"MILLIY TIKLANISH" PARTIYASI
919 subscribers
14.4K photos
1.78K videos
24 files
8.08K links
"Milliy tiklanish" demokratik partiyasining rasmiy sahifasi!
Bizni boshqa tarmoqlarda ham kuzatib boring!
https://www.facebook.com/uzmilliytiklanish


Biz bilan bog’lanish uchun👉 @MTDP_murojaat
Download Telegram
📌 Партия етакчиси тадбикорлар муаммоларини ўрганди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров ўз сайлов ҳудудида учрашувлар ўтказаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Партия етакчиси Жиззах ёшлари билан учрашувдан сўнг тадбиркорлар фаолияти билан танишиш мақсадида куннинг иккинчи ярмида Зарбдор туманидаги Зарбдортекстил трикотаж фабрикасида бўлди.

Aйни пайтда ушбу фабрикада 480 нафарга яқин маҳаллий аҳоли вакиллари меҳнат қилмоқда. Эътиборлиси, маҳсулотлар тўлалигича хорижга сотилмоқда. Шу кунгача асосан Италия, Туркияга экспорт қилинган бўлса, яқиндан бошлаб Россияга ҳам жўнатила бошланди.

Фабрика ишлаб чиқариш жараёни билан танишган А.Қодиров ишчилар билан суҳбатлашиб, яратилган меҳнат шароитларини ўрганди. Сўнгра корхона раҳбарлари билан очиқ мулоқот ўтказиб, муаммо ва камчиликлар ҳақида гаплашди.

Корхона раҳбари Бахтиёр Ҳамидов қўшимча тўқув дастгоҳи ва бутловчи қисмларни четдан олиб киришда ҳамон тўсиқлар мавжудлигини маълум қилиб, бу масалада амалий ёрдам сўради.

Партия етакчиси маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш партия олдида турган устувор вазифалар эканини таъкидлаб, бу борадаги мавжуд муаммолар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси доирасида ҳал қилинишини маълум қилди.

Бундай учрашувлар эртага ҳам давом этади.

✍️ ЎзMTДП Жиззах вилояти кенгаши Ахборот хизмати

#BIRMIZ.QALBAN BIRGAMIZ!
#BIRGA YENGAMIZ!

🔹Telegram 🔹 Website 🔹 Facebook 🔹 Instagram🔹
📌 Қамашида ичимлик суви муаммоси қачон ҳал қилинади?

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзоси Жамшид Қосимов қамашилик сайловчилари билан учрашди. Чим ҳудудида ташкил қилинган учрашувда вилоят ва туман масъуллари ҳам иштирок этиб, аҳолидан тушган мурожаатларни ўрганди.

Учрашувда асосан ижтимоий муаммолар кўтарилди. “Қамаши” газетаси муҳаррири Т.Тиллаев туман марказидаги ўндан ортиқ маҳаллани тоза ичимлик суви билан таъминлаш учун артезиан қудуғларини қазиш таклифини берди. Бу аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш даражасини 7 фоиздан 37 фоизга оширади.
Масъулларнинг маълум қилишича, Қашқадарё вилоятида ичимлик суви таъминотини яхшилаш учун 200 млрд.сўм ажратилган. Албатта, ушбу таклиф тегишли ташкилотлар томонидан ўрганилади.

Депутат таъмирга муҳтож бўлган 2-мактабгача таълим ташкилотида ҳам бўлиб, ҳолат билан танишди. Шунингдек, “Қулоқли” насос станцияси, таъмирталаб йўлларни бориб кўрди. Масъуллар билан ижтимоий муаммоларни тезроқ ҳал қилиш бўйича учрашувлар ўтказилди.

✍️ ЎзМТДП Марказий кенгаши Ахборот хизмати

#BIRMIZ. QALBAN BIRGAMIZ!
#BIRGA YENGAMIZ!

🔹
Telegram 🔹 Website 🔹 Facebook 🔹Instagram 🔹
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌 ОАВда биз!

📺 "UzReportTV" телеканали

#BIRMIZ. QALBAN BIRGAMIZ!
#BIRGA YENGAMIZ!

🔹Telegram 🔹 Website 🔹 Facebook 🔹Instagram 🔹
📌 Депутатлик гуруҳлари ва депутатлар томонидан амалга оширилган ишлар

🗓 ҲАФТАЛИК ТАҲЛИЛНОМА
11-18 декабрь

#BIRMIZ.QALBAN BIRGAMIZ!
#BIRGA YENGAMIZ!

🔹Telegram 🔹 Website 🔹 Facebook 🔹Instagram 🔹
📌 ЎЗБЕКИСТОН ҚАҲРАМОНИ ПАРТИЯМИЗНИ ТАНЛАДИ

Қорақалпоғистон Республикасидан биринчи бўлиб Ўзбекистон Қаҳрамони унвонини олган қаҳрамон аёл - Онесия Сайтова «Миллий тикланиш» партиясини танлади. Шу билан бирга қатор халқаро танловлар ғолибаси, истъедодли шоира Минара Қалбаева ҳам эндиликда партиямиз аъзоси.

✍️ ЎзМТДП Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши Ахборот хизмати

#BIRMIZ.QALBAN BIRGAMIZ!
#BIRGA YENGAMIZ!

🔹Telegram 🔹 Website 🔹 Facebook 🔹 Instagram🔹
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌 «Айтганлари амалларига тўғри эди». Профессор билан жадид зиёлилари ҳақида суҳбат

Манба

#BIRMIZ.QALBAN BIRGAMIZ!
#BIRGA YENGAMIZ!

🔹Telegram 🔹 Website 🔹 Facebook 🔹 Instagram🔹
📌 Саноат корхоналари қурилаётгани яхши, лекин...

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси фракцияси аъзоси Aбдумалик Aкрамов Ёшлар парламенти аъзоси Муроджон Набижонов ҳамроҳлигида Поп туманидаги Нуробод, Озод, Aнҳор, Чортоқ ва Хўжаобод маҳаллаларида бўлиб, сайловчилар билан учрашди.

Учрашувларда хотин-қизлар, ёшлар бандлиги, тадбиркорлик, газ, ичимлик суви, йўл таъмири билан боғлиқ масалаларда, шунингдек, ишга туширилиши режалаштирилаётган Поп цемент заводи ва “Поп пахта толаси" акциядорлик жамияти аҳоли яшаш ҳудудига жуда яқинлиги ва бу саломатликка зарар етказиши юзасидан мурожаатлар бўлди.

Кўтарилган барча масалалар мутахассислар иштирокида жойига чиқиб ўрганилиб, ҳал қилиш чоралари бошланди.

✍️ ЎзМТДП Марказий кенгаши Ахборот хизмати

#BIRMIZ.QALBAN BIRGAMIZ!
#BIRGA YENGAMIZ!

🔹Telegram 🔹 Website 🔹 Facebook 🔹 Instagram🔹
👍1
📌 Беш йилдан буён мактабга спорт анжомлари берилмаётган экан

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси Мухтабар Ҳусанова Чилонзор ва Учтепа туманларида бўлиб, аҳоли муаммоларини ўрганди.

Депутат партиянинг ушбу туманлар кенгашлари раислари ҳамда Ёшлар парламенти вакили ҳамроҳлигида "Катта Қозирабод" маҳалласи фаоллари билан учрашди. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига вақтинчалик бошпана қилиб берилган ётоқхона, мактабгача таълим ташкилоти шароити билан танишди. 138-сонли мактаб ошхонаси таъмирталаблиги, 2015 йилдан буён спорт анжомлари берилмаётгани маълум бўлди.

Шундан сўнг М.Ҳусанова Учтепа туманидаги маҳаллаларда бўлиб, “Темир дафтар”, “Aёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар билан учрашиб, муаммоларини ўрганди. Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмаси марказий кўп тармоқли поликлиникасида ҳам бўлди. Шифокорлар ва беморлар билан суҳбатлашди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатининг ҳудудлар бўйлаб ўрганишлари давом этмоқда.

✍️ ЎзМТДП Марказий кенгаши Ахборот хизмати

#BIRMIZ.QALBAN BIRGAMIZ!
#BIRGA YENGAMIZ!

🔹Telegram 🔹 Website 🔹 Facebook 🔹 Instagram🔹
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎥 "Meni ham eshiting"

Biz gender tenglik masalasida befarq emasmiz!

#BIRMIZ.QALBAN BIRGAMIZ!
#BIRGA YENGAMIZ!

🔹Telegram 🔹 Website 🔹 Facebook 🔹 Instagram🔹
Forwarded from Alisher Qodirov
Монополия қўмитаси автосаноатда қарор қандай қабул қилинишидан бехабарлиги (суд қарори шу хулосани чиқаришга асос бўлмоқда) Ўзбекистон иқтисодиёти ва Ўзавтомоторс компаниясининг халқаро репутациясига қанча зарар етказганини ҳисоблаш ва жавоб тайёрлаш қўмита раисининг биринчи ўринбосарини ким масалани кўпроқ тушунишини ўлчашдан кўра кўпроқ ўйлантириши керак, аслида.

Партия томонидан суд жараёнлари якунланиши билан Монополия қўмитасининг ушбу масалада эшитувини ташкил қилиш ва тегишли хулосалар чиқариш бўйича таклиф тайёрланади.

@alisher_qodirov
📌 ОЧИҚ ҲИСОБОТ

Ҳурматли юртдошлар, ОАВ вакиллари ва блогерлар!

Маълумки, 2019 йил 22 декабрда Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман/шаҳар кенгашларига сайловлар бўлиб ўтган.

Ўтган вақт давомида "Миллий тикланиш" демократик партияси ўзининг 2020-2024 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурида белгилаган вазифаларининг 50 га яқинини бажаришга эришди.

Мана орадан бир йил ўтди, сарҳисоб вақти келди!

☝️Шу муносабат билан 2020 йил 22 декабр куни ЎзМТДП Марказий кенгаши томонидан матбуот анжумани ташкил этилади.

"МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ" ОЧИҚ ҲИСОБОТ

📍Манзил: Миллий матбуот маркази соат 12:00 да!

#BIRMIZ.QALBAN BIRGAMIZ!
#BIRGA YENGAMIZ!

🔹Telegram 🔹 Website 🔹 Facebook 🔹 Instagram🔹
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 "МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ" ОЧИҚ ҲИСОБОТ

☝️Сайловга 1 йил бўлди!

#BIRMIZ.QALBAN BIRGAMIZ!
#BIRGA YENGAMIZ!

🔹Telegram 🔹 Website 🔹 Facebook 🔹 Instagram🔹
Kun.uz: Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Жиззахда ёшлар билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Алишер Қодиров ўз сайлов округида сайловчилар билан учрашув ўтказди. Спикер ўринбосари дастлаб, ёшлар билан уларни ўйлантираётган муаммолар юзасидан очиқ мулоқот ўтказди.

Куннинг иккинчи ярмида эса Зарбдор туманидаги 480 нафарга яқин маҳаллий аҳоли вакиллари меҳнат қилиб келаётган “Зарбдортекстил” трикотаж фабрикаси фаолияти билан яқиндан танишди.

Фабриканинг ишлаб чиқариш жараёни билан танишган А.Қодиров ишчилар билан суҳбатлашиб, яратилган меҳнат шароитларини ўрганди. Сўнгра корхона раҳбарлари билан очиқ мулоқот ўтказиб, муаммо ва камчиликлар ҳақида гаплашди.

Манба

#BIRMIZ. QALBAN BIRGAMIZ!
#BIRGA YENGAMIZ!

🔹Telegram 🔹 Website 🔹 Facebook 🔹 Instagram🔹
📌 Жиззахда “Депутат аёллар клуби” иш бошлади

“Миллий тикланиш” демократик партияси Жиззах вилояти кенгаши қошида “Депутат аёллар клуби” ўз фаолиятини бошлади. Шу муносабат билан жорий йилнинг 19 декабрь куни Жиззах шаҳрида ўтказилган тадбирда партия Марказий кенгаши раиси Алишер Қодриов иштирок этди.

Аслида Жиззахда ҳам “Депутат аёллар клуби”ни таъсис этиш вилоятдаги 22 нафар аёл депутатга мулоқот ҳамда тажриба майдонини яратиш ҳисобланади. Бу орқали эса партия тизимида хотин-қизлар, оила, оналик ва болалик, тазйиқ ва зўравонлик, гендер масалалари борасида мавжуд муаммоларни тизимли ҳамда манзилли ҳал этиш, жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш мақсад қилинган.

Айтиш керак, партиянинг 2020-2024 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурида хотин-қизлар масалаларига оид вазифалар алоҳида белгиланган бўлиб, унинг ижросини таъминлашга жиддий эътибор қаратилмоқда. Хусусан, партиянинг вилоят Кенгаши томонидан ўтган давр ичида бу йўналишга оид қонунчилик устидан жамоатчилик, депутатлик назоратини ўрнатиш борасида самарали ишлар амалга оширилди.

Тадбирда Республика “Istiqbolli avlod” ижтимоий ахборот маркази Жиззах вилояти бўлими ва Реабилитация ва мослаштириш марказининг вилоят ҳудудий бўлими, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси, Жиззах давлат педагогика институти вакиллари иштирок этди. Аёллар ўртасида содир бўлаётган ҳуқуқбузарлик ва зўравонликлар сабаблари, уларнинг олдини олишдаги муаммолар бўйича фикр-мулоҳазалари билдирилди.

✍️ ЎзМТДП Жиззах вилояти кенгаши Ахборот хизмати

#BIRMIZ.QALBAN BIRGAMIZ!
#BIRGA YENGAMIZ!

🔹Telegram 🔹 Website 🔹 Facebook 🔹 Instagram🔹