Uzpharmagency
6.71K subscribers
7.83K photos
2.08K videos
6 files
7.58K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «телеграм»даги расмий ахборот канал

Телефон: (99855) 902-22-22
Веб-сайт: www.uzpharmagency.uz
Download Telegram
📌Ўзбекистон – Хитой (Гонконг) бизнес-форуми

📍Гонконг шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон–Хитой бизнес-форумида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов иштирок этди.

Форум доирасида Ўзбекистон фармацевтика соҳасида яратилаётган қулай инвестицион муҳит ва кластер асосида ривожланаётган замонавий ишлаб чиқариш қувватлари ҳақида батафсил тақдимот ўтказилди.

Шунингдек, Хитойнинг нуфузли фармацевтика компаниялари – Lee’s Pharmaceutical ва Zhaoke Ophthalmology раҳбарияти билан музокаралар олиб борилди.

Ушбу учрашувларда икки томонлама инвестициявий ҳамкорлик, илғор технологиялар трансфери, ҳамда Ўзбекистонда инновацион фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
“Бўстонлиқ-фарм” ЭИЗда инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ҳолати ўрганилди

📌Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан жойларда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари бўйича тадбиркорларга амалий кўмак бериш ва мавжуд муаммоларни жойида ҳал этиш ишлари давом эттирилмоқда.

Куни кеча Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги мутахассислари томонидан Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган “Бўстонлиқ-фарм” ЭИЗ ҳудуддаги фармацевтика корхоналари – “Planta Farm” МЧЖ, “Radiks” МЧЖ, “Naff Medical” МЧЖ ва “SV Microbiology” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини амалга оширилиши ҳолати ўрганилди.

Лойиҳалар бўйича қурилиш жараёнлари, ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича режалар ҳамда мавжуд муаммолар ва уларга ечимлар муҳокама қилиниб, амалий ёрдам кўрсатилди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
🇺🇿🇨🇳Ўзбекистон-Хитой: Фармацевтика соҳасида истиқболли ҳамкорлик музокаралари

Пекин шаҳрида давом этаётган хизмат сафари давомида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори А.Азизов бошчилигидаги делегация томонидан бир қатор муҳим учрашувлар амалга оширилди.

🤝 Ташриф доирасида Хитой Савдо палатаси (China Chamber of International Commerce) вице-президенти Ван Маочун билан бўлиб ўтди. Суҳбат чоғида икки мамлакат ўртасидаги савдо-инвестициявий алоқалар, жумладан фармацевтика соҳасидаги ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.
Маълумот учун: Хитой Савдо палатаси — 1988 йилда ташкил этилган миллий даражадаги ташкилот бўлиб, Хитой ва халқаро бизнес субъектлари ўртасида алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.


💊 Кейинги учрашув China Resources Pharmaceutical Group раҳбарияти билан бўлиб ўтди. Томонлар Ўзбекистон фармацевтика тармоғига инвестициялар киритиш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда Tashkent Pharma Park лойиҳаси доирасидаги истиқболли йўналишлар юзасидан фикр алмашдилар.
Маълумот учун: China Resources Pharmaceutical Group – 70 мингдан зиёд ходимга эга, 560 дан ортиқ турдаги биофармацевтик препаратлар, витаминлар ва косметика маҳсулотлари ишлаб чиқаради


💻 Шунингдек, UnicornShell (UnicornCaps) компанияси раҳбарияти билан ҳам учрашув ўтказди. Мулоқот чоғида Tashkent Pharma Parkда инвесторлар учун яратилган имкониятлар ва давлат томонидан инвесторларни қўллаб-қувватлаш механизмлари таништирилди. Ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қатор йўналишлар муҳокама қилинди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4👏1
🔴 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ходимлари томонидан ҳудудларда ўрганишлар давом этмоқда

📌 Навбатдаги манзил — Наманган вилояти!

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ходимлари “As-Sunna Pharmaceutical” МЧЖ, “AHSIKENT SOF SANOAT” МЧЖ, “Kamol Med Farm” МЧЖ, “MERRYMED FARM” МЧЖ ва бошқа маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарда бўлишди.

Учрашувлар давомида корхоналарнинг ишлаб чиқариш имкониятлари таҳлил қилинди, мавжуд муаммолар кўриб чиқилиб, уларни ҳал этиш бўйича аниқ таклиф ва ечимлар ишлаб чиқилди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
🇺🇿🇨🇳Ўзбекистон–Хитой: Илм-фан ва биофармацевтика соҳасида янги кўприклар

❗️Хитой давлатига амалга оширилаётган хизмат сафарининг навбатдаги кунида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг делегацияси бир қатор манфаатли учрашувларни амалга оширди.

🔴 Тяньцзинь фан ва технология Университети Илмий-технологик парки (Science and Technology Park of Tianjin University of Science and Technology) раҳбарияти билан учрашилди. Музокаралар чоғида илмий-технологик паркни ривожлантириш тажрибаси, стартапларни қўллаб-қувватлаш, илм-фан натижаларини тижоратлаштириш ва саноат ечимлари яратишга оид масалалар муҳокама этилди.

Кун давомида делегация Tianjin International Joint Academy of Biomedicine муассасасига ташриф буюрди. Мазкур академия — Хитойдаги етакчи биофармацевтик тадқиқот марказларидан бири ҳисобланади. Томонлар биофармацевтика ва биотехнологик маҳсулотлар ишлаб чиқариш, инновацион лойиҳалар ва илмий ҳамкорлик юзасидан фикр алмашди. Академия раҳбарияти яқин келажакда Ўзбекистонга ташриф буюриш ниятини билдирди.

Сафар доирасидаги навбатдаги учрашув инновацион вакциналар ишлаб чиқишга ихтисослашган CanSino Biologics компанияси билан бўлиб ўтди. Компания вакиллари ўзининг илғор биотехнологик ечимлари ва халқаро бозордаги муваффақиятли фаолияти билан таништирди. Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7👏2