Uzpharmagency
6.71K subscribers
7.84K photos
2.08K videos
6 files
7.58K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «телеграм»даги расмий ахборот канал

Телефон: (99855) 902-22-22
Веб-сайт: www.uzpharmagency.uz
Download Telegram
Shaigan Pharmaceuticals билан учрашув

🔴Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори А.Азизов Покистоннинг Shaigan Pharmaceuticals компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида Tashkent Pharma Park лойиҳаси ҳамда инвесторлар учун яратилган шарт-шароитлар тўғрисида маълумот берилди.

Shaigan Pharmaceuticals компанияси раҳбарияти томонидан мамлакатимизнинг Марказий Осиё, МДҲ ва Европа бозорларига чиқишда қулай логистика ва инвестиция маркази сифатидаги стратегик афзалликлари қайд этилиб, Ўзбекистон ҳудудида ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга қизиқиш билдирилди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ва инвестиция лойиҳалари амалга ошириш бўйича музокараларни давом эттиришга келишиб олдилар.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
Биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар билан учрашув

🔴Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар билан онлайн учрашув ўтказди.

Учрашувда БФҚларни сифатини яхшилаш, ишлаб чиқариш жараёнларини халқаро стандартларга мослаштириш, маҳсулотларни экспортга чиқариш, ходимларни ўқитиш ва соҳадаги бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Тадбиркорлар томонидан билдирилган таклифлар бўйича амалий чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6👏3
Фармагентлик ва USP ташкилоти ўртасида ўзаро ҳамкорлик

🔴Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори А.Азизов АҚШ Фармакопеяси (USP)нинг Жамоатчилик сиёсати ва регулятор ишлари директори Закия Ал-Курди билан учрашув ўтказди.

Суҳбат давомида АҚШда дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш жараёнлари ва талаблари, экспортни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилиниб, ўзаро ҳамкорликнинг амалий йўналишлари юзасидан фикр алмашдилар.

Қўшимча равишда USP Конвенциясида аъзолик масаласи кўриб чиқилиб, Агентликнинг мазкур жараёнда иштирок этиши имкониятлари муҳокама этилди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6👏3
Тадбиркорлар билан учрашув

🔴Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори А.Азизов дори воситаларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Тадбирда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази раҳбарияти ва масъул ходимлари, Хорижий фармацевтика компаниялари ва ишлаб чиқарувчиларининг ваколатхоналари уюшмасининг вакиллари ҳамда 100 дан зиёд тадбиркорлар иштирок этишди.

Учрашув давомида дори воситалари нархларини сунъий ошириш ҳолатларининг олдини олиш, референт нархларни қайд этиш тартибини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволлар ва таклифларини билдиришди. Барча фикр-мулоҳазалар тингланиб, аниқ жавоблар ва амалий таклифлар берилди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌 Коррупцияга қарши курашиш ҳар биримиздан бошланади!

🔴 Мазкур видеороликда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича 10 та самарали усул билан танишинг.

Бу усуллар шаффофлик, жавобгарлик ва ҳалолликни таъминлашга қаратилган бўлиб, улар ҳар бир ташкилот ва фуқаро учун муҳим аҳамиятга эга.

Видеороликни томоша қилинг ва ўзингиз ҳам бу курашда фаол иштирок этинг!

❗️ Унутманг, коррупция - тараққиёт кушандаси!

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4