«УЛУҒ ЙЎЛ» газетаси
159 subscribers
3.86K photos
353 videos
192 files
2.76K links
«УЛУҒ ЙЎЛ» ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий газетасининг телеграм тармоғидаги саҳифаси.

Мурожаат учун телефон: +998(93)919-21-84
Download Telegram
Пахта — “оқ олтин“ми ёки миллат бошига келган бало эдими?


https://bit.ly/37Md4ke

Каналга қўшилиш
@angren_saglom
Майкл Помпео Тошкентга келди

➡️ https://bit.ly/2ubZd8j

Каналга қўшилиш
@angren_saglom
«УЛУҒ ЙЎЛ» газетаси
Пахта — “оқ олтин“ми ёки миллат бошига келган бало эдими? https://bit.ly/37Md4ke Каналга қўшилиш @angren_saglom
Пахтани биз терган эдик-да

Ҳамкасбим сал ошириб юборибди. Қайдам пахта қалбини синдирган бўлса бордир. Президентдан илҳомланиб, бутун дардини тўкиб солибди.

Бизда, Ангренда бошқача бўлган. Биз етмишинчи йиллар ўқувчилари учун пахта узоқ кутилган байрамдай гап эди. Мактабни ёмон кўрардик, дарслардан безиб қолгандик. Ангрен шаҳрига айланишга ҳам чиқмасдик, русчани билмаганимиз учунми, рус болларидан ҳайиқардик.

Балки шунинг учундир пахта биз қишлоғидан икки ҳатлаб чиқмаган ғўр болалар учун нажот кампанияси бўлиб туюларди.
Шундай қилиб, 1977 йилнинг сентябри ўрталари бўлса керак, биз 8-10-синф ўқувчилари кейинчалик қадрдон бўлиб қолган Бўка туманига жўнаб кетдик. Оҳангарон, Олмалиқ, Пискент ортда қолди. Ҳозирги ёшлар Қозоғистон, Россия, Польшани ортда қолдириб Берлинга кириб борса бунча ҳаяжонланмайди. Биз ҳаяжонда эдик, ўзимиз учун сирли, нотаниш манзил томон тинимсиз ошиқардик.
Жамбул колхозида олди чиммайдонли пастқам мактаб биносидан жой беришди. Эртаси куни этак кўтариб пахта теримига тушдик. Синфдошларимдан ҳеч ким пахта кўрмаган, теришниям билмасди. Аммо ўрганиб кетдик. Ҳарқалай, бу бошоғриғи география ё геометрия масалалари ечишдан минг чандон осон эди. Шу теришда роса 47 кун пахта тердик. Ҳар куни эрталаб 6:00да подъём. Шоша-пиша нонушта ва ҳамма далага. Соат эрталаб еттиларда агат ичида пахта тераётган бўлардик.

Биринчи беш кунликда менга 4 сўм 10 тийин, Карим синфдошимга 3 сўм 10 тийин, Олимжон синфдошимга... 3 тийин пул чиққан.
Хуллас, бир ҳафтада чарчадик, уйни соғиниш бошланди. Аммо ҳамммасига чидадик. Отбой бўлгач қишлоққа қаҳрамонлардек кириб келганмиз.

Тўққизинчида пахтага бориш насиб этмади. Ангренда сариқ касаллиги эпидемияси тарқалиб, ҳозирги «Южний» касалхонаси беморга тўлиб кетди. Улар орасида соғломликлар кўп эди. Мен, раҳматли Раҳматилла акам, раҳматли укам Иззатилла ҳам шифохонада даволаниб чиққанмиз. Мен пахтага бормаслигим тайин эди. Мактаб ҳашарга эълон қилди. 8-10-синф ўқувчилари қопчиқлари билан мактабга йиғилди. Иккита «Лаз» автобуси келди. Аммо автобус ҳам, ҳашарга отланган ўқувчилар ҳам ортига қайтариб юборилди. Сариқ касаллиги пахтага илк бор отланган 8-синфлар орзусини чилпарчин қилган эди.

Келаси йил, ўнинчига ўтганимизда пахтага тайёргарлик айтилди. Катта акам шунча ялинишига қарамай пахтага жўнаб кетдим. Пахта иши осон эмас эди, аммо мактабда ўқишдан осонроқ эди. Ватанпарварлик ҳам кучли эди. Кўпдан қолиш қандайдир иснод саналарди.

Ўша пайтларда юқори синф ўқувчилари учун пахта мажбуриятдай гап эди. Ҳозир ўйлаб қарасак, кулгили ва аламли ўқувчиларни пахтага мажбурлаш.

Вазият шунақа эди, давр шунақа эди. Ҳозирги ёшлар кулиши аниқ.

Ўйлаб қарасам, ғирт аҳмоқгарчилик бўлган, болалар аёвсиз эксплуатация қилинган экан. Президент ҳ ўйнаб топиш мумкин.
Хулоса. Пахта биз ўқувчиларга ўқимаслик, ўқитувчиларга ўқитмаслик учун тайёр баҳона эди. Бу фожеа эди. Буни ҳеч ким билмасди, билганлар ҳам миқ этмасди, этолмасди. Пахта сиёсатига қаршилик ватанга хоинлик билан баравар эди.

Бугун замон бошқа. Дунёқараш, пахтага муносабат ҳам ўзгарди. «Оқ олтин» эмас, халқимизнинг бошига ёғилган бало деб қаралмоқда. Келгуси йилдан фермер пахта экиш мажбуриятидан ҳам озод этилмоқа. Фойда кўрсанг эк, бўлмаса бошқа, ўзинг маъқул кўрган экин парваришла, дейилаяпти.

Аммо пахтани биз терган эдик-да...

https://telegram.me/angren_soglom
Абитуриентлар учун янгилик: тест синовини топширмасдан ўқишга кириш мумкин

https://bit.ly/2RRsoX8

Каналга қўшилиш
@angren_soglom
Forwarded from "O`zagrosug`urta" AJ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Йўл-транспорт ҳодисаси рўй берганда суғурта компаниясининг ёрдами қандай?

☝️ Видеобаёнот орқали маълумот олинг.

☝️ Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш (ТВЭФЖМСҚ) нимага керак?

☝️ Суғурта компаниялари, суғурта товонини тўлаб берганидан сўнг, нима учун тўланган суммани қайтариб олишади?

Каналга уланиш:
@uzagrosugurta_aj
Момо қуёш ва она ер!

@angren_soglom
#эълон

Ҳурматли маҳалламиз ёшлари!

Эртага, 5 февраль куни соат 10:00да мактаб жамоа залида "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтади. У́зингизни қизиқтирган саволлар, муаммолар,ишга жойлашиш масалалари бўйича у́ринли саволлар тайёрлаб иштирок этишингизни су́раймиз.

27-мактаб маьмурияти
"Қариялар ёшларни ишсиз қолдирмоқчи!" — депутат

Ўзбекистонда пенсия ёшини ошириш масаласи кўтарилган бир пайтда депутат Расул Кушербаев ўз эътирозини билдириб, агар бу амалга ошадиган бўлса, бир неча юз минглаб ишсиз ёшлар "армияси" пайдо бўлиши мумкин.

Гап нимада?

Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори биринчи ўринбосари Медет Тлеуов 28 январь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистонда пенсия ёшини босқичма-босқич 63 ёшгача ошириш режаси борлигини айтган.

Амалда ҳозир эркаклар учун пенсия ёши 60, аёллар учун 55 ёшни ташкил этади. Энди буни эркакларга 62 ёш, аёлларга 58 ёш қилишмоқчи.

Иқтибос

"Пенсия жамғармаси масъулларининг "инновацион" ҳисоб-китоблари асосида ишлаб чиқилаётган концепция доирасида пенсия ёшини ошириш бўйича оммага сингдираётган ғоясини кўриб, одам шундай хулосага келяпти: ёшини яшаб бўлган қариялар ёшларни ишсиз қолдирмоқчи!", деб ёзган депутат.

Оқибат

Депутатнинг фикрича, пенсия ёши бир ёшга оширилса, бу ўртача бир йилда пенсионерлар ҳисобига бўшаши мумкин бўлган 200 мингдан 250 мингтагача иш ўрнининг бўшамаслиги ва меҳнат бозорига кириб келган ёшларнинг унга эгалик қила олмаслигига сабаб бўлади.

Бир йилда Ўзбекистон меҳнат бозорига ўртача 600 минг ёшлар кириб келаётгани ҳисобга олинса, иш ўрни бўшамаслиги оқибатида бир неча йилда қанча юз минглаб ёшлардан иборат қўшимча ишсизлар "армияси" пайдо бўлади.

Иқтибос

"Энг қизиғи, бизнинг жаноб Пенсия жамғармаси масъуллари бераётган баёнотларида ишончларининг юқорилигидан, улар аллақачон парламент розилигисиз ҳам пенсия ёшини ошириш масаласини ҳал этиб қўйишган кўринади. Улар Конституция ва қонунларга мувофиқ, қонунларни, шу жумладан пенсия ёшини ўзгартиришни қабул қилиш ваколати парламентда эканини ё билишмайди, ё писанд қилмоқчи эмасдек", деб ёзган Кушербаев.

Маълумот учун, Ўзбекистон давлат пенсия тизимини ривожлантириш ва янгилаш бўйича концепция лойиҳаси шу йилнинг апрель ойига қадар эълон қилиниши кутилмоқда (zednews).
@angren_soglom
"Ўзбеккўмир" акциядорлик жамиятининг ижтимоий-иқтисодий, соҳавий нашри янги номда ва янги форматда босмадан чиқди.

@uzbekkumir_uz
#Расман

Телеграмда Тошкент вилояти ҳокими, сенатор Рустам Холматовнинг шахсий канали очилди

Бу каналга қуйидаги йўналтма (линк) орқали киришингиз мумкин:

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEvFykpRkoHLbIlnew
Соғлом қишлоғи ҳудудидаги археологик манзилгоҳлар⬇️

https://t.iss.one/angren_soglom/3123
#қишлоқ_тарихи

Ковалевнинг найранги

1923 йилда Облиқ фронтига бошлиқ бўлиб келган Фёдор Ковалев анча фирибгар эди. У айрим кишиларнинг ёрдамида Оҳангаронда миллий-озодлик ҳаракатининг бошлиғи бўлган мулла Қўшбой билан Облиқ атрофида учрашди. “Биз бу ерлардан кетамиз,- деди ўша учрашувда Ковалев мулла Қўшбойга юзланиб.- Энди Оҳангаронни ўзларингиз бошқарасизлар, янги ҳукумат тузасизлар. Аммо бунинг учун сизларга Шўро ҳукуматининг ёрлиғи керак бўлди. Ёрлиқларни берамиз”

Ана шу учрашувдан сўнг Ковалёв мулла Қўшбой ва унинг қирқ аскарини Қорахитойга таклиф қилади. Қорахитойда уларни алдаб қуролсизлантиради ва қамоққа олади. Йигитларнинг кўпи отиб ташланади, фақат уч киши қочишга муваффақ бўлади.

Фёдор Ковалевнинг ҳийласи аҳолини анча сергаклантирди. 1927 йилгача миллий-озодлик ҳаракати яширин тарзда иш олиб борди. Бу даврда озодлик ҳаракатига Усмон узун Сулаймонов, Мингбой Қориев каби ориятли халқ намояндалари раҳнамолик қилдилар. Кейинчалик уларнинг сафига Мадамин Саидов йигитлари ҳам келиб қўшилди. Бу йигитлар турли қишлоқларга бориб, қизилларга кутилмаганда қаттиқ зарба бериб туришарди.

Йигирманчи йилларнинг охирларида мамлакатда колхозлаштириш сиёсати куртак ота бошлаган, артеллар тузилаётганда қизиллар яна бир номардликка қўл урдилар. Улар янги тузилган “Липо” артелига Усмон узуннинг укаси Бошмон Сулаймоновни раис этиб кўтармоқчи бўлдилар. Рус бошлиқлари шу максадда Бошмон билан тил биритириб укани акага қарши қўйдилар. Табиатан саводсиз ва гумроҳ Бошмон акаси Усмон узун Бешқўл қишлоғида номоз ўқиб ўтирганида болта билан бошини кесиб олиб, ҳуржунга солди ва қизилларга келтириб берди. Усмон узуннинг танаси Бешқўлда қолди. Шу тариқа қизилларнинг ашаддий кушандаси Мамат Саидов ҳам фириб йўли билан қўлга туширилди. Бошмон Сулаймонов бир неча фурсат “Липо” раиси бўлиб юрди. 1929 йилнинг кўкламида бир гала қизиллар Оқтовга бориб, ҳеч бир сўзсиз-сўроқсиз Бошмонни ҳам ўз уйи олдида отиб ташладилар. Ўша куни отаси Сулаймон эшонни, ён қўшниси Холбой эшонни ҳам отиб ўлдидилар. Мадамин Саидов тоққа қочиб кетди. Тоғларда қочиб юрганлар орасида Мингбой Қориев ҳам бор эди.

Афсуски, қизилларнинг турли найранглари, алдов ва фириблари ва маҳаллий хоин, қўрқоқ кимсаларнинг сотқинлиги оқибатида биз совет даврида узоқ вақтлар “босмачи” деб атаб келган, аслида халқимизнинг мард, ориятли йигитлари, миллий-озодлик ҳаракатининг вакиллари ва уларнинг салафлари қизиллар томонидан макорорна тор-мор келтирилди. Ўтган асрнинг 20-йиллари кўксини ўзларига рамз қилиб олганидек, қип-қизил қонга бўядилар. Аросатда қолган ака укани, бола отани, қўйингчи, мусулмон мусулмонни ўлдирди, деб ёзади Мўмин Қаюм ўша даврлар ҳақида афсус билан. Вазият шу қадар чигаллашиб кетдики, одамлар бир-бирларига “Сен қизил”, “сен босмачи” деб лақаб қўйишгача бордилар. Оҳангарон заминида қанчадан-қанча аждодларимиз бири “қизил”, бири “босмачи” номи билан тупроққа кўмилди. “Кулоқ ва муштумзўр” тамғаси билан Оҳангарон воҳасининг ўзидан 20-30 йилларда 156 нафар юртдошимиз отилди, дорга осилди ёки узоқ Сибир ўрмонларга бадарға этилди. Ўша машъум кунларда бола отанинг “айб”ини топиб бадном қилди, ёши анчага бориб қолган ота ўз эса ўғлининг сирини фош этиб гуноҳга ботди. Айниқса ўз отасини сотиб, уларнинг ишини қоралаб чиққан ўрис боласи ўзбек боласига ўрнак қилиб кўрсатилди.

Қизиллар юртимизга тиғ кўтариб келиб халқимизни ана шундай балоларга гирфтор этган эди.

https://t.iss.one/angren_soglom
Шохда илон, пастда шер,
Сувда - тимсоҳ деган-а!
Шўрлик одам, айтинглар,
Нима қилса экан-а?

@angren_soglom