#СИЗДАН_ТАКЛИФ
— Ассалому алайкум касбдошлар!
Менда бир таклиф бор. Ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғини қошида хўжалик бўлими ташкил этсак. Бу бўлимга давлат томонидан ер ажратилишини таъминлаш лозим. Бунда ҳар бир маҳалланинг аҳолиси, кам таъминланганлар, норгиронлар сони ҳисобга олиниши керак. Маҳалла қошидаги бу ташкилотда паррандачилик, чорвачилик ҳамда деҳқончилик йўлга қўйилиши маҳаллага даромад келтириши аниқ. Олинган фойда эвазига ҳар бир маҳалла ўзини ўзи таъминлаш имконига эга бўларди. Энг муҳими, моддий ёрдам сўраб, халқ қабулхонасига мурожаат этувчилар сони камаяди. Маҳаллада иш ўрни яратилади. Бу тизимдаги барча маҳаллаларга татбиқ этилиши керак.
✍️ Ҳурмат билан: А.Икрамов
_____
Каналга уланиш: @mahalladosh_uz

Маҳалла фуқаролар йиғини раиси сифатидаги 2 йиллик фаолиятимдан келиб чиқиб, қуйидаги таклифларни билдирмоқчиман:
▪️— Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилгач, раисликка ҳаётий тажрибага эга инсонлар тайинланди. Ҳар бир ҳудудда яшаш шароитидан келиб чиқиб низомлар ишлаб чиқилса яхши бўлади. Масалан, Тошкент шаҳри оқсоқоли билан вилоятдаги маҳалла оқсоқолларининг иш фаолияти кескин фарқ қилади.
Тошкент шаҳри ва вилоят марказларидаги кўп қаватли уйлари бўлган маҳаллаларда статистик маълумот олиб бориш учун муаммо бўлмоқда. Шунинг учун уй сотиб олган фуқароларни маҳаллада ҳам қайд этишни қонунлаштириш керак.
▪️— Маҳалла котибаси штатини қайта тиклашни кўриб чиқиш лозим. Чунки ҳар бир ўринбосар ўз йўналиши бўйича ҳудудга чиқади. Маҳаллада ҳеч ким қолмайди. Бу ҳол хизмат билан келган фуқаро ва давлат органи ходимларининг эътирозига сабаб бўлмоқда. Кунлик берилаётган топшириқ ва жадвалларни айтмаса ҳам бўлади. Маҳалла идорасида доимий равишда котиба ўтирса, келган фуқаролар иши тез битади.
▪️— Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги кўп қаватли уйлари бор бўлган маҳаллаларнинг энг оғриқли жойи, бу — коммунал хизматлардир. Вазирлигимиз мутахассислари Уй-жой коммунал хизматлари вазирлиги билан келишган ҳолда барча ишламайдиган ХУЖМШ (ЖЭКК) раҳбарларини (мулкдорлар рухсати билан эмас) маҳалла кенгаши томонидан жазолаш ёки олиб ташлаш ваколатига эга бўлиши керак.Чунки маҳалладаги барча фуқаролар ХУЖМШ раҳбарларининг иш фаолиятидан норози бўлиб, маҳаллага мурожаат қилмоқда.
▪️— Маҳаллага ташриф буюган ҳар бир раҳбар-текширувчи маҳалланинг ҳолати тўғрисида раисдан сўрайди. Ҳеч ким ХУЖМШ раҳбари ёки бошқа хизматлардан сўрамайди. Шуни инобатга олган ҳолда маҳалла раисларига ҳудудида яшовчи фуқароларни ва юридик мақомига эга бўлган шахсларни маҳалла тартиб-қоидаларига риоя қилмагани учун жазолаш ваколати берилиши лозим, деб ўйлайман. Оқсоқолларни тўғридан-тўғри жаримага тортиш ваколати маҳаллада қатъий назоратни ўрнатади, бўш турган ҳудудлар обод бўлади.
Бу таклифларим шахсий фаолиятимда юзага келган муаммолар йиғиндисидир. Ўйлайманки, вазирлигимиз юқоридагиларни ўрганиб, зарур чоралар кўради.
✍ Раҳматилло КИЧИНОВ,
Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, "Кўтарма" МФЙ раиси.
____