Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
21.6K subscribers
20.8K photos
18.4K videos
14 files
15.2K links
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг расмий саҳифаси
📞(71) 207-14-66

O‘zbekcha 👉 @YHXXUZ
Русский 👉 @YHXX_UZ_RU
yhxx.uz
fb.com/yhxx.uz
instagram.com/yhxx.uz
youtube.com/c/YHXXUZ
Download Telegram
#Эълон

🔹Ҳурматли фуқаролар, ҳудудий Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаларида техник-профилактик ишлар амалга оширилаётганлиги сабабли 2022 йил 25-26 май кунлари иш фаолияти вақтинчалик тўхтатилишини маълум қиламиз.

‼️Сизлардан юзага келган ноқулайликлар учун ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати узр сўрайди.

👉 @YHXX_UZ
#Эълон

⚡️ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати барча юртдошларимизни Ватанимиз Мустақиллигининг
31 йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этади!

🖥Ҳурматли фуқаролар Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматида фойдаланишда бўлган “Автомототранспорт ҳисоби” ва “Ҳайдовчилик гувоҳномаси” тизимларида модернизация ва техник профилактик ишлари амалга ошрилаётганлиги сабабли, ушбу тизимлар жорий йилнинг
31 август куни соат 20:00 дан 5 сентябрь куни соат 07:00га қадар фаолияти тўхтатилади.

❗️Сизлардан юзага келган ноқулайликлар учун ИИВ ЖХД
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати узр сўрайди.

👉 @YHXX_UZ
#Эълон

🎙“Чинор” ЙПХ масканида журналист ва блогерлар учун пресс-тур ва матбуот анжумани ўтказилади

👉 Батафсил

👉 @YHXX_UZ
#Эълон

🏢Ҳурматли фуқаролар, ҳудудий Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмалари "Наврўз" умумхалқ байрамидаги дам олиш кунларида ҳамда якшанба кунлари ҳам иш фаолиятида бўлишини, ушбу кунларда эски намунадаги гувоҳномаларни янгисига алмаштиришингиз мумкинлигини маълум қиламиз.

‼️ Эски намунадаги гувоҳномалар берилган санасига мувофиқ алмаштирилади:

📆 2010 йилгача бўлган даврда берилганлари — 2023 йил 31 мартгача;

📆 2010 - 2012 йилларда берилганлари — 2023 йил 30 июнгача;

📆 2013 - 2015 йилларда берилганлари — 2023 йил 30 сентябргача;

📆 2015 йилдан кейин берилганлари - 2023 йил 31 декабргача.

👉 @YHXX_UZ
#Эълон

🔹Ҳурматли фуқаролар,
Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг “Маъмурий амалиёт” комплекс автоматлаштирилган ахборот тизимида жорий йилнинг 9 июнь куни соат 09:00 дан 15:00 га қадар техник-профилактик ишлар олиб борилиши сабабли, хизмат кўрсатиш вақтинчалик тўхтатилишини маълум қиламиз.

‼️Юзага келган ноқулайликлар учун ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати фуқаролардан узр сўрайди.

👉
@YHXX_UZ
#Эълон

🔹Ҳурматли фуқаролар, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлигининг маълумотларни қайта ишлаш марказида вақтинчалик носозликлар юзага келганлиги сабабли, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ҳудудий Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш ҳамда Маъмурий амалиёт бўлимларининг фойдаланишида бўлган тизимларида ҳам узилишлар кузатилаётганлигини маълум қиламиз.

‼️Юзага келган айрим ноқулайликлар учун фуқаролардан узр сўраймиз.

👉
@YHXX_UZ
#Эълон

Жорий йилнинг 5 январь кунидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг “Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими”ни ривожлантириш бўйича техник ишлар олиб борилади. Шу сабабли Маъмурий амалиёт билан боғлиқ жараёнларда узилишлар юзага келиши мумкин!

‼️Ноқулайликлар учун фуқаролардан узр сўраймиз.

👉
@YHXX_UZ
#Эълон

❗️Диққат
эълон!

Эндиликда “жарима майдони”га эга бўлишни хоҳлаган тадбиркорлик субъектлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 августдаги “Қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини тўхташ жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 2011 йил 25 майдаги 149-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 358-сон қарорига асосан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг “OQ YO‘L” Веб иловаси орқали рўйхатдан ўтиб танловда иштирок этишларини маълум қиламиз.

👉 @YHXX_UZ
#Эълон

Ҳурматли фуқаролар, ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг "Маъмурий амалиёт" комплекс автоматлаштирилган ахборот тизимида техник-профилактик ишлар олиб борилаётганлиги сабабли вақти-вақти билан узулишлар кузатилмоқда.

Юзага келган ноқулайликлар учун ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати фуқаролардан узр сўрайди.

👉 @YHXX_UZ
Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
Photo
#Эълон

Ҳурматли ҳайдовчилар!

⚡️Жорий йилнинг 26-27 май кунлари Тошкент шаҳрида кенг миқёсдаги халқаро тадбирлар ўтказилиши ҳамда айрим кўчаларда ободонлаштириш ва қурилиш-монтаж ишлари давом этаётганлиги муносабати билан транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.

❗️Зарурат бўлмаганда ҳайдовчиларга Тошкент шаҳрига ҳаракатланмасликни тавсия қиламиз.

🛣Маълум кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракатини чеклаш бўйича зарурий чоралар кўрилган вақтда ҳайдовчилардан тартибга солувчиларнинг ишораларига, йўл белгилари ҳамда чизиқларнинг талабларига қатъий риоя этишларини сўраймиз.

‼️Юзага келиши мумкин бўлган айрим ноқулайликлар учун ҳаракат иштирокчиларидан узр сўраймиз.

———

Уважаемые водители!

⚡️26-27 мая текущего года, в связи с проведением крупных международных мероприятий, а также продолжением работ по благоустройству и строительству, на некоторых улицах города Ташкента будет ограничено движение транспортных средств.

❗️В эти дни мы рекомендуем водителям по возможности избегать поездок в город Ташкент, если в этом нет срочной необходимости.

🛣В случае принятия необходимых мер по ограничению движения транспортных средств на определенных улицах, просим водителей неукоснительно соблюдать требования сотрудников ДПС, а также дорожных знаков и разметки.

‼️Приносим извинения за некоторые неудобства, которые могут возникнуть у участников дорожного движения.

👉 @YHXX_UZ
#Эълон

Ҳаракат иштирокчиларининг диққатига!

Бугун, "1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан ҳудудлардаги истироҳат боғлари, кўнгилочар майдонлар атрофидаги йўлларда вақти-вақти билан транспорт воситаларининг тирбандлиги кузатилмоқда. Ҳаракат хавфсизлигини ишончли таъминлаш, тирбандликларни олдини олиш мақсадида фуқаролардан сайлгоҳлар ҳамда боғларга ташриф буюришда имкон қадар жамоат транспортларидан фойдаланишларини, шахсий транспорт воситасини атрофдагиларга ҳалақит берадиган жойларда, Йўл ҳаракати қоидаларига зид равишда тўхтатмасликларини ва қолдириб кетмасликларини сўраймиз.

Йўлларда, тадбирлар бўлиб ўтаётган сайлгоҳлар атрофида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун ЙПХ ходимлари хизматга жалб этилган. Асосий мақсадимиз, бугунги байрам тадбирларини кўтаринки кайфиятда ва хавфсиз ўтишини таъминлашдир!

👉 @YHXX_UZ