#Қонунчиликдаги_янгиликлар
⚡️"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қонун (ЎРҚ–688-сон, 29.04.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.
⚠️ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартишга мувофиқ, транспортда тўхташ ёки 🚫тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори БҲМнинг 2 баравари (илгари 3 баравари) этиб белгиланди.
Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok

Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ⚡️"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қонун (ЎРҚ–688-сон, 29.04.2021 й.) Президент томонидан имзоланди. ⚠️ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартишга…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
⚡️Ҳайдовчилардан ишончномани талаб этиш тартиби бекор қилинади
🔰 “Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (271-сон, 04.05.2021 й.) қабул қилинди
✅ Қарорга кўра, 2021 йил 1 августдан қуйидаги давлат хизматлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали кўрсатилади:
👉 автомототранспортлар ва шаҳар электр транспортлари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш;
👉 автомототранспортлар ва шаҳар электр транспортлар ҳайдовчилигига номзодлардан имтиҳонларни қабул қилиш учун ҳужжатларни ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш.
🚘 2022 йил 1 августдан ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш, шунингдек, ҳайдовчиликка номзодлардан имтиҳонларни қабул қилиш учун ҳужжатларни ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш учун барча тегишли ҳужжатлар фақат ЯИДХП орқали тақдим этилади.
❌ 2021 йил 1 сентябрдан ҳайдовчилардан автомототранспортни бошқариш учун ишончнома (нотариал тартибда тасдиқланган), техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот, автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома электрон шаклга ўтказиш орқали мазкур ҳужжатларни ҳайдовчидан талаб этиш тартиби бекор қилинади.
🌐 2021 йил 1 июлга қадар ДЙҲХХ органларида автоматлаштирилган электрон тизимларнинг ЯИДХПга интеграция қилинган ҳолда тўлиқ ишга туширилиши таъминланади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
🔰Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953 ва 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155 сон фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 4 май куни Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамасининг 271-сон Қарори қабул қилинди.

❗️Автомобилда йўловчи ташишни тартибга солиш соддалаштирилади
“Aвтомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5108-сон, 07.05.2021 й.) қабул қилинди
Қарорга кўра, 2021 йил 15 майдан 2022 йил охиригача автомобилда йўловчи ташиш фаолиятини тартибга солишни соддалаштириш бўйича эксперимент ўтказилади. Бунда:
👉 йўловчиларни ҳайдовчидан ташқари тўрттадан ортиқ бўлмаган ўриндиқларга эга бўлган енгил автотранспортларда ташиш якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилади;
👉 якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан йўловчиларни енгил автотранспортларда ташиш лицензия варақасига асосан амалга оширилади;
👉 лицензия варақаси 21 ёшга тўлган ва бошқарувида аризани бериш вақтида 10 йилдан ортиқ бўлмаган вақт давомида эксплуатация қилинаётган автомобиль мавжуд бўлган якка тартибдаги тадбиркорларга “Лицензия” ахборот тизими орқали берилади;
👉 автомобилда йўловчиларни ташиш билан шуғулланадиган якка тартибдаги тадбиркорлар “Aккредитация маркази” ДУКда аккредитациядан ўтган техник хизмат кўрсатиш станцияларида 6 ойда камида 1 маротаба транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиши шарт;
👉 якка тартибдаги ташувчилар лицензияга эга корхоналарда ҳамда йўловчи ташувчиларга мижозларни излаш бўйича интерактив хизматларни кўрсатувчи тадбиркорлар (агрегаторлар) томонидан ташкил қилинган махсус текширув пунктларида ойлик тиббий кўрикдан ўтиши шарт;
👉 якка тартибдаги ташувчиларга йўловчиларни автомобиль транспортида ташиш фаолияти доирасида ходимларни ишга ёллашга рухсат этилмайди;
👉 2021 йил 1 сентябргача якка тартибдаги ташувчиларни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божи ундирилмайди;
👉 якка тартибдаги ташувчилардан лицензия варақаси берилганлиги учун давлат божи йилига БҲМнинг бир баробари миқдорида ундирилади. Бунда давлат хизматларини кўрсатганлик учун йиғим ундирилмайди;
👉 якка тартибдаги ташувчилар қатъий белгиланган миқдорда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини 3 тоннагача юк кўтариш имкониятига эга автомобиль транспортида юкларни ташиш фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган ставкада тўлайди.

Қарорга кўра, 2021 йил 1 сентябрдан якка тартибдаги ташувчилар ўз фаолиятини фақатгина агрегаторлар хизматидан фойдаланган ҳолда амалга оширади.
🔰 Юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксиларга қуйидагилар учун рухсат этилади:
➖ йўловчиларни олиш ва тушириш мақсадида “Тўхташ тақиқланган” йўл белгиси амал қилиш ҳудудида, шу жумладан аэропорт ва вокзалларга туташ ҳудудларда тўхташ;
➖ маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тасарруфида бўлган аэропортлар, темир йўл вокзаллари, автовокзаллар, қурилиш моллари, деҳқон ва буюм бозорлари ҳамда савдо мажмуаларининг пуллик тўхташ жойларига йўловчиларни олиш ва тушириш учун бепул кириш;
➖ йўналишли транспорт воситалари учун ажратилган махсус ҳаракатланиш йўлаги бўйлаб ҳаракатланиш.
⏳ Йўловчи ташишда фойдаланилаётган автотранспортларнинг ранги ва махсус серияли давлат рақами белгиси бўйича ўрнатилган амалдаги талаблар 2023 йил 1 январгача тўхтатиб турилади.
✅ Шунингдек, йўналишсиз таксилар учун автомобилнинг олд ойнасининг юқоридаги ўнг бурчагига жойлаштирилган яшил рангли ёритиш чироғи, ҳисоблагич (таксометр) ва радиоалоқа воситаси, шунингдек, назорат-касса машинасини ўрнатиш талаблари бекор қилинди.
🔰 Бундан ташқари, юридик шахсларга тегишли йўналишсиз такси ва якка тартибдаги ташувчилар учун қуйидаги талаблар жорий этилади:
● автомобиль тепасига “TAXI” таниш белгили тўқ сариқ рангли фонарь ўрнатиш;
● тўловни амалга ошириш, шунингдек, босиб ўтилган йўлни электрон тарзда қайд этиш имкониятини берувчи махсус иловаларга эга мосламалар (шу жумладан уяли телефонлар, планшетлар) бўлиши;
● автомобилнинг приборлар панелида автомобиль транспортининг давлат рақами, якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги ҳужжат (ёки ушбу фаолият турини амалга ошириш учун лицензия/лицензия варақаси) ва ҳайдовчининг телефон рақами кўрсатилган маълумотлар табличкаси мавжуд бўлиши.

🔰Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги “Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 271-сон қарорида 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳайдовчилардан автомототранспорт воситасини бошқариш учун нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома, техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот, автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга, яъни қорайтиришга рухсатнома электрон шаклга ўтказиш орқали мазкур ҳужжатларни автомототранспорт воситаси ҳайдовчисидан талаб этиш тартиби бекор қилиниши белгилаб қўйилди.
🔰Юқоридаги топшириқнинг ижросини таъминлаш мақсадида, Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан “e-Protokol” ахборот тизими такомиллаштирилиб, йўл патруль ходимларига хизматда фойдаланиш учун бириктирилган планшетлар ёрдамида “ID карта”ни ўқиш орқали фуқаронинг эгалигида мавжуд бўлган автотранспорт воситалари, нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома, техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот, автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга, яъни қорайтиришга рухсатнома тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиш имконияти яратилди.
⚠️2021 йил 19 майдан бошлаб 💳“ID карта”лари мавжуд бўлган нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома, техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот, автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга, яъни қорайтиришга рухсатнома ID карта ёрдамида текшириш амалиёти Тошкент шаҳрида синов тариқасида жорий этилди.
❗️"ID карта" орқали текширилганда, маълумотлар аниқланмаган ёки тизимда узилишлар бўлган ҳолатларда барча ҳайдовчилардан инспекторга ушбу ҳужжатларни аслини тақдим этишиларини, шунингдек вазиятни тўғри тушунишларини сўраб қоламиз.

Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Қарздорлик мавжуд транспортлар стационар постларда тўхтатилади
Ҳукумат қарори (377-сон, 08.07.2022 й.) билан Йўл-патруль хизмати стационар постларида “Яшил” ва “Қизил” йўлак тамойили асосида ҳаракатланиш тартибини жорий этиш тўғрисида низом тасдиқланди.
🔰 Низомга кўра, транспорт воситаларининг ҳаракати фото ва видео қайд этиш қурилмалари орқали қайд қилиниб, ҳайдовчиларга ёруғлик диодли экран орқали ишора бериш йўли билан тартибга солинади.
✅ Экранда акс эттирилмаган ёки “Яшил” йўлак бўйлаб ҳаракатланиш ҳақида ишора берилган транспортлар “Яшил” йўлак бўйлаб тўсиқсиз ҳаракатланади.
❗️“Қизил” йўлакдан ҳаракатланиши буюрилган транспорт воситалари бўйича ҳаракат қатнашчиларининг ҳужжатлари электрон маълумотлар базасидан фойдаланган ҳолда текширилади. Аниқланган қарздорликлар бўйича тўлов амалга оширилганидан сўнг, уларнинг ҳаракатини давом эттиришига рухсат берилади.
☑️ Қарздорлик тўланмаган ҳолларда транспорт воситалари махсус тўхташ жойларига жойлаштирилади.
⏩ Қарздорлик аниқланган транспортларга бир нечта ҳолларда, жумладан, қарздорликка асос бўлган қоидабузарлик юзасидан судга мурожаат қилинганда ёки иш судда кўрилаётганда ҳаракатни давом эттиришга рухсат берилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Ягона ахборот тизими ишга туширилади
“Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда уларни имтиҳондан ўтказиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (393-сон, 20.07.2022 й.) қабул қилинди
✅ Қарорга кўра, ҳайдовчиларни тайёрлашда ўқув соати ҳафтасига 20 соатгача, кунлик 4 соатгача режалаштирилади.
📲 Ҳайдовчиларнинг малакасини оширганлик бўйича сертификатлар фақат электрон раcмийлаштирилади.
🚖 Амалий имтиҳонларда “В” тоифа учун ишлаб чиқарилганига 5 йилдан кўп бўлмаган, бошқа тоифалар учун 10 йилдан ортиқ бўлмаган транспортлардан фойдаланилади.
🏢 Ўқув дастурларини Ички ишлар вазирлиги ишлаб чиқади ва тасдиқлайди. Ягона намунадаги анимацияли назарий имтиҳон саволлари 1 000 тадан кам бўлмаган миқдорда тасдиқланади.
⏩ 2023 йил 1 январгача Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг автоматлаштирилган Ягона ахборот тизими ишга туширилади.
🗓 2022 йил 1 ноябрдан ҳайдовчилик учун бериладиган тиббий маълумотларнинг ягона электрон базаси шакллантирилади ва Ягона ахборот тизимига интеграция қилинади.

❗️“Жарима майдончаси” ахборот тизими ишлаб чиқилади
Ҳукумат қарори (358–сон, 11.08.2023 й.) айрим норматив ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
🔰Шунга кўра, 2024 йил 1 январдан:
🔹қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ваколатли давлат органлари томонидан ушланган транспорт воситаларини сақлаш хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали очиқ танлов асосида танлаб олинади;
🔹ушланган транспортларни тўхташ жойларига олиб келиш, жойлаштириш, сақлаш, ҳисобини юритиш ва олиб чиқиб кетишга рухсат бериш “Жарима майдончаси” ахборот тизими орқали амалга оширилади;
🔹транспортларни тўхташ жойларига олиб келиш (ташиш) ҳамда сақлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларнинг чекланган миқдорлари жойлардаги ҳокимликлар томонидан белгиланади.
🔰 “Жарима майдончаси” ахборот тизими орқали, жумладан:
▫️ушланган, тўхташ жойларига жойлаштирилган ва олиб чиқишга рухсат берилган транспортлар рўйхати юритилади;
▫️транспортларни тўхташ жойларидан олиб чиқиш учун барча тўловлар (жарима майдончаси ва ҳуқуқбузарлик учун жарималар) электрон амалга оширилади.
⚠️ Мазкур ахборот тизими 2023 йил 1 ноябргача ишлаб чиқилади.
🗒 Шунингдек, 2023 йил 1 декабргача ЙҲХХнинг ягона ахборот тизими ушланган транспортларни сақлаш хизматларини кўрсатувчи юридик шахсларни очиқ танлов асосида электрон танлаб олиш имкониятини яратиш мақсадида такомиллаштирилади.
📌 Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Huquqiy axborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM