#таҳлил
Йил якуни бўйича 202 трлн сўмлик чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилади
Таҳлилларга кўра, гўшт маҳсулотлари билан таъминланиш даражаси аҳоли жон бошига 2023 йилда 111,5 фоизни ташкил этган бўлса, 2024 йилдаги натижа 115,1 фоиз бўлиши мўлжал қилинган.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришда чорвачилик тармоғининг ялпи улуши 2024 йил якунлари бўйича 50 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.
Яъни, 2019 йилда қиймати 104,4 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлса, 2024 йил якуни бўйича 202 трлн сўмлик чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.
Ўсиш сурати деярли икки баробарга кўпаяди.

#рақам
Чорвачилик субъектларида бир миллиондан ортиқ доимий ва мавсумий ишчи фаолият кўрсатмоқда
Бугунги кунда республикамизда жами 18 971 та чорвачилик, шундан 7 919 та қорамолчилик, 3 407 та қўй ва эчкичилик, 143 та йилқичилик, 53 та туячилик, 1 163 та паррандачилик, 5 317 та балиқчилик, 715 та асаларичилик ва 254 та қуёнчилик субъекти фаолият кўрсатмоқда.
Мазкур субъектларда бир миллиондан ортиқ доимий ва мавсумий ишчи фаолият кўрсатиб келмоқда.
Мавжуд чорва молларининг 89 фоизи шундан, 12,6 млн бош қорамол, 18,5 млн бош қўй-эчки ва 51,5 млн бош парранда аҳоли қарамоғида парваришланмоқда.

#тадбир
Хавфли моддалларнинг назорат механизими кўриб чиқилди
Халқаро озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ташаббуси билан Ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказида “Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлиги” мавзусида халқаро илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.
Унда экспертлар озиқ-овқат хавфсизлигига оид қонунчиликни таҳлил қилиш билан бирга синов ва калибрлаш лабораторияларига қўйилган малака талабларини муҳокама қилишди.
Шунингдек замонавий ёндашувларни амалиётга татбиқ этиш ва хавфли моддалар (микотоксинлар, антибиотиклар) ва микроорганизмлар билан боғлиқ ифлосланиш бўйича назорат менханизимини қайта кўриб чиқишди.

#ТАЪЗИЯ
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси жамоаси Давлат ветеринария назорати бошқармаси бошлиғи Абдурасул Болтаевнинг акаси Эшмурод Болтаев вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзоларига, қариндошлари ва сафдошларига чуқур таъзия изҳор этади.
Жаноза бугун 12 декабрь соат 13: 00 да Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани, Оқиртма МФЙ Оқиртма қишлоғида ўқилади.
Ушбу оғир дамда марҳумнинг оиласига, барча яқинларига, сафдошларига Аллоҳ таолодан сабру жамил тилаймиз!

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#журналист_суриштируви
Хабарлар асоссиз эканлиги яна бир бор исботланди
Ижтимоий тармоқларда “Фарғона вилояти Риштон туманида қорамоллар номаълум касалликдан қирилиб кетмоқда” мазмунида турли хил хабарлар тарқатилган эди.
Ҳолат Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси мутахассисларидан иборат Ишчи гуруҳи томонидан ўрганилиб, қўмита Ахборот хизмати томонидан муносабат билдирилган эди.
Воқеликни мустақил ўрганиб, журналистик суриштирув ўтказган “Зўр тв” телеканали “Бу кун” дастури ижодий гуруҳи тарқатилган хабарлар асоссиз эканлигини яна бир бор исботлашди.

#жараён
Тожикистонга наслли буқа уруғи экспорт қилинмоқда
Қорамолчиликда наслчилик ишини янада яхшилаш мақсадида қўмита ҳузуридаги “Ўзнаслчилик” давлат корхонасига жорий йилда Эстония давлатидан жами 20 бош, шу жумладан 4 бош Симменталь, 4 бош Қизил Эстон, 5 бош Лимузин, 5 бош Ангус ва 2 бош Аквитан зотига мансуб юқори генетик хусусиятга эга наслдор ёш буқалар келтирилди.
Шунингдек, Америка селекциясига мансуб гўшт йўналишидаги Ангус зотли наслдор буқаларнинг 5 боши келтирилиб, улардан уруғ захирасини шакллантириш ташкил этилди.
Бундан ташқари, “Ўзнаслчилик” давлат корхонаси ва Тожикистон республикаси ўртасида 5 минг доза уруғ экспорт қилиш бўйича шартнома имзоланиб, бугунги кунга қадар 2,7 минг доза музлатилган наслли буқа уруғи экспорт қилинди.

#семинар
Чидамли озуқа етиштириш масалалари муҳокама қилинди
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ва Германия федератив республикаси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазирлиги ўртасида амалга оширилаётган “Иқлимга чидамли озуқа етиштириш ва озуқа уруғчилигини ривожлантириш бўйича Ўзбекистон – Германия экспертлар мулоқоти дастури” доирасида Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.
Унда соҳа мутахассислари, чорвачилик субьектлари раҳбарлари ва чорвачиликда озуқа етиштириш билан шуғулланаётган тадбиркорлар иштирок этди.

#биласизми
Наслчилик мақомини олиш электрон шаклда амалга оширилади
Наслчилик мақомини бериш хизмати электрон тизимга ўтказилган бўлиб, Ягона интерактив давлат хизматлари порталида https://my.gov.uz/uz/assignment-breeding-status-v1 иловаси орқали амалга оширилади.
Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 5 сентябрдаги “Наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида” ги қарорида батафсил баён этилган.