Xo‘jaobod tumani matbuot
476 subscribers
11.9K photos
881 videos
14 files
3.26K links
Download Telegram
Давлатимиз раҳбари келгуси ҳафтада тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш бўйича махсус қарорни имзолашини таъкидлади.

Унга кўра, тез тиббий ёрдам ва шошилинч хизмат ходимлари ойликлари, тоифасига қараб, 10 фоиздан 15 фоизгача оширилади, тез тиббий ёрдамнинг малакали ва натижага эришган ходимлари ойлигига 100 фоизгача устама жорий қилинади.

Яна бир муҳим масалага эътибор қаратилди.

Ўзбекистонда ҳар йили 1 минг кишига нисбатан чақирувлар сони 352 тани ташкил этади. Бу ривожланган давлатлардан 6-7 баравар кўп.

Чақирувларнинг 15 фоизидагина беморларни шифохоналарга ётқизиш талаб этилади. Сабаби, жойларда оддий тиббий хизмат йўлга қўйилмагани учун аҳоли тез ёрдамга мурожаат қилишга мажбур.

Очиқ мулоқотда берилган 1 мингдан зиёд маҳаллада тиббиёт пунктини ташкил қилиш топшириғи Қорақалпоғистон, Наманган ва Сурхондарёдан бошқа ҳудудларда якунига етказилмаган.

Вилоят ҳокимлари бир нарсани аниқ эшитиб олсин. Май ойи якуни билан барча маҳалла тиббиёт пунктлари тўлиқ ишга туширилиши шарт”, деди Президент.
Азиз андижонликлар ва вилоятимиз меҳмонлари!

Андижон вилоят Aдлия бошқармаси томонидан «Инсон қадрини улуғлаш - энг олий саодат!» шиори остида аҳолининг ҳуқуқий онгини ва маданиятини юксалтиришга ҳамда қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган “Aдлия сайли» ўтказилади!

🗓 Тадбир 2022 йил 6 май куни Бўстон туманида жойлашган «Қуёшча» болалар оромгоҳида бўлиб ўтади.

“Aдлия сайли» доирасида қуйидаги тадбирлар ташкил этилади:

🏆🏃‍♀️🏃 Тадбир соат 9:00 да бошланади.

🗣🔰Сайлда «Ҳуқуқий маслаҳат» акцияси доирасида вилоят адлия бошқармаси, судлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, адвокатлар палатаси, Нодавлат нотижорат ташкилотлари, нотариуслар, адвокатлар ҳамда юридик хизмат кўрсатиш марказлари, ФҲДЁ ва Давлат хизматлари марказлари ходимлари томонидан фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш чоралари кўрилади.

Бундан ташқари, вилоятимиздаги идора ва ташкилотлар томонидан ўзларининг турли хил кўринишдаги ярмаркалари билан чиқишлари белгиланган, шулар қаторида

📑📇бўш иш ўринлари ярмаркаси

🩺🔬бепул тиббий кўрик ҳам жой олган.

💻Шу билан бирга, тадбир доирасида сайлга ташриф буюрувчиларга ДХМ ва ФҲДЁ ходимлари томонидан сайёр тартибда 160 дан ортиқ турдаги давлат хизматлари кўрсатилади.

Бундан ташқари фуқаролар 160дан ортиқ турдаги давлат хизматларидан сайёр тартибда фойдаланиш имкониятига ҳам эгалар.

🗣🎤 Шу билан бирга, тадбир давомида тақдим қилинган имкониятлардан фойдаланган ҳолда тадбиркорлик соҳасида фаолиятини бошлаган, «Темир дафтар», “Aёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»дан чиқарилиб, фаровонлик сари йўл олган фуқаролар томонидан мотивацион суҳбат, мастер класслар ўтказилади.

🎁 Сайлда иштирокчиларнинг билим даражасини мустаҳкамлашга қаратилган савол-жавоб, ҳуқуқий викториналар ҳамда тест синовлари ўтказилиб, ғолиблар эсталик совғалари билан тақдирланади.

🎤📸🎙Тадбир доирасида ОAВ вакиллари, журналист ва блогерлар учун пресс-тур ўтказилиши режалаштирилган.

🎼🎺🎤 ЭНГ AСОСИЙСИ тадбир давомида хайрия концерт дастури ҳам бўлиб ўтади.

Барчани “Aдлия сайли»да кутиб қоламиз!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сиёсий_маърифат_соати

🎬 Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" бошланди.

Айни дамда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг "Сиёсий-маърифат соати"да Хўжаобод тумани ҳокимлиги ҳамда халқ таълими ходимлари иштирок этиб, куннинг муҳим янгиликларидан хабардор бўлмоқда.

Хўжаобод тумани ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ
@Xojaobodpress
Йиғилишда келгуси уч йилда тармоқ учун 4 минг нафар олий ва 14 минг нафар ўрта маълумотли мутахассислар зарур бўлиши таъкидланди.

Мисол учун, биргина Самарқандда ишга тушириладиган корхоналарда 2022 йилда 1 минг 200 нафар мутахассисга эҳтиёж мавжуд.

Шунинг учун Тошкент шаҳридаги Радиотехника коллежи, Самарқанд ва Чирчиқ хизмат кўрсатиш техникумлари, Фарғона электротехника коллежи “Ўзэлтехсаноат” уюшмасига бириктирилиши белгиланди.

Бир ой муддатда Тошкент давлат техника университети ва бошқа олийгоҳларнинг электротехника бўйича ўқув дастурларини тўлиқ қайта кўриб чиқиш топширилди.

Йиғилиш якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботи эшитилди.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли), жумладан:

🔹фуқарони муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисида ёки фуқарони руҳий ҳолати бузилганлиги (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) туфайли муомалага лаёқатсиз деб топиш ҳақида судга ариза беради;

🔹вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича жамоатчилик ишларини ташкил этади, етим болалар, ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тегишли давлат муассасаларига жойлаштиришга кўмаклашади;

🔹тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларни ҳимоя қилишга доир чора-тадбирларни белгилайди, шунингдек мазкур фактлар тўғрисида аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларини ҳамда ички ишлар органларини зудлик билан хабардор қилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АНДИЖОН ПОЛЬКАСИГА 100 ЙИЛ

Мазкур видеолавҳа Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати ҳамда "Navruz Mall" кўнгилочар маскани ҳамкорлигида суратга олинди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Президент Шавкат Мирзиёев 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ғалаба боғига ташриф буюрди.
Ҳарбий оркестр ижросида “Хотирлаш куйи” янгради. Давлатимиз раҳбари “Матонат мадҳияси” ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди.
Боғда Қуролли Кучлар тизимига кирувчи вазирлик ва идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳам жам бўлди. Президентимиз улар билан суҳбатлашди.

В связи с 9 мая - Днем памяти и почестей Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев посетил Парк Победы.
Военный оркестр исполнил "Мелодию памяти". Глава государства возложил цветы к мемориальному комплексу "Ода стойкости".
В парке собрались и представители министерств и ведомств системы Вооруженных Сил, государственных и общественных организаций. Президент побеседовал с ними.

#Mirziyoyev #9may #Хotiravaqadrlash #Matonatmadhiyasi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Олмазор туманининг Ачаобод маҳалласида истиқомат қилаётган 98 ёшли Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Аппанов Аббос ота хонадонида бўлиб, уни байрам билан табриклади, Ватанимиз тинчлиги йўлидаги хизмати ва фидокорона меҳнатлари учун миннатдорчилик билдирди.

Президент Шавкат Мирзиёев навестил участника Второй мировой войны 98-летнего Аббоса ота Аппанова, проживающего в махалле Ачаобод Алмазарского района столицы, поздравил его с праздником, выразил благодарность за службу и самоотверженный труд во имя мира на нашей Родине.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги Махмур маҳалласида истиқомат қилаётган 95 ёшли Иккинчи жаҳон уруши фахрийси Фёдор Фединни самимий қутлаб, у билан дилдан суҳбатлашди.

Глава государства тепло поздравил 95-летнего ветерана Второй мировой войны Фёдора Федина, проживающего в махалле Махмур Яшнабадского района Ташкента, искренне побеседовал с ним.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек тумани Асака маҳалласида яшовчи 98 ёшли Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Акромов Акмал отанинг хонадонида бўлиб, фахрийдан ҳол-аҳвол сўради, байрам билан табриклади.

Президент Шавкат Мирзиёев навестил участника Второй мировой войны 98-летнего Акмаля ота Акромова, проживающего в махалле Асака Мирзо-Улугбекского района, искренне побеседовал и поздравил ветерана с праздником.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ватан ва халқ ҳимоясига бағишланган умр

Хизмат бурчини адо этиш чоғида ҳалок бўлган мард ва жасур ўғлонларимизнинг азиз хотирасига бағишланади.

Telegram | Instagram | Twitter | Facebook
Президент ҳузурида ғаллачиликдаги ислоҳотларнинг энг муҳим босқичига бағишланган йиғилиш бошланди.

“Кўриб турибсизлар, жаҳон бозорларида озиқ-овқат нархлари кун сайин юқори суръатлар билан ўсмоқда.

Бугунги кунда халқаро биржаларда 1 тонна буғдой 400 доллардан сотилмоқда ва йил бошига нисбатан 30 фоизга ошди.

Бундай вазиятда нарх-наво барқарорлигини таъминлашнинг ягона тўғри йўли бу – фермерлар манфаатдорлигини таъминлаш, ҳосилдорликни ошириш орқали бозорда таклифни кўпайтириш ҳисобланади.

Бунинг учун ғаллачиликда бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш зарур.

Биз бу ислоҳотларга узоқ тайёргарлик кўрдик. Барча масалаларни пухта ҳисоб-китоб қилиб, бу ишларни босқичма-босқич амалга ошириб келаяпмиз”, деди давлат раҳбари йиғилиш аввалида.

Соҳада хусусий секторга кенг йўл очилгани туфайли унинг улуши тобора ортиб бораётгани таъкидланди.

Хусусан, сўнгги уч йилда ҳудудларда қуввати қарийб 3 миллион тонна бўлган 160 дан ортиқ йирик хусусий дон корхоналари иш бошлади.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔘 Қонунчиликка кўра:

☑️ “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари марказлари, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали давлат хизматларини кўрсатишда давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловлар бўйича 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади (тадбиркорлик фаолияти мақсадларида ёки юридик шахслар вакили сифатида мурожаат қилинган ҳолатлар бундан мустасно).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot