Uzpharmagency
6.72K subscribers
7.69K photos
2.07K videos
6 files
7.53K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «телеграм»даги расмий ахборот канал

Телефон: (99855) 902-22-22
Веб-сайт: www.uzpharmagency.uz
Download Telegram
📌 Шихэцзи университети клиникаси ва Хитой хусусий сектори вакилларидан иборат делегация билан учрашув бўлиб ўтди

🔴 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва Хитой Халқ Республикасидан ташриф буюрган делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Делегацияга Шихэцзи университети биринчи клиник шифохонаси партия қўмитаси котиби ўринбосари Юй Лэй раҳбарлик қилди.

Учрашув давомида агентлик директори "Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери лойиҳаси, унинг инфратузилмаси, давлат томонидан инвесторлар учун яратилаётган шароитлар ва илмий ҳамда клиник фаолият йўналишлари бўйича тақдимот ўтказди.

Музокаралар доирасида илмий тадқиқотлар ва ҳамкорлик, анъанавий тиббиётни ривожлантириш, шунингдек, зафарон етиштириш ва ундан тайёрланадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилинди. Хитойлик меҳмонлар Ўзбекистонда стоматологик воситалар ишлаб чиқариш имкониятларига катта қизиқиш билдирдилар.

Учрашув якунида томонлар зарур ахборот алмашинувини таъминлаш ва истиқболли ҳамкорлик йўналишларини ўрганиш мақсадида мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
⚠️ Диққат эълон!

🔴 Жорий йилнинг 31 июль куни соат 12:00 да Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги “Зарур амалиётлар маркази” ДМ томонидан “Зарур дорихона амалиёти - GPP” (якка тартибдаги дорихоналар) талабларини жорий этишда юзага келаётган муаммолар ечимига бағишланган онлайн мулоқот бўлиб ўтади.

❗️ Мулоқот видео-конференц алоқа воситаси орқали савол-жавоб шаклида ўтказилади.

❗️ Онлайн мулоқотга қуйидаги ҳавола орқали уланшингиз мумкин:

https://us06web.zoom.us/j/83204482060?pwd=RuK39bo0bGWcaoMpcGqBclwmfG4jsm.1

Идентификатор конференции: 832 0448 2060
Код доступа: 358717

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
📌 HE Vision Group раҳбарияти билан онлайн учрашув бўлиб ўтди

🔴 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Хитойнинг офтальмология ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги етакчи холдингларидан бири бўлган "HE Vision Group" вакиллари билан видео-конференц алоқа воситаси орқали мулоқат ўтказди.

Учрашувда томонлар офтальмология, илмий тадқиқотлар, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва замонавий тиббий технологияларни жорий этиш соҳасидаги ҳамкорликнинг мумкин бўлган йўналишларини муҳокама қилдилар. Томонлар ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор эканликларини билдириб, мулоқотни давом эттириш, жумладан, ташрифлар алмашиш ва аниқ таклифлар тайёрлашга келишиб олдилар.

❗️ Маълумот учун:
"HE Vision Group" - тиббиёт, таълим, ишлаб чиқариш ва халқаро инвестиция соҳаларида фаолият юритувчи Хитойнинг йирик тиббий конгломерати бўлиб, Хитойда ва ундан ташқарида фаол фаолият юритади.


Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
📌 “Laxisam Pharmaceuticals” корхонасида амалий учрашув: муаммолар ўрганилди, ечимлар белгилаб олинди

🔴 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолиятини ҳар томонлама ўрганиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Шу мақсадда Агентлик директори Абдулла Азизов ва масъул мутахассислар томонидан "Laxisam Pharmaceuticals” фармацевтика корхонаси фаолияти жойига чиқиб ўрганилди.

Учрашув чоғида “Laxisam Pharmaceuticals” раҳбарияти билан очиқ ва самарали мулоқот ташкил этилди. Хусусан, корхонанинг келгусидаги лойиҳалари, дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш жараёнларини янада оптималлаштириш, инвестициявий муҳитни такомиллаштириш, янги маҳсулотлар турини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Жумладан, мазкур корхона билан аввалдан олиб борилаётган музокаралар, яъни Хитой, Эрон ва Малайзиялик инвесторлар билан ҳамкорликни янада жадаллаштириш ва амалий лойиҳаларга айлантириш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Фармагентлик мутахассислари томонидан тегишли норматив-ҳуқуқий масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди ҳамда корхона ташаббусларини қўллаб-қувватлаш юзасидан амалий тавсиялар тақдим этилди.

Мазкур ташриф маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан давлат органлари ўртасидаги ўзаро ишонч ва мулоқотни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. “Laxisam Pharmaceuticals” каби ташаббускор корхоналарнинг фаолиятига кўмаклашиш эса мамлакатимиз фармацевтика салоҳиятини янада юксалтиришга йўналтирилган муҳим қадамлардан биридир.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14👏5🙏2
📌 Германиянинг етакчи халқаро фармацевтика компанияларидан бири - "Berlin-Chemie" компанияси вакиллари билан учрашув

🔴 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва Германиянинг етакчи халқаро фармацевтика компанияларидан бири - "Berlin-Chemie" компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда томонлар Ўзбекистонда фармацевтика соҳасини ривожлантириш, хусусан, аҳоли учун муҳим бўлган дори воситаларини маҳаллий ишлаб чиқариш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, икки томонлама ҳамкорликни тадқиқот ва ишланмалар (R&D) ҳамда таълим соҳасида кенгайтиришга ҳам келишиб олдилар. Жумладан, "Berlin-Chemie" ўз илмий ва ишлаб чиқариш объектларида ўзбекистонлик талабалар ва мутахассислар учун малака ошириш дастурларини ташкил этиш имконияти мавжудлигини билдирди. Бу орқали маҳаллий мутахассисларнинг салоҳияти оширилиши, халқаро амалиётлар билан танишув ва кадрлар тайёрлаш тизимида сифат ўзгаришлар кутилмоқда.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5