Uzpharmagency
6.72K subscribers
7.68K photos
2.06K videos
6 files
7.53K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «телеграм»даги расмий ахборот канал

Телефон: (99855) 902-22-22
Веб-сайт: www.uzpharmagency.uz
Download Telegram
🔴Покистон делегацияси Фармацевтика агентлигига ташриф буюрди

❗️Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида Покистоннинг Саҳивал шаҳри Савдо-саноат палатаси ва Саноатчилари уюшмаси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Делегация таркибида Nutrix Health Care ва Ammer Labs (Pvt) Limited каби фармацевтика компаниялари вакиллари ҳам қатнашди.


Агентлик директори Абдулла Азизов томонидан Tashkent Pharma Park лойиҳаси ҳамда инвесторлар учун яратилган имкониятлар билан таништирилди.

Учрашув давомида биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқариш, рўйхатдан ўтказиш ва бозорга чиқариш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро маълумот алмашиш ва доимий мулоқотни йўлга қўйишга келишиб олдилар.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5👏1
#Умумхалқ_ҳашари

🔴Мамлакатимиз бўйлаб “Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки” шиори остидаги умумхалқ хайрия ҳашари қизғин давом этмоқда.

Унда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда унинг таркибидаги ташкилотлар жамоаси ҳам фаол қатнашмоқда.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8👏3
🔴Фармацевтика соҳасида аёллар салоҳиятини оширишга қаратилган ҳамкорлик

❗️Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида БМТнинг Аёллар тузилмаси (UN Women) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Агентлик директори А.Азизов томонидан фармацевтика соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, “Tashkent Pharma Park” кластери, тартибга солиш, ишлаб чиқариш ва таълим йўналишларидаги лойиҳалар билан таништирилди.

Шунингдек, аёлларнинг касбий ривожланишини қўллаб-қувватлаш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш ва соҳада аёллар иштирокини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Келгусида устоз-шогирд дастурлари орқали ёш мутахассис аёлларнинг етакчилик салоҳиятини ошириш ҳамда касб-йўналиш кўргазмалари орқали меҳнат бозорида аёлларни муносиб ўрин эгаллашига кўмаклашиш режалаштирилди.

Томонлар ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва амалий ташаббусларни босқичма-босқич амалга оширишга келишиб олдилар.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5👏1
Хитойнинг Henan Qingmaitong Biotechnology компанияси вакиллари билан учрашув

🔴2025 йилнинг 22 август куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Хитойнинг Henan Qingmaitong Biotechnology компанияси ижроия президенти Сун Вен билан учрашув ўтказди.

Учрашувда:
ҳар икки томон ўз фаолияти ва йўналишлари билан таништирди;

компаниянинг Ўзбекистонда доривор ўсимликлар асосида дори воситалари ишлаб чиқариш ва МДҲ, Европа бозорига чиқиш режалари муҳокама этилди;

herbal planting (доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш) бўйича маҳаллий тадбиркорлар учун тренинглар ташкил этиш таклифи илгари сурилди.

🤝 Агентлик директори А.Азизов ушбу ташаббусларни қўллаб-қувватлаб, компанияга институционал кўмак кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
🔴Фармацевтика ва биотехнология йўналишидаги илмий лойиҳалар танлови бўйича саралаш натижалари эълон қилинди.

❗️ 2025-йил 29-июль куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида ўтказилган илмий-амалий йиғилиш доирасида фармацевтика ва биотехнология фан йўналишидаги илмий лойиҳа мавзуларини саралаб олиш мақсадида ташкил этилган махсус Илмий кенгаш ишини якунлади.

Жами 16 та илмий лойиҳа мавзуси Фармагентликка тақдим этилди ва лойиҳа ташаббускорлари 29-июль куни  Илмий кенгаш олдида ўз мавзуларини тақдимот қилдилар.

Якуний хулосаларга кўра, 1 та энг юқори балл тўплаган лойиҳа мавзуси Илмий кенгаш томонидан танлаб олинди. Ушбу танлаб олинган мавзулар бўйича тез кунларда Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан "Фармацевтика ва биотехнология" йўналишида грант танлови эълон қилиниши кутилмоқда.

❗️Танлаб олинган мавзу: 

➡️ Антипролифератив хусусиятга эга “Алфаманкор” дори воситасини ишлаб чиқиш ва саратон ҳужайраларига қарши самарадорлигини ўрганиш.

Бундан ташқари, фармацевтика ва биотехнология соҳаларидаги инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган навбатдаги танлов учун ҳужжат қабул қилиш яқин кунларда бошланиши режалаштирилмоқда.

Фармагентлик томонидан илмий салоҳиятни рағбатлантириш ва фан ҳамда ишлаб чиқариш интеграциясини мустаҳкамлашга қаратилган бу каби ташаббуслар изчил давом эттирилади.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
Кореянинг KODAC компанияси билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

🔴Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Кореянинг KODAC (Korea Overseas Development Consultants) компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди.

❗️Учрашув давомида:

EDCF томонидан Ўзбекистонда қўллаб-қувватланаётган фармацевтика соҳасидаги лойиҳалар, уларнинг институционал ҳамда амалий салоҳиятини ошириш муҳокама қилинди;

Келгусидаги лойиҳаларни режалаштириш ва татбиқ этиш бўйича фикр алмашилди;

Халқаро ҳамкорлар билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди.

🤝 Учрашув якунида фармацевтика соҳасида EDCF билан барқарор ва самарали ҳамкорлик йўналишларини белгилаш ҳамда келгуси стратегик режаларни биргаликда ишлаб чиқиш юзасидан келишиб олинди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4👏1