VETLEGNEWS
3.86K subscribers
21.7K photos
1.68K videos
2 files
6.69K links
Ветеринария медицинаси ва чорвачиликка оид янгиликлар ва бошқа маълумотлар ҳақида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитасининг "VETLEGNEWS" расмий каналида танишиб боринг.

Савол ва мурожаатлар юбориш учун
👉 @vetlegnewsbot
Download Telegram
#Халқаро_Ҳамкорлик
#Xalqaro_hamkorlik

Чорвачиликда Ислом тараққиёт банки иштирокида 100 млн. АҚШ доллари қийматидаги янги лойиҳа амалга оширилади

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси ўринбосари А. Акбаров Ислом тараққиёт банки вакиллари билан учрашди.

Учрашувда ветеринария ва чорвачилик соҳасида икки томонлама амалий ҳамкорлик муҳокама қилинди.

♻️ Батафсил

Расмий саҳифаларимизга аъзо бўлинг👇
🌐Web-site |   Telegram|  • 📸Instagram💬 Facebook| twitter| 📹 mover
#Халқаро_ҳамкорлик

🇺🇿🇹🇷 Университет талабалари Туркияда грант маблағлари асосида таҳсил олади ва амалиёти йўлга қўйилади

Университет талабалари, тадқиқотчилари ва профессор-ўқитувчилари Туркиянинг "Бурдур Меҳмет Акиф Эрсой университети" да компаниянинг грант маблағлари асосида ўқитиш ва компания тасурруфидаги корхоналарда талабалар амалиётини йўлга қўйишга келишилди

Расмий саҳифаларимизга аъзо бўлинг👇
🌐Web-site |   Telegram|  • 📸Instagram💬 Facebook| twitter| 📹 mover
#Халқаро_Ҳамкорлик

Мўғулистондан наслли қўй ва эчкиларни олиб келишни ташкил этиш чоралари кўрилмокда.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси бошчилигидаги делегация Мўғулистонда бўлиб турибди.

Хизмат сафари давомида Мўғулистоннинг Дархон провинциясига ташриф буюрган ҳолда, маҳаллий тарзда наслли эчкиларни парваришлаш шароитлари билан танишилди.

Дархон провинциясига ташриф давомида Мўғулистондан Ўзбекистонга қўй ва эчкилар экспорти учун ветеринария сертификати халқаро нормаларга кўра ишлаб чиқилиб, икки томонлама имзоланди.

Хизмат сафари давом этмоқда.

👇Каналга уланиш👇👇
@VeterinariansUzbekistan
〰️〰️〰️〰️〰️〰️🔗〰️〰️
#Халқаро_Ҳамкорлик

Мўғулистоннинг Сухбатар вилояти чорвачилик субъектларига ташриф буюрилди.

Мўғулистонда хизмат сафарида бўлиб турган қўмита раиси Бахром Норкобилов бошчилигидаги делегация ҳудудларга ташриф буюрган ҳолда чорвачилик тажрибаси билан танишмокда.

Хусусан, Мўғулистон шимолий минтақасида жойлашган Сухбатар вилояти атрофида жойлашган хўжаликларга борилиб, чорвачилик йўналишидаги маҳаллий тадбиркор ва чўпонлар билан суҳбат қурилди.

Яйлов шароитида эчкичилик ва қўйчилик амалиётлари, чорва молларини парваришлаш, кўпайтириш, қишлов чораларини кўриш, кашемир йиғиб олиш ва сотишни ташкил этишгача бўлган жараёнлар юзасидан суҳбатлашилди.

Ўзбекистоннинг тоғ олди ва чўл ҳудудларида кўпайтириш учун мос бўлган зотдор эчкиларни танлаб олиш бўйича режалар белгилаб олинди.

Хизмат сафари давом этмоқда.

👇Каналга уланиш👇👇
@VeterinariansUzbekistan
〰️〰️〰️〰️〰️〰️🔗〰️〰️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_Ҳамкорлик

🇺🇿🇲🇳 Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси эътироф этилди.

Мўғулистон Президентининг Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи доирасида давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, Қўмита раиси бошчилигидаги делегация Мўғулистонда бўлиб турибди.

Ташриф давомида Қўмита раиси Бахром Норқобилов сўнгги 5 йилликда Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасида ветеринария ва чорвачилик сохасида ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси, ўзаро икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш борасида амалга оширган саъи-ҳаракатларини инобатга олиб, "Мўғулистон ветеринария хизмати фидойиси" кўкрак нишони билан тақдирланди.

👇Каналга уланиш👇👇
@VeterinariansUzbekistan
〰️〰️〰️〰️〰️〰️🔗〰️〰️
#Халқаро_Ҳамкорлик

🇺🇿🇲🇳 Мўғулистон хизмат сафари доирасида бир қатор келишувларга эришилди.

Мўғулистонга ташриф давомида 6 та провинцияга ташриф буюрилиб, Ўзбекистон иқлим шароитларига мос наслли қўй ва эчкилар танлаб олинди.

Ўзбекистон ва Мўғулистон тадбиркорлари ўртасида жами 100 минг бош қўй ва эчкиларни (50 минг бош кашемир йўналишидаги эчкилар ва 50 минг бош гўшт йўналишдаги қўйлар) сотиб олиш ва етказиб бериш бўйича савдо шартномалари имзоланди.

Шунингдек, Ўзбекистондан Мўғулистонга истеъмол тухуми ва парранда гўшти етказиб бериш бўйича умумий қиймати 15 млн. доллар бўлган савдо шартномалари имзоланди.

Мазкур маҳсулотлар экспорт ва импортини ташкил этиш мақсадида 3 та халқаро ветеринария сертификатлари имзоланди.

👇Каналга уланиш👇👇
@VeterinariansUzbekistan
〰️〰️〰️〰️〰️〰️🔗〰️〰️