Xolis nazar | Расмий канал
484 subscribers
13K photos
1.03K videos
37 files
8.88K links
Ахборот-таҳлил канали.
Барча мавзуларга холис назар билан боқинг!!!

Бизни кузатинг
👉Youtube
👉Facebook
👉Instagram

Реклама ва мурожаатлар учун: @xolisnazarga
Download Telegram
Ўзбекистонда 30 июлни Халқлар дўстлиги ва умумхалқ бирдамлик куни сифатида нишонлаш бўйича қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилибди.
@mahalladosh_uz
Кредит суммаси аҳоли даромадига мосми?

Шу йилнинг 1 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш ҳамда ипотека кредити бозорини янада кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Хўш, қарор билан аҳолига қандай қулайликлар яратилади? Кредит кимларга, қанча миқдорда, неча йилга берилади? Субсидия қандай белгиланади?

Бу ҳақда 👉 батафсил...👈
“Ўрикзор” савдо мажмуасида коронавирус инфецияси аниқланди, бозор вақтинчалик ёпилди

@mahalladosh_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Видео: Чортоқдаги каналда оқиб кетган қиз ким эди?

Журналист Умида Қўшоқова воқеага ойдинлик киритди.

@Mahalladosh_UZ
Биласизми?
Ҳар бир фуқаро соғлиғини сақлаш бўйича қуйидагилар тўғрисида маълумотларни олиш ҳуқуқига эга:
👉 ўз соғлиғининг ҳолати;
👉 текшириш натижалари;
👉 қандай касали борлиги;
👉 қандай ташхис қўйилганлиги;
👉 касалликнинг бундан буён қандай кечишига оид тахминлар;
👉 даволаш усуллари ва бу усуллар билан боғлиқ хавф-хатар;
👉 тиббий аралашувнинг эҳтимол тутилган турлари ва уларнинг оқибатлари;
👉 амалга оширилган даволашнинг натижалари шулар жумласидандир.

@mahalladosh_uz
Франциялик футболчи олтин медалини сотди.
Франция терма жамоаси футболчиси “Жаҳон чемпионати – 2018”да олган олтин медалини аукционда сотиб юборди.
Маълум бўлишича, олтин медал 66 минг еврога сотилган.
Мукофотини сотувга қўйган футболчининг исми ошкор қилинмаган.

@mahalladosh_uz
✈️ 7 июнга қадар ўзбекистонликларни хориждан олиб келиш бўйича рейслар рўйхати эълон қилинди

25-31 май кунларига белгиланган рейслар жадвали:


25 май. Тошкент - Екатеринбург - Тошкент
26 май. Тошкент - Москва – Тошкент
27 май. Тошкент - Санкт-Петербург – Тошкент
28 май. Тошкент - Ростов-Дон – Тошкент
28 май. Тошкент - Истанбул – Тошкент
29 май. Тошкент - Санкт-Петербург – Тошкент
29 май. Тошкент - Москва – Тошкент
30 май. Тошкент - Москва – Тошкент

1 – 7 июнь кунларига белгиланган рейслар жадвали:

1 июнь. Тошкент - Истанбул – Тошкент
2 июнь. Тошкент - Москва – Тошкент
3 июнь. Тошкент - Шаржа - Тошкент
3 июнь. Тошкент - Москва – Тошкент
4 июнь. Тошкент - Санкт-Петербург – Тошкент
5 июнь. Тошкент - Москва – Тошкент
6 июнь. Тошкент – Қоҳира – Тошкент
6 июнь. Тошкент - Новосибирск – Тошкент
7 июнь. Тошкент - Санкт-Петербург – Тошкент

Манба: Траспорт вазирлиги
____
@mahalladosh_uz
Баъзи дўстларим хурсанд бўлиб менга ёзишяпти, иккинчи хотинга уйланишга руҳсат берилибди деб. Узр хурсандчилигингизни йўққа чиқараман. Бу хабар инглизчасига “fake” - соҳта, ёлғон хабар ҳисобланади. Ғирт ёлғон ҳабар.

Биринчидан, Вазирлар Маҳкамаси ПҚ сонли қарор чиқармайди. ПҚ бу – президент қарори. Иккинчидан, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари миллий базаси (www.lex.uz) да қўшхотинлика руҳсат берувчи ушбу санада чиққан ПҚ-2535 сон қарорнинг ўзи йўқ. Учинчидан, кўп хотинли бўлиш қонун билан тақиқланган.

Кўп хотинли бўлиш, яъни умумий рўзғор асосида икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшаш базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима (11 миллион 150 минг сўмдан 22 миллион 300 минг сўмгача) ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Зафар Солижонов
@mahalladosh_uz
⚡️Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги малака ошириш маркази ходимида коронавирус инфекцияси аниқланибди. Шу муносабат билан ДСҚ марказий аппарати ходимларидан тест олинмоқда.

@mahalladosh_uz
Хабарингиз бор кеча каналимизда Фарғона шаҳрида яшовчи фуқаронинг мурожаатини эълон қилгандик.(Мурожаат бу ерда: https://t.iss.one/mahalladosh_uz/12552 ) Бугун муборак айём арафасида ушбу фуқародан миннатдорлик мактуби олдик.
Маълум бўлишича, Моҳирахон Маллаеванинг бугун маҳалла фуқаролар йиғини томонидан йўқлашибди ҳамда унга «Саховат ва кўмак» жамғармаси томонидан 18 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари берилибди.
Улуғ айём арафасида ўксик кўнгилларга қувонч улашган Фарғона шаҳридаги Афросиёб маҳалла фуқаролар йиғини ходимларига раҳмат деймиз!

_
Каналга уланиш: @mahalladosh_uz
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги

@mahalladosh_uz
🔺 2020 йил 23 май соат 22:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3115 (+26) нафарга етди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 25 нафари карантин марказига жойлаштирилган фуқаролар орасидан ва 1 нафар Қозоғистондан кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланди. Жумладан, карантинда бўлганларнинг 22 нафари чет элдан келган, 3 нафари эса касалликни беморлар билан мулоқот орқали юқтирган.

Айни пайтда 2532 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. Ҳозирда 544 нафар беморлар даволанмоқда.
@mahalladosh_uz
📧 Сиздан таклиф

Ассалому алайкум, маҳалла фидоийлари! Янги ташкил этилган «Сиздан таклиф» рукнимиз кўпчиликка маъқул келганидан хурсандмиз. Юрт тақдирига бефарқ бўлмаган фаоллар томонидан таклифлар келиши давом этмоқда. Қуйида ана шу таклифларни эълон қилишни давом эттирамиз!

“Ассалому алайкум! Таклифимнинг мазмуни шундан иборатки, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ёки туман бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари, яъни ҳотин-қизлар бўйича ўринбосари камида 45 ёш бўлиши лозим. Сабаби ҳозирги кунда ёш ўринбосарлар ҳаётнинг пасту баландини билишмайди. Яшириш керак эмас, айни вақтда оилада ёши катта онахонларимиз билан ҳам турли ҳил келишмовчиликлар пайдо бўлмоқда. Тасаввур қилинг, буни ўрганишда ёши 40га бормаган аёллар онахонга нима деб маслаҳат беради? Қолаверса, ўзининг келини бўлмай туриб, ёш келин-куёвларга қандай тавсиялар беради?
Саховат ва кўмак доирасида ҳам мунтазам равишда амалга оширилаётган ишларниг ҳисобини, назоратини кучайтириш керак.


Аббос Усмонов
____
@mahalladosh_uz
Йўқлов
53-Чортоқ сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шоҳиста Турғунова сайлов округи ҳудудидаги Навбахор маҳалласида бўлди.
Депутатнинг Рамазон хайити арафасидаги йўқловида яқин 25 йилдан буён маҳаллани туман маркази билан боғловчи 4,5 км масофали йўлидаги носозлик бартараф этилибди. Маҳалладаги 800 дан ортиқ хонадонга тоза ичимлик суви келтирилибди.
Бундан биз фахрландик. Жонкуяр депутатимиз каналимизнинг фаол аъзосидир.
@mahalladosh_uz
Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов 59 ёшни қаршилади

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов 1961 йил 24 майда Тошкент шаҳрида туғилган.

@mahalladosh_uz
ИБРАТ

Ўрта Чирчиқ тумани Фаровон маҳалласи раиси, халқ депутатлари туман кенгаш депутати А.Таженова ташаббуси билан маҳаллада яшовчи (исмини ошкор этишимизни истамади) тадбиркор 1 ой давомида 50 нафар эҳтиёжманд оилага бепул нон маҳсулотлари тарқатди.

@mahalladosh_uz
Францияда 6 нафар эгизак дунёга келди

@mahalladosh_uz
🔺 Жорий йил 24 май соат 16:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3150 (+18) нафарни ташкил қилмоқда.

@mahalladosh_uz
#Сиздан_таклиф

Ассалому-алайкум @mahalladosh_uz канали ижодкорлари! Барча юртдошларимизни бугунги Рамазон Ҳайити билан самимий табриклайман.

ТАКЛИФ.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 12 декабрдаги 350-сонли қарори билан "Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги низомига асосан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби белгиланган.
Ҳар ойда 35-40 нафардан зиёд фуқоролар ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам сўраб ариза билан мурожаат қилишади. Ҳар бир мурожаатчининг оиласидаги моддий ва мулкий ҳолати ўрганилади ва оиланинг норматив даромадлари ҳисоблаб чиқилади ҳамда МФЙ ҳузуридаги ижтимоий қўллаб- қувватлаш комиссия йиғилишида кўриб чиқилади. Белгиланган мезон талабларига тўғри келган фуқороларга нафақалар ёки моддий ёрдам тайинланади. Мезондан ошган фуқороларга эса тайинлаш рад этилади. Рад этилганлиги комиссия йиғилишида тушунтирилади. Ва ёзма равишда билдириш хати берилади. Хатни олмай оғизга олмайдиган ҳақорат сўзлар билан ёқангга тармашадиганларга эса почта орқали буюртма шаклида хат юборилади. Айримларининг ўринсиз қўлларини қарсиллатиб қарғишларига тепа сочинг тикка бўлади. Наилож, чидаймиз!
Афсуски, рад этилган фуқороларга амалдаги низом тартиблари атрофлича тушунтирилса ҳам барибир тушунишни хоҳламайди, туман, вилоят ва Республикадаги раҳбарий ва ҳуқуқий идораларга ўринсиз мурожаат қилишаверади. Уларнинг кўпчилиги «раис бир ойлигини сўради", "раис фалончиларга тайинлади, пулини олиб" ," раис еб кетди, ишдан олиб, қамаш керак" деган мазмунидаги бўҳтонлар ёғдиради. Раис бўлганлигинга пушаймон ейсан ва чидайсан, нафақалар МФЙ.дан ваколати олиниши кунини сабрсизлик билан кутасан-да!.
Республикамиздаги МФЙ(кфй)ларда аҳвол кандай билмадиму, мен раислик қилаётган МФЙ.да фуқароларнинг 85-90 % ижтимоий нафақалар тайинланмаганлигидан норози ва ўринсиз аризалар ёзиши айни ҳақиқат. Бу эса, ўз-ўзидан Маҳалла тизимининг нуфузига ҳам, МФЙ раисининг обрў- эътиборига ҳам салбий таъсир қилмоқда.

Менимча, Маҳалладан нафақалар тайинлаш ваколати олиб қўйилса, нур устига аъло нур бўлур эди. Маҳалланинг нуфузи ҳам янада ошарди, раисининг обрў-эьтибори топталмасди, энг муҳими Маҳалла тизими кесимида шикоятлар сони 80- 90% қисқарарди

Салом билан, Баҳодир Тошбоев.
Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод туманидаги " Ойдин Йўл" МФЙ раиси.

____
Каналга уланиш: @mahalladosh_uz
Қашқадарёлик Баҳодир Тошбоевнинг таклифи кўп мухлисларда қизиқиш уйғотди. Бизга ўз фикрларини ёзиб юборишди. Қуйида уларни эътиборингизга ҳавола этяпмиз.
Ассалому алайкум, Баҳодир Тошбоев! Айни ҳақиқатни айтгансиз, барака топинг! Бизлар шу кунни интиқлик билан кутяпмиз. Қани эди, маҳаллалардан нафақа пулларини тайинлаш ваколати олиниб, раис ва раиснинг ўринбосарларини ҳар хил қарғишу бўҳтонлардан қутқарса.
Мая Шералиева.

Ассалому алайкум. Жудаям ҳақ гап айтилибди.
Турсуной Холмуродов

Ассалому алейкум! Бу айни ҳақиқат. Тезроқ шу қарор рўёбга чиқса яхши бўлар эди.
Рано

@mahalladosh_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахтимизда замонавий Болалар миллий тиббиёт маркази бунёд этилди.

@mahalladosh_uz