Toshkent viloyati hokimligi / Хокимият Ташкентской области
941 subscribers
929 photos
190 videos
2 files
531 links
Тошкент вилояти ҳокимлиги – маҳаллий давлат бошқарув органи.

Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, Тошкент йўли, 90-уй.

Мурожаат учун: @viloyatga_murojaat_BOT

Хокимият Ташкентской области – местный государственный орган управления.
Download Telegram
#Ангрен

ЭНГ ЯХШИ ЁШ КИТОБХОНЛАР АНИҚЛАНДИ

Ёшлар иттифоқи Ангрен шаҳар Кенгаши томонидан “Ёш китобхон” танловининг шаҳар босқичи ўтказилди.

Уч ёш тоифасидаги йигит-қизлар иккита шарт бўйича беллашишди. Ҳар бир иштирокчи ўзбек ва жаҳон адабиёти намуналаридан тузилган саволларга жавоб беришди.

10-14 ёшлар ўртасида Севара Сайидалиева (26-мактаб ўқувчиси), 15-19 ёшлилар орасида Отабек Бакиров (27-мактаб битирувчиси), 20-30 ёшлилар ичида Гулшан Раҳматова (27-мактаб етакчиси) энг яхши китобхон деб топилди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Ангрен

ЖАМШИДБЕК «АРТЕК» ДА ДАМ ОЛАДИ!

12-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Жамшидбек Султонов “Тўғри овқатланиш этикаси ва унинг инсон саломатлигига таъсири” мавзусидаги кўрик-танловнинг республика босқичида фаол иштирок этиб, сертификат билан тақдирланди.

Энди Жамшидбек танловнинг махсус соврини соҳиби сифатида дунёга машҳур «АРТЕК» болалар оромгоҳида дам олади.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Ангрен

34-умумий ўрта таълим мактабининг уйда якка тартибда таълим олаётган 5-г синф ўқувчиси Мадина Абсаматовага Халқ таълими бўлими томонидан замонавий компьютер анжомлари тақдим этилди.

Мадинанинг ота-онаси ХТБ мудири Ш. Мирзакаримовга кўрсатилган эътибор учун миннатдорлик билдиришди.


Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#Ангрен

Тадбиркор М.Турдиматова томонидан давлат шериклиги асосида "Истиқбол фарзандлари" болалар боғчаси ўз фаолиятини бошлади.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#Ангрен

“Гулзор” МФЙ масъуллари ва 5-умумтаълим мактаби вакиллари ҳамкорлигида 5 та муҳим ташаббус доирасида китобхонлик тадбири ўтказилди. Жараёнда ўқувчилар ўқиган бадиий китоблари борасида фикр алмашдилар.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#Ангрен

Шаҳар ҳокими Ш.Маҳмудов масъуллар ҳамроҳлигида Қатағон маҳалласида бўлди.

Ҳудуд раҳбари "Обод маҳалла" дастури доирасида бунёд этилаётган мактаб, болалар боғчаси, маиший хизмат комплекси, маҳалла гузаридаги ишларнинг бориши билан танишди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#Ангрен

Бугун Ангрен шаҳар ХТБга қарашли 8-умумий ўрта таълим мактабининг рамзий очилиш маросими бўлиб ўтди. Тантанали маросимда Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулло Маҳмудов, Тошкент вилояти ФВБ бошлиғи Хуршид Алибаев иштирок этишди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#огоҳ_бўлинг
#Ангрен

ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди

Бугун эрталаб соат 04:00ларда Ангрен шаҳри ҳудудидан ўтувчи "Тошкент--Ўш” автомобиль йўлининг 173 км.да, “Облиқ” темир йўл станциясидан “Ангрен Олтин саралаш фабрикаси”га олиб борувчи темир йўл кесишмасида автотранспорт воситалари ва юк ташиш поездининг тўқнашиши оқибатида ЙТҲ содир бўлган.

Тошкент-водий йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган “САМС” русумли юк машинаси Ангрендаги темир йўл кесишмасида юк вагонларни тортиб кетаётган тепловознинг 8-вагонига урилган. Натижада вагонларнинг 2 таси изидан чиқиб кетиб, қарама-қарши йўналишда турган “Дамас” автомобилини босиб қолган.

“Дамас” автомобилида бўлган 5 нафар фуқародан 2 нафари воқеа жойида вафот этган, 3 нафар йўловчи ва "САМС” русумли автотранспорт воситаси ҳайдовчиси тан жароҳати билан Ангрен шаҳар марказий шифохонасига ётқизилган.

Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#Ангрен

Истиқлол шоҳ кўчасидаги тўққиз қаватли уйнинг биринчи қаватида "Шодиёна" нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолият бошлади.

Шаҳар ҳокими Ш. Маҳмудов мазкур муассасада бўлиб, у ердаги шароитлар билан танишди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#Ангрен
#хушхабар

Ангренда "Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази" фаолият бошлади

Ангрен шаҳар "Истиқбол" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида "Обод маҳалла" дастури доирасида қурилган "Аёллар маънавият маркази" хотин-қизлар ихтиёрига топширилди.

Марказ раҳбари, тадбиркор Шоҳиста Мадиярованинг таъкидлашича, бу ерда банд бўлмаган хотин-қизлар иш билан таъминланиш билан бирга тикувчилик йўналиши бўйича ўқув курсида аёллар касб-ҳунарга ўқитиш курслари ташкил этилган. Хотин-қизлар қисқа курсларда ўқиб, ҳунарли бўлишлари мумкин.

Шунингдек, аёллар Марказда қандолатчилик, сартарошлик, уй ҳамшираси, жундан рўмол, шарфлар тўқиш, тол навдаларидан уй-рўзғор буюмлари ясаш каби ҳунарларни ўрганишлари мумкин.
Эътиборлиси, машғулот ва амалиёт бепул.


Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати