IMA Urganch shahar 1-son IMI
2.3K subscribers
8.9K photos
688 videos
51 files
2.77K links
Ixtisoslashtirilgan ta'lim muassasalari agentligi tizimidagi Urganch shahar 1-son IMI ning matbuot xizmati.
🏢Urganch 1-son IMI faoliyati;
🏆Erishilgan yutuqlar;
📚Ta'sirchan-tarbiyaviy ma'lumotlar;
👍Maktab, viloyat va Respublika

Tel: +998622232031
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат_учун

Бизга шу нарсалар етишмапти.
Инсониятга мана шундай одамийлик ва меҳр муҳаббат керак!


Ибрат учун группаларга ташлаб қўямиз

Канал манзили 👉@OPER_UZ
#bilasizmi?

#ибрат

Япония ривожининг оддий сирлари

1. Японияда бошланғич синфларга токи олтинчи синфгача "Ахлоқ томон йўл" дастури остида дарс ўтишар экан. Бунда ўқувчилар фақат ахлоқ ва кишилар билан муомалани ўрганишар экан.

2. Биринчи синфдан учинчи синфгача имтиҳон бўлмас экан. Чунки бу вақтда мақсад тарбия қилиш, тушунчаларни ундириш ва шахсиятни шакллантириш бўлар экан.

3. Японлар бой бўлишига қарамасдан уларда хизматкорлар йўқ экан. Уй ва болаларга ота-она масъул экан.

4. Япон ўқувчилари устозлари билан бирга хар куни 25 дақиқа мактабни тозалаш билан шуғулланишар экан. Бу уларни тозаликка ҳарис бўлиб, камтарин бўлиб ўсишларига ёрдам берар экан.

5. Япон ўқувчилари мактабга ўзлари билан зарарсизлантирилган тиш чўткасини олиб боришар экан. Овқатдан сўнг тишларини ювишар экан. Улар ёшликдан саломатликларига эътиборли бўлишга кўниктирилар экан.

6. Мактаб мудирлари ўқувчилардан ярим соат олдин овқатланишар экан. Бу билан овқат болаларга зарар берадими йўқми, шуни аниқлаб беришар экан. Улар ўқувчиларни Япония келажаги деб билишар, уларни ҳимоя қилиш лозим деб эътиқод қилишар экан.

7. Японияда фаррошларни "саломатлик муҳандислари" дейишар экан. Улар 5000 дан 8000 долларгача маош олишар экан. Уларни ишга олишдан олдин ёзма ва оғзаки имтиҳондан ўтказишар экан.

8. Японияда поезднинг кечикиш ўлчами йилида 7 сония экан. Улар учун вақт жуда қийматли экан. Сония ва дақиқаларга ўта диққатли экан улар.
#ибрат

Қуш уясида кўрганини қилади...
Кечаси она болаларига дарс тайёрлашда ёрдам беришга чоғланди. Аввало, уларга халақит бермаслик учун тўрт ёшли ўғлини нима биландир машғул қилиш мақсадида қўлига қалам ва оқ қоғоз берди. Сўнг қолганларига хотиржам ёрдамлашмоқчи эдиҳамки, қайнотасига кечки овқатини бермагани хаёлига келди.
Қайнота ховли чеккароғида жойлашган бир хонада яшар, касаллиги туфайли ташқарига камроқ чиқарди. Аёл имкон қадар қайнотасининг хизматини қилар, эри ҳам унинг хизматидан рози эди. Аёл ўрнидан туриб, отанинг кечки овқатини олиб бориб берди ва бирор эҳтиёжи бўлса чақириши мумкинлигини айтиб болалари олдига қайтди. Кичкина ўғлини қизиқиш билан нималарнидир чизаётганини кўриб:
Нима чиздинг, дея эркалатиб сўради.
Ўғли онасининг гапига жавобан қўлидаги қоғозни кўрсатди. Қоғоз юмалоқ, тўртбурчак шакллар билан тўла эди.
Она:
Бу нима, деди.
Бола:
– Катта бўсам мен ўзим яшайдиган уй хоналарини чиздим, деди. Кейин ҳар бир шаклни Бу ошхона, у ерда овқатланаман, буниси ётоқхона, у ерда ухлайман, буниси меҳмонхона..., дея бир-бирига туташ бўлган шаклларни бирма-бир тушунтира кетди. Она қоғознинг чеккасида, бошқаларидан алоҳида ва кичик қилиб чизилган шаклни кўриб Бу қандай хона, нега уни бошқа хоналардан ажратиб, алоҳида қилиб қўйдинг, деди. Бола У хона сизники, у ерда сиз бобомдек катта бўлганизда яшайсиз, деди. Бу гап онанинг қулоғига чақмоқдек урилди, қалбини ларзага солди. Эртаси куни биринчи қиладиган иши меҳмонлар учун безатилган хонага қайнотасини кўчириб ўтказиш бўлди. Кечки пайт келган эри бу ҳолни кўриб, хотинидан ҳайратланиб, нима гаплигини сўради. Хотини Қариганимизда ўзимизга яшаш учун жой ҳозирлаяпман, деди. Эр гап нимадалигини тушуниб, мамнуният билан кулиб қўйди.
#ибрат

Ота-оналар учун фарзанд тарбиясига оид қимматли тавсиялар. ​

​Ота-онанинг ўз фарзандига "Сен менинг ғурур-ифтихоримсан" дейиши фарзанд тарбиясидаги энг муносиб хатти-ҳаракатдир.

© Унарин Ромару

Яхши ота ёки она бўлиш учун ҳар доим ғазабланиш керак бўлганида вазмин бўлишинг, хафа бўлишинг зарур маҳалда эса табассум қилишинг керак бўлади. Шу боис ҳам, ота-она бўлиш катта маҳорат.

© Ден Пирс

Болалар ҳеч қачон катталарга қулоқ солишмаган бўлишса ҳам, улар катталарга тақлид қилишда ҳеч қачон хато қилишмаган.

© Жеймс Болдвин

Менга айт ва мен унутаман. Менга сабоқ бер ва мен эслаб юраман. Мени қизиқтир ва мен ўрганаман.

© Бенжамин Франклин
#ибрат_учун

2017 йил Малайзиянинг Куала Лумпур шаҳрида Менталь арифметика бўйича жаҳон чемпионатида ўғлим иштирок эдти. Мен кузатувчи сифатида у билан бирга бордим. Мусобақада 35 давлатдан 700 нафар 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар иштирок этишди. Мусобақа бошланди, ташкилотчилар томонидан шаффофликни таъминлаш мақсадида катта залда ота-оналар учун экранлар ўрнатилган ва тўғридан-тўғри эфирда ҳамма кузатиб турипти. Менинг диққатимни тортган нарса ёнимдаги Ҳиндистондан ташриф буюрган эру- хотин бўлди. Уларнинг ташқи кўринишидан билиниб турипти ўзига тўқ оила эмас. Ўзларини ҳайкалччаларини қўйиб тинмасдан дуо қилишарди.

Мен уларнинг ёнига бориб ўтирдим ва уларни суҳбатга тортдим. “Нимага бунча ҳаяжондасан, менинг ҳам ўғлим иштирок этаяпти, шу ерга келгани ўзи катта ютуқ” дедим. Шунда эри ўзини ҳаётини менга сўзлаб берди. Унинг оиласига ва фарзандига бўлган муносабатни кўриб таъзим қилдим. Унинг ўзи ҳақидаги ҳикояси мени бутунлай лол қолдирди. Бугунги кунда Президентимиз томонидан болаларга, илмга ва ёшларимизни янада маърифатли қилиш учун қилаётган ишларини кўриб ҳамда унга ўз ҳиссасини қўшмаётган ота-оналарни кўрсам шу воқеа доим эсимга тушади. Воқеага қайтадиган бўлсак.

Ҳинд кишининг исми адашмасам Ракеш эди. Унинг оиласи Калькутта шаҳрида яшар экан. Оиласи жуда қашшоқ ҳолда кун кечиради, унинг отаси, бобоси барчаси шундай қашшоқ ҳолда яшаган экан. Унинг таъкидлашича, унга бу авлоддан авлодга мерос бўлиб келаётган камбағаллик жонига теккан ва фарзандлари, набиралари келажакда унга ўхшаб қашшоқликда кун кечиришини хоҳламаган. Узоқ ўйлаб бунинг ягона йўли фарзандига илм бериш ва шу йўл билан бу мерос бўлиб келаётган ботқоқликдан чиқиш йўли эканлигига кўзи етган.

Шундан сўнг эру-хотин туну кун ишлаб топган пулини боласини илм олишига сарфлаган. Яъни айтишича, ҳатто эру хотин фақат нонушта қиларкан, тушлик ва кечки овқат қилмаймиз, яъни у пулни болам ўқишига сарфлаймиз. Агар тўйиб 3 маҳал, яъни ота-онамга ўхшаб топган пулга фақат овқат есак, унда боламни ўқитишга пул етмайди ва у ҳам менга ўхшаб ночор ҳаёт кечиради. Кийим кечакдан деярли воз кечганмиз, 4 та фаслда битта кийим етади ҳамма топган пулимиз математика ва мактабига сарфлаймиз. Илм бу ягона йўл ҳар қандай ночорлик ва камбағалликдан қутилиш ва буюк келажакка умид қилишга куч берадиган мўъжизадир. 

Мусобақа тугади, унинг фарзанди учинчи ўринни олди эру хотинни хурсандилигини, ҳаётдан мамнунлигини кўрсангиз эди. Бундай ота-оналар бизда кўпайишини хоҳлайман, яъни фарзандига илм, маърифат бериш учун жон куйдирадиган, кечаси ишдан чарчаб келганда фарзанди ёнига китоб кўтариб келиб ўқиб беринг деганда, барча чарчоқларини унутиб сакраб туриб боласи билан китоб ўқийдиган, соатлаб ижтимоий тармоқларда ўзини кўз- кўз қилиб ўтириш ўрнига фарзандига бадиий китоб ўқиб берадиган, чойхона билан чойхона, ресторан билан ресторан юрмай фарзанди билан китоб дўконига бориб китоб қидирадиган ота-оналарга таъзим қилгим келади. 

Бугунги кунда жамиятимизни емирадиган нарса бу маънавият ва маърифатдан узоқлашишдир. Яъни, ўзи ҳаётда бир марта кўрган одамини тўйга чақириб ҳар бирига 125 мингдан 500 кишига пул тўлаб тўй қилади, бироқ инглиз тили репетиторга 300 минг сўм қизғанади. Уч қаватли сарой қуради, йилда бир марта келадиган меҳмон учун катта меҳмонхона қуради, 21 та хонаси бўлиб туриб битта кичкина маънавият ўчоғи бўлган кутубхонаси йўқ инсонлар қанча...

Ҳурматли ота-оналар, бизнинг келажак илмли, зукко фарзандлар қўлида. Шундай экан, келинглар биргаликда келажагимизга мос фарзандлар тарбиялайлик. Биргаликда бу ишни қилмасак ҳеч нарсага эриша олмаймиз.                                                                                                                                               

Отабек Хасанов
"Лидерлар китоби"