VETLEGNEWS
3.81K subscribers
21.5K photos
1.65K videos
2 files
6.64K links
Ветеринария медицинаси ва чорвачиликка оид янгиликлар ва бошқа маълумотлар ҳақида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитасининг "VETLEGNEWS" расмий каналида танишиб боринг.

Савол ва мурожаатлар юбориш учун
👉 @vetlegnewsbot
Download Telegram
#Биласизми

❗️Чорва моллар, паррандаларнинг экинзорларни пайҳон қилиши, далада тўпланган ҳосилга зарар етказиши, йўқ қилиб юбориши, кўчатларга шикаст етказиши – фуқароларга БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача (340 минг сўмдан 1 млн 20 минг сўмгача), мансабдор шахсларга 3 бараваридан 5 бараваригача (1 млн 20 минг сўмдан 1 млн 700 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Расмий саҳифаларимизга аъзо бўлинг👇
🌐Web-site |   Telegram|  • 📸Instagram💬 Facebook| twitter| 📹 mover
#Биласизми

Чўпонлар нима учун отарларда камида битта эчки ҳам боқишини
биласизми?

🐑Бунинг иккита асосий сабаби бор! Қўй – қўрқоқ ва ювош ҳайвон. Адирларда кемурувчилар тасодифан чиқиб қолса, қўйлар улардан ҳуркиб, тўрт тарафга тарқалиб кетиши мумкин. Бундай пайтда қўйларни яна жамлаш мушкул.

🐐Эчки эса сезгир ва қўйларга қараганда жасур ҳайвон. У арзимас қимир этган нарсадан қўрқиб қочмайди ва йўлбошловчи вазифасини ҳам бажаради.

Узоқ масофаларга қўйларни ҳайдаб боришда тоғли, қиялик жойлардан ўтишга тўғри келади. Бундай жойларда агар эчки йўл бошламаса, қўйлар асло юрмайди. Шунинг учун қадимдан чўпонлар қўй подаларига албатта, битта эчки қўшиб қўядилар.

📌Хулоса қилиб айтганда, эчки – беминнат йўлбошчи ва турли хавфлардан ўз вақтида хабар берувчи жонивор.

Расмий саҳифаларимизга аъзо бўлинг👇
🌐Web-site |   Telegram|  • 📸Instagram💬 Facebook| twitter| 📹 mover
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, наслчилик субъектлари учун уларнинг асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи (тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлардан ташқари), мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни 50 фоиз пасайтирилган ставкада тўлаш шаклидаги солиқ имтиёзи муддати иқтисод қилинган маблағларни асосий фаолиятни ривожлантиришга йўналтириш шарти билан 2025 йил 1 январга қадар узайтирилган.

Расмий саҳифаларимизга аъзо бўлинг👇
🌐Web-site |  Telegram|  • 📸Instagram💬 Facebook| twitter| 📹 mover
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида аҳоли ва тадбиркорларга балиқчилик лойиҳаларини амалга ошириш учун 50 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратилиши белгиланган.

Расмий саҳифаларимизга аъзо бўлинг👇
🌐Web-site |   Telegram|  • 📸Instagram💬 Facebook| twitter| 📹 mover
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

🥩Мол гўштининг қайси қисми кўпроқ фойдали?

Расмий саҳифаларимизга аъзо бўлинг👇
🌐Web-site |   Telegram|  • 📸Instagram💬 Facebook| twitter| 📹 mover
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми

Наслчилик мақомини олиш электрон шаклда амалга оширилади

Наслчилик мақомини бериш хизмати электрон тизимга ўтказилган бўлиб, Ягона интерактив давлат хизматлари порталида https://my.gov.uz/uz/assignment-breeding-status-v1 иловаси орқали амалга оширилади.
Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 5 сентябрдаги “Наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида” ги қарорида батафсил баён этилган.
#биласизми

“Баял” қўйлари қаҳратонгаям
саратонгаям бирдай чидамли


Хабарингиз бор, Навоий вилоятига қўмита томонидан юртимизга биринчи марта Мўғулистондан қўйларнинг ”баял” зоти келтирилди.
Ушбу зот маҳсулдорлиги ҳамда иқлимга чидамлилиги туфайли иқтисодий самарадор зот ҳисобланади. Тоғ ва чўл ҳудудларида мослашган “баял” қўйлари қаҳратон қиш ва жазирама ёз шароитига ўта чидамли.
Улар кам озуқага чидамли бўлиб, кам ресурсли ҳудудлардаям яхши ривожланади. Пуштдорлик хусусияти юқори, яхши насл қолдиради. Бу зот гўшт ва жун етиштиришга мўлжалланган. Совлиқларининг тирик вазни 70-80 килограмм, қўчқорлари 100-120 килограмгача тош босади.
Қўмита томонидан келгусида “баял” қўйларининг генетик хусусияти тўлиқ ўрганилиб, маҳалий зотлар билан чатиштириш орқали янги зот яратиш режа қилинган.