🔴 Болгария элчихонасининг муваққат ишлар вакили Стояна Русинова Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига ташриф буюрди❗️ 2025 йил 15 август куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва Болгария элчихонасининг муваққат ишлар вакили
Стояна Русинова ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
✅Ташриф доирасида
"Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери технопарки ҳудудига экскурсия ташкил этилди. Шунингдек, икки мамлакат ўртасида фармацевтика соҳасида
ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Болгария томонидан фармацевтика соҳасида
илмий-тадқиқот ва
янги ишланмалар бўйича ҳамкорликка катта қизиқиш билдирилди.
✅Келгусида, Болгариянинг йирик фармацевтика компаниялари билан
учрашувлар ташкил этиш, шу орқали икки мамлакат фармацевтика бозорида
ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олинди.
Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin