VETLEGNEWS
6.61K subscribers
23.6K photos
1.84K videos
2 files
7.12K links
Ветеринария медицинаси ва чорвачиликка оид янгиликлар ва бошқа маълумотлар ҳақида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитасининг "VETLEGNEWS" расмий каналида танишиб боринг.

Савол ва мурожаатлар юбориш учун
👉 @vetlegnewsbot
Download Telegram
#Халқаро_Ҳамкорлик

🇺🇿🇩🇪Германия озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги федерал вазирлиги билан ҳамкорликда семинар ўтказилди


Германия озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги федерал вазирлиги билан ҳамкорликда Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани "Махматкарим" фермер хўжалигида семинар-тренинг ташкил этилди .


📌Семинарнинг мақсади, Германия Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги федерал вазирлиги билан амалга оширилаётган “Барқарор ва иқлимга мослаштирилган қишлоқ хўжалигини биргаликда ривожлантириш” грант лойиҳасининг "Иқлимга чидамли ем-хашак экинлари ва уларнинг уруғчилигини такомиллаштириш" дастури бўйича амалга оширилаётган тадбирлар билан маҳаллий фермер хўжаликлари раҳбарларини яқиндан танишиштириш бўлди.

Расмий саҳифаларимизга аъзо бўлинг👇
🌐Web-site |  Telegram|  • 📸Instagram💬 Facebook| twitter| 📹 mover
#Халқаро_Ҳамкорлик

🇺🇿🇲🇳Монголиянинг кашемир йўналишидаги эчкичилик тажрибаси Ўзбекистонда йўлга қўйилади

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасида Монголиянинг Ўзбекистондаги элчиси Дааданхуу Батбаатар бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Монголиянинг зотдор эчкичилик ва қўйчилик йўналишдаги тажрибаси, мавжуд нассли зотлар, уларни Ўзбекистонда кўпайтириш бўйича иқлим ва географик жиҳатдан мос ҳудудлар, тирик ҳайвонларни олиб келиш бўйича логистика имкониятлари ва наслчилик-селекция йўналишдаги ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.


Расмий саҳифаларимизга аъзо бўлинг👇
🌐Web-site |  Telegram|  • 📸Instagram💬 Facebook| twitter| 📹 mover
#Халқаро_Ҳамкорлик

Мўғулистондан наслли қўй ва эчкиларни олиб келишни ташкил этиш чоралари кўрилмокда.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси бошчилигидаги делегация Мўғулистонда бўлиб турибди.

Хизмат сафари давомида Мўғулистоннинг Дархон провинциясига ташриф буюрган ҳолда, маҳаллий тарзда наслли эчкиларни парваришлаш шароитлари билан танишилди.

Дархон провинциясига ташриф давомида Мўғулистондан Ўзбекистонга қўй ва эчкилар экспорти учун ветеринария сертификати халқаро нормаларга кўра ишлаб чиқилиб, икки томонлама имзоланди.

Хизмат сафари давом этмоқда.

👇Каналга уланиш👇👇
@VeterinariansUzbekistan
〰️〰️〰️〰️〰️〰️🔗〰️〰️
#Халқаро_Ҳамкорлик

Мўғулистоннинг Сухбатар вилояти чорвачилик субъектларига ташриф буюрилди.

Мўғулистонда хизмат сафарида бўлиб турган қўмита раиси Бахром Норкобилов бошчилигидаги делегация ҳудудларга ташриф буюрган ҳолда чорвачилик тажрибаси билан танишмокда.

Хусусан, Мўғулистон шимолий минтақасида жойлашган Сухбатар вилояти атрофида жойлашган хўжаликларга борилиб, чорвачилик йўналишидаги маҳаллий тадбиркор ва чўпонлар билан суҳбат қурилди.

Яйлов шароитида эчкичилик ва қўйчилик амалиётлари, чорва молларини парваришлаш, кўпайтириш, қишлов чораларини кўриш, кашемир йиғиб олиш ва сотишни ташкил этишгача бўлган жараёнлар юзасидан суҳбатлашилди.

Ўзбекистоннинг тоғ олди ва чўл ҳудудларида кўпайтириш учун мос бўлган зотдор эчкиларни танлаб олиш бўйича режалар белгилаб олинди.

Хизмат сафари давом этмоқда.

👇Каналга уланиш👇👇
@VeterinariansUzbekistan
〰️〰️〰️〰️〰️〰️🔗〰️〰️
#Халқаро_Ҳамкорлик

🇺🇿🇲🇳Мўғулистон тажрибаси: чорвачилик маҳсулотларини чуқур қайта ишлайдиган лойиҳалар амалга оширилади

Мўғулистондан Ўзбекистонга олиб келиниши режалаштирилган гўшт ва кашемир йўналишидаги зотдор кўй ва эчкиларни босқичма-босқич мамлакатимизга олиб келишни ташкил этиш, чорва молларини танлаб олиш, карантин тадбирларини ташкил этиш ҳамда логистика масалаларини ишлаб чиқиш бўйича музокаралар олиб борилди.


Расмий саҳифаларимизга аъзо бўлинг👇
🌐Web-site |   Telegram|  • 📸Instagram💬 Facebook| twitter| 📹 mover
#Халқаро_Ҳамкорлик

🇺🇿🇲🇳 Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси эътироф этилди.

Мўғулистон Президентининг Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи доирасида давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, Қўмита раиси бошчилигидаги делегация Мўғулистонда бўлиб турибди.

Ташриф давомида Қўмита раиси Бахром Норқобилов сўнгги 5 йилликда Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасида ветеринария ва чорвачилик сохасида ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси, ўзаро икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш борасида амалга оширган саъи-ҳаракатларини инобатга олиб, "Мўғулистон ветеринария хизмати фидойиси" кўкрак нишони билан тақдирланди.

👇Каналга уланиш👇👇
@VeterinariansUzbekistan
〰️〰️〰️〰️〰️〰️🔗〰️〰️
#Халқаро_ҳамкорлик

🇺🇿🇯🇵Япониялик мутахассислар  марказ фаолиятига юқори баҳо беришди

Япония халкаро ҳамкорлик агентлиги   ( JICA  )  мутахассислари Ветеринария дори воситалари, озуқабоп кўшимчалар сифати ва муомиласи назорати бўйича Давлат  илмий марказида бўлиб, марказ  фаолияти билан яқиндан танишдилар.


🔰Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчалари  ҳамда  озиқ- овқат маҳсулотларини сифати ва хавфсизлигини  замонавий усулларда  аниқлаш  мақсадида марказ мутахассисларининг
Япония  давлатининг  нуфузли ташкилотларига  малакасини ошириш шунингдек, юқумли  ва паразитар касалликларнинг олдини олиш масалалари бўйича лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш  юзасидан фикр мулоҳозалар билдирилди.

Расмий саҳифаларимизга аъзо бўлинг👇
🌐Web-site |   Telegram|  • 📸Instagram💬 Facebook| twitter| 📹 mover
#Халқаро_Ҳамкорлик

🇺🇿🇲🇳 Мўғулистон хизмат сафари доирасида бир қатор келишувларга эришилди.

Мўғулистонга ташриф давомида 6 та провинцияга ташриф буюрилиб, Ўзбекистон иқлим шароитларига мос наслли қўй ва эчкилар танлаб олинди.

Ўзбекистон ва Мўғулистон тадбиркорлари ўртасида жами 100 минг бош қўй ва эчкиларни (50 минг бош кашемир йўналишидаги эчкилар ва 50 минг бош гўшт йўналишдаги қўйлар) сотиб олиш ва етказиб бериш бўйича савдо шартномалари имзоланди.

Шунингдек, Ўзбекистондан Мўғулистонга истеъмол тухуми ва парранда гўшти етказиб бериш бўйича умумий қиймати 15 млн. доллар бўлган савдо шартномалари имзоланди.

Мазкур маҳсулотлар экспорт ва импортини ташкил этиш мақсадида 3 та халқаро ветеринария сертификатлари имзоланди.

👇Каналга уланиш👇👇
@VeterinariansUzbekistan
〰️〰️〰️〰️〰️〰️🔗〰️〰️
#Халқаро_ҳамкорлик

🇺🇿Латвиялик мутахассислар  марказ фаолиятига юқори баҳо беришди

Латвия давлати ветеринария хизмати экспертлари мутахассислари Ветеринария дори воситалари, озуқабоп кўшимчалар сифати ва муомиласи назорати бўйича Давлат  илмий марказида бўлиб, марказ  фаолияти билан яқиндан танишдилар.


🔰Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчалари  ҳамда  озиқ- овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини  замонавий усулларда  аниқлаш  мақсадида марказ мутахассисларининг
Латвия  давлатининг  нуфузли ташкилотларига  малакасини ошириш шунингдек, соҳага оид лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш  юзасидан фикр мулоҳозалар билдирилди.

Расмий саҳифаларимизга аъзо бўлинг👇
🌐Web-site |   Telegram|  • 📸Instagram💬 Facebook| twitter| 📹 mover
#Халқаро_Ҳамкорлик

🇺🇿🇨🇳Хитой Ўзбекистонда паррандачилик саноатини  ривожлантиради

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Паррандасаноат” уюшмаси ва Хитойнинг  “XINGUANG AGRICULTURE AND ANIMAL HUSBANDRY Co.LTD компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.


♻️Батафсил

Расмий саҳифаларимизга аъзо бўлинг👇
🌐Web-site |   Telegram|  • 📸Instagram💬 Facebook| twitter| 📹 mover
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_ҳамкорлик
 
📽Чорвачиликда хориж билан ҳамкорлик самараси


Расмий саҳифаларимизга аъзо бўлинг👇
🌐Web-site |   Telegram|  • 📸Instagram💬 Facebook| twitter| 📹 mover
#халқаро_ҳамкорлик

Икки томонлама ҳамкорлик муҳокама қилинди

Қўмита делегацияси Латвия республикаси Озиқ-овқат ва ветеринария хизматининг таклифига биноан Рига шаҳрида бўлиб қайтди. Ташрифда Латвиянинг юртимиздаги элчихонаси томонидан ажратилган лойиҳа доирасида аквакултура соҳасида Латвия тажрибасини ўрганиш ва икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш муҳокама қилинди.
Шунингдек, Латвиянинг Озиқ-овқат хавфсизлиги, ҳайвонлар саломатлиги ва атроф-муҳит институти (BIOR), ҳудудий ветеринария хизматлари, балиқчилик хўжаликлари ва қайта ишлаш корхоналари билан тажриба алмашилди.
Озиқ-овқат хавфсизлиги, ҳайвонлар саломатлиги ва атроф-муҳит институти (BIOR) билан Қўмитанинг Балиқчилик илмий-тадқиқот институти ўртасида меморандум имзолаш ҳамда давлат чегараси ва транспортда ветеринария хизмати ходимларининг қисқа муддатли малака ошириш курсларини ташкил этишга келишилди.
#халқаро_ҳамкорлик

Ветеринария таълимида интергация масалалари муҳокама қилинди

Аввал хабар қилганимиздек, айни пайтда Витебск давлат ветеринария медицинаси академиясининг юз йиллигига бағишланган халқаро конференция давом этмоқда.
Унда Беларус ва Ўзбекистон республикалари ўртасида ветеринария таълими соҳасида интеграция жараёнларини тезлаштириш, ўзаро тажриба алмашиш, чорвачилик ва унинг тармоқларида кадрлар тайёрлаш борасида қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш муҳокама этилмоқда.
Манба: https://vitvesti.by/obshestvo/voprosy-podgotovki-magistrantov-i-povysheniia-kvalifikatcii-veterinarnykh-spetcialistov-belarusi-i-uzbekistana-obsudili-v-vitebske.html
#халқаро_ҳамкорлик

Мўғилистон чорва зотлари ўрганилмоқда

Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбари Навоий вилоятига ташрифи чоғида вилоятда чорвачиликни ривожлантириш учун хориж тажрибасини ўрганиш, ҳудуднинг иқлим шароитига мос чет эл чорва зотларини олиб келиб кўпайтириш, бу борада амалий ва назарий тамойилларни интеграция қилиш борасида топшириқ берган эди.
Мазкур топшириқ ижросига мувофиқ Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси мутахассислари ва чорвадор тадбиркорлардан иборат делегация айни пайтда Мўғилистонда бўлиб, Навоий вилоятининг иқлим шароитига мос қўй ва эчки зотларини ўрганиш баробарида уларнинг адаптация босқичларини тадқиқ этмоқда.
#халқаро_ҳамкорлик

Мўғулистон ташрифи давом этмоқда

Аввал хабар берганимиздек, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси мутахассислари ва чорвадор тадбиркорлардан иборат юртимиз делагациясининг Мўғулистонга ташрифи давом этмоқда.
Ташриф давомида Мўғулистон Қишлоқ хўжалиги ва енгил саноат вазирлиги мутасаддилари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда чорва зотларининг генофондини яхшилаш ҳамда наслчилик борасида кўп қиррали ҳамкорлик қилишга келишилди.
#халқаро_ҳамкорлик

Қўйчиликдаги илмий тадқиқотлар муҳокама қилинди

Президент Администрацияси топшириғига мувофиқ Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси мутахассислари ва бир гуруҳ олимлардан иборат юртимиз делегацияси Тожикистонда бўлиб турибди.
Сафар давомида Тожикистон қишлоқ хўжалик фанлар академияси президенти Амонулло Салимзода, Аграр университети ректори Усмон Маҳмадёрзода ҳамда Чорвачилик ва яйлов илмий-тадқиқот институти директори Хуршед Давлатов билан учрашувлар бўлиб ўтди. Мулоқот чоғида қўйчилик соҳасида олиб борилаётган илмий тадқиқотлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, қўмита ҳузуридаги Чорвачилик илмий-тадқиқот институти билан келгусида ҳамкорликда тадқиқотлар олиб бориш ва кадрлар тайёрлаш борасида икки томонлама меморандум имзоланди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#халқаро_ҳамкорлик

Жаҳон ҳайвонлар соғлиги ташкилоти – WOAH экспертлар гуруҳи раҳбари Вероника Беллеман ҳамда Халқаро озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти – FAO делегатларидан иборат халқаро делегация Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетида бўлди.
#халқаро_ҳамкорлик

Кореянинг грант маблағи жалб қилинади

Қўмита раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Жабборов Корея республикаси Иқлим ўзгариши маркази вакиллари билан учрашди.
Учрашувда чорвачилик хўжаликларида биогаз ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш муҳокама қилинди.
Лойиҳага кўра, Кореянинг 1 млн АҚШ доллари миқдрида грант маблағлари жалб этилади ва Сирдарё вилоятида корейс тажрибаси асосида чорва моллари чиқиндисидан биогаз ишлаб чиқариш ускуналари ўрнатилади.
Лойиҳани ишлаб чиқиш учун Корея Иқлим ўзгариши маркази экспертлари ва Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти мутахассислари томонидан ўрганишлар олиб борилиб, лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда.
#халқаро_ҳамкорлик

Ўқитувчи ва талабалар хорижга
ҳақ тўланадиган амалиётга юборилди


Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетида илк маротаба “Agricool” халқаро таълим ва амалиёт лойиҳаси доирасида Биотехнология, Зооинженерия ва маҳсулотларни қайта ишлаш технологияси ҳамда Агротехнология факултетларидан қирқ бир нафар иқтидорли талаба ва икки нафар профессор-ўқитувчи Полшага стажировка ва ҳақ тўланадиган амалиётга юборилди.
Мазкур амалиёт Краков аграр университети ва “Green Crops” компанияси билан тузилган уч томонлама шартнома асосида ташкил этилди.
Хориж сафари олдидан университет ректори Худойназар Юнусов ўқитувчи ва талабалар билан давра суҳбати ўтказди.
#халқаро_ҳамкорлик

Япония лойиҳасининг якуний
босқичи муҳокама қилинди


Қўмита раиси Баҳром Норқобилов Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг Марказий Осиё ва Кавказ минтақаси раҳбари ўринбосари Юка Сонояма билан учрашди.
Мулоқот давомида мамлакатимизда амалга оширилиши режалаштирилаётган қиймати 152 млн долларлик “Чорвачиликни ривожлантириш ва ҳайвонлар саломатлигини яхшилаш” лойиҳасининг якуний босқичи муҳокама қилинди.
Таъкидлаш керак, учрашувга қадар мазкур лойиҳа бўйича “баҳолаш миссия” си ташкил этилиб, тегишли вазирлик ва идоралар билан қатор муҳокамалар ўтказилган эди.
Лойиҳа тўлиқ ишга туширилса, чорвачилик ва унинг тармоқларида фаолият юритувчи чорвачилик субъектлари қўллаб-қувватланади. Шунингдек, соҳадаги илмий-тадқтиқот муассасалари ва ташхис марказларининг моддий техник базаси мустаҳкамланиб, ходимлар малакаси оширилади.