Хабарлар 24 | Расмий канал
387K subscribers
21.4K photos
22.8K videos
79 files
24.4K links
Реклама бўлими:👉 @X24ADS

Тезкор янгиликлар фақатгина
@XABARLAR24 👈🏻да

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз

Видео, фото, жўнатиш:
👇👇
@Xabarlar24uzbot
Download Telegram
Хабарлар 24 | Расмий канал
#диққат #огоҳ_бўлинг ❗️Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган ушбу видео изоҳида айтилишича: Болалар мактабдан қайтаётган пайтида, номаълум шахслар болаларни олиб кетмоқчи бўлишган. Лекин болаларнинг онаси кўриб қолиб, бақирган. Ота-оналари ИИБ орқали ушбу номаълум…
#РАСМИЙ_МУНОСАБАТ

⚡️Ижтимоий тармоқларда гўёки мактаб ўқувчиларини ўғирлашмоқчи бўлишаётганлиги ҳақида асоссиз хабарлар тарқалмоқда.

Ўтказилган текширув жараёнида аниқланишича жорий йилнинг 1 февраль куни Шайхонтоҳур туманида 113-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчиси Ф.Н. бошқарувидаги автомашинага 132-сонли мактаб ўқувчилари Г.Б, С.Н. лар ердаги муз бўлагини тепган.

Шундан сўнг 11-синф ўқувчилари муз бўлагини тепган болаларни ички ишларга олиб борамиз деб уларни оғзаки қўрқитишган. Болалар бошқа бундай қилмаслигини айтиб уйига кетишган.

Ҳозирги вақтда болалар соғ-саломат ота-онаси бағрида.

👉 @Kunxabariofficial
Хабарлар 24 | Расмий канал
#Тезкор #Ана_холос ⚡️Энди пластик картадан пластик картага пул ўтказганлар солиққа тортиладиган кўринади, шу бўйича йиғилиш бўлиши айтилмоқда Ҳадемай нафас олишгаям солиқ жорий қилишади. Нақд пулли замонга қайтамиз, шекилли. Катта эхтимол билан яна ПЛАСТИКДАН…
#расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда картадан картага (P2P) пул ўтказмалари учун солиқ жорий этилгани ҳақида хабарлар юзасидан Солиқ қўмитаси қуйидагиларни маълум қилади.

Жисмоний шахсларнинг бошқа жисмоний шахсдан мерос ёки ҳадя тартибида, шунингдек текинга олган пул шаклидаги даромадлари солиққа тортилмайди.
👉Солиқ кодекси 378-модда

Яъни, бир жисмоний шахсдан бошқа жисмоний шахсга пул ўтказиш (P2P) операциялари солиққа тортилмайди.

👉 @Xabarlar24
#расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда номаълум аёл устига бензин сепиб ўзини ёқиб юборганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан рамсмий муносабат билдирилди.

БАТАФСИЛ
👈

👉
@Xabarlar24
Хабарлар 24 | Расмий канал
Андижондаги мактабда ёнғин содир бўлди Бугун, 20 август куни Шаҳрихон туманидаги мактаб биносида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Батафсил 👉 @Xabarlar24
#Расмий_муносабат

Бугун, 20 август куни Шаҳрихон туманидаги мактаб биносида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.


Ушбу ёнғин соат 15:28 да “Шаҳрихонлик” МФЙ, “Ҳамза” кўчасида жойлашган туман ММТБга қарашли 2-умумий ўрта таълим мактабида содир бўлиб, қўшимча (кўмирхона) бинонинг 30 кв/м майдони том қисми, шу кўчада жойлашган АТБ “Ҳамкорбанк” туман филиали қўшимча биносининг 30 кв/м том қисми ҳамда нотурар бинонинг 5 кв/м том қисми ёнғиндан зарарлангани кузатилган.

ФВБ ўт ўчириш гуруҳи соат 15:32 да (4 дақиқа ичида) мазкур жойга етиб бориб, 15:36 да ёнғинни ўраб олган. Соат 16:14 да эса, ёнғин буткул ўчирилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ёки қурбон бўлганлар йўқ.

Биноларнинг умумий 500 кв/м майдони ёнғиндан сақлаб қолинди. Ёнғинни келиб чиқиш сабаблари ва зарарлар аниқланмоқда.

Батафсил 👉 @Xabarlar24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Миша галупси отмен, бизни алдашибди...😁

#Расмий_Муносабат
Ижтимоий тармоқларда сергели туманидаги ҳали битмаган кўп қаватли уйларнинг бирида ёриқлар пайдо бўлганлиги тўғрисида тарқалган хабарлар ёлғон бўлиб чиқди
❗️

Батафсил 👉 @Xabarlar24
Хабарлар 24 | Расмий канал
#ТЕЗКОР #ДАҲШАТ (Кўнгли бошлар кўрмасин) 🔞БОҒЧАГА КЎЗЛАРИ КЎКАРГАН БОЛАКАЙ КЕЛДИ, АЙТИШИЧА, ДАДАСИ УРИБДИ Гўдакни ҳам шунчали даражада урадими? Бундай бемехр отани топиб чора кўришларини сўраб қоламиз! Ҳолат Самарқанд, УРГУТда бўлгани айтилмоқда! ТАРҚАТИНГ…
#Расмий_муносабат

⚡️ 🛡Кўзлари кўкарган бола ҳолати Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинди


Ижтимоий тармоқда кичик ёшдаги боланинг боғчага юзи ва кўзлари жароҳатланган ҳолда келганлиги ва уни отаси калтаклаганлигини айтиб бериши тасвирланган видео тарқалди.

Мурғак болага нисбатан бундай шафқатсиз муносабатда бўлиш ҳолати Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинди.

📍Дастлабки маълумотга кўра, мазкур зўравонлик факти Самарқанд вилояти Ургут туманида юз берган бўлиб, ҳозирда туман ИИБ томонидан мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Болага нисбатан бундай ҳаракатга йўл қўйган шахслар ким бўлишидан қатъий назар қонунан жавоб бериши таъминланади.

👉 @Xabarlar24

Батафсил 
https://t.iss.one/+vIV3J7QmtzY5NWJi
#Расмий_муносабат

‼️Навоийда 9 ёшли қиз машина босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди😰😢

1-июл куни Хатирчи туманида 2-синф ўқувчиси пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётганида уни BYD машинаси босиб кетган.

Машина тагида қолиб кетган 9 ёшли қиз олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Ҳайдовчига нисбатан Хатирчи туман ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

👉 @Xabarlar24official

Батафсил https://t.iss.one/+vIV3J7QmtzY5NWJi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Расмий_муносабат

"Уйингизни таракан босиб кетса  давлат сизга уни ўрнига текинга янги квартира ажратади"

Деган хабар тарқалган эди ва у ҳақиқатми ёки...

👉 @Xabarlar24official

Батафсил https://t.iss.one/+vIV3J7QmtzY5NWJi
#Тезкор #Расмий_муносабат

Халқ таълими вазири ва унинг ўринбосарлари хақида тарқалган маошлар ёлғон деб маълумот берилди.

❗️Ижтимоий тармоқларда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ва унинг ўринбосарлари ойлик маошлари ҳақида асосланмаган маълумотлар тарқалмоқда.

❗️Вазирлик матбуот хизмати бу маълумотларнинг барчаси ёлғон эканини маълум қилди.

Бу маълумот қаердан ва ким томонидан тайёрлангани хақида маълумотлар берилмаган

👉 @Xabarlar24official

Батафсил https://t.iss.one/+vIV3J7QmtzY5NWJi