Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов 59 ёшни қаршилади
Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов 1961 йил 24 майда Тошкент шаҳрида туғилган.
@mahalladosh_uz

ИБРАТ
✅Ўрта Чирчиқ тумани Фаровон маҳалласи раиси, халқ депутатлари туман кенгаш депутати А.Таженова ташаббуси билан маҳаллада яшовчи (исмини ошкор этишимизни истамади) тадбиркор 1 ой давомида 50 нафар эҳтиёжманд оилага бепул нон маҳсулотлари тарқатди.

🔺 Жорий йил 24 май соат 16:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3150 (+18) нафарни ташкил қилмоқда.
@mahalladosh_uz
@mahalladosh_uz
#Сиздан_таклиф
Ассалому-алайкум @mahalladosh_uz канали ижодкорлари! Барча юртдошларимизни бугунги Рамазон Ҳайити билан самимий табриклайман.
ТАКЛИФ.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 12 декабрдаги 350-сонли қарори билан "Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги низомига асосан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби белгиланган.
Ҳар ойда 35-40 нафардан зиёд фуқоролар ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам сўраб ариза билан мурожаат қилишади. Ҳар бир мурожаатчининг оиласидаги моддий ва мулкий ҳолати ўрганилади ва оиланинг норматив даромадлари ҳисоблаб чиқилади ҳамда МФЙ ҳузуридаги ижтимоий қўллаб- қувватлаш комиссия йиғилишида кўриб чиқилади. Белгиланган мезон талабларига тўғри келган фуқороларга нафақалар ёки моддий ёрдам тайинланади. Мезондан ошган фуқороларга эса тайинлаш рад этилади. Рад этилганлиги комиссия йиғилишида тушунтирилади. Ва ёзма равишда билдириш хати берилади. Хатни олмай оғизга олмайдиган ҳақорат сўзлар билан ёқангга тармашадиганларга эса почта орқали буюртма шаклида хат юборилади. Айримларининг ўринсиз қўлларини қарсиллатиб қарғишларига тепа сочинг тикка бўлади. Наилож, чидаймиз!
Афсуски, рад этилган фуқороларга амалдаги низом тартиблари атрофлича тушунтирилса ҳам барибир тушунишни хоҳламайди, туман, вилоят ва Республикадаги раҳбарий ва ҳуқуқий идораларга ўринсиз мурожаат қилишаверади. Уларнинг кўпчилиги «раис бир ойлигини сўради", "раис фалончиларга тайинлади, пулини олиб" ," раис еб кетди, ишдан олиб, қамаш керак" деган мазмунидаги бўҳтонлар ёғдиради. Раис бўлганлигинга пушаймон ейсан ва чидайсан, нафақалар МФЙ.дан ваколати олиниши кунини сабрсизлик билан кутасан-да!.
Республикамиздаги МФЙ(кфй)ларда аҳвол кандай билмадиму, мен раислик қилаётган МФЙ.да фуқароларнинг 85-90 % ижтимоий нафақалар тайинланмаганлигидан норози ва ўринсиз аризалар ёзиши айни ҳақиқат. Бу эса, ўз-ўзидан Маҳалла тизимининг нуфузига ҳам, МФЙ раисининг обрў- эътиборига ҳам салбий таъсир қилмоқда.
Менимча, Маҳалладан нафақалар тайинлаш ваколати олиб қўйилса, нур устига аъло нур бўлур эди. Маҳалланинг нуфузи ҳам янада ошарди, раисининг обрў-эьтибори топталмасди, энг муҳими Маҳалла тизими кесимида шикоятлар сони 80- 90% қисқарарди
Салом билан, Баҳодир Тошбоев.
Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод туманидаги " Ойдин Йўл" МФЙ раиси.
____
Каналга уланиш: @mahalladosh_uz

Қашқадарёлик Баҳодир Тошбоевнинг таклифи кўп мухлисларда қизиқиш уйғотди. Бизга ўз фикрларини ёзиб юборишди. Қуйида уларни эътиборингизга ҳавола этяпмиз.
✅ Ассалому алайкум, Баҳодир Тошбоев! Айни ҳақиқатни айтгансиз, барака топинг! Бизлар шу кунни интиқлик билан кутяпмиз. Қани эди, маҳаллалардан нафақа пулларини тайинлаш ваколати олиниб, раис ва раиснинг ўринбосарларини ҳар хил қарғишу бўҳтонлардан қутқарса.
Мая Шералиева.
✅Ассалому алайкум. Жудаям ҳақ гап айтилибди.
Турсуной Холмуродов
✅Ассалому алейкум! Бу айни ҳақиқат. Тезроқ шу қарор рўёбга чиқса яхши бўлар эди.
Рано

Биласизми???
Йўл ҳаракати қатнашчилари йўл-патруль хизмати ходими билан ўзаро муносабатини ўзига тегишли аудио, фото ва видео қурилмага қайд қилиш ҳуқуқига эга.
Йўл-патруль хизмати ходимининг фото ва видео тасвирга олиш тақиқланган белги мавжуд ҳудудларда хизмат олиб бориш ҳолатлари бундан мустасно.

Узум мойи – шифонинг кони
Узум данагидан олинган мой жуда фойдалидир. Мазкур мойдан ҳар куни эрталаб 1 чой қошиқ ичиб турилса, юрак-қон томири хасталиклари, атеросклероз ва артрит касалликларига шифо бўлади. Шу билан бирга, узум мойи иммунитетни ошириш хусусиятига ҳам эга. Бу хусусияти билан турли инфекцион хасталикларнинг олдини олишга кўмакчи бўла олади. Бундан ташқари, узум мойи инсульт, инфаркт, тромбоз(тиқин) ва бошқа юрак касалликларидан халос бўлишига кўмакчи бўла олади.

Таиландда COVID 19 вакцинаси синовдан ўтказила бошлади.
Таиланднинг Чулалонгкорн университети тиббий маркази SARS-CoV-2 коронавирус вакцинасини сичқонларда синаб кўрди ва бу муваффақиятли ўтди, деб хабар бермоқда мамлакатнинг олий таълим, фан, тадқиқот ва инновациялар вазири Сувит Мэсинси.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунё бўйлаб
БАА, Дубай
Дубайга боришни орзу қиласизми? Буни уяли алоқа воситангиз орқали амалга оширинг!
@mahalladosh_uz
БАА, Дубай
Дубайга боришни орзу қиласизми? Буни уяли алоқа воситангиз орқали амалга оширинг!
@mahalladosh_uz
❗️Бугун аҳоли орасида вирус юқтирган 36 нафар бемор аниқланди
⚠️ Касаллиги тасдиқланган 49 нафар беморнинг 5 нафари хориждан келган, 8 нафари карантин муассасаларидан, 36 нафари эса аҳоли орасидан аниқланган.
Манба: @ssvmatbuotkotibi

❗️Икки нафар чегара божхона пости ходимларида коронавирус аниқланди.
🔺2020 йил 25 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3180 (+16) нафарга етди.

❓ Маҳалладан нафақа тайинлаш ваколати олиб қўйилдими?
Қадрли каналимиз аъзолари, маҳалла фаоллари! Сизлардан нафақа тайинлаш амалиётини маҳалладан олиб қўйиш ҳақида жуда кўп таклифлар келди. Қашқадарёлик Баҳодир Тошбоевнинг каналимизда эълон қилинган таклифига кўплаб муносабатлар билдирилди. Қуйида эътиборингизга "Mahalla" газетасининг 17-сонида чоп этилган "Маҳалладан нафақа тайинлаш ваколати олиб қўйилдими?" номли мақолани ҳавола этмоқдамиз. Мақолага кўра, эндиликда бу амалиёт маҳалла тизими ходимлари зиммасидан соқит қилинмоқда. Ўйлаймизки, мақола сизларни бефарқ қолдирмайди.
Батафсил:

Teletype
Маҳалладан нафақа тайинлаш ваколати олиб қўйилдими?
Мамлакатимизда ишсиз, ҳам моддий, ҳам маънавий кўмакка муҳтож фуқароларга давлат томонидан доимий беғараз ёрдам кўрсатиб келинади...
Аҳолини доимий рўйхатга олиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қабул қилди.

❓ Карантин даврида ўқитувчилар синф журналларини қай тартибда тўлдиради?
❗️Ўқитувчилар томонидан ўқувчиларнинг йиллик баҳоларини чиқариш карантин чекловлари тўлиқ олиб ташланганидан сўнг санитария-гигиена қоидаларига риоя этилган ҳолда 4-чоракда масофавий шаклда ўтилган мавзуларни синф журнали ҳамда ўқувчиларнинг баҳолар табелида қайд этилади. Юртимизда карантин чекловлари 3 та ҳудудга (яшил, сариқ ва қизил) ажратилган, вазирлик томонидан мактаб маъмуриятидан, ҳудудий бошқармалардан карантин чекловларига қатъий амал қилган ҳолда ўқитувчиларни синф журналлари ва бошқа мактаб ҳужжатларини тўлдиришини 1 июндан сўнг амалга ошириш ҳақида тавсия берилди.
@Mahalladosh_uz

Фарғоналик талабалар қуёшсиз ҳолатда ҳам аккумуляторлар орқали 14 соатгача ишлайдиган ақлли светофор ихтиро қилди.
Ушбу кўчма светофор қуёш панеллари ёрдамида ўзини ўзи бемалол таъминлай олади.
@mahalladosh_uz
Ушбу кўчма светофор қуёш панеллари ёрдамида ўзини ўзи бемалол таъминлай олади.
@mahalladosh_uz
Республика “ипотека банк” ходимида коронавирус инфекцияси аниқланди.
Жорий йил 24 май куни республика “Ипотека - банк” бош бошқармаси ходимида коронавирус инфекцияси аниқланган.
Маълумотларга қараганда, касалликка чалинган фуқаро яқин 20 кун ичида ўзи ва оила аъзолари меҳмонга бормаган, қўни-қўшниларникига ҳам чиқмаган. Унинг яшаш манзили бўйича мулоқотда бўлган барча оила аъзолари белгиланган тартибда карантинга олинди. Қўшимча эпидемиологик суриштирув ишлари давом этмоқда.
Бемор билан мулоқотда бўлган ҳамкасблари ҳам белгиланган тартибда 14 кунлик карантин назоратига олинган. Қолган ходимлар эса яшаш манзиллари бўйича тиббий назоратга олинди. Барча мулоқотда бўлганлардан лаборатор таҳлил учун намуналар олинган.

Янги мадраса очилди
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ташкил этилди.
Таълим муассасаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим маскани ҳисобланади. Ўрта махсус диний маълумотли ислом шариати ва ҳадис илмлари мутахассиси, имом-хатиблар тайёрланади.
Мазкур таълим муассасасига 2020-2021 ўқув йили учун абитуриентлар қабул имтиҳонлари асосида қабул бўлади. Абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш онлайн шаклда 2020 йилнинг 15 июндан бошланади.
Таълим муассасасига умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тугатганлиги ҳақида ҳужжат (диплом)га эга бўлган фуқаролар қабул қилинади.