«УЛУҒ ЙЎЛ» газетаси
161 subscribers
3.62K photos
321 videos
180 files
2.58K links
«УЛУҒ ЙЎЛ» ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий газетасининг телеграм тармоғидаги саҳифаси.

Мурожаат учун телефон: +998(93)919-21-84
Download Telegram
Маҳалладошлар ҳамда ёшларга ўрнак бўлиб нуроний отахону онахонлар ҳам фаол иштирок этгани марафонга ўзгача файз бағишлади.
#Эълон
Ҳурматли "Нурчи", "Истиқбол", "Дорулфунун", "Ёшлик" , "Чотқол" , "Майдон", "Гулзор" маҳаллалари аҳолиси ва ёшлари!

🎤Ангрен шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан жорий йилнинг 2 май куни соат 16:00да "Бунёдкор" дам олиш масканида Ангрен шаҳар Маданият бўлими, "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси Тошкент вилояти бўлими, Ангрен шаҳар Маънавият ва маърифат бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими билан биргаликда "Янги Ўзбекистон учун ёшлар бирлашайлик" фестивали доирасида "Она Ватаним нурли маконим" номли гала концерт ўтказилади.

Концерт дастурида Ангрен шаҳрида ижод қилаётган хонандалар ўз дастурлари билан иштирок этади.

Барчангизга юқори кайфият тилаб,сизларни ушбу гала концертимизга таклиф этамиз.

Эслатма! Концерт дастурида барча тиббий ниқобда иштирок этиши шарт‘ (angrenmadanuyat).
@ulug_yul_online
Россотрудничество Тошкентдаги Халқлар дўстлиги майдонида ўтказган концертда СССР байроғи кўтарилди. «Миллий тикланиш» партияси буни ўзбек халқини ҳақоратлаш деб атаб, Бош прокуратурадан «бу провокацияга тегишли баҳо бериш»ни сўради.

👉 https://kun.uz/08480945
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#табрик

Бугун кўп йиллик устозимиз, ўзининг талабчанлиги, билими ва иқтидори, тиришқоқлиги, баъзида қаттиққўллиги билан жамоада ҳурмат қозонган, Тошкент вилояти журналист ва блогерларини бирлаштира олган, "Оҳангарон ҳаёти" газетасининг ўз сўзи, ўз ўрнига эга бўлишида муносиб ҳиссасини қўшган устоз журналист Беҳзод Қобуловнинг шукрона куни.

Азиз устозимиз, шарафли ва салмоқли фаолиятингизда сизга зафарлар тилаймиз. Ижодингиз тоза булоқдек қайнайверсин, гуллаб-яшнайверсин!

Оилавий бахт, узоқ умр, фаровон, гўзал келажак юамроҳингиз бўлсин!

Тошкент вилояти журналистлари, жамики ижод остонасига қадам қўйган ва қўяётган ёшлар учун йўлчи юлдуз бўлиб порлаб туринг! Қаламингиз доим ўткир бўлсин!

Оҳангаронлик шогирдларингиз ва дўстларингиз.


@qurama24
#меҳнат_ярмаркаси

Бугун Ангрен шаҳридаги “Осиё” мажмуасида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Ангрен шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Ярмаркада ишсиз ёшлар томонидан Тошкент шаҳридаги “Artel” корхонасига 350 та, “Akfa” компаниясига 650 та, “Shivaki”га 300 та, “Tehnopark” 653 та , "Drublis slub" МЧЖ га 120 та, "Аvalon"га 300 та, Миллий гвардияга 136 та, " Тошкент сув таьминоти" МЧЖга 120 та анкета тўлдириб топширилди.

Жараённи республика, вилоят, ОАВ ҳамда маҳаллий матбуотлар журналистлари ва блогерлари кузатиб бордилар.
Ярмарка иштирокчиларини қизиқтирган саволларга мутасаддилар жавоб бердилар.

@ulug_yul_online
"Улуғ йўл" газетасининг 2021 йил 9 май куни янги 13(313)-сони нашрдан чиқди.

Мухлислар учун дам олиш куни ҳам хизматдамиз.

https://t.iss.one/Ulug_yul_online
Forwarded from Gazetalar sharhi
Улуғ йўл. 13-сон.pdf
7.8 MB
«Ulug‘ yo‘l» газетасининг 2021 йил 9 майдаги 13(313)-сони мутолаа учун ҳавола қилинади.

Ушбу pdf файл газета таҳририяти томонидан тақдим этилди.

Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.iss.one/gazetalar_sharhi

👨‍⚕️Karantin qoidalariga rioya qiling!🙏
Шавкат Мирзиёев: Орадан яна қанча йиллар, асрлар ўтмасин, сизларнинг матонатингизни халқимиз ҳамиша қалбида, хотирасида сақлайди (видео)

📍 https://uza.uz/uz/posts/265699

@ulug_yul_online
​​10 май Ғафур Ғулом туғилган кун

СЕН ЕТИМ ЭМАССАН

(Иккинчи жаҳон урушининг ота-онасиз қолган гўдакларга)

Сен етим эмассан,
Тинчлан, жигарим.
Қуёшдай меҳрибон
Ватанинг-онанг,
Заминдай вазмину
Меҳнаткаш, мушфиқ
Истаган нарсангни тайёрлагувчи
Халқ бор – отанг бор.
Чўчима, жигарим,
Ўз уйингдасан,
Бу ерда
На ғурбат, на офат, на ғам.
Бунда бор: ҳарорат, муҳаббат, шафқат
Ва меҳнат нонини кўрамиз баҳам,
Сен етим эмассан,
Ухла, жигарим.

Бу ерда музлаган
Аждар ҳалқумли
Ваҳшат тўпларининг
Қаҳқаҳаси йўқ.
Бу ерда – одамзод
шаклида юрган
лаънати девларнинг
манфур, юқумли, мараз намойиши
тополмас ҳуқуқ.
Улуғ жанг кунидир,
Жангки, беомон,
Лашкар деган ахир
Бехатар бўлмас,
Отанг ўлган бўлса,
Қайғурма, қўзим,
Кўзим усти
Миннатинг бошимга дурра.
Шу соғлом ҳавода
Саломат-омон,
Хўрсинмай, эркинлаб
Ола бера нафас.
Эй, улуғ наслимнинг
Юраги, жони,
Кипригингга илинмас
Йиғидан зарра.
Сен етим эмассан,
Ухла, жигарим.

Етимлик нимадир-
Бизлардан сўра,
Ўнинчи йилларнинг
Саргардонлиги
Иситма аралаш
Қўрқинч туш каби
Хаёл кўзгусидан
Учмайди сира.
Мен етим ўтганман,
Оҳ, у етимлик…
Вой, бечора жоним,
Десам арзийди.
Бошимни силашга
Бир меҳрибон қўл,
Бир оғиз ширин сўз
Нондек арзанда.
Мен одам эдим-ку,
Инсон фарзанди…
Сен етим эмассан,
Ухла жигарим.

Кўзимга ўйқунинг
Мудроқ овчиси
Тўрин солмасдан, –
(Биринчи гудокка
Икки соат бор) –
Оталик ҳиссининг
Бебаҳо, лазиз
Тўлқинлар ичра
Ғарқ бўлиб кетиб,
Азиз бошинг устида
Термулмакдаман,
Сен етим эмассан,
Ухла, жигарим.

Нега чўчиб тушдинг,
Мурғак тасаввур,
Гўдак хаёлингга
Нималар келди?
Балки Одесс даҳшати,
Керчь фожиаси,
Ёввойи махлуқлар,
Қонхўр ваҳшийлар…
Маммаси кесилган
Шўрлик онангнинг
Пажмурда гавдаси
Кўзинг ўнгида
Бутун даҳшати-ла
Акс этар энди.
Онанг хўрландими,
Отанг ўлдими,
Сен етим қолдингми,
Қайғурма, қўзим,
Кўзим усти,
Миннатинг бошимга дурра.
Ота-онасининг
Тайини ҳам йуқ,
Сут кўр қилгур, ҳароми
Гитлер оқпадар
Фарзанднинг қадрини
Қаердан билсин?
Бир қўнғиз мўйловли,
Бароқ соч малъун,
Жигар ранг бир мундир
Истаги учун,
Наҳотки еримиз
Чаппа айланиб,
Наҳотки дарёлар
Оқар тескари,
Наҳотки одамлар
Кезар дарбадар?!
Ахир, жуда яқин
Қонли интиқом,
Алҳазар, алҳазар,
Кўпирар томирларда қон,
Ва портлар ҳадемай
Бу ўтли вулқон.
Сен етим эмассан,
Ухла, жигарим.

Сен кулаётибсан,
Балки бу кулги
Сўнгги ойлар ичра
биринчи чечак.
Лаъли лабингдаги
Ғунча табассум
Албат толеингга
Муҳр бўлади
Ва бунда акс этар
Порлоқ келажак.
Тонг яқин, тонг яқин,
оппоқ тонг яқин.
Бир нафас ором ол,
Ухла, жигарим.
Оқ ойдин тонг олди,
Ухламоқдасен.
Лабларинг шивирлар,
Изламокдалар
Балки бир эркалаш,
Бир она бўса,
Улуғ оиланинг
гўдак фарзанди,
билиб қўй энди:
Сен тезда улғайиб,
Олам кезасан.
Манглайда порлаган
Толеинг – қуёш,
Бутун ер юзини
Қилур мунаввар.
Хақорат емрилур,
Зулм янчилур,
Жаҳонда бўлурмиз
Озод, музаффар.
Сен етим эмассан,
Менинг Жигарим!

Ғафур Ғулом

Сайт I Телеграм I Фейсбук
«G‘afur G‘ulom»
ОВОЗГА АЙЛАНГАН ШЕЪР

Шеър номи: “Сен етим эмассан”
Муаллиф: Ғафур Ғулом
Ўқиган: Ғафур Ғулом

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати

Сайт I Телеграм I Фейсбук
Диққат, эълон!

⚡️Оҳангаронлик машҳур адиб Озод Хушназаров таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан катта адабиёт оқшоми ўтказилмоқда.

📆Оҳангарон шаҳридаги маданият ва истироҳат боғида 15-май куни соат 17:00 да ўтказиладиган мазкур адабий кечада, шунингдек, қуйидаги воқеликларга гувоҳ бўласиз:

1. Озод Хушназаровнинг янги китоби тақдимоти. Асарда "Оҳангароншифер" заводида содир бўлган, бўлаётган ажабтовур ишлар хусусида сўз боради;

2. Ўзбекистон халқ шоирлари, таниқли адиблар суҳбатидан баҳраманд бўласиз;

3. Мумтоз қўшиқларнинг мумтоз ижрочиси Гулбаҳор Эрқулова иштирокида жонли қўшиқлар;

4. Қўшиқчи Абдулҳай Каримов ва шоира Марҳабо Каримова дастур меҳмони бўлиши кутилмоқда.

Адабиёт, санъат оқшомига марҳамат!

❗️Кириш мутлақо бепул

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
«Ulug‘ yo‘l» газетасининг 2021 йил 9 майдаги 13(313)-сонидан

АНГРЕННИНГ МАЪРИФАТПАРВАР ХОНИМЛАРИНИ ТАНИЙСИЗМИ?


Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.iss.one/Ulug_yul_online
#Пресс_тур
Бугун, 11 май куни "Ўзбеккўмир" акциядорлик жамиятига навбатдаги пресс-тур ўтказилди.

Республика оммавий ахборот воситалари журналистлари ва блогерлар Марказий Осёдаги энг йирик кон - "Ангрен" кўмир конида фойдаланилаётган қудратли кон техникалари билан танишдилар.
Жараёнда бюджет ташкилотларига қандай кўмир юкланаётгани ҳам бориб кўрилди. Кончи мутахассислар кон техникалари, кўмир қазиб олиш ва етказиб бериш билан боғлиқ кўпчиликни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб бердилар.

Суратда: "Даракчи" ва "Улуғ йўл" газеталари вакиллари Марям Сатторова ҳамда Отабек Бакировлар "Ангрен" кўмир конида.
@Ulug_yul_online