Uzpharmagency
6.79K subscribers
6.06K photos
1.95K videos
6 files
7.05K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «телеграм»даги расмий ахборот канал

Телефон: (99855) 902-22-22
Веб-сайт: www.uzpharmagency.uz
Download Telegram
​​#Эслатма
Ишлаб чиқарувчилар ва улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар
тегишли давлат стандартлари талабларига мувофиқ дори воситаларини ва тиббий буюмларни сақлаш ва реализация қилишда уларнинг сифатини ва хавфсизлигини таъминлаш талабига жавоб берадиган тегишли биноларга, асбоб-ускуналар ва жиҳозларга эга бўлиши керак.

Дори воситаларини ва тиббий буюмларни ташиш ва сақлашда уларнинг хавфсизлиги, сифати ва бут сақланиши таъминланиши шарт!

Бизнинг канал | @uzpharm_agency
Айни дақиқаларда Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаcи Президенти томонидан имзоланган “Республикада фармацевтика тармоғидаги ислоҳотларни чуқурлаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4554-сон Қарори бўйича брифинг бўлиб ўтмоқда

👉🏻 @uzpharm_agency
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати раҳбари Қизлархон Бегматова брифингда модераторлик қилмоқда

👉🏻 @uzpharm_agency
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариев "Президент Қарорининг (ПҚ-4554-сон) қабул қилиниши: мақсад ва вазифалар” мавзусида кириш сўзи билан брифинигни очиб берди

👉🏻 @uzpharm_agency
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи Мухаббат Ибрагимова “Республика тиббиёт ташкилотларида дори воситаларининг халқаро патентланмаган номини рецепт ёзишда қўллаш тартибини жорий этиш” мавзусида тушунтириш берди

👉🏻 @uzpharm_agency
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Халқаро стандартларни жорий этишни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Фароғат ТашматоваМаҳаллий корхоналарда халқаро амалиётларни босқичма-босқич жорий этиш” мавзусида тушунтириш бермоқда

👉🏻 @uzpharm_agency
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Илм-фан бошқармаси бошлиғи Азиз Дўсматов2020 – 2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг фармацевтика тармоғини ривожлантириш концепцияси ва унда кўрсатилган илмий изланишлар" бўйича маълумот бермоқда

👉🏻 @uzpharm_agency
Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлиги бошқарма бошлиғи Павел Магай 2020 йил 1 июлдан Фармацевтика маҳсулотларининг сирли харидори институтининг жорий этилиши” бўйича маълумот берди

👉🏻 @uzpharm_agency
Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат марказининг Наркотиклар назорати қўмитаси раиси Исмат АзизовГиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларни қонуний муомаласини тартибга солишга қаратилган чора-тадбирлар” бўйича маълумот берди

👉🏻 @uzpharm_agency
Пойтахтимизда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан Фармацевтика тармоғидаги ислоҳотларни чуқурлаштиришга қаратилган (ПҚ-4554-сон) қарор юзасидан брифинг ташкил этилди

👉🏻 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
​​#Иқтибос
​​«Коррупцияга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари, энг яхши мутахассислар жалб қилинмас экан, жамиятимизнинг барча аъзолари, таъбир жоиз бўлса, “Ҳалоллик вакцинаси” билан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга эриша олмаймиз. Лекин ўша вакцинани қаердан оламиз?

Биз билмаймизми ким порахўр эканини? Биламиз. Шундайларга “Ҳалоллик вакцинаси”ни ичиришимиз керак»

Шавкат Мирзиёев ©
Ўзбекистон Республикаси Президенти


Шавкат Мирзиёевнинг Парламентга Мурожаатномаси /24 январь 2020.й
​​​​#Эслатма
"Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисида" (ВMҚ 185-сон 2 илова 06.04.2017) Низомга кўра:

Электрон тижорат орқали сотиб олинган дори воситалари ва тиббий буюмлар аҳолига қуйидаги тартибда етказиб берилади 👇🏻

Бизнинг канал | @uzpharm_agency
☝️🏻​​ Хабарингиз бор, Дори воситалари ва тиббий буюмлар чакана реализацияси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан лицензия талаблари ва шартларига амал қилиниши юзасидан, шунингдек дори воситалари муомаласи соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва бир қатор тегишли ташкилотлар томонидан махсус семинар йиғилишлар вилоятлар бўйлаб ташкил этилмоқда.

Навбатдаги манзил Самарқанд вилояти.

Тадбир ҳақида батафсил Самарқанд телеканалининг "Диёр" информацион дастурида томоша қилишингиз мумкин.
Божхоначилар 102 миллион сўмлик дориларни ноқонуний сотишга уринган шахсларни қўлга олишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

👉🏻 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
​​#Эслатма
Дорихоналардан реализация қилинган дори воситалари ва тиббий буюмлар қайтариб олинмайди ва шунга ўхшаш дори воситалари ва тиббий буюмларга алмаштирилмайди.

Шунингдек, белгиланган тартибда сертификатланиши лозим бўлган дори воситалари ва тиббий буюмларни мувофиқлик сертификатларисиз чакана реализация қилиш тақиқланади

Бизнинг канал | @uzpharm_agency