VETLEGNEWS
3.81K subscribers
21.6K photos
1.66K videos
2 files
6.65K links
Ветеринария медицинаси ва чорвачиликка оид янгиликлар ва бошқа маълумотлар ҳақида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитасининг "VETLEGNEWS" расмий каналида танишиб боринг.

Савол ва мурожаатлар юбориш учун
👉 @vetlegnewsbot
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#семинар

Хонадон шароитида сутни қайта
ишлаш бўйича тажриба алмашилмоқда


Айни пайтда қўмита ҳузуридаги Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институтида Жанубий Кореянинг KOPIA маркзаи билан ҳамкорликда “Фермер хўжалиги ва хонадон шароитида сутни қайта ишлаш” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтмоқда.
Унда Жанубий Кореянинг Пишлоқ ва озиқ-овқат тадқиқотлари институти директори профессор Жеонг Сук Гун пишлоқнинг квак, пета, марибо, каприно, дрезза каби турлари ҳамда йогурт ва таркиби сутдан иборат калпис салқин ичимлигини тайёрлаш бўйича мастер клас ўтмоқда.
#семинар

Лаборатория машғулотлари ва амалий семинар бўлиб ўтди

Қўмита ҳузуридаги Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказида “Қутуриш эпидемиологияси ва профилактикаси” модул дастури бўйича лаборатория машғулотлари ва амалий семинар бўлиб ўтди.
Унда қўмитанинг тизим ташкилотларидаги мутахассислар билан бирга Санитария-эпидемиолгик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси мутахассислари ҳам иштирок этди.
#семинар

Коррупцияга қарши ўқув курси ташкиллаштирилди

Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорига асосан қўмита марказий аппарати ходимлари “ISO 37001 бўйича коррупцияга қарши менежмент тизими ички аудитория” ўқув курсида фаол иштирок этди.
Ўқув курсида фаол қатнашган ходимларнинг малакаси оширилди ва тегишли серификатлар топширилди.
#семинар

Чидамли озуқа етиштириш масалалари муҳокама қилинди

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ва Германия федератив республикаси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазирлиги ўртасида амалга оширилаётган “Иқлимга чидамли озуқа етиштириш ва озуқа уруғчилигини ривожлантириш бўйича Ўзбекистон – Германия экспертлар мулоқоти дастури” доирасида Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.
Унда соҳа мутахассислари, чорвачилик субьектлари раҳбарлари ва чорвачиликда озуқа етиштириш билан шуғулланаётган тадбиркорлар иштирок этди.