Uzpharmagency
6.71K subscribers
7.82K photos
2.08K videos
6 files
7.57K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «телеграм»даги расмий ахборот канал

Телефон: (99855) 902-22-22
Веб-сайт: www.uzpharmagency.uz
Download Telegram
#Умумхалқ_ҳашари

🔴Мамлакатимиз бўйлаб “Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки” шиори остидаги умумхалқ хайрия ҳашари қизғин давом этмоқда.

Унда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда унинг таркибидаги ташкилотлар жамоаси ҳам фаол қатнашмоқда.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9👏3
🔴Фармацевтика соҳасида аёллар салоҳиятини оширишга қаратилган ҳамкорлик

❗️Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида БМТнинг Аёллар тузилмаси (UN Women) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Агентлик директори А.Азизов томонидан фармацевтика соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, “Tashkent Pharma Park” кластери, тартибга солиш, ишлаб чиқариш ва таълим йўналишларидаги лойиҳалар билан таништирилди.

Шунингдек, аёлларнинг касбий ривожланишини қўллаб-қувватлаш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш ва соҳада аёллар иштирокини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Келгусида устоз-шогирд дастурлари орқали ёш мутахассис аёлларнинг етакчилик салоҳиятини ошириш ҳамда касб-йўналиш кўргазмалари орқали меҳнат бозорида аёлларни муносиб ўрин эгаллашига кўмаклашиш режалаштирилди.

Томонлар ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва амалий ташаббусларни босқичма-босқич амалга оширишга келишиб олдилар.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5👏1
Хитойнинг Henan Qingmaitong Biotechnology компанияси вакиллари билан учрашув

🔴2025 йилнинг 22 август куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Хитойнинг Henan Qingmaitong Biotechnology компанияси ижроия президенти Сун Вен билан учрашув ўтказди.

Учрашувда:
ҳар икки томон ўз фаолияти ва йўналишлари билан таништирди;

компаниянинг Ўзбекистонда доривор ўсимликлар асосида дори воситалари ишлаб чиқариш ва МДҲ, Европа бозорига чиқиш режалари муҳокама этилди;

herbal planting (доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш) бўйича маҳаллий тадбиркорлар учун тренинглар ташкил этиш таклифи илгари сурилди.

🤝 Агентлик директори А.Азизов ушбу ташаббусларни қўллаб-қувватлаб, компанияга институционал кўмак кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
🔴Фармацевтика ва биотехнология йўналишидаги илмий лойиҳалар танлови бўйича саралаш натижалари эълон қилинди.

❗️ 2025-йил 29-июль куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида ўтказилган илмий-амалий йиғилиш доирасида фармацевтика ва биотехнология фан йўналишидаги илмий лойиҳа мавзуларини саралаб олиш мақсадида ташкил этилган махсус Илмий кенгаш ишини якунлади.

Жами 16 та илмий лойиҳа мавзуси Фармагентликка тақдим этилди ва лойиҳа ташаббускорлари 29-июль куни  Илмий кенгаш олдида ўз мавзуларини тақдимот қилдилар.

Якуний хулосаларга кўра, 1 та энг юқори балл тўплаган лойиҳа мавзуси Илмий кенгаш томонидан танлаб олинди. Ушбу танлаб олинган мавзулар бўйича тез кунларда Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан "Фармацевтика ва биотехнология" йўналишида грант танлови эълон қилиниши кутилмоқда.

❗️Танлаб олинган мавзу: 

➡️ Антипролифератив хусусиятга эга “Алфаманкор” дори воситасини ишлаб чиқиш ва саратон ҳужайраларига қарши самарадорлигини ўрганиш.

Бундан ташқари, фармацевтика ва биотехнология соҳаларидаги инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган навбатдаги танлов учун ҳужжат қабул қилиш яқин кунларда бошланиши режалаштирилмоқда.

Фармагентлик томонидан илмий салоҳиятни рағбатлантириш ва фан ҳамда ишлаб чиқариш интеграциясини мустаҳкамлашга қаратилган бу каби ташаббуслар изчил давом эттирилади.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Кореянинг KODAC компанияси билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

🔴Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Кореянинг KODAC (Korea Overseas Development Consultants) компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди.

❗️Учрашув давомида:

EDCF томонидан Ўзбекистонда қўллаб-қувватланаётган фармацевтика соҳасидаги лойиҳалар, уларнинг институционал ҳамда амалий салоҳиятини ошириш муҳокама қилинди;

Келгусидаги лойиҳаларни режалаштириш ва татбиқ этиш бўйича фикр алмашилди;

Халқаро ҳамкорлар билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди.

🤝 Учрашув якунида фармацевтика соҳасида EDCF билан барқарор ва самарали ҳамкорлик йўналишларини белгилаш ҳамда келгуси стратегик режаларни биргаликда ишлаб чиқиш юзасидан келишиб олинди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5👏1
"Белфармпром" делегацияси билан учрашув

🔴Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида Беларуснинг "Белфармпром" делегацияси билан музокаралар бўлиб ўтди.

❗️Учрашувда:

Tashkent Pharma Park лойиҳаси, инвесторлар учун имкониятлар ва имтиёзлар ҳақида маълумот берилди.

Ўзбекистонда "Белфармпром"нинг йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди.

дори воситаларини маҳаллийлаштиришнинг технологиялар трансфери, шартнома асосида ишлаб чиқариш, қўшма корхона ташкил этиш форматлари кўриб чиқилди.

Учрашув якунида беларусь компанияси томонидан Ўзбекистон фармацевтика бозорини чуқурроқ ўрганиш ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш имкониятини кўриб чиқилиши маълум қилинди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
❗️Диққат эълон!

Жорий йилнинг 29 август куни соат 12:00 да Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги “Зарур амалиётлар маркази - GxP” ДМ томонидан “Зарур дорихона амалиёти - GPP” (якка тартибдаги дорихоналар), талабларини жорий этишда юзага келаётган муаммолар ечимига бағишланган онлайн мулоқот бўлиб ўтади.
Мулоқот видео конференц алоқа орқали савол-жавоб шаклида ўтказилади.

Онлайн мулоқотга қуйидаги ҳавола орқали уланшингиз мумкин:

https://us06web.zoom.us/j/87044333569?pwd=mMI1xnAGhKg8pVZ9R6z9yEB5xw3P2C.1

Идентификатор конференции: 870 4433 3569
Код доступа: 206815

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4👏2