Toshkent shahar FVB
1.81K subscribers
9.43K photos
1.78K videos
5 files
3.55K links
Toshkent Shahar Favqulodda vaziyatlar boshqarmasi
Download Telegram
#Буни_билиш_зарур_!!!

Газ баллонларидан фойдаланишда нималарга эътибор бериш керак?

Газ баллонларида асосан қуйидаги ҳолатларда портлаш хавфи ҳосил бўлиши мумкин:

Баллондан газни юқори тезликда чиқиши унда статик электр ҳосил бўлиб, газ жўмраги орқали баллондаги чиқиш жойини электрлаштириши натижасида, учқун ҳосил қилиши мумкин.
Баллондаги газ босимининг рухсат берилган босимдан ошиши (баллондаги босимнинг қуёш нури ёки бошқа иссиқлик манбаи таъсирида);
-баллон металининг емирилиши натижасида деворининг юпқаланиши,
-қишки мавсумида ҳаво ҳароратининг пасайиши билан баллон металининг пластиклик хусусияти пасайиши;
-зарб етказилганда баллон метали парчаланиши;
-баллонларнинг ўз вақтида техник созлиги ва яроқлилиги махсус рухсатномага эга бўлган ташкилотлар томонидан текширувдан яъни махсус лабораторияда синовидан ўтказмасдан узоқ вақт давомида эксплуатация қилиш давомида портлаши ёки ёрилиши мумкин.
Баллонлар бино иншоотларнинг ичида ёки қуёш нуридан ҳимояланган ҳолда ташқарида сақланиши зарур.
Аҳоли кўп йиғиладиган масканлар учун ёнғин хавфсизлиги қоидаси ЁХҚ-01-97 нинг 2.2-бандида – Ошхонадаги ва бошқа плиталарни газ билан таъминлайдиган газли баллон сиғимлари (12 литр ҳажмдан юқори бўлса) бинога кириш жойидан 5 метрдан кам бўлмаган масофада, деворнинг эшик ромлари ўрнатилмаган томонига, ёнмайдиган материалдан қурилган алоҳида хона ёки махсус қутига ўрнатилиши, бунда баллонлар сони 3 тадан кўп бўлмаслиги кераклиги белгилаб қўйилган.
Демак, газ баллонларида портлаш хавфи ҳосил бўлиши мумкин бўлган ҳолатларининг олди олиш ва юқорида келтирилган талабларга риоя қилиш, газ баллонлари билан боғлиқ содир бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай кўнгилсизликларнинг олди олинган бўларди.