Uzpharmagency
6.73K subscribers
7.59K photos
2.06K videos
6 files
7.51K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «телеграм»даги расмий ахборот канал

Телефон: (99855) 902-22-22
Веб-сайт: www.uzpharmagency.uz
Download Telegram
⚠️ Диққат эълон!

🔴Жорий йилнинг 7 август куни соат 15:00 да Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги “Зарур амалиётлар маркази” ДМ томонидан маҳаллий биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқарувчи корхоналар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 январдаги ПФ-13-сон Фармони ижроси бўйича илғор хорижий амалиёт ва стандартларни жорий этиш билан боғлиқ масалаларга бағишланган онлайн мулоқот бўлиб ўтади.

❗️ Мулоқот видео-конференц алоқа воситаси орқали савол-жавоб шаклида ўтказилади.

❗️ Онлайн мулоқотга қуйидаги ҳавола орқали уланшингиз мумкин:

https://us06web.zoom.us/j/83735129207?pwd=hP931qghxlQl8ImsZNHvjfRv0bUzGR.1

Идентификатор конференции: 837 3512 9207
Код доступа: 674404

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 Маҳаллий фармацевтика корхоналари фаолияти ўрганилди.

❗️ Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ходимлари томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган "Navbahor sanoat" МЧЖ, "Magnum MedServis" МЧЖ, “Шарқ Дармон” МЧЖ, “Zuma Pharma” МЧЖ ва бошқа корхоналар фаолияти билан танишиш мақсадида жойига чиқилган ҳолда учрашувлар ўтказилди.

Ташрифлар давомида корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш, янги турдаги дори воситаларини ўзлаштириш, давлат харидларида иштирок этиш, шартнома асосида ишлаб чиқариш ва экспорт масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2👏1
📌Ўзбекистон – Хитой (Гонконг) бизнес-форуми

📍Гонконг шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон–Хитой бизнес-форумида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов иштирок этди.

Форум доирасида Ўзбекистон фармацевтика соҳасида яратилаётган қулай инвестицион муҳит ва кластер асосида ривожланаётган замонавий ишлаб чиқариш қувватлари ҳақида батафсил тақдимот ўтказилди.

Шунингдек, Хитойнинг нуфузли фармацевтика компаниялари – Lee’s Pharmaceutical ва Zhaoke Ophthalmology раҳбарияти билан музокаралар олиб борилди.

Ушбу учрашувларда икки томонлама инвестициявий ҳамкорлик, илғор технологиялар трансфери, ҳамда Ўзбекистонда инновацион фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
“Бўстонлиқ-фарм” ЭИЗда инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ҳолати ўрганилди

📌Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан жойларда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари бўйича тадбиркорларга амалий кўмак бериш ва мавжуд муаммоларни жойида ҳал этиш ишлари давом эттирилмоқда.

Куни кеча Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги мутахассислари томонидан Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган “Бўстонлиқ-фарм” ЭИЗ ҳудуддаги фармацевтика корхоналари – “Planta Farm” МЧЖ, “Radiks” МЧЖ, “Naff Medical” МЧЖ ва “SV Microbiology” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини амалга оширилиши ҳолати ўрганилди.

Лойиҳалар бўйича қурилиш жараёнлари, ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича режалар ҳамда мавжуд муаммолар ва уларга ечимлар муҳокама қилиниб, амалий ёрдам кўрсатилди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇨🇳Ўзбекистон-Хитой: Фармацевтика соҳасида истиқболли ҳамкорлик музокаралари

Пекин шаҳрида давом этаётган хизмат сафари давомида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори А.Азизов бошчилигидаги делегация томонидан бир қатор муҳим учрашувлар амалга оширилди.

🤝 Ташриф доирасида Хитой Савдо палатаси (China Chamber of International Commerce) вице-президенти Ван Маочун билан бўлиб ўтди. Суҳбат чоғида икки мамлакат ўртасидаги савдо-инвестициявий алоқалар, жумладан фармацевтика соҳасидаги ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.
Маълумот учун: Хитой Савдо палатаси — 1988 йилда ташкил этилган миллий даражадаги ташкилот бўлиб, Хитой ва халқаро бизнес субъектлари ўртасида алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.


💊 Кейинги учрашув China Resources Pharmaceutical Group раҳбарияти билан бўлиб ўтди. Томонлар Ўзбекистон фармацевтика тармоғига инвестициялар киритиш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда Tashkent Pharma Park лойиҳаси доирасидаги истиқболли йўналишлар юзасидан фикр алмашдилар.
Маълумот учун: China Resources Pharmaceutical Group – 70 мингдан зиёд ходимга эга, 560 дан ортиқ турдаги биофармацевтик препаратлар, витаминлар ва косметика маҳсулотлари ишлаб чиқаради


💻 Шунингдек, UnicornShell (UnicornCaps) компанияси раҳбарияти билан ҳам учрашув ўтказди. Мулоқот чоғида Tashkent Pharma Parkда инвесторлар учун яратилган имкониятлар ва давлат томонидан инвесторларни қўллаб-қувватлаш механизмлари таништирилди. Ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қатор йўналишлар муҳокама қилинди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3👏1