#тадбир
Хавфли моддалларнинг назорат механизими кўриб чиқилди
Халқаро озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ташаббуси билан Ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказида “Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлиги” мавзусида халқаро илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.
Унда экспертлар озиқ-овқат хавфсизлигига оид қонунчиликни таҳлил қилиш билан бирга синов ва калибрлаш лабораторияларига қўйилган малака талабларини муҳокама қилишди.
Шунингдек замонавий ёндашувларни амалиётга татбиқ этиш ва хавфли моддалар (микотоксинлар, антибиотиклар) ва микроорганизмлар билан боғлиқ ифлосланиш бўйича назорат менханизимини қайта кўриб чиқишди.

#ТАЪЗИЯ
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси жамоаси Давлат ветеринария назорати бошқармаси бошлиғи Абдурасул Болтаевнинг акаси Эшмурод Болтаев вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзоларига, қариндошлари ва сафдошларига чуқур таъзия изҳор этади.
Жаноза бугун 12 декабрь соат 13: 00 да Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани, Оқиртма МФЙ Оқиртма қишлоғида ўқилади.
Ушбу оғир дамда марҳумнинг оиласига, барча яқинларига, сафдошларига Аллоҳ таолодан сабру жамил тилаймиз!

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#журналист_суриштируви
Хабарлар асоссиз эканлиги яна бир бор исботланди
Ижтимоий тармоқларда “Фарғона вилояти Риштон туманида қорамоллар номаълум касалликдан қирилиб кетмоқда” мазмунида турли хил хабарлар тарқатилган эди.
Ҳолат Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси мутахассисларидан иборат Ишчи гуруҳи томонидан ўрганилиб, қўмита Ахборот хизмати томонидан муносабат билдирилган эди.
Воқеликни мустақил ўрганиб, журналистик суриштирув ўтказган “Зўр тв” телеканали “Бу кун” дастури ижодий гуруҳи тарқатилган хабарлар асоссиз эканлигини яна бир бор исботлашди.

#жараён
Тожикистонга наслли буқа уруғи экспорт қилинмоқда
Қорамолчиликда наслчилик ишини янада яхшилаш мақсадида қўмита ҳузуридаги “Ўзнаслчилик” давлат корхонасига жорий йилда Эстония давлатидан жами 20 бош, шу жумладан 4 бош Симменталь, 4 бош Қизил Эстон, 5 бош Лимузин, 5 бош Ангус ва 2 бош Аквитан зотига мансуб юқори генетик хусусиятга эга наслдор ёш буқалар келтирилди.
Шунингдек, Америка селекциясига мансуб гўшт йўналишидаги Ангус зотли наслдор буқаларнинг 5 боши келтирилиб, улардан уруғ захирасини шакллантириш ташкил этилди.
Бундан ташқари, “Ўзнаслчилик” давлат корхонаси ва Тожикистон республикаси ўртасида 5 минг доза уруғ экспорт қилиш бўйича шартнома имзоланиб, бугунги кунга қадар 2,7 минг доза музлатилган наслли буқа уруғи экспорт қилинди.

#семинар
Чидамли озуқа етиштириш масалалари муҳокама қилинди
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ва Германия федератив республикаси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазирлиги ўртасида амалга оширилаётган “Иқлимга чидамли озуқа етиштириш ва озуқа уруғчилигини ривожлантириш бўйича Ўзбекистон – Германия экспертлар мулоқоти дастури” доирасида Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.
Унда соҳа мутахассислари, чорвачилик субьектлари раҳбарлари ва чорвачиликда озуқа етиштириш билан шуғулланаётган тадбиркорлар иштирок этди.

#биласизми
Наслчилик мақомини олиш электрон шаклда амалга оширилади
Наслчилик мақомини бериш хизмати электрон тизимга ўтказилган бўлиб, Ягона интерактив давлат хизматлари порталида https://my.gov.uz/uz/assignment-breeding-status-v1 иловаси орқали амалга оширилади.
Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 5 сентябрдаги “Наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида” ги қарорида батафсил баён этилган.

#эълон
Иккинчи халқаро зотдор чорва ҳайвонлари ва паррандалари кўргазмаси
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ташаббуси билан шу йилнинг 14 декабрь куни Янги Наманган туманидаги “Ёшлик барака” бозорида республика миқёсида зотдор чорва ҳайвонлари ва паррандалари кўргазмаси бўлиб ўтади.
Кўргазмада иштирок этишни хоҳловчилар ҳудудий ветеринария бўлимларида 12 декабрь кунига қадар рўйхатдан ўтишлари сўралади.
Барчани ушбу кўргазмада иштирок этишга ҳамда томоша қилишга таклиф этамиз!
Кўргазма бўлиб ўтадиган манзил:https://www.google.com/maps/place/41°04'28.5%22N+71°37'44.8%22E/@41.074572,71.629121,16z/data=!4m4!3m3!8m2!3d41.074572!4d71.629121?entry=ttu&g_ep=EgoyMDI0MTIwOS4wIKXMDSoASAFQAw%3D%3D

Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасида амалга оширилган ишлар ва 2025 йилдаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.
—
Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по анализу проделанной работы в сфере социальной защиты и приоритетным задачам на 2025 год.
Facebook|Instagram|X

#муҳокама
Эмлаш тадбирлари кунлик назоратга олиниши шарт
Бу ҳақда Андижон вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Дилмурод Қаюмов эпизоотик тадбирлар таҳлили ва келгусидаги вазифалар бўйича ўтказилган йиғилишда сўз юритди.
Шунингдек, бу борада қатъий назоратни кучайтириш, карантин тадбирларини таъминлаш саф бўлинмалари билан узвий ҳамкорлик қилиш, амалга оширилаётган ишларни кунлик таҳлил қилиб бориш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

#аккредитация
Лабаратория хулосалари мувофиқлиги таъминланди
“Ўзбекистон аккредитация маркази” аккредитация комиссиясининг баҳолаш натижаларига кўра, қўмита ҳузуридаги Ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказига O'ZAK.SL.0377 (https://akkred.uz/reestr?status=active-extended&typeOrgan=5) ҳамда №АВ-1873-Т реестр рақами билан беш йиллик муддатга халқаро ва миллий аккредитация гувоҳномаси берилди.
Таъкидлаш керак, марказ лабараториялари хулосалари ISO 17025-2019 стандарт талабларига тўлиқ мувофиқлиги таъминланди.