Uzpharmagency
6.73K subscribers
7.62K photos
2.06K videos
6 files
7.51K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «телеграм»даги расмий ахборот канал

Телефон: (99855) 902-22-22
Веб-сайт: www.uzpharmagency.uz
Download Telegram
Кластер саноат зонасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишилди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори А. Азизов “Tashkent Pharma Park” кластери саноат зонасига ташриф буюриб, хорижий ва маҳаллий инвесторлар томонидан амалга оширилаётган фармацевтика йўналишидаги йирик инвестиция лойиҳаларининг қурилиш жараёнлари билан яқиндан танишди.

🏗 Ташриф доирасида лойиҳаларнинг жорий босқичдаги ишлари, қурилиш ишлари суръати, материаллар таъминоти ва ҳудудий инфратузилма билан боғлиқ масалалар атрофлича ўрганилди.

Қурилиш жараёнида юзага келаётган айрим муаммоли ҳолатлар жойида мутасадди ташкилотлар ва лойиҳа вакиллари иштирокида муҳокама қилинди. Уларни бартараф этиш бўйича амалий ёрдам ва тегишли кўрсатмалар берилди.

🤝 Ташриф якунида агентлик томонидан инвесторлар учун қулай шароит яратиш, лойиҳаларни жадал амалга ошириш ва доимий мониторинг йўлга қўйилгани қайд этилди.

📈 Фармацевтика соҳасини ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва замонавий ишлаб чиқариш қувватларини фаоллаштириш борасидаги ишлар изчил давом эттирилади.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
📌 Фарғона шаҳрида инфузион шаклидаги дори воситаларини ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда

🔴 Фарғона шаҳрида жойлашган “Afrosiyob Shifo” МЧЖ томонидан инфузион шаклидаги дори воситаларини ишлаб чиқариш бўйича янги инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. Айни пайтда лойиҳа доирасида қурилиш ишлари босқичма-босқич олиб борилмоқда.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ходимлари томонидан ҳудудларда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг ижросини ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида “Afrosiyob Shifo” МЧЖдаги лойиҳа юзасидан ҳам жойига бориб, амалга оширилаётган ишлар ҳолати билан танишилди.

Ўрганиш давомида корхонанинг фаолиятини тўлиқ қувватда йўлга қўйишда муҳим аҳамиятга эга бўлган инфратузилма билан таъминлаш, шунингдек ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни маркировкалашда юзага келаётган муаммолар кўриб чиқилиб, уларни бартараф этиш бўйича тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда амалий ёрдам кўрсатилди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
⚠️ Диққат эълон!

🔴Жорий йилнинг 7 август куни соат 15:00 да Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги “Зарур амалиётлар маркази” ДМ томонидан маҳаллий биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқарувчи корхоналар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 январдаги ПФ-13-сон Фармони ижроси бўйича илғор хорижий амалиёт ва стандартларни жорий этиш билан боғлиқ масалаларга бағишланган онлайн мулоқот бўлиб ўтади.

❗️ Мулоқот видео-конференц алоқа воситаси орқали савол-жавоб шаклида ўтказилади.

❗️ Онлайн мулоқотга қуйидаги ҳавола орқали уланшингиз мумкин:

https://us06web.zoom.us/j/83735129207?pwd=hP931qghxlQl8ImsZNHvjfRv0bUzGR.1

Идентификатор конференции: 837 3512 9207
Код доступа: 674404

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 Маҳаллий фармацевтика корхоналари фаолияти ўрганилди.

❗️ Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ходимлари томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган "Navbahor sanoat" МЧЖ, "Magnum MedServis" МЧЖ, “Шарқ Дармон” МЧЖ, “Zuma Pharma” МЧЖ ва бошқа корхоналар фаолияти билан танишиш мақсадида жойига чиқилган ҳолда учрашувлар ўтказилди.

Ташрифлар давомида корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш, янги турдаги дори воситаларини ўзлаштириш, давлат харидларида иштирок этиш, шартнома асосида ишлаб чиқариш ва экспорт масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2👏1
📌Ўзбекистон – Хитой (Гонконг) бизнес-форуми

📍Гонконг шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон–Хитой бизнес-форумида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов иштирок этди.

Форум доирасида Ўзбекистон фармацевтика соҳасида яратилаётган қулай инвестицион муҳит ва кластер асосида ривожланаётган замонавий ишлаб чиқариш қувватлари ҳақида батафсил тақдимот ўтказилди.

Шунингдек, Хитойнинг нуфузли фармацевтика компаниялари – Lee’s Pharmaceutical ва Zhaoke Ophthalmology раҳбарияти билан музокаралар олиб борилди.

Ушбу учрашувларда икки томонлама инвестициявий ҳамкорлик, илғор технологиялар трансфери, ҳамда Ўзбекистонда инновацион фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
“Бўстонлиқ-фарм” ЭИЗда инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ҳолати ўрганилди

📌Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан жойларда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари бўйича тадбиркорларга амалий кўмак бериш ва мавжуд муаммоларни жойида ҳал этиш ишлари давом эттирилмоқда.

Куни кеча Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги мутахассислари томонидан Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган “Бўстонлиқ-фарм” ЭИЗ ҳудуддаги фармацевтика корхоналари – “Planta Farm” МЧЖ, “Radiks” МЧЖ, “Naff Medical” МЧЖ ва “SV Microbiology” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини амалга оширилиши ҳолати ўрганилди.

Лойиҳалар бўйича қурилиш жараёнлари, ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича режалар ҳамда мавжуд муаммолар ва уларга ечимлар муҳокама қилиниб, амалий ёрдам кўрсатилди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM