Toshkent shahar FVB | Rasmiy kanal
2.25K subscribers
10.7K photos
2.18K videos
5 files
4.25K links
Toshkent shahar Favqulodda vaziyatlar boshqarmasi Axborot xizmati
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Халқаро_кун

🗓 19 август

Бугун –
Халқаро инсонпарварлик ёрдами куни

📌 БМТ Бош Ассамблеясининг 2008 йил 11 декабрдаги 63-сессиясида қабул қилинган A/RES/63/139 сонли резолюциясига асосан 19 август Халқаро инсонпарварлик ёрдами куни (World Humanitarian Day) деб эълон қилинган.

2003 йил 19 август куни БМТнинг Бағдод шаҳридаги ваколатхонасида юз берган террорчилик ҳаракати натижасида 22 нафар инсон ҳаётдан кўз юмган, улар орасида ташкилотнинг таниқли вакили Сержиу Виейра ди Меллу ҳам бор эди.

Ушбу
кунда ўз инсонпарварлик бурчини бажариш йўлида жонини фидо қилганлар, миллионлаб инсонларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатаётганлар эътироф этилади.

Шунингдек,
кун дунё бўйлаб инсонпарварлик ёрдамига доимий эҳтиёж борлигини ва бу борада халқаро ҳамкорлик қилиш муҳимлигини эслатиб туради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Халқаро_кун

21 сентябрь – Халқаро тинчлик куни

📌 БМТ Бош ассамблеяси томонидан 1981 йил Халқаро тинчлик куни таъсис этилган ва 2001 йил 7 сентябрдаги тегишли резолюциясига кўра 21 сентябрь Халқаро тинчлик куни сифатида ҳар йили нишонлана бошланган.

➡️ Шу куни дунёдаги барча халқлар ва давлатларга ўт очиш ва зўравонликни тўхтатиш, кун давомида қуролли ҳаракатларга йўл қўймаслик, инсонларга тинчлик ва барқарорликнинг аҳамиятини турли маърифий тадбирлар воситасида тушунтириш тавсия этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot