#Зангиота
Партия раиси ўринбосари тарбия колониясига борди
Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Марказий кенгаши, партия Тошкент вилоят ташкилоти томонидан 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Зангиота туманидаги тарбия колониясида "Ҳар бир болага меҳр, эътибор!" номли маърифий тадбир ўтказилди.
Жараёнда партия Марказий кенгаши, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, партиянинг вилоят ташкилоти фаоллари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари аъзолари иштирок этди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

"Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси" лойиҳаси.доирасида JICA ташкилоти вакиллари (Япония) Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи билан учрашди. Учрашув доирасида меҳмонлар Зангиота тумани тиббиёт бирлашмаси, жумладан марказий шифохона ҳамда 16-қишлоқ оилавий поликлиникасида бўлишди ва аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати билан танишдилар.

Туманда ҳашар уюшқоқлик билан давом этмоқда. Хонадонлар атрофлари тартибга келтириб, дарахтлар шохлари буталаниб, чиқиндилар олиб чиқиб кетилмоқда.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Зангиота
Туманда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг натижаси!
Фарзандларимиз энг яхшисига муносиб...
@Zangiotatumanihokimligi

#Инвестиция
Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Одилхон Рустамов Зангиота туманида тадбиркор ва инвесторлар билан учрашди
Тошкент вилоятида Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили доирасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, тадбиркорлик фаолияти йўлидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, истиқболли лойиҳалар доирасида аниқ таклифлар ишлаб чиқиш ва бу борада масъулларнинг масъулиятини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Вилоятнинг Зангиота туманига ташриф буюрган вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Одилхон Рустамов туманда бу борада амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Бир қатор қўшма корхоналарда бўлиб, тадбиркор ва хорижий инвесторлар билан учрашди.
Ўзбекистон-Эрон ҳамкорлигида фаолият бошлаган "Шарқ балиғи” МЧЖ Ўзбекистон-Эрон қўшма корхонаси масъуллари иштирокидаги учрашувда ҳорижий ҳамкорларга республикада тадбиркорлар учун яратилаётган шарт-шароит, имтиёзлар, қулай географик жойлашув ва иқлим ҳақида батафсил маълумот берилди.
Ўзаро ҳамкорлик ҳар икки томон учун кўп жиҳатдан самарали бўлишига ишонч билдирган инвесторлар туманда балиқ етиштириш ва уни қайта ишлашга мўлжалланган қўшма корхона очиш ҳамда ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан ўз режалари айтиб ўтишди.
Маълумот ўрнида: Ушбу лойиҳанинг қиймати 43 миллиард сўмга тенг бўлиб, жами 35 гектар майдонда балиқ плантацияларини ташкил этиш орқали 700 нафар янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.
Шу куни вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Рустамов инвестиция лойиҳаси доирасида “Назарбек” ҳудудида жойлашган ва лойиҳа қиймати 6 млрд сўмга тенг "Takro Osiyo" МЧЖ ҳамда “Хонобод” ҳудудида фаолиятини 215 млрд сўм маблағ билан бошлаши режалаштирилган "International Beverages Tashkent" МЧЖ қўшма корхонасида амалга оширилаётган ишлар билан ҳам яқиндан танишди.
Ушбу корхоналарнинг ишга туширилиши ҳудудда 1200 нафар ишчи-ходимни иш билан таъминлашга замин яратади.