Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
21.6K subscribers
20.9K photos
18.5K videos
14 files
15.2K links
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг расмий саҳифаси
📞(71) 207-14-66

O‘zbekcha 👉 @YHXXUZ
Русский 👉 @YHXX_UZ_RU
yhxx.uz
fb.com/yhxx.uz
instagram.com/yhxx.uz
youtube.com/c/YHXXUZ
Download Telegram
Давлат раҳбарининг топшириғига биноан Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ ҳудудларда аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш ҳамда криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш фаолиятини баҳолаш юзасидан Фарғона вилоятида ўрганиш ишларини бошлади

Жорий йилнинг 31 январь куни Фарғона вилояти ИИБда Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги идоралараро ишчи гуруҳнинг йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда Ички ишлар вазирлигининг соҳавий хизматлари, Миллий гвардия, Адлия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Бош прокуратура ва унинг тузилмалари раҳбарлари, вилоят сектор бошлиқлари ҳамда бошқа мутасадди идоралар вакиллари қатнашдилар.
Батафсил

Телеграм канал
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида жамоат транспортини молиялаштиришнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш бошланади.

Скоро при Президенте Шавкате Мирзиёеве начнется совещание по мерам внедрения новой системы финансирования общественного транспорта в городе Ташкенте и областных центрах.

Facebook|Instagram|Twitter
⚡️ Жавобгарликдан қутилиб қолиш учун пора берган ҳайдовчи қўлга олинди

👉 Батафсил

👉 @YHXX_UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент ҳузурида жамоат транспорти соҳасини такомиллаштириш юзасидан йиғилиш бошланди.

Давлатимиз раҳбари бу соҳада муаммолар тўпланиб қолгани, уларни ҳал этиш учун транспорт бошқармалари ва автобус паркларида ҳозирги иш тизимини ўзгартириш зарурлигини қайд этди.

Айрим вилоят марказларида жамоат транспортини ривожлантириш режаси ишлаб чиқилмагани, жойларда айрим автобус йўналишлари ишламаётгани, бекатлар етишмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Транспорт корхоналари кунлик “тушум плани”ни бажаришга боғланиб қолиб, куннинг “энг даромадли” пайтида (эрталаб соат 8-10 да, кечқурун соат 17-19 да) ҳаракатланишга одатлангани танқид қилинди. Қолган вақтда йўловчилар узоқ кутиш ёки таксида юришга мажбур.

Шу муносабат билан Президент соҳада молиялаштириш, автобус йўналишларини ташкил этиш, автопаркни янгилаш ва инфратузилмани такомиллаштириш бўйича янги тизим жорий қилиш чора-тадбирларини белгилаб берди.

Facebook|Instagram|Twitter
Эндиликда маблағ автобуснинг юрган масофаси ва одамлар бу хизматдан розилигига қараб берилади.

Хизмат сифатига – автобусдаги қулайликлар ва санитар ҳолат, кеч қолмасдан бекатга етиб келишига қараб баҳо берадиган тизим бўлади.

Бунда, ташувчи тадбиркор ҳар 1 километр учун 10 фоиз рентабеллик билан кафолатли тўловни олади.

Шу пайтгача бўлган кунлик тушум “плани”ни белгилаш амалиёти бекор қилинади.

Бундан ташқари, аҳолига қулай йўл ҳақи тарифларини (йиллик, чораклик, ойлик, кунлик, соатлик) жорий қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент йил якунига қадар барча автобус маршрутлари аҳоли эҳтиёжи асосида қайта кўриб чиқилиши шартлигини таъкидлади.

Вилоятлар ҳокимларига Транспорт вазирлиги ва Транспорт университети билан биргаликда 1 июлга қадар барча вилоят марказларининг Транспорт бош режасини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилди. Бунда аҳоли орасида алоҳида сўров ўтказиб, уларнинг фикрларини олиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Автобуслар паркини кенгайтириш учун ташувчи тадбиркорларга автобус паркини янгилашни рағбатлантириш тизими жорий қилинади. Жумладан:

- ташувчиларни танлашда автобуснинг янгилигига қараб, йўналишда йўловчи ташишнинг кафолатланган муддатлари 7 йилгача узайтирилади (10 ёшдан ошган автобуслар бўйича шартнома тузилмайди);

- тадбиркорлар олиб келган янги автобуслар бўйича қўшилган қиймат солиғини бўлиб-бўлиб тўлашига рухсат берилади;

- автобуслар сотиб олиш учун 10 йилгача муддатга имтиёзли кредит берилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда йўлларда автобуслар ҳаракати учун инфратузилма масаласига тўхталиб ўтилди.

Тошкент шаҳридаги 73 та асосий кўчада автобуслар учун алоҳида йўлак ташкил этиб, чорраҳалар ўтказувчанлигини ошириш дастури ишлаб чиқилди.

Бу орқали, автобуслар ўртача тезлиги 1,5 баравар ошиб, кечикишлар бартараф этилади.

Вилоятлар ҳокимларига Транспорт вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:

- ўз ҳудудида транспорт инфратузилмасини яхшилаш бўйича манзилли дастурни тасдиқлаб, ишларни бошлаш;

- намунавий бекат лойиҳасини ишлаб чиқиб, тадбиркорларга реклама ва банкомат хизматларини ташкил қилиш учун вақтинчалик фойдаланишга бериш тартибини киритиш топширилди.

Йиғилиш якунида ҳудудлар раҳбарлари ва соҳа мутасаддилари берилган топшириқлар ижросини қандай ташкил этиши юзасидан ахборот бермоқда.

Facebook|Instagram|Twitter
⚡️ Пиёдани ўтказиб юбормасдан ЙПХ ходимининг ҳам ишорасига бўйсунмаган ҳайдовчига нисбатан чора кўрилди

📱Ижтимоий тармоқда "Spark" русумли, 80D506TА давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани ўтказиб юбормаганлиги ҳамда ЙПХ ходимининг тўхташ ҳақидаги ишорасига бўйсунмаганлиги ҳолати акс этган видео тарқалди.

📹 Видео Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, ушбу ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган З.А.га нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига кўйилди.

‼️Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

👉
@YHXX_UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида жамоат транспортининг янги тизимини жорий этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам внедрения новой системы общественного транспорта в городах Ташкенте, Нукусе и областных центрах.

#Mirziyoyev #yigilish #jamoattransporti #avtobuslar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗻"Қамчиқ" довонида айни вақтдаги вазият

🚘 Довон йўлидан ўтувчи ҳайдовчилардан оралиқ масофани сақлаб, тезликни меъёрдан оширмасдан, қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз.

👉 @YHXX_UZ
Hurmatli toshkentliklar va poytaxtimiz mehmonlari!

🚧 Taʼmirlash ishlari sababli 31- yanvar kuni soat 21:30 dan 1- fevral soat 04:00 ga qadar  Toshkent xalqa avtomobil yo‘li bilan Bunyodkor ko‘chasi kesishmasida joylashgan ko‘prik ostidagi yo‘l yopiladi.

Noqulayliklar uchun uzr so‘rab, haydovchilarga aylanma yo‘llardan foydalanishlarini tavsiya etamiz.
__

Уважаемые жители Ташкента и гости столицы!

🚧
В связи с проведением ремонтных работ дорога под мостом, расположенным на пересечении улицы Бунёдкор с Ташкентской кольцевой автодорогой, будет закрыта с 21:30 часов 31 января до 04:00 часов 1 февраля.

Приносим извинения за неудобства и рекомендуем водителям использовать объездные пути.


YouTube | Facebook | Instagram | Web-site
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚔 Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги рейд тасвирлари

👉 @YHXX_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат раҳбарининг топшириғига биноан Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ ҳудудларда узоқ муддатдан бери ҳал этилмаган муаммоларини аниқлаш ва бартараф этиш ҳамда криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш юзасидан Фарғона вилоятида ўрганиш ишларини олиб бормоқда

Телеграм канал
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🚌 Жамоат транспорти соҳасида янги тизим жорий этилади

©️"O‘zbekiston 24" телеканали "Axborot 24" дастури

👉 @YHXX_UZ
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида 2023 йилнинг январь ойида ўтган асосий тадбир ва воқеалар

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🔥🚘 Шайхонтоҳурда "Captiva" ёниб кетди

🔹Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 2023 йил 1 февраль куни соат 08:30 ларда, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, КХАЙ кўчасида, 5-уй олдида тўхтаб турган, фуқаро А.Б.га тегишли "Captiva" русумли автомобилда ёнғин юзага келган.

🔥Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Бир нафар фуқаро куйиш жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

🔹Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабабларига аниқлик киритилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз.

👉
@YHXX_UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM