Xolis nazar | Расмий канал
484 subscribers
13K photos
1.03K videos
37 files
8.88K links
Ахборот-таҳлил канали.
Барча мавзуларга холис назар билан боқинг!!!

Бизни кузатинг
👉Youtube
👉Facebook
👉Instagram

Реклама ва мурожаатлар учун: @xolisnazarga
Download Telegram
Ҳар қандай ер участкасини олиб қўйиш мумкин

Депутат Акмал Бурҳоновнинг ёзишича, шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Шаҳарсозлик кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳаси кўриб чиқилмоқда.

Эътиборли тарафи, лойиҳада қайси ҳолларда фуқаролардан ер участкаларини олиб қўйиш мумкинлиги белгиланмоқда. Хусусан, Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ерлар:

- ерларни мудофаа ва давлат хавфсизлиги,
қўриқланадиган табиий ҳудудлар эҳтиёжлари учун, эркин иқтисодий зоналарни яратиш ва фаолият кўрсатиши учун бериш;

- Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятларини
бажариш;

- фойдали қазилмалар конларини аниқлаш ва ишлаш;

- автомобиль ва темир йўллар, аэропорт, аэродром, аэронавигация объектлари ва авиатехник марказлар, темир йўл транспорти объектлари, кўприклар, метрополитен тоннеллари, энергетик тизим ва электр узатиш линиялари объектлари, алоқа линиялари, космик фаолият объектлари, свгистрал қувурўтказгичлар, муҳандислик-коммуникация тармоқлари қурилиши;

- таълим ва даволаш муассасалари, интернатлар ва меҳрибонлик уйларини, жумладан, давлат-хусусий шерикчилик доирасида қуриш;

- майдонлар, шунингдек, истироҳат боғлари, аллея, бульвар, дам олиш зоналари, кўллар, сув омборлари, ҳовузлар ва бошқа рекреация объектларини қуриш;

- аҳоли пунктлари бош режаларини Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағларидан ва давлат ташкилотлари маблағларидан молиялаштириладиган объектлар қисмида бажариш учун олиб қўйилиши мумкин.

Шунингдек, аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режалари мавжуд бўлмаган ҳолда аҳолининг турмуш ва маиший шароитларини яхшилаш, ижтимоий, муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида ер участкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан олиниши мумкин.

Соддароқ айтганда, ҳукумат кодекс лойиҳасини шундай тайёрлаганки, ҳар қандай участкани олиб қўйиш мумкин бўлаяпти. Албатта, давлат бозор нархида компенсация бериши мумкинлиги бот-бот уқтирилади.

Бундай нормалар бор экан, айниқса, 99% ҳудудларнинг узоқ муддатли “генплани” йўқ экан, қолаверса, хусусий мулкни ҳимоя қила оладиган чинакам мустақил судларни кундуз куни тополмас экансиз, хусусий мулкнинг кафолати ҳақида гапирмаса бўлмаса ҳам бўлади.

Япониядаги Нарито аэропорти. Ҳатто аэропорт қуриш учун ферманинг ер участкасини олиб қўйиша олмаган. Суд хусусий мулк тараф бўлган. Бизда, агар лойиҳа кучга кирса, сув қувури тортилса ҳам, ер участкангиздан айрилиб қоласиз.

Умид қиламизки, депутатлар бу нормани арралашади. Йўқса, бу норма келажакда оғриқли прецедентлар яратаверади.
манбаа: Давлетов.уз
@Mahalladosh_uz
Жисмоний шахсларга қандай имтиёзлар бор?

– Коронавирус пандемияси сабаб жорий этилган карантин даврида жисмоний шахслар учун қандай солиқ имтиёзлари ва енгилликлар белгиланган?

Дилдора ҲОШИМОВА,
Давлат солиқ қўмитаси давлат солиқ катта инспектори:
– Президентимизнинг 2020 йил 19 мартдаги ҳамда 3 апрелдаги тегишли фармонларига асосан, пандемия даврида тадбиркорлик субъектлари билан бирга, жисмоний шахсларга ҳам бир қатор имтиёз ва енгилликлар берилган. Жумладан, 2019 йил учун жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш муддати 2020 йил 1 августга қадар узайтирилди. Шунингдек, жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлаш муддати 2020 йил 15 октябрга қадар узайтирилди.
Бундан ташқари, жисмоний шахслар хайрия ташкилотларидан моддий наф тарзида олинадиган даромадларни солиққа тортишдан озод қилинди.
_____
@mahalladosh_uz
Бугун Эрон ҳудудидан Ўзбекистоннинг шимолий ва жанубий ҳудудларига қуруқ ва илиқ ҳаво оқими кириб келади.
Республика бўйича ҳавонинг очиқ бўлиши кутилмоқда. Термометр устунчаси кундуз куни 28-31 даражагача кўтарилади. Республиканинг шимолий, чўл зоналари ва жанубида ҳарорат бундан ҳам иссиқ, яъни 33-35 даражани ташкил этади.

23-24 май кунлари Ўрта Осиё ҳудуди устидаги жанубий оқимлар кучайиб, ҳаво ҳароратининг кўтарилиши давом этади. Кечаси ҳарорати 15-18 даража, кундузи 35-37 даражагача, шимолий, жанубий ва чўл зоналарида эса 38-40 даражагача кўтарилади. Бундай ҳарорат ўртача кўп йиллик кўрсаткичлардан 4-6 даражага юқори бўлиб, энг иссиқ йилларда шу кунда кузатилган ҳароратга яқин бўлади.

Республиканинг шимоли ва чўл зоналарида шамолнинг тезлиги секундига 17-22 гача кучаяди, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология маркази.

@mahalladosh_uz
ПФЛ директори вазифасидан озод этилди

Ўзбекистон Профессионал Футбол лигаси (ПФЛ) бош директори Даврон Шоқурбонов ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилди. Унинг ўрнига шу пайтгача ПФЛ бош директори ўринбосари вазифасида ишлаб келган Диёр Имомхўжаев бош директор вазифасини бажариб туриши маълум қилинди.

@mahalladosh_uz
Навоий вилояти
БИЗГА ЁЗИШМОҚДА

Навоий вилояти, Навбаҳор туманидаги "Ўзбекистон" МФЙ раисиман. Биринчи марта 2016 йилги сайловларда бу ишга тайинланганман. Маҳалламиз аҳли ишончини қозонганим учун 2019 йилги сайловда ҳам қайта сайландим.
Маҳалламиз тинч, жиноятчилик ва бошқа ташвишли ҳолатлар йўқ. Фуқаролар билан тил топишиб, ишлаб келаётган эдим. 2020 йил 17 апрель куни Навбаҳор туман
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Дилшод Очилов мени ҳузурига муҳр билан келишимни сўради. Бордим, мендан ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёзиб беришимни талаб қилди. Бу иши нотўғрилигини айтсам, пўписага ўтди. Аччиқланиб ариза ёзиб бердим. Д. Очилов шу ернинг ўзида фуқаролар йиғини кенгаши ўтказилгани ҳақида сохта баённома ёзиб, қўлимдаги муҳрни олиб, унга муҳр қўйди. Ўшандан буён бундай ҳолат уч марта такрорланди. У бу сохтакорлиги билан ниятини амалга оширилмаётгани учун қайта-қайта уринмоқда.
Маҳалла раисини халқ сайлайди, фуқароларнинг вакиллари унга овоз беради. Наҳотки, бир амалдор вакиллар номидан иш кўриб, оқсоқолни ҳеч бир асоссиз ишдан четлатишга ҳақли бўлса?! Ҳозирги пайтда Навбаҳор туманида раислар учун "қувғин" бошланган. Д. Очилов туман ҳокими шуни истаётганини, ўзи ҳоким ўринбосари эканлигини рўкач қилиб, маҳалла раисларини қонунга зид равишда ишдан бўшатишга уринаяпти. Мендан ташқари яна 6 нафар раис ҳам шу аҳволда, бўлим бошлиғига қайта-қайта ариза ёзиб беряпти. Айни пайтда мен ваколатимни маслаҳат кенгаши аъзоларидан бирига топширганман. Ўзим эса нима қилишга ҳайронман. Маҳалладошларимиз раисликни топширишимни истамаяпти. Д. Очилов эса кимларнидир вакил қилиб юбориб, маҳалла аҳли фикрини ўзгартиришга уринмоқда. Айни карантин пайтида бир-биримизни қўллаш ўрнига шундай йўл тутаётганимиздан хижолатдаман. Аммо Д. Очилов буни ўйлаб ҳам кўрмаяпти. Бу вазиятда маҳаллада паррокандалик, гуруҳбозлик вужудга келяпти. Уч-тўрт нафар "фаол" аёллар уйма-уй юриб "фалончи бўшасин, фалончи раис бўлсин" қабилида тарғибот ишларини олиб боряпти. Сиздан илтимос, туманимиздаги бу жараённи ўрганиб, адолат қарор топишига ёрдам беринг.
Аслида маҳалла раислиги мансаб ё амал эмас, мен фақат ўзимни ўйламаяпман. Юқорида айтганимдек, бу кетишда одамлар ўртасидаги ҳамжиҳатликка, аҳилликка путур етишидан ташвишдаман. Чунки ҳозир бир эмас, 7 та маҳаллада худди шундай жараён кетмоқда.
Қаҳрамон ҲАЙДАРОВ,
Навоий вилояти Навбаҳор тумани "Ўзбекистон" МФЙ раиси

Ушбу мурожаат бўйича мухбирларимиз ўрганиш бошлашди. Яқин вақтлар ичида иккинчи томоннинг ҳам фикрини тинглаб, адолат қарор топишига ҳаракат қиламиз.
БИЗНИ КУЗАТИШДА ДАВОМ ЭТИНГ ВА СИЗ ҲАМ МАҲАЛЛАНГИЗДАГИ МУАММО ВА КАМЧИЛИКЛАР БЎЙИЧА МАЪЛУМОТ БЕРИНГ!
____
Каналга уланиш: @mahalladosh_uz
Шавкат Мирзиёев:

«Кеча Марҳамат туманининг ҳокимини ишдан олдим. Қолган секторлар раҳбарлари ҳам ишдан кетади.

Менга кун ўтса бўлди деб юрадиган ҳокимлар керак эмас. Менга таклиф берадиган ҳокимлар керак, изланиш қиладиган раҳбарлар керак».

Манба
@mahalladosh_uz
Оила кодексига “кўп болали оила” тушунчаси ва унинг ҳуқуқий мақомини белгиловчи қўшимча киритилмоқда.

Унга кўра, ота-она ёки улардан бири билан бирга яшаётган тўрт ва ундан ортиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган, шунингдек кундузги таълим шаклида таълим олаётган йигирма икки ёшга тўлмаган болалари бўлган оилалар кўп болали оилалар ҳисобланиши белгиланмоқда.
Манба:Давлетовуз
@mahalladosh_uz
#БИЗГА_ЁЗИШМОҚДА (Фарғона вилояти)

Мен Фарғона шаҳридаги Афросиёб МФЙга қарашли Узумзор кўчасидан ёзяпман. Шу кунларда жуда қийналиб қолдик. Оилада дадам, мен ва 4 ёшли фарзандим билан яшаймиз. Афсуски, дадам ичкиликка берилиб кетган. Ҳеч қаерда ишламайди. Мен ҳам кўзим ожизлиги учун (кўриш имконияти –18) ҳеч қаерда ишламайман. Турмушга чиққанман. Аммо турмуш ўртоғим ҳам ичкиликка берилган ва ҳеч қаерда ишламайди. Ичиб келиб, доим жанжал қилиб, мени урарди. Шу сабабли ҳозир у билан яшамаяпман. Аҳволимиз жуда ачинарли. Маҳаллага моддий ёрдам сўраб чиқсам, кейинги ойда кўрамиз, дейишди. Ҳозирча, бир марталик озиқ-овқат маҳсулоти билан таъминлашди. Лекин бу билан аҳволимиз яхшиланмайди. Менга моддий ёрдам олишда кўмаклашинг, илтимос!
Ҳурмат билан:
Моҳирахон Маллаева Ёрқинжон қизи
Фарғона шаҳри, Афросиёб МФЙ, Узумзор кўчаси, 37-уй.

P:S
Ушбу мурожаат бўйича маҳалла фуқаролар йиғини раиси билан боғландик. Масъулнинг ваъдасига кўра, ой охирида моддий ёрдам бериш масаласи кўриб чиқилади.
Сизда ҳам муаммолар бўлса бу ҳақда бизга юборинг. Бизни кузатиб боринг!
____
Каналга уланиш: @mahalladosh_uz
БИЗГА ЁЗИШМОҚДА (Қорақалпоғистон Республикаси)

Мен 26 ёшдаман, эрим тўрт ёш катта.. Иккита фарзандим бор. Карантин сабабли ҳозирда уйдамиз. Турмуш ўртоғим бозорда арава суриб, шуни ортидан оиламизни боқарди. Бир муддат хорижда ишлаб, топган пулимизга уйли бўлдик. Янги уйимизга рўйхатга кириб, ўғлимга бола пули олмоқчи эдим. Маҳалла раисига январда ҳужжатларни топширганман. Лекин ҳалигача натижа бўлмади.
Ҳозирда уйда еб-ичишга ҳеч нарсамиз қолмади. Ноиложликдан уйдаги жиҳозларни, заргарлик буюмларимни сотиб, озиқ-овқат оляпман. Фарзандларим ҳар куни овқат сўрашади. Бундай пайтда ҳеч нарса кўзга кўринмас экан. Эрим аравакаш. Карантин сабабли, эрим ҳам уйда ўтириб қолган. Ҳеч бўлмаса бозорлар фаолият юртса, эрим арава суриб, оиламизнинг қора қозони қайнаб турар эди. Мана шу сабабли эрим билан жанжаллар содир бўлиб турибди.
Азиз маҳалладошлар ёрдам беринглар! Нима қилай?
Сарвиноз АТАШБАЕВА
Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани

P/s
: Мазкур масалани ўрганиш бўйича мухбирларимиз иш бошлади. Яқин кунларда бу ҳақда батафсил маълумот берамиз. Бизни кузатиб боринг!
____
Каналга уланиш: @mahalladosh_uz
ФОТОРЕПОРТАЖ:
СИРДАРЁ БИЗ ЁНИНГДАМИЗ!

Батафсил
@MAHALLADOSH_UZ
O'zbekistonda “So'nggi qo'ng'iroq”ning onlayn-translyatsiyasi tashkil etiladi

Koronavirus pandemiyasi munosabati bilan umumta'lim maktablari o'quvchilari uchun darslar onlayn tarzda o'tkazilmoqda. Karantin talablariga ko'ra bu yil maktablarda “So'nggi qo'ng'iroq” tadbirlari o'tkazilmaydigan bo'ldi. Bu esa bitiruvchilarning kayfiyatiga salbiy ta'sir etishi mumkin. Chunki maktab bilan xayrlashuv tadbiri bir umr insonning xotirasida saqlanib qoladigan holatlardan biridir.

O'quvchilarning kayfiyatini ko'tarish va ularga yoqimli xotiralar taqdim etish maqsadida UZREPORT TV Xalq ta'limi vazirligi va Toshkent shahar hokimligi bilan hamkorlikda “So'nggi qo'ng'iroq” onlayn loyihasini tashkil qilishga qaror qildi.

“So'nggi qo'ng'iroq” onlayn tadbirida maktab direktorlari, o'qituvchilar va ota-onalar bitiruvchilarni bayram bilan onlayn tarzda tabriklashadi. Shuningdek, bitiruvchilarning o'zlari ham jonli efirda o'z do'stlari va ustozlariga tilaklar bildirish imkoniga ega bo'lishadi. Ijtimoiy tarmoqlardagi o'z postlarida #bitiruvchi_2020_online xeshtegidan foydalangan holda har bir inson ushbu bayramga qo'shilishi mumkin.

Va albatta tadbir nihoyasida so'nggi qo'ng'iroq jiringlab, “Xayr, maktabim” qo'shig'i birgalikda kuylanadi.

“So'nggi qo'ng'iroq - bitiruvchilar va ularning oilalari doimo orziqib kutadigan an'anadir. Mavjud vaziyat tufayli biz o‘quvchilarni qo'llab-quvvatlashga qaror qildik, shu sababli, mazkur tadbirni onlayn ravishda tashkil etmoqdamiz. Umid qilamizki, bu tadbir maktab o'quvchilari uchun an'anaviy bayramning ajoyib muqobili bo'lib, katta hayotga qadam qo‘yayotgan yoshlarga pozitiv kayfiyat baxsh etadi”, - dedi UZREPORT TV bosh muharriri birinchi o'rinbosari Alisher Azimov.

Tadbirni 25 may kuni soat 08:30 da UZREPORT TV da hamda telekanalning Фейсбук va ЮТУБdagi sahifalari orqali jonli efirda tomosha qilish mumkin.
@mahalladosh_uz
СИЗДАН ТАКЛИФ

Каналимизга келаётган мурожаатлар орасида тизим фаолиятини янада такомиллаштиришга доир таклифлар ҳам билдирилмоқда. Қуйида маҳалла фуқаролар йиғини раисларидан келган таклифларни жамлаган ҳолда эътиборингизга ҳавола этяпмиз.

1⃣.Маҳалла фуқаролар йиғини раисининг ойлик маоши жуда оз. Ваҳоланки, раислар асосан, кўчада юради. Ойлик маоши шу харажатларига ҳам етмайди. Натижада нафақа пулларини тайинлашда таъмагирликка йўл қўйиши мумкин. Бунинг оқибатида фуқоролардан ва ўз ходимларидан тили қисилади. Демак, раисларнинг ойлик маошини қайта кўриб чиқиш керак!
2⃣.Раис шанба ва якшанба кунлари ишлагани учун иш хаққи тўланмайди. Бу амалиётга чек қўйиш керак!
3⃣. МФЙ дан чиқадиган хатларга юқори органлар деярли жавоб қайтармайди. Буни ҳам тартибга солиш лозим.
4⃣. МФЙ нинг коммунал харажатлари аросатда қолган. Масалан, фойдаланилган электр энегрияси учун ва бошқа тўловларни МФЙ раислари ўз ёнидан тўлайди. Бу ҳам раисларга ортиқча муаммо.


Азиз МФЙ раислари! Сизда ҳам шу каби таклифлар бўлса, бизга ёзиб юборинг! Сизнингча, соҳани янада ривожлантириш учун қандай ислоҳотлар ўтказиш лозим? Таклиф ва фикр-мулоҳазаларингизни кутиб қоламиз!
____
@mahalladosh_uz
Сиздан савол

Телеграм каналимизга сиз азизлардан кўплаб саволлар ҳам келмоқда.

Ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича раис ўринбосарларининг ойлик маоши белгиланганми? Уларга қанча маош берилади? Мажбуриятлари ҳақида ҳам маълумот берсанглар!

МФЙ раисларига келгусида имтиёзлар назарда тутиляптими? Мисол учун, уларга кредит асосида автомобиль харид қилиш имконияти бериладими?


Шу каби саволлар сизни ҳам қизиқтирса, бизни кузатиб боринг! Яқин вақтлар ичида мутасаддилар томонидан ушбу саволларга берилган жавобларни тақдим этамиз!
Сизда ҳам соҳага оид шу каби саволлар бўлса, бизга юборинг!
____
@mahalladosh_uz
Бугун касаллиги тасдиқланган 69 нафар кишининг 14 нафари хориждан келган, 9 нафари карантин муассасаларидан, 46 нафари эса аҳоли орасидан аниқланди. Айни пайтда мамлакатимизда 3036 нафар касалликка чалинган беморлардан 2492 нафари бутунлай соғайди. Ҳозирда эса юртимизнинг 7 та худудидаги даволаш муассасаларида 531 нафар бемор даволанмоқда.

@mahalladosh_uz
​​Расмий баёнот

Сирдарё вилоятидаги “Сардоба” сув омбори билан боғлиқ жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда жиноят иши бўйича 2 нафар шахс гумонланувчи тариқасида ишга жалб қилиниб, уларга нисбатан "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланилди.

Иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

==========

Официальное заявление

Проводятся следственные действия по уголовному делу касательно Сардобинского водохранилища в Сырдарьинской области.

В настоящее время по данному уголовному делу 2 лиц привлечены в качестве подозреваемых, в отношении которых избрана мера пресечения «заключение под стражу».

В целях предотвращения случаев препятствия установлению истины по делу, остальные подробности не могут быть разглашены.

Следственные действия продолжаются.
@mahalladosh_uz
#Биласизми
Бемор тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган ва тиббий ёрдам олаётган пайтда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
👉 шифокорни ва шифохонани танлаш;
👉 санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган шароитда текширувдан ўтиш, даволаниш ва парвариш қилиниш;
👉 ўз илтимосига кўра бошқа мутахассислардан маслаҳатлар олиш;
👉 тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилганлиги, соғлиғининг ҳолати, қўйилган ташхис тўғрисидаги маълумотлар ҳамда уни текшириш ва даволаш чоғида олинган бошқа маълумотлар сир сақланиши;
👉 тиббий аралашувга ўз ихтиёри билан розилик бериш ёки уни рад этиш.

@mahalladosh_uz
Сиздан савол
Ассалому алайкум! Бир саволимга жавоб олмоқчи эдим. Ман МФЙда котиба бўлиб ишлайман. Лекин шу йил 1 майдан дикретга чикдим. Кенгашга оилавий поликлиникадан касаллик варақаси тақдим этдим. Лекин вазият тақазо этгани учун ишимни ҳам давом эттиряпман. Менга табел ёзиладими ёки йўқми?

Н.Комилова

Бу саволга Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги мутахассиси жавоб беради:

-Бу вазиятда ходимнинг стажига қараб, ойлик берилади.
Меҳнат стажи 5 йил бўлса 80 фоиз, ундан кам бўлса 60 фоиз ойлик берилади. Неча кун даволанишда бўлса, шу тартибда тўлаб кетилаверади.
Излаган имкон топибди

Қўрғонтепа туманидаги Султонобод шаҳарчаси "Симгузар" МФЙда яшовчи Раҳимбердиев Раҳмонберди экин экиб бўлмайдиган ерда қопда ҳар бир картошка уруғидан 5 кг.дан 8 кг.гача картошка ҳосили оляпти.
@mahalladosh_uz
Шавкат Мирзиёев Карачи шаҳрида рўй берган авиаҳалокат оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Покистон Ислом Республикаси президенти Ориф Алви ва бош вазири Имрон Хонга таъзия мактуби йўллади.
@mahalladosh_uz