Adolat SDP | Toshkent viloyati
2.14K subscribers
6.28K photos
799 videos
54 files
3.67K links
Ўзбекистон "Адолат" СДП расмий канали
Download Telegram
“Одам савдосига қарши биргаликда курашамиз” — Олмалиқ шаҳрида маърифий давра суҳбати

Ҳозирги кунда одам савдоси бутун дунёда кенг тарқалаётган ва инсоний қадриятларга таҳдид солаётган энг жиддий муаммолардан бирига айланди.

Инсон эрки ва шаънини поймол этувчи бу каби жирканч жиноятларга қарши курашиш нафақат давлат идоралари, балки жамиятнинг ҳар бир аъзоси ва фуқаролик жамияти институтлари учун ҳам умумий вазифа бўлиши керак.


Бугун айни шундай мақсадда, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши ташаббуси билан Олмалиқ шаҳридаги “Нуроний” жамғармасининг шаҳар бўлимида “Одам савдосига қарши биргаликда курашамиз” мавзусида маърифий давра суҳбати бўлиб ўтди.

👉 БАТАФСИЛ

Adolat.uz |Telegram |Facebook | YouTube | Instagram
👍1
Одам савдоси — жамият кушандаси

Бугунги кунда бутун дунёда жиддий муаммога айланган одам савдоси жиноятига қарши курашиш мақсадида мамлакатимизда ҳам қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ушбу йўналишда кенг жамоатчиликни хабардор этиш ва ҳуқуқий онгни ошириш мақсадида турли тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Шу мақсадда “Адолат” СДП Бекобод шаҳар Кенгаши томонидан “Андижон” маҳалласи фуқаролари иштирокида “Биз одам савдосига қаршимиз” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда партия вакиллари, маҳалла фаоллари ҳамда ёшлар иштирок этиди. Тадбирда одам савдосининг турлари, унинг оқибатлари ва ундан ҳимояланиш механизмлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Adolat.uz |Telegram |Facebook | YouTube | Instagram
👍1
ОДАМ САВДОСИ — МУДҲИШ ЖИНОЯТГА ҚАРШИ БИРГАЛИКДА КУРАШАМИЗ

30 июль — Халқаро одам савдосига қарши курашиш куни муносабати билан Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан июль ойи “Биз одам савдосига қаршимиз” ҳуқуқий-тарғибот ойлиги деб эълон қилинди.


Шу муносабат билан Нурафшон шаҳар "Қумариқ" маҳалласида жойлашган 32-мактаб биносида “Биз одам савдосига қаршимиз” мавзусида маърифий давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда партиянинг Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгаши депутати Комол Умарбоев, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ва маҳалла фаоллари ҳамда фуқаролар иштирок этди.

Суҳбат давомида одам савдосининг турлари, унинг оқибатлари, бундай жиноятлардан ҳимояланиш йўллари ҳамда жабрланувчиларни қўллаб-қувватлаш механизмлари ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад одам савдоси каби мудҳиш жиноятга қарши фуқаролар орасида ҳуқуқий онг ва масъулиятни ошириш, аҳолини огоҳликка чақиришдан иборат бўлди.

Adolat.uz |Telegram |Facebook | YouTube | Instagram
👍1
Ангрен шаҳрида “Одам савдосига қарши курашиш — умумий бурчимиз” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

“Адолат” СДП Ангрен шаҳар Кенгаши ташаббуси билан шаҳрнинг “Геолог” маҳалла фуқаролар йиғини биносида “Одам савдосига қарши курашиш — умумий бурчимиз” мавзусида маърифий давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда партиянинг Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутати Мироббос Маҳмудов, маҳалла фаоллари, фуқаролар иштирок этишди.

Суҳбат давомида одам савдосининг замонавий кўринишлари, унинг ижтимоий оқибатлари, хавф гуруҳидаги фуқароларни ҳимоя қилиш механизмлари ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.


Депутат М. Маҳмудов ўз сўзида, бундай жиноятларга қарши курашишда жамиятнинг ҳар бир аъзоси фаол бўлиши, одам савдоси ҳақида маълумотга эга бўлган ҳар бир шахс бу ҳақда тегишли органларга зудлик билан хабар бериши лозимлигини таъкидлади.

Adolat.uz |Telegram |Facebook | YouTube | Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_ролик
#Биз_одам_савдосига_қаршимиз

ОДАМ САВДОСИ - МУДҲИШ ЖИНОЯТ❗️

⚖️ 30 июль – Халқаро одам савдосига қарши курашиш куни муносабати билан Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси июль ойини “Биз одам савдосига қаршимиз” ҳуқуқий-тарғибот ойлиги деб эълон қилади❗️

🔹Мазкур ташаббусдан кўзланган асосий мақсад – жамиятдаги инсонпарварлик, адолат ва қонун устуворлигига жиддий хавф солувчи одам савдосининг оғир оқибатлари ҳақида жамоатчилик хабардорлигини ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш, жабрланувчиларга ёрдам бериш механизмларини кучайтириш ҳамда ушбу иллатга қарши курашда жамиятни бирлаштиришдан иборат.


Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Биз одам савдосига қаршимиз" — Бекободда маърифий давра суҳбати ташкил этилди

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бекобод шаҳар Кенгаши ташаббуси билан шаҳарнинг “Мустақиллик” маҳалласида одам савдосига қарши курашишга қаратилган маърифий тадбир — “Биз одам савдосига қаршимиз” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Бекобод шаҳар Адлия бўлими мутасаддилари, шаҳар ИИБ ходимлари ва маҳалладаги фаол фуқаролар ҳамда ёшлар иштирок этишди.

Суҳбат давомида одам савдосининг турлари, унинг келиб чиқиш сабаблари, бу жиноятнинг шахс ва жамият учун хавфли оқибатлари ҳақида атрофлича маълумот берилди. Шунингдек, одам савдосининг олдини олишда огоҳлик, ҳуқуқий билим ва масъулиятнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди.

Adolat.uz |Telegram |Facebook | YouTube | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_ролик
#Биз_одам_савдосига_қаршимиз

ОДАМ САВДОСИ - МУДҲИШ ЖИНОЯТ❗️

⚖️ 30 июль – Халқаро одам савдосига қарши курашиш куни муносабати билан Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси июль ойини “Биз одам савдосига қаршимиз” ҳуқуқий-тарғибот ойлиги деб эълон қилади❗️

🔹Мазкур ташаббусдан кўзланган асосий мақсад – жамиятдаги инсонпарварлик, адолат ва қонун устуворлигига жиддий хавф солувчи одам савдосининг оғир оқибатлари ҳақида жамоатчилик хабардорлигини ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш, жабрланувчиларга ёрдам бериш механизмларини кучайтириш ҳамда ушбу иллатга қарши курашда жамиятни бирлаштиришдан иборат.


Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Нурафшон шаҳрида “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Тошкент вилояти Кенгаши ҳамкорлигида янги иш ўринларини яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Баркамол авлод” болалар мактаби биносида “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Ушбу ярмарка ишсиз фуқароларга муносиб иш ўринларини таклиф этиш, уларни иш билан таъминлашга қаратилган бўлиб, тадбирда шаҳардаги 16 дан ортиқ корхона ва ташкилотлар 524 дан зиёд бўш иш ўринлари билан қатнашдилар.


Ярмаркада Нурафшон шаҳар ҳудудидаги 22 та маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 35 нафардан ортиқ ишсиз фуқаро иштирок этди.

👉 БАТАФСИЛ


Adolat.uz |Telegram |Facebook | YouTube | Instagram
👍1
“Биз одам савдосига қаршимиз” — маърифий тадбир Мингчинор маҳалласида

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қуйи Чирчиқ туман Кенгаши ташаббуси билан туманнинг "Мингчинор" МФЙда “Биз одам савдосига қаршимиз” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда партия фаоллари, маҳалла фуқаролари иштирок этди. Суҳбат давомида одам савдосининг замонавий кўринишлари, унинг оқибатлари, жиноий ва маънавий таҳдидлари ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.


Шунингдек, одам савдоси жабрдийдаларига кўрсатиладиган ҳуқуқий, психологик ва ижтимоий ёрдам турлари ҳам алоҳида таъкидланди.

Adolat.uz |Telegram |Facebook | YouTube | Instagram
Бекободда  "Одам савдосига қаршимиз" мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди

Бекобод шаҳрининг Пахтакор маҳалласида жойлашган "Оила маскани" биносида "Адолат" СДП Бекобод шаҳар Кенгаши томонидан "Биз одам савдосига қаршимиз" мавзусида йиғилиш ташкил этилди.

Йиғилишда Оила ва хотин-қизлар бўлими, ИИБнинг хотин-қизлар ҳуқуқбузарлигини олдини олиш бўйича инспектори, Фуқаролик ишлари бўйича Бекобод шаҳар судьялари ҳамда маҳалла фуқаролари иштирок этди.                     Суҳбат давомида одам савдосининг турлари, унинг келиб чиқиш сабаблари, бу жиноятнинг шахс ва жамият учун хавфли оқибатлари ҳақида атрофлича маълумот берилди. Adolat.uz |Telegram |Facebook | YouTube | Instagram
Forwarded from Robaxon Maxmudova
#Муносабат

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИ барпо этишда мақсадларимиз муштарак

Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди. Юртимизни янада ривожлантириш, халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтириш, халқимизга муносиб турмуш шароитлари яратиш, бир сўз билан айтганда, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидан бораётган мамлакатимиз ўз мустақиллигининг 34 йиллик айёмини “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” эзгу ғояси асосида нишонлаётганида ҳам рамзий ифода бор.

Аввало, мазкур ҳужжатда белгиланган чора-тадбирлар – миллий истиқлол ғоясини, халқимизнинг эзгу орзу-умидларини қўллаб-қувватлайдиган, ёшларимизни Ватанга муҳаббат ва фидойилик руҳида тарбиялашга хизмат қиладиган муҳим асосдир. Энг улуғ, энг азиз байрамни нишонлаш концепцияси ҳам бугунги кун талабларига тўла жавоб берувчи, давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларини ифода этувчи жиҳатларни қамраб олган.

Байрам тадбирларида мамлакатимиз иқтисодиёти шиддат билан ўсиб, ялпи ички маҳсулотимиз ҳажми тарихда эришилмаган даражага кўтарилиб бораётгани, “яшил” ва инновацион иқтисодиётга ўтиш, муқобил энергия манбаларини яратиш бўйича улкан дастур ва лойиҳалар амалга оширилаётганига алоҳида эътибор қаратиш, Ўзбекистон тобора инсон қадри, унинг ҳуқуқ ва манфаатлари улуғланадиган ижтимоий давлатга айланиб бораётгани, бандликни таъминлаш, замонавий иш ўринларини кўпайтириш, камбағалликни қисқартириш, ёрдамга муҳтож тоифаларни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат дастурлари катта ижобий натижалар бераётганини халқимиз орасида тарғиб қилиш белгиланди. Таълим, илм-фан, соғлиқни сақлаш, маданият, адабиёт ва санъат соҳалари ривожига катта эътибор берилаётгани, олимпия ва паралимпия мусобақалари, жаҳон чемпионатларида спортчиларимиз мисли кўрилмаган натижалар қайд этаётгани мустақиллигимиз берган имконият, қолаверса, кейинги 8 йиллик ислоҳотлар самарасидир.


Ўрни келганда эришилаётган натижалар, ўзгаришларни халқимиз ўз ҳаётида ҳам кўриб, ҳис қилаётганини қайд этиш жоиз. Биргина мактаб­гача таълим тизимидаги ислоҳотлар сабаб фарзандларимизнинг тарбия муассасаларига қамрови 77 фоизгача етди. Ваҳоланки, 2017 йилда бу кўрсаткич 27 фоиз эди. Худди шундай шаҳар ва қишлоқларимиз жадал суръатлар билан обод бўлиб бораётгани, “Янги Ўзбекистон” уй-жой мавзеларининг барпо этилиши, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари доирасида улкан ишлар амалга оширилаётгани аҳоли кайфиятига ҳам ижобий таъсир кўрсатмоқда. Буларнинг бари мамлакатимизда ижтимоий адолатни мустаҳкамлашнинг муҳим омилларидир.

🔴 Қайд этиш жоизки, Президент қарорида акс этган ушбу жиҳатлар “Адолат” СДП Сайловолди дастури тамойиллари билан ҳамоҳанг. Яъни, биз учун адолатли жамиятда инсон қадри, ижтимоий тенг­лик ва ҳуқуқий ҳимоя энг олий қадриятлардан саналади. Биз фуқароларнинг манфаатлари йўлида ҳалол ва халқпарвар сиёсат олиб боришни ўз олдимизга мақсад қилганмиз. Қолаверса, ёшларнинг таълим олиши, ижтимоий ва тиббий ҳимояси, уй-жойли бўлиши, бандлиги учун шарт-шароитлар яратиш юзасидан мазкур йўналишда ҳам ўз олдимизга қўйган вазифаларимиз, мақсадларимиз бор.


Президент қарорида белгиланганидек, мустақиллик байрамини маҳаллаларда, мактаб ва олий таълим муассасаларида, меҳнат жамоа­ларида мазмунан бой, миллий ғурур ва ифтихор уйғотадиган руҳда ташкил этиш айнан шу эзгу тамойилларга уйғун ҳаракат ҳисобланади.

“Адолат” партияси мазкур жараёнда ўзининг барча маҳаллий кенгашлардаги депутатлари, фаоллари ва интеллектуал салоҳиятини сафарбар этган ҳолда иштирок этади. Биз учун мустақиллигимизнинг ҳар бир йили – халқимиз ютуғи, келажагимиз пойдеворидир.
Юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги, жамиятда адолат ва ижтимоий тенгликни қарор топтириш йўлидаги барча саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаймиз. Байрам арафасида барча юртдошларимизни мус­тақиллигимиз ғоясини чуқур англашга, уни асраб-авайлашга, юрт равнақига муносиб ҳисса қўшишга чорлаймиз.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM