Uzpharmagency
6.72K subscribers
7.75K photos
2.07K videos
6 files
7.55K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «телеграм»даги расмий ахборот канал

Телефон: (99855) 902-22-22
Веб-сайт: www.uzpharmagency.uz
Download Telegram
🔴Фармацевтика ва биотехнология йўналишидаги илмий лойиҳалар танлови бўйича саралаш натижалари эълон қилинди.

❗️ 2025-йил 29-июль куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида ўтказилган илмий-амалий йиғилиш доирасида фармацевтика ва биотехнология фан йўналишидаги илмий лойиҳа мавзуларини саралаб олиш мақсадида ташкил этилган махсус Илмий кенгаш ишини якунлади.

Жами 16 та илмий лойиҳа мавзуси Фармагентликка тақдим этилди ва лойиҳа ташаббускорлари 29-июль куни  Илмий кенгаш олдида ўз мавзуларини тақдимот қилдилар.

Якуний хулосаларга кўра, 1 та энг юқори балл тўплаган лойиҳа мавзуси Илмий кенгаш томонидан танлаб олинди. Ушбу танлаб олинган мавзулар бўйича тез кунларда Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан "Фармацевтика ва биотехнология" йўналишида грант танлови эълон қилиниши кутилмоқда.

❗️Танлаб олинган мавзу: 

➡️ Антипролифератив хусусиятга эга “Алфаманкор” дори воситасини ишлаб чиқиш ва саратон ҳужайраларига қарши самарадорлигини ўрганиш.

Бундан ташқари, фармацевтика ва биотехнология соҳаларидаги инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган навбатдаги танлов учун ҳужжат қабул қилиш яқин кунларда бошланиши режалаштирилмоқда.

Фармагентлик томонидан илмий салоҳиятни рағбатлантириш ва фан ҳамда ишлаб чиқариш интеграциясини мустаҳкамлашга қаратилган бу каби ташаббуслар изчил давом эттирилади.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Кореянинг KODAC компанияси билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

🔴Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Кореянинг KODAC (Korea Overseas Development Consultants) компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди.

❗️Учрашув давомида:

EDCF томонидан Ўзбекистонда қўллаб-қувватланаётган фармацевтика соҳасидаги лойиҳалар, уларнинг институционал ҳамда амалий салоҳиятини ошириш муҳокама қилинди;

Келгусидаги лойиҳаларни режалаштириш ва татбиқ этиш бўйича фикр алмашилди;

Халқаро ҳамкорлар билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди.

🤝 Учрашув якунида фармацевтика соҳасида EDCF билан барқарор ва самарали ҳамкорлик йўналишларини белгилаш ҳамда келгуси стратегик режаларни биргаликда ишлаб чиқиш юзасидан келишиб олинди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5👏1
"Белфармпром" делегацияси билан учрашув

🔴Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида Беларуснинг "Белфармпром" делегацияси билан музокаралар бўлиб ўтди.

❗️Учрашувда:

Tashkent Pharma Park лойиҳаси, инвесторлар учун имкониятлар ва имтиёзлар ҳақида маълумот берилди.

Ўзбекистонда "Белфармпром"нинг йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди.

дори воситаларини маҳаллийлаштиришнинг технологиялар трансфери, шартнома асосида ишлаб чиқариш, қўшма корхона ташкил этиш форматлари кўриб чиқилди.

Учрашув якунида беларусь компанияси томонидан Ўзбекистон фармацевтика бозорини чуқурроқ ўрганиш ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш имкониятини кўриб чиқилиши маълум қилинди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
❗️Диққат эълон!

Жорий йилнинг 29 август куни соат 12:00 да Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги “Зарур амалиётлар маркази - GxP” ДМ томонидан “Зарур дорихона амалиёти - GPP” (якка тартибдаги дорихоналар), талабларини жорий этишда юзага келаётган муаммолар ечимига бағишланган онлайн мулоқот бўлиб ўтади.
Мулоқот видео конференц алоқа орқали савол-жавоб шаклида ўтказилади.

Онлайн мулоқотга қуйидаги ҳавола орқали уланшингиз мумкин:

https://us06web.zoom.us/j/87044333569?pwd=mMI1xnAGhKg8pVZ9R6z9yEB5xw3P2C.1

Идентификатор конференции: 870 4433 3569
Код доступа: 206815

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4👏2
Савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиш керак

🔴Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-330-сон қарори ижросини таъминлаш доирасида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги жамоаси томонидан Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги муносабати билан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар қўллаб-қувватланди.

❗️ Наманган вилояти Поп туманидаги Агентликка бириктирилган 4 та маҳаллада:

“Аёллар дафтари”гга киритлган 7 нафар аёлларга тикув машиналари;

“Темир дафтар”даги 1 оилага бир бош сигир ва бузоқ топширилди.

Агентлик томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламни қўллаб-қувватлаш ишлари изчил равишда давом эттирилади.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏8
🇺🇿🇨🇳Хитойнинг Пекин шаҳрида "Ўзбекистон – Хитой" савдо-иқтисодий ва инвестиция форуми бўлиб ўтмоқда.

🔴Форумда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори А.Азизов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этиб, бир қатор учрашувлар ўтказди.

❗️ China Meheco Group Co., Ltd билан учрашувда:

Ўзбекистоннинг фармацевтика соҳасидаги имкониятлари, фармацевтика эркин иқтисодий зоналардаги яратилган шароитлар ва маҳаллий ишлаб чиқаришни рағбатлантиришга қаратилган таклифлар билан таништирилди;

Ўзбекистонда инсулин, субстанциялар ва оралиқ аралашмалар ишлаб чиқариш истиқболлари муҳокама қилинди;

Хитой компанияси томонидан Ўзбекистонлик фармацевтика мутахассисларини Хитойда ўқитиш ва тажриба алмашиш таклифлари берилди.

❗️China National Biotec Group Co. Limited (Sinopharm) билан музокараларда:

Ўзбекистонда турли касалликларга қарши вакциналар ишлаб чиқиш лойиҳаси;

Маҳаллий ҳамкорларни аниқлаш, қўшма ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш ва сармоя киритиш имкониятлари муҳокама қилинди.

❗️Тянцзин фан ва технология университети тадбиркорлик технологиялари маркази раиси Чжан Баовеи билан учрашувда Ўзбекистонга Хитой фармацевтика компанияларини жалб этиш, лабораторияларни жиҳозлаш ва асбоб-ускуналар билан таъминлаш масалалари кўриб чиқилди. Лойиҳалар Хитой грантлари асосида амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
🇺🇿🇨🇳Халқаро ҳамкорлик йўлида муҳим учрашувлар

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги делегацияси БРИКС мамлакатларидаги махсус иқтисодий зоналар бўйича ҳамкорлик маркази раҳбарияти, Хитой Савдо Вазирлиги вакили ва Ханжоу Савдо Палатаси раҳбари билан учрашув ўтказди. Томонлар икки томонлама манфаатли фармацевтика соҳасида қўшма лойиҳалар ва инвесторларни жалб этиш масалаларини муҳокама қилдилар.

UnicornShell компаниясида ҳам учрашув бўлиб, Tashkent Pharma Park ва Фармацевтика Эркин Иқтисодий Зоналар тақдимоти ўтказилди. Зомин Фарма ЭИЗда капсула ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича музокара олиб борилди. Хитой томон ишлаб чиқариш технологияларини яқиндан таништиришди. Хитой томоннинг сентябрь ойида Ўзбекистонга ташрифи ва бозор талаблари маълумотлари алмашинувига келишиб олинди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6