд бўлган бўлса, 2023 йилда уларнинг сони 139 тага (3 маротаба ошган) етказилди.


Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
👍1
#онлайн

Гуллар фестивали доирасида очиқ осмон остидаги оқшом концерти бошланди

Гуллар анжуманинг иккинчи куни ҳам ёрқин лаҳзаларга бой ўтмоқда. Айни дамда “Афсоналар водийси” тематик паркида Ўзбекистон миллий симфоник оркестрининг “Очиқ осмон остида” деб номланган концерт дастури бошланди. Унга бош дирижёр, халқаро танловлар совриндори Алибек Кабдурахманов бошчилик қилмоқда.

Концертда Ўзбекистон Миллий симфоник оркестр, таниқли ва ёш солистлар жаҳон ҳамда ўзбек композиторларининг машҳур асарлари, кинофильм, сериал мусиқаларидан намуналар ижро этиляпти. Шунингдек, турк, хинд санъатидан намуналар тингланди. Айниқса, Ўзбекистон, Татаристон, Бошқирдистон ва Қорақалпоғистон республикалари халқ артисти Женисбек Пиязов ижросидаги ариялар, опера ва миллий халқ термалари йиғилганларда катта таассурот қолдириб, барчани рақсга чорлади.

Жонли ижродаги қўшиқлар ва акапелла йиғилганларга ўзгача завқу шавқ бағишламоқда.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

👉 Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Guruh
👍31🔥1🎉1
#онлайн

Наманганда 63-Халқаро "Гуллар фестивали" доирасида очиқ осмон остидаги оқшом концерти бўлиб ўтяпти.

Айни дамда “Афсоналар водийси” тематик паркида Ўзбекистон миллий симфоник оркестрининг “Очиқ осмон остида” деб номланган концерт дастури давом этмоқда.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
#Онлайн
#Хушхабар
#ташрифдан_сўнг

Ўзбекистон-Қирғиз Республикалари чегарасида жойлашган “Учқўрғон” ва "Кенгсай" чегара божхона постлари очилди

Хабарингиз бор, муҳтарам Президентимиз Наманганга ташрифи чоғида фаоллар билан учрашувда Қирғиз томони билан келишилган ҳолда “Учқўрғон” божхона постини ишга туширишни жадаллаштириш зарурлиги қайд этганди. Чегара пости яқинида Хитойлик ҳамкорлар билан “Учқўрғон-Кенсай” логистика марказини барпо этиш режалаштирилганини таъкидлаганди.

Узоқ кутилган воқеа - энди "Учқўрғон-автойўл” ва Қирғиз Республикасининг “Кенсай-автойўл” ўтказиш пунктлари  яна икки Давлат фуқаролари хизматини бошлади.

Шу муносабат билан бугун чегарада катта шодиёна - очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир икки томон вакилларининг самимий учрашуви билан бошланди. Шундан сўнг ўзбек ва қирғиз санъаткорларининг икки халқ тилидаги қўшиқлари воқеликдан мамнун аҳолининг рақсларига уланди.
 
Ўзбекистон- Қирғиз Республикаларига кириш-чиқишни 500 км. га қисқартирувчи чегара пости қурилиши ишлари ниҳоясига етди. Мазкур маскандан кунига 500 тадан ортиқ юкли ҳамда 300 дан зиёд енгил транспорт, 10000 нафарга яқин аҳоли ўтиши кутилмоқда.


Тантанали тадбирда Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Боқит Тўрабоев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Очилбой Раматов сўзга чиқиб, ушбу масканнинг давлатлараро аҳамияти ҳақида тўхталдилар.

Мазкур божхона чегара постининг очилиши нафақат Наманган вилояти, балки Фарғона водийси учун икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда катта қулайликлар яратади. Шунингдек, ҳудуд  иқтисодиётида муҳим аҳамиятга эга бўлади. Логистика, хизмат кўрсатиш соҳалари ривожланади.

Рамзий лента қирқилгач,  ўзаро  дўстлик рамзи сифатида дарахт кўчатлари экилди.

Ҳаяжонли лаҳзалар икки томондан дастлабки юк машиналарининг ўтиши бўлди.

Шундан сўнг Давлатлар расмийлари ва аҳоли вакиллари ўтказиш пунктларида яратилган шароитлар билан танишдилар.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
👍82
#онлайн

«Ёшлик барака» бозори чорва ҳамда парранда ишқибозлари билан тўлди

Наманган 2-халқаро зотдор чорва ҳайвонлари ва паррандалар кўргазмаси бошланиш арафасида.

Янги Наманган туманининг «Ёшлик барака» бозори парранда ва чорва ишқибозлари билан тўлди. Айни пайтда меҳмонлар сони 25 мингдан ошди. Улар орасида қўшни мамлакатлардан ташриф буюрган сайёҳлар бор.

Кўргазмадан 250 килодан юқори тош босадиган зотдор қўйлар, кўркам отлар, вазнли буқалардан тортиб,  ноёб паррандалар ўрин олган.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

👉 Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Guruh
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн

Халқаро “Гуллар фестивали” доирасидаги Модалар ҳафталиги ўз ниҳоясига етмоқда.

Афсоналар водийсида бўлиб ўтаётган ёпилиш ва тақдирлаш маросими орқали бежирим либослар, миллий руҳ ва замонавий дизайннинг муносиб баҳоси эълон қилинади.
3👏3👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн

64-Халқаро “Гуллар байрами” доирасидаги дрон-шоу фестивал логотипи акс этган тасвир билан бошланди
3🔥2🎉2