Xo‘jaobod tumani matbuot
471 subscribers
11.9K photos
881 videos
14 files
3.26K links
Download Telegram
#Биласизми

Маҳалла раиси сайловини ўтказиш тартиби

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар:

▫️ Ўзбекистон фуқароси бўлиши;
▫️ қоида тариқасида, олий маълумотга эга бўлиши;
▫️ бевосита сайловга қадар камида 5 йил тегишли ҳудудда доимий яшаётган бўлиши;
▫️ ташкилотчилик қобилиятига, давлат органларида ёки нодавлат нотижорат ташкилотларида ёхуд тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти соҳасида иш тажрибасига, шунингдек ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлиши керак.

Қуйидагилар номзод этиб кўрсатилиши мумкин эмас:

▫️ суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар;
▫️ оғир ёхуд ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар;
▫️ суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар;
▫️ ҳақиқий ҳарбий хизматдаги шахслар;
▫️ диний ташкилотларнинг профессионал хизматчилари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔘 Жисмоний шахслар томонидан олиб кетиладиган айрим товарларнинг турлари нормалари:

🔸Гуруч – оғирлиги 3 кг.дан кўп бўлмаган;

🔸Нон-булка маҳсулотлари – оғирлиги 5 кг.дан кўп бўлмаган;

🔸Гўшт ва гўшт озиқ-овқат маҳсулотлари – оғирлиги 2 кг.дан кўп бўлмаган;

🔸Шакар – оғирлиги 2 кг.дан кўп бўлмаган;

🔸Ўсимлик мойлари – оғирлиги 2 кг.дан кўп бўлмаган;

🔸Янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз экинлари, дуккакли ўсимликлари ҳамда қуритилган сабзавот ва мевалар – оғирлиги 40 кг.дан кўп бўлмаган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🚫 Қонунчиликка кўра, ёввойи ҳайвонлар билан муносабатда қуйидагилар тақиқланади:

▪️ёввойи ҳайвонларни рухсатномасиз сақлаш;
▪️ёввойи ҳайвонларни (беданадан ташқари) умумий мулкдан фойдаланиладиган (зинапоя майдончалари, чердаклар, ертўлалар, ўтиладиган даҳлизлар), умумий овқатланиш ва савдо жойларида сақлаш;
▪️рухсатномасиз тутқунликда ва питомникларда сақланаётган ҳайвонларни ўзбошимчалик билан табиатга чиқариб юбориш;
▪️қутуришга ҳамда одам ва ҳайвонлар учун умумий хавфли бўлган бошқа алоҳида зооноз касалликларига қарши эмланмаган ҳайвонларни сақлаш;
▪️ёввойи ҳайвонларни тажовузли хатти-ҳаракатларга ундаш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

☑️ Ишлаб чиқариш таълими усталари қайта тайёрлаш курсларидан ўтмасдан коллеж ва техникумларда педагогик фаолият билан шуғулланишга ҳақли.

➡️ Зарурат бўлганда коллеж ва техникумлар ишлаб чиқариш таълими усталарини, шунингдек тегишли билим ҳамда амалий кўникмаларга эга бўлган, олий маълумоти бўлмаган бошқа мутахассисларни амалий ва қўшимча машғулотларни олиб бориш учун жалб этиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Жисмоний шахслар ҳам банкрот деб топилиши мумкин

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Сиз ёшлар дафтарига киритилганмисиз? Иш топиш учун кимга мурожаат қилишни билмаяпсизми?

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Асарларни нашр этишда муаллифлик ҳақи китоб нархининг 10 фоизидан кам бўлмаслиги лозим.

➡️ Фан, адабиёт ва санъат асарлари нашр этилганлиги учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари билан бу ерда танишинг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰Янги Йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ, “Ҳайдовчиликни энди бошлаган” белгиси малакаси етарли бўлмаган ҳайдовчилик стажи 2 йилдан кам бўлган шахс бошқараётган транспорт воситасининг орқасида унинг хоҳишига кўра ўрнатилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли), жумладан:

🔹фуқарони муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисида ёки фуқарони руҳий ҳолати бузилганлиги (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) туфайли муомалага лаёқатсиз деб топиш ҳақида судга ариза беради;

🔹вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича жамоатчилик ишларини ташкил этади, етим болалар, ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тегишли давлат муассасаларига жойлаштиришга кўмаклашади;

🔹тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларни ҳимоя қилишга доир чора-тадбирларни белгилайди, шунингдек мазкур фактлар тўғрисида аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларини ҳамда ички ишлар органларини зудлик билан хабардор қилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔘 Қонунчиликка кўра:

☑️ “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари марказлари, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали давлат хизматларини кўрсатишда давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловлар бўйича 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади (тадбиркорлик фаолияти мақсадларида ёки юридик шахслар вакили сифатида мурожаат қилинган ҳолатлар бундан мустасно).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Муаллиф, турдош ҳуқуқлар эгаси ёки мутлақ ҳуқуқларнинг бошқа эгаси ҳуқуқбузардан зарарлар етказилиши фактидан қатъи назар, ҳуқуқбузарликнинг хусусияти ва ҳуқуқбузарнинг айби даражасидан келиб чиқиб иш муомаласи одатларини ҳисобга олган ҳолда зарар қопланиши ўрнига БҲМнинг 20 бараваридан 1 000 бараваригача миқдорда тўланиши лозим бўлган товонни тўлашини талаб қилишга ҳақли.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

💰 Ҳар бир мактабдаги бир нафар жисмоний тарбия ўқитувчисининг лавозим маошига 20 фоиз миқдорида устама тўлаш орқали маҳаллаларга "спорт тарғиботчиси" сифатида бириктирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Йўловчи транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда салондан тана қисмларини (қўлдан ташқари) чиқариши тақиқланади. Бу талабнинг бажарилишини ҳайдовчи назорат қилиши керак.

Транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда йўловчи томонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) салондан чиқариш 270 минг сўм жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Уй-жойни олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя шартномаси: ҳужжатлар ва тўловлар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка 15 йил давомида ёки бошқа мол-мулкка 5 йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади (эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

📝 Офатлар юз берганлиги оқибатида жисмоний шахсларнинг айбисиз йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган муайян фактни тасдиқловчи ҳужжатларни тиклашда тегишли тўловлар тўланмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

💰Балиқчилик хўжаликларига қуйидаги субсидиялар берилади:

🔸интенсив усулда етиштирилган бир тонна балиқ маҳсулоти учун 1 миллион сўм;
🔸импорт қилинган бир дона наслдор она балиқнинг 3,5 миллион сўмгача бўлган харажатларининг 50 фоиз қисмига.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, педагогика таълим соҳасининг 6 та таълим йўналишида ўқиш муддати уч йил этиб белгиланган

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

12 ёшга тўлмаган икки ва ундан кўп боласи ёки 16 ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёлларга ҳар йили 3 иш кунидан кам бўлмаган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади.

🗓 Шунингдек, уларнинг хоҳишига кўра ҳар йили 14 календарь кундан кам бўлмаган иш ҳақи сақланмаган таътил берилади.

Бундай таътил йиллик таътилга қўшиб берилиши ёки алоҳида фойдаланилиши мумкин.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot