Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
21.6K subscribers
20.9K photos
18.5K videos
14 files
15.2K links
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг расмий саҳифаси
📞(71) 207-14-66

O‘zbekcha 👉 @YHXXUZ
Русский 👉 @YHXX_UZ_RU
yhxx.uz
fb.com/yhxx.uz
instagram.com/yhxx.uz
youtube.com/c/YHXXUZ
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида бўлади.

Президент Шавкат Мирзиёев для ознакомления с развитием экономики регионов и жизнью населения посетит Андижанскую, Ферганскую и Наманганскую области.

#Mirziyoyev #safar #Andijon #Fargona #Namangan

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги республика ишчи гуруҳ ҳудудларда аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш мақсадида Фарғона вилоятида ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан республика жамоат хавфсизлиги концепцияси билан белгиланган вазифалар доирасида йўлларда инсон хавфсизлиги учун муносиб шароитларни яратиш, инфратузилмасини такомиллаштириш, қоидабузарликларни қайд этишнинг замонавий рақамли технологияларини янада кенгроқ жорий этишга қаратилди.

Хусусан, Батафсил

Телеграм канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚔 Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБда саф тайёргарлиги машғулотлари ўтказилди

👉
@YHXX_UZ
⚡️"Қамчиқ" довонида тўхтатилган "Nexia-3" автомобилида психотроп дорилар олиб кетилаётганлиги аниқланди

🔹2023 йил 1 февраль куни соат 02:00 ларда, Наманган вилояти, Поп тумани, "Қамчиқ" довони ҳудудида жойлашган "Наманган" ЙПХ масканида соҳавий хизматлар билан ҳамкорликдаги текширувлар давомида "Nexia-3" русумли автомобиль тўхтатилганда, транспорт воситасининг юкхонасидаги қути ичида жами сони 238 дона "Тропикамид" номли психотроп дори воситалари олиб кетилаётганлиги аниқланиб, ҳолат ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган.

🚔Йўлларда текширувлар давом этмоқда...

👉
@YHXX_UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚷 Қоидани четлаб ўтган пиёдалар тартибга чақирилмоқда

Видеода: Жиззах вилояти.

👉 @YHXX_UZ
❗️ТEЗКОР ГИДРОМEТEОРОЛОГИК АХБОРОТ!

⚡️2023 йил 2-5 февраль кунлари А-373 "Тошкент-Ўш" автойўлининг "Қамчиқ" довони ҳудудида ва М-39 "Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз" автойўлининг "Тахтақорача" (Китоб) довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти–вақти билан кучли ёғингарчилик, туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 м. гача пасайиши, шамол тезлиги 15–20 м/с гача кучайиши, автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.

🗻Шунингдек, жорий йил 2-6 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:

🫥Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Деҳқонобод туманларида;

🫥Сурхондарё вилояти: Қумқўрғон, Сариосиё, Узун, Бойсун туманларида;

🫥Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал туманларида;

🫥Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида ва Чотқол тизмасининг "Чимён" тоғларида;

🫥Наманган вилояти: Поп туманида;

🫥Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

‼️Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролардан, дам олувчилардан ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз.

👉 @YHXX_UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига ташрифи Бўстон туманидан бошланди. Бу ерда давлат раҳбари “Сайёра фаввораси” масъулияти чекланган жамияти томонидан ишга туширилган тўқимачилик корхонаси билан танишди.

Поездка Президента Шавката Мирзиёева в Андижанскую область началась с Бустанского района. Здесь глава государства ознакомился с текстильным предприятием общества с ограниченной ответственностью «Сайёра фаввораси».

#Mirziyoyev #safar #Andijon #korxona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter