Uzpharmagency
6.73K subscribers
7.56K photos
2.06K videos
6 files
7.5K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «телеграм»даги расмий ахборот канал

Телефон: (99855) 902-22-22
Веб-сайт: www.uzpharmagency.uz
Download Telegram
📌 Германиянинг етакчи халқаро фармацевтика компанияларидан бири - "Berlin-Chemie" компанияси вакиллари билан учрашув

🔴 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва Германиянинг етакчи халқаро фармацевтика компанияларидан бири - "Berlin-Chemie" компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда томонлар Ўзбекистонда фармацевтика соҳасини ривожлантириш, хусусан, аҳоли учун муҳим бўлган дори воситаларини маҳаллий ишлаб чиқариш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, икки томонлама ҳамкорликни тадқиқот ва ишланмалар (R&D) ҳамда таълим соҳасида кенгайтиришга ҳам келишиб олдилар. Жумладан, "Berlin-Chemie" ўз илмий ва ишлаб чиқариш объектларида ўзбекистонлик талабалар ва мутахассислар учун малака ошириш дастурларини ташкил этиш имконияти мавжудлигини билдирди. Бу орқали маҳаллий мутахассисларнинг салоҳияти оширилиши, халқаро амалиётлар билан танишув ва кадрлар тайёрлаш тизимида сифат ўзгаришлар кутилмоқда.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
🔴 “Cell Medicine” МЧЖ корхонасига гувоҳнома топширилди

📌 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов “Cell Medicine” МЧЖ корхонасига "Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерининг иштирокчиси гувоҳномасини тақдим этди.

Лойиҳа доирасида "Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластери ҳудудининг 1 гектар ер майдонида юқори технологияларга асосланган ишлаб чиқариш мажмуасини қуриш ва ишга тушириш режалаштирилган. Корхона ҳудудида халқаро GMP стандартларига мос ишлаб чиқариш қувватлари, лаборатория, шунингдек, илмий-тадқиқот маркази жойлаштирилади.

"Cell Medicine" Ўзбекистонда бу йўналишдаги биринчи йирик корхона бўлиши ва унинг ишга туширилиши минтақада ҳужайрали тиббиётнинг ривожланиши учун мустаҳкам асос яратилиши кутилмоқда. Лойиҳа стратегик аҳамиятга эга бўлиб, ички ва халқаро бозорларда тижорат жиҳатдан катта муваффақиятларга эришиш салоҳиятига эга.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏4👍1
📌 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида Бангладеш Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашув

🔴 2025 йил 1 август куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва Бангладеш Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Доктор Моҳаммад Монирул Ислам билан учрашув бўлиб ўтди.

Ташриф доирасида "Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери технопарки ҳудудига экскурсия ташкил этилди. Шунингдек, икки мамлакат ўртасида фармацевтика соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Жумладан, Бангладеш компаниялари томонидан Ўзбекистонда хусусий инвестицияларни амалга ошириш имкониятлари, қўшма корхоналар ташкил этиш ҳамда контракт асосида дори воситаларини ишлаб чиқариш (contract manufacturing) соҳасида ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.

Элчи жаноблари Бангладешнинг йирик фармацевтика компаниялари Ўзбекистон бозорига катта қизиқиш билдираётганини таъкидлаб, бу йўналишда аниқ амалий қадамларни белгилаш зарурлигини қайд этди. Учрашув доирасида ушбу масалаларни кенг муҳокама қилиш ва истиқболли лойиҳаларни белгилаш мақсадида Бангладеш томонидан йирик фармацевтика компаниялари раҳбарлари иштирокида онлайн учрашув ўтказилиши таклиф этилди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2👏1
📌 GMP миллий стандартининг янги таҳририни қабул қилиш бўйича муҳокамалар бошланди

🔴 Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аҳолини сифатли ва хавфсиз дори воситалари билан таъминлаш, шунингдек, соҳадаги муаммо ва таклифларни амалий ҳал этиш юзасидан изчил ишлар олиб борилмоқда.


❗️ Шу йўналишда, дори-дармонларни халқаро талабларга мос стандартлар асосида ишлаб чиқаришни таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 30 июль куни “Zoom” платформасида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги “Зарур амалиётлар маркази” ДМ ташаббуси билан GMP миллий стандартининг янги таҳрири муҳокамасига бағишланган онлайн йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Агентликнинг бўлим бошлиғи Ҳ.Садиков, “Зарур амалиётлар маркази” ва фармацевтика соҳасидаги қатор компаниялар вакиллари иштирок этдилар.

❗️ Кун тартибига қуйидаги масалалар киритилди:
➡️ GMP миллий стандарти янги таҳрирининг 1-қисми бўйича билдирилган изоҳлар билан танишиш;
➡️ Ишлаб чиқарувчиларнинг савол ва таклифларини муҳокама қилиш;
➡️ Таклиф ва фикрларни умумлаштириш.


❗️ Йиғилиш давомида “ZUMA PHARMA”, “NIKA PHARM”, “BIOKOM”, “DENTAFILL PLYUS”, “Remedy Group”, “JURABEK LABORATORIES”, “SEEM”, “Uzgermed Pharm” каби корхоналарнинг масъул ходимлари фаол иштирок этиб, таклиф ва фикрларини билдирди.

❗️ Хусусан, стандартнинг 2.11 бандига тегишли изоҳлар муҳокама қилиниб, ундаги мазкур жумла:
“Обучение персонала должно проводиться по программам, утвержденным соответственно руководителем производства либо руководителем подразделения контроля качества”
ушбу кўринишда ўзгартириш таклифи маъқул деб топилди:
“Обучение персонала должно проводиться по программам, утвержденным соответственно ответственным лицом либо руководителем”

Шунингдек, йиғилишда қуйидаги корхоналар тингловчи сифатида иштирок этди:
“NEOGALENPHARM”, “Haemalogic”, “PHARMACON”, “SULTON MED PHARM”, “SANITA PHARMA”, “LAXISAM Pharmaceuticals”, “CODEPHARM”, “OKS MASSAGET”, “LEKINTERKAPS”, “Samo”, “SPRING PHARMACEUTICALS” ва бошқалар.


Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
📌 Фармагентлик ходимлари Самарқанд вилоятида хизмат сафарида

🔴 Жорий йилнинг 30-31 июль кунлари Агентлик директори ўринбосари О. Элмуратов ва мутахассислари томонидан Самарқанд вилоятига амалга оширилган хизмат сафари давомида, вилоятдаги фармацевтика ишлаб чиқариш корхоналари ва амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари жойига чиқиб ўрганилди.

Жумладан, Самарқанд шаҳрида жойлашган “Оптима Собиржон” МЧЖ томонидан тиббий буюмларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси 2024 йилда ишга туширилган ва ҳозирда корхонада йўлга қўйилган тиббий қўлқоплар ва бир марталик тиббиёт шприцларини ишлаб чиқариш линиялари ўрганилди. Корхонага ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш ва янги экспорт бозорларига чиқиш имкониятлари бўйича таклифлар берилди.

Шунингдек, Булунғур туманида Хитойнинг “Xin deyuan bioenginering Со.Ltd.” компанияси томонидан амалга оширилаётган қиймати 100 млн. долларлик “Қон плазмаси ҳом-ашёси асосида тиббий биопрепаратлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси билан танишилди.

Ушбу лойиҳа доирасида “Yangi osiyo xalqaro biofarmasevtika” МЧЖ ХК корхонаси ташкил этилиб, бугунги кунда қурилиш ишлари жадал олиб борилаётганлиги эътироф этилди ва Агентлик томонидан лойиҳани жадаллаштириш бўйича амалий ёрдам кўрсатиб борилиши бўйича ўзаро келишиб олинди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
📌 Ҳудудлардаги фармацевтика корхоналари фаолияти ўрганилмоқда

🔴 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ходимлари томонидан ҳудудларда амалга оширилаётган лойиҳаларни жойига чиқиб ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳрида жойлашган "Nukus med tex" МЧЖ томонидан бир марталик тиббиёт шприцлари ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳа ҳолати ўрганилди. Лойиҳа мавжуд ишлаб чиқариш биноси негизида амалга оширилмоқда ҳамда асбоб-ускуналарни харид қилиш бўйича аниқ ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, "Ajiniyaz Qoraqalpoq" МЧЖ томонидан тайёр дори воситаларини (таблетка, капсула ва инфузия шакллари) ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича иккинчи босқич лойиҳасининг ҳолати кўриб чиқилди. Лойиҳа учун "Нукус" эркин иқтисодий зонаси ҳудудидан ер майдони ажратилган, асбоб-ускуналар хариди юзасидан шартномалар имзоланган, қурилиш ишларини бошлаш учун тегишли рухсатлар кутилмоқда.

Фармагентлик томонидан лойиҳаларнинг амалга оширилиши, маҳаллий ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш ва аҳолини сифатли дори воситалари билан таъминлаш мақсадида доимий мониторинг ва амалий кўмак ишлари олиб борилмоқда.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3